EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.7K photos
16K videos
31 files
67.9K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Миграция агентлиги директори ўринбосари Матлаб Куранов EFFECT.UZ ёзуви бор гувоҳномага анча қараб қолди...

Effect.uz ходимлари бугун, 6 февраль куни Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги биносига боришди.

Хусусий бандлик агентлиги очиш истагида бўлган тадбиркорнинг мурожаатига кўра, агентлик раҳбарияти қабулига борган журналистларни шахсан директор ўринбосари Матлаб Куранов қабул қилди. Мавжуд ҳолат бўйича ўрганиш ишлари олиб борилиши ва шундан сўнг ХБА очмоқчи бўлган томонга жавоб берилиши бўйича келишиб олинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8🔥2
Гулнора Каримовага тегишли 313 млн доллар Швейцариядан Ўзбекистонга қайтарилади

👉🏻 https://effect.uz/6171

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Айрим масалалар ҳақида кескин фикрлар…

Telegram I Facebook I YouTube I Live
🔥4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳукуматни эгаллаб, давлатни тўнтармоқчи бўлишди…

Тожикистонда собиқ ташқи ишлар вазири давлат тўнтаришига уринганликда айбланиб, 27 йилга қамалди. Тожикистон Олий суди давлат тўнтаришига уринишда айбланган собиқ ташқи ишлар вазири Ҳамрохон Зарифий ва бошқа қатор сиёсатчиларни 18 йилдан 27 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилган.

Суд мамлакат Ташқи ишлар вазирлигининг собиқ раҳбари, парламентнинг собиқ депутати ҳамда Республика Демократик партияси раиси Саиджафар Усмонзодани 27 йилга, Тожикистон Демократик партияси собиқ ўринбосари, журналист Аҳмадшоҳ Комилзода ва Социал партия раиси ўринбосари Шокиржона Ҳакимовани 18 йилга озодликдан маҳрум этган. Шунингдек, суд журналист Шокиржон Ҳакимовнинг жияни Рухшона Ҳакимовани саккиз йилга озодликдан маҳрум этгани хабар қилинган.

Республика собиқ бош прокурори Юсуф Раҳмон ёзда ўтказган матбуот анжуманида уларнинг жиноий иши Тожикистон Демократик партиясининг собиқ раиси, мамлакат парламенти депутати Усмонзода иши билан боғлиқлигини маълум қилди. Бош прокурор тергов сирлари ва ишнинг махфийлигини асослаб, тафсилотларни ошкор қилмаган.

Мухбир: Баҳорой Исмоилова

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6🔥2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШда катта депортация операцияси бошланмоқда

АҚШ Президенти Дональд Трамп ноқонуний муҳожирларга қарши курашни кескинлаштирмоқда. Унинг маъмурияти мамлакат тарихидаги энг йирик депортация операциясини бошлаган. Яқинда АҚШ ҳарбий самолёти 104 нафар ноқонуний ҳинд муҳожирини олиб, Ҳиндистонга етказди. Бу эса Трампнинг иммиграцияга қарши сиёсати жиддий босқичга ўтганини кўрсатмоқда.

АҚШ иммиграция идораси томонидан эълон қилинган ҳужжатларга кўра, депортация қилиниши мумкин бўлган муҳожирлар орасида Жанубий Америка ва Осиёдан ташқари, Африканинг турли давлатларидан келган минглаб одамлар ҳам бор. Хусусан, Сомали, Мавритания, Нигерия, Гана, Гвинея, Камерун, Эфиопия ва Сенегалдан келган ноқонуний муҳожирларнинг чиқариб юборилиши эҳтимоли анча юқори.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11😢3
Бош прокуратура томонидан Андижон вилоятидаги ҳолат билан боғлиқ маъмурий иш бўйича чиқарилган суд қарорлари қонунийлиги ўрганилди

Ўрганиш натижасига кўра, Бош прокуратура томонидан Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига жиноят ишлари бўйича Асака туман судининг 10.12.2024 йилдаги ва Андижон вилоят суди апелляция инстанциясининг 23.12.2024 йилдаги қарорларига нисбатан тафтиш тартибида протест келтирилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Австралия мухолифат етакчиси Питер Даттон Трампни қўллаб-қувватлади

Австралия мухолифат етакчиси Питер Даттон АҚШ президенти Дональд Трампни «катта фикрловчи» деб атади ва унинг Ғазони АҚШ назоратига олиш ҳақидаги баҳсли таклифига ижобий муносабат билдирди. Трампнинг бу чақириғи халқаро ҳуқуқни бузиши мумкинлиги айтилаётган бўлсада, Даттон унинг халқаро муносабатларга «жиддийлик» олиб келаётганини таъкидлади.

Даттоннинг фикрича, Трампнинг кескин баёнотлари музокаралар усули бўлиб, Яқин Шарқ давлатларини Ғазони тиклаш масъулиятини ўз зиммаларига олишга ундашга қаратилган бўлиши мумкин. Австралия Бош вазири Энтони Албанесе эса бу борада бевосита фикр билдиришдан тийилди ва Трампнинг ҳар бир баёнотига изоҳ беришдан кўра баъзида «орқага чекиниш» оқилона бўлишини айтди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎10👍7😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Chinara Parkda qurilish ishlari avjida!

Ayni damda 2-lotning barcha bloklarida qurilish ishlari olib borilmoqda. 15-18 bloklarda 2-qavat ko'tarildi, 19-21 bloklarda 9-qavat ko'tarilib, 10-qavat uchun uchun karkaz to'qish ishlari olib borilmoqda.

Qurilish yaqidan tanishish uchun sotuv ofisimizga tashrif buyuring.

☎️ Qo‘shimcha maʼlumot uchun quyidagi raqamlarga qo‘ng‘iroq qiling:
(55)-900-09-09
(99)-220-44-44
👍3
Ўзбекистонда дрон ишлаб чиқарилади

Ўзбекистонда дрон ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Хабарга кўра, Малайзиянинг "Meraque" компанияси билан ҳамкорликда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш илмий-тадқиқот институти ҳудудида ақлли қишлоқ хўжалиги техникалари ва дронларни маҳаллийлаштирган ҳолда ишлаб чиқариш бўйича келишув имзоланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10👎1🔥1😢1
«Толибон» Афғонистондаги ягона аёллар радиостанциясини ёпди

«Толибон» мамлакатдаги Radio Begum ягона аёллар радиостанциясини ёпиб қўйди, у бошланғич таълимдан маҳрум қилинган қизлар учун дарслар олиб борган.

CNN маълумотларига кўра, «Толибон» Ахборот вазирлиги телеканал «кўп маротаба эшиттириш сиёсатини бузиш ва радиостанция лицензиясидан нотўғри фойдаланиш, жумладан, хорижий контент ва кўрсатувларни рухсатсиз тақдим этиш» туфайли тўхтатилганини айтган. Шунингдек, станциянинг келажаги «вақти келганида» аниқланиши маълум қилинган.

Radio Begum ходимларининг айтишича, «Толибон» уларнинг Кобулдаги офисига бостириб кириб, компьютерлар, дисклар ва телефонларни тортиб олган ва станцияда ишлаган икки кишини ҳибсга олган.

Тақиқланишдан олдин Radio Begum бутун Афғонистон бўйлаб аёллар учун кунига олти соатлик дарслар, шунингдек, саломатлик, психология ва маънавият дастурларини эфирга узатган. Радиостанция афғон қизларига таълим бериш ва аёлларни қўллаб-қувватлаганини, бироқ, «ҳеч қандай сиёсий фаолиятда иштирок этмаганини» маълум қилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎7🔥4👍2😢1
Трамп маъмуриятининг дастлабки қарорлари бутун АҚШ бўйлаб норозиликларга сабаб бўлди

Қўшма Штатларда “Ҳаракат 50501” (50 штат, 50 та норозилик, бир кун) деб номланган янги ҳаракат пайдо бўлди. Унинг иштирокчилари мамлакат аҳолисини демократияни ҳимоя қилишга чақирмоқда. Ҳаракат аъзоларининг фикрича, Доналд Трамп ва унинг маъмурияти демократияга таҳдид солмоқда.

Америкаликлар президент Доналд Трампнинг миграция сиёсатини кескинлаштириш, хорижий давлатлар билан савдо урушини бошлашга тайёрланиш,
Давлат самарадорлиги департаменти (DOGE) ташкил этилиши ва унинг раҳбарлигига Илон Маск тайинланиши каби қарорларига нисбатан норозилик билдирмоқда.

АҚШнинг турли штатларида бўлиб ўтаётган намойишларда “Тўнтаришни тўхтатинг”, “Ҳеч ким Маскка овоз бермади” каби шиорлар янграмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍15
Павел Дуров иши Франциядаги судга бир йилдан кейин кўриб чиқилиши мумкин — Wired

Бу ҳақда нашрга Франция прокуратураси вакили Майлис де Рек маълум қилди. Wired ёзишича, Telegram асосчиси Францияда «қолиб кетган», мессенжер эса «ҳавода муаллақ турибди» — у ерда «ўзини алмаштириб бўлмас етакчи деб билган раҳбари қачон ўзгаришини» кутишмоқда.

Дуровни ҳибсга олиш ордери Telegram жиноятларга оид маълумотларни тақдим этиш бўйича сўровларга жавоб бермагани сабабли турли департаментларда кўплаб терговлар тўхтаб қолгани аниқланганидан сўнг чиқарилган. Ҳуқуқ-тартибот органлари Дуровнинг сукутини "жиноятга шериклик" сифатида баҳолаган.

Павел Дуров 2024 йил 24 август куни ҳибсга олинган эди. Уни гиёҳванд моддалар ва болалар порнографиясини тарқатишда воситачиликда айблашган. Орадан бир неча кун ўтиб, у 5 миллион евро кафиллик пуллари эвазига терговда қатнашиб туриш мажбурияти билан қўйиб юборилган. Шундан бери у Парижда қолмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Family Doctors M shifoxonasidan ajoyib yangilik 🥳

- Uzi qorin boshlig'i;
- Bioximiya alt, ast;
- Bilirubin analiz;
- Umumiy qon tahlili amaliyotlari mutlaqo bepul!

Ba'tafsil ma'lumot olish uchun ushbu raqamlarga qo'ng'iroq qiling:
☎️ (71) 205 14 12
☎️ (94) 112 14 12

🧭 Yunusobod tumani, Moyqo‘rg‘on ko‘chasi, 66-uy
👍5