EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.6K photos
16K videos
31 files
67.9K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Буюк Британия Бош вазирининг Ўзбекистон бўйича савдо вакили тайинланди

Ўзбеистоннинг  Буюк Британиядаги элчиси Равшан Усманов янги тайинланган мамлакат Бош вазирининг Ўзбекистон бўйича савдо вакили лорд Жон Олдердис билан учрашув ўтказди.

«Дунё» нашрининг ёзишича, Британия Бош вазирининг Савдо вакиллари лавозими 2012 йилда жорий этилган бўлиб, ушбу ўринга мамлакат парламентининг етакчи намоёндалари тайинланади.
Савдо вакиллари фақат Бирлашган Қироллик билан савдо ва сармоявий ҳамкорликни янада ривожлантириш имконияти мавжуд бўлган мамлакатларга тайинланади ва уларнинг асосий фаолияти ушбу соҳалардаги алоқаларни кучайтиришга йўналтирилади.

Хусусан, савдо вакиллари Британия Савдо ва бизнес вазирлиги билан яқин ҳамкорликда янги бозорларни кашф этиш, хорижий мамлакатларга бизнес миссияларини ташкил этиш ҳамда Британия ва хорижий ишбилармон доиралари ўртасида алоқаларни жадаллаштириш масалалари билан шуғулланади.

Суҳбат давомида хорижий томон Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг-кўламли ислоҳотлар ва сўнгги йилларда республиканинг савдо-иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва маданий соҳаларда эришган ютуқлари билан батафсил таништирилди.
Лорд Жон Олдердис Ўзбекистонда юз бераётган янгиланиш ва ўзгаришларни ижобий баҳолаб, расмий Лондонни Тошкент билан барча жабҳаларда алоқаларини кенгайтиришдан манфаатдор эканлигини таъкидлади.
Мулоқот чоғида савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамда таълим соҳаларида ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари бўйича фикр алмашилди.

Учрашув якунида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш учун мавжуд салоҳиятни рўёбга чиқариш бўйича мулоқотни давом эттириш тўғрисида келишувга эришилди

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5🔥1
Ўтган йили ўзбекистонликларга 1 трлн сўмдан ортиқ кешбэк қайтарилган

2024 йилда ўзбекистонлик истеъмолчиларга 1 млрд сўмлик чек учун 1 трлн сўмдан ортиқ кешбэк тўланган. Шундан 89,2 млрд сўми декабр ойи учун берилган.

Тўланган кешбэкларнинг энг катта қисми, жумладан, Тошкент шаҳри (412,2 млрд сўм) ҳамда Тошкент (107,1 млрд сўм) ва Самарқанд (93,2 млрд сўм) вилоятларига тўғри келади.

Шунингдек, Фарғона (75,6 млрд сўм) ва Андижон (52 млрд сўм) вилоятлари “биринчи бешталик”да қайд этилган.

Тўланган кешбэкларнинг энг кам қисми эса Сирдарё (15,5 млрд сўм), Жиззах (22,6 млрд сўм) ва Сурхондарё (28,6 млрд сўм) вилоятларига тўғри келган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6👎2
Малайзиянинг ислом санъатига оид нодир коллекцияси Ўзбекистонда намойиш этилади

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази матбуот хизмати хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси президентининг Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида маданий ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган ташаббуси Малайзия Ислом санъати музейи раҳбарияти томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланди. Марказ матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистонда ушбу музейнинг ноёб экспонатларини намойиш этишга бағишланган махсус кўргазмалари ташкил этилади.

Кўргазмада мамлакатимиз тарихи билан боғлиқ ноёб ислом маданияти асарлари намойиш этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍25
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ғалла парваришида кечиктириб бўлмайдиган вазифалар бўйича маълумот берилди

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти директори Ойбек Oмoнов иштирокида брифингда Ғалла парваришида кечиктириб бўлмайдиган вазифалар ҳақида маълумот берилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7
Президент матбуот котиби Шавкат Мирзиёевнинг Малайзияга ташрифи якуни бўйича таассуротлари билан бўлишди

“...Президентимизни кутиб олишга Малайзия парламенти спикери чиққани, малайзиялик ҳамкасбларимизнинг айтишича, ушбу мамлакат протокол амалиётида илгари кузатилмаган воқеа бўлди. Бундан ташқари, Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим Президентимиз Шавкат Мирзиёевга бутун кун давомида, барча расмий тадбир ва учрашувларда ҳамроҳлик қилди. Ҳаттоки мулоқотни давом эттириш учун Ўзбекистон Президентига ажратилган қароргоҳга шахсан ташриф буюрди. Кейин улар биргаликда, бир машинада "Petronas" бош қароргоҳига йўл олишди, у ерда компания раҳбарияти билан учрашув ўтказишди.

Ўзбекистон Президенти шарафига уюштирилган расмий қабул маросимида Малайзия санъаткорлари ўзининг бой тарихи ва маданияти билан бир қаторда халқимизнинг куй-қўшиқлари, рақсларидан иборат концерт дастурини намойиш этгани ҳам алоҳида эътибор ифодаси бўлди.

Бундай норасмий ва самимий муносабат икки етакчи ўртасидаги яқин дўстликдан, Ўзбекистон ва Малайзия халқларининг бир бирига бўлган юксак ҳурмати, икки томонлама муносабатларнинг порлоқ истиқболидан далолат беради”, деб ёзди Асадов.

Маълумот учун, ушбу ташриф Ўзбекистон Президентининг Малайзияга сўнгги 20 йил ичидаги илк расмий ташрифи ҳисобланади.
👍25👎1
Миграция агентлиги директори ўринбосари Матлаб Куранов EFFECT.UZ ёзуви бор гувоҳномага анча қараб қолди...

Effect.uz ходимлари бугун, 6 февраль куни Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги биносига боришди.

Хусусий бандлик агентлиги очиш истагида бўлган тадбиркорнинг мурожаатига кўра, агентлик раҳбарияти қабулига борган журналистларни шахсан директор ўринбосари Матлаб Куранов қабул қилди. Мавжуд ҳолат бўйича ўрганиш ишлари олиб борилиши ва шундан сўнг ХБА очмоқчи бўлган томонга жавоб берилиши бўйича келишиб олинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8🔥2