EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.6K photos
15.9K videos
31 files
67.9K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Навоий давлат университети Малайзиянинг бир қатор олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик меморнадумини имзолади

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимнинг таклифига биноан 4-5-феврал кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Давлатимиз раҳбарининг расмий ташрифи доирасида Малайзияда “Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда олий таълим соҳасидаги имкониятлар ва ташаббуслар” мавзусида биринчи Ўзбекистон-Малайзия таълим форуми ўтказилмоқда. Мазкур халқаро форумда юртимиздан 30 га яқин олий таълим муассасалари ректорлари иштирок этяпти.
Форумнинг дастлабки кунида 50 га яқин ҳамкорлик шартномалари ва дастурлар имзоланди.

Навоий давлат университети ректори Мухиддин Калонов форум доирасида Малайзиянинг Кебангсаан университети (Миллий университет), УЧСИ, Перлис университетлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсасида меморандум имзолади.

Унга кўра, олийгоҳлар ўртасида талабалар ҳамда профессор-ўқитувчилар алмашинуви, университетда сунъий интеллект ва логистика йўналишларини очиш, “Scopus” илмий базасига индексланадиган “Joint journal” қўшма журнал чоп этиш, саноат ва қишлоқ хўжалиги лойиҳаларини амалга ошириш, лабораториялар яратилади. Шунингдек, Навоий давлат университетида Малайзия илмий-тадқиқот институтининг филиалини очиш ва бошқа қатор амалий ишлар муҳокама қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5👎2🔥1
Россияда мигрантлардан пул ўтказмалари учун бож талаб қилиниши мумкин

Россия Давлат Думасининг “Адолатли Россия – ҳақиқат учун” фракцияси депутатлари мигрантларнинг пул ўтказмаларига давлат божи жорий этишни таклиф этувчи қонун лойиҳаси устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда партия раҳбари Сергей Миронов маълум қилди.

"Мигрантларнинг пул ўтказмалари учун давлат божини жорий қилиш керак... Агар биз 3 фоизлик бож жорий қилсак, ғазнага фақат икки давлат – Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг ўтказмалари ўзидан 45 миллиард рублдан ортиқ маблағ тушади. Наҳотки, бизга шу миқдордаги пул керак бўлмаса?! Биз қонунчилик ташаббусини тайёрлаб, уни Давлат Думасига тақдим этамиз”, — деб ёзади депутат ўзининг телеграм каналидаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 5 февралдан Россияда депортациянинг миграция режими жорий этилади. Шунингдек, президент имзолаган қарорга мувофиқ, ички ишлар вазирлигига Россия Федерациясидан суд қарорисиз мигрантларни чиқариб юборишга рухсат берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎19👍5😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Қора кучлар" тўхтатиб қолинди

Ўзбекистон Республикаси ДХХ ҳамда ИИВ тузилмалари томонидан жорий йилнинг 3-4 февраль кунлари республика миқёсида «Қорадори» кенг кўламли тадбирларининг дастлабки босқичи олиб борилди.

👉 https://effect.uz/6164

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда олтин қуймалари нархи рекорд даражада ошди

Марказий банк 3 февраль куни Ўзбекистонда олтин қуйма ва эсдалик тангаларининг янгиланган нархини э'лон қилинди. Рақамлар нархлар рекорд даражада ошганидан далолат беради.

Хабарга кўра, бир грамм олтин ҳозирда 1 миллион 197 минг 760 сўмга баҳоланмоқда. Бу жума кунги нархдан 780 сўмга кўп.

Шунингдек, беш граммли олтин қуйманинг нархи эса 5 миллион 989 минг сўмни ташкил қилмоқда. 10 гр олтин қуймаси нархи эса 11 978 минг сўм этиб баҳоланган.

Маълумот учун, халқаро қимматбаҳо металлар бозори конъюнктурасидан келиб чиқиб, Марказий банк томонидан нархлар кун давомида қайта кўриб чиқилиши мумкин.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Покистонда ота Tik Tok платформасига видеолар жойлагани учун 14 ёшли қизини отиб ўлдирди

Қиз шифохонага олиб кетилаётганда йўлда вафот этган. Ота қотилликни яшириш мақсадида номаълум шахслар ўлдириб кетганини айтиб, полицияга ариза берган.

Натижада қотилликни бегона эмас, қизнинг отаси содир этгани аниқланган. Маълумотларга кўра, оила Покистонга келишидан олдин АҚШда деярли 28 йил яшаган.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍12👎1😢1
Собиқ ташқи ишлар вазири 27 йилга "кесилди"

Тожикистонда собиқ ташқи ишлар вазири давлат тўнтаришига уринганликда айбланиб, 27 йилга қамалди.

👉 https://effect.uz/6165

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎4👍3
Аҳоли сони энг кўп бўлган туман ва шаҳарлар қайси?

Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

👉 https://effect.uz/6166

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тирик афсона – Криштиану Роналду 40 ёшда...

Футболда ўчмас из қолдирган тирик афсона Криштиану Роналду 5 февраль куни 40 ёшга тўлди.


👉 https://effect.uz/6167

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍13🔥5👎1
Ўзбекистон – Малайзия илмий жамияти ташкил этилади

Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида ислом цивилизациясини ўрганишга ихтисослашган тадқиқотчи ва экспертларни бирлаштирадиган қўшма Ўзбекистон – Малайзия илмий жамиятини ташкил этиш бўйича қарор қабул қилинган.

Тузилаётган мазкур ташкилотга Ўзбекистон томонидан Ислом цивилизацияси маркази, Малайзия томонидан эса Ислом тафаккури ва цивилизацияси халқаро институти раҳбарлик қилади.

Малайзия томони ўзбекистонлик тадқиқотчиларга 100 мингдан ортиқ қўлёзма ва нодир нашрлардан электрон фойдаланиш имконини берувчи махсус сертификат тақдим этган.

Бундан ташқари, малайзияликларга Ўзбекистондаги Имом Бухорий, Имом Термизий ва Баҳоуддин Нақшбанд билан боғлиқ муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш имконини берувчи "Умра плюс" махсус зиёрат дастурини ишга тушириш таклиф этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10👎2
Фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси тасдиқланмоқда

Янги Ўзбекистонда ислоҳотларнинг барчаси халқимиз эҳтиёжларини таъминлаш, одамларни рози қилиш ва ҳар бир инсоннинг фаровон ҳаёт кечиришини таъминлашга қаратилганини ўз ҳаётимизда гувоҳи бўлаяпмиз.

Бугун рўёбга чиқаётган ўзгаришлар ва янгиланишлар замирида Асосий қонунимиз ва унга асосланган норматив ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти мужассам. Чунки мазкурларда «Инсон ва унинг қадр-қиммати» деган улуғ тушунча марказий ўринга қўйилган. Шу нуқтаи назардан, Давлат Раҳбари барча ислоҳотларнинг асосий мақсадини «Одамларни ҳаётдан рози қилиш – асосий мезон» деган юксак тамойилга қаратмоқда.

Концепциянинг 3-бандида диний қадриятлар Ўзбекистон халқининг маданияти, турмуш тарзи, урф-одатлари, одоб-ахлоқининг шаклланиши ҳамда уларнинг авлоддан авлодга мерос бўлиб ўтишига хизмат қилиб келиши таъкидланиб, бу Давлатимизда барча динларга бўлган эътибор ва эътирофнинг ёрқин далили ҳисобланади. Таъкидлаш керакки, концепция кўпмиллатли ва турли конфессияли юртимизда эркинлик, тенглик, ижтимоий адолат ва бирдамлик асосида яшаш ҳамда изчил тараққий этиш учун барқарор муҳитни таъминлашга қаратилгандир.

👉🏻 https://effect.uz/6168

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11👎1
Судьяларнинг нафси ҳакалак отганми ёхуд Ёдгоров ва Исломов тизгинни йўқотдими?

Одил судловни амалга оширувчи судьялар томонидан пора олиш жиноятини содир этилишига қандай унсурлар сабаб, бунга айбдор ким. Судьялар Олий кенгаши раисими ёки Олий суд раиси?

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан одил судловни амалга ошириш юзасидан шиддатли ишлар олиб борилаётган бир пайда адолат тарозисини ушлаб турувчи судьяларнинг пора олиш жиноятларини содир этилиши ачинарли ҳолат.

👉🏻 https://effect.uz/6169

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍33👎4🔥3
Тожикистонда собиқ вазир давлат тўнтаришига уринишда айбланди

Тожикистон Олий суди давлат тўнтаришига уринишда айбланган собиқ ташқи ишлар вазири Ҳамрохон Зарифий ва бошқа бир қанча сиёсатчиларни 18 йилдан 27 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилган. Бу ҳақда "Смотрим" нашри хабар берди.

Хабарга кўра, Тожикистон республикаси собиқ бош прокурори Юсуф Раҳмон ёзда ўтказган матбуот анжуманида собиқ ташқи ишлар вазири Ҳамрохон Зарифий ва бошқа қатор сиёсатчиларнинг жиноий иши Тожикистон Демократик партиясининг собиқ раиси, мамлакат парламенти депутати Усмонзода иши билан боғлиқлигини маълум қилган. Аммо тергов сирлари ва ишнинг махфийлигини сабаб қилиб, бошқа тафсилотларни ошкор қилмаган.

Усмонзода 2021 йилнинг сентябрида республикада тақиқланган "Паймони миллии Точикистон” экстремистик-террорчи ташкилоти раҳбари ўринбосари Шарофиддин Гадоев билан мобил телефон орқали давлат ҳокимиятини тортиб олишни муҳокама қилгани аниқланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍13👎1
Ўзбекистонда фуқаролар учун кредит олишни ўзига-ўзи тақиқлаш имкони яратилади

Кредит олишини тақиқлайдиган янги қонун лойиҳаси парламент томонидан кўриб чиқилмокда. Kredit byurosi – CRIF кредит-ахборот хизматлари бош директори Мирсардор Усмоновнинг маълумотларига кўра, қонун президент томонидан имзоланганидан кейин кучга киради.

Янги тартибга кўра, фуқаролар кредит олишни ўзларининг ихтиёри билан тақиқлатиб, ортиқча молиявий мажбуриятлардан сақланиши мумкин бўлади. Тақиқни олиб ташлаш ёки қўллаш учун Давлат хизматлари ягона портали, давлат хизматлари марказлари ёки кредит бюролари орқали ариза бериш имконияти бўлади. Хизмат бепул тақдим этилади.

Мазкур тизимда кредит олишни тақиқлаган шахслар учун махсус реестр юритилади. Тақиқни бекор қилиш учун фуқаролар юқоридаги платформалар орқали мурожаат қилиши мумкин.

Қонуннинг асосий мақсади – аҳолини молиявий тўқатиш ва қарзларнинг кўпайишини назорат қилиш. CRIF маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистонда жами кредит қарзлари 14%га кўпайган, бу эса янги чоралар қўллаш зарурлигини кўрсатмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍18
Исроил БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидан чиқди

Бу ҳақда Исроил Ташқи ишлар вазири Гидеон Саар эълон қилди.

"БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши инсон ҳуқуқларини бузувчиларни назоратдан қочишларига имкон бериш орқали ҳимоя қилади ва бунинг ўрнига Яқин Шарқдаги ягона демократия - Исроилни ёмонотлиқ қилади", — дея қарорга изоҳ берди Исроил ТИВ раҳбари.

Саар, шунингдек, БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашини "антисемитизмни тарғиб қилишда" айблади. Унинг сўзларига кўра, Кенгаш Исроилни қораловчи 100 дан ортиқ резолюция қабул қилган.

"Бу БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши томонидан қабул қилинган барча резолюцияларнинг бешдан бир қисми бўлиб, Эрон, Куба, Шимолий Корея ва Венесуэлага қарши қабул қилинган резолюциялардан кўп", — дея қўшимча қилди Исроил Ташқи ишлар вазири.

Эслатиб ўтамиз, бир кун аввал Доналд Трамп АҚШнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидан чиқиши ҳақидаги фармонни имзолаган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Баҳодир Жалолов иштирокидаги жанг Баҳодирнинг юзидан чиққан ҳуснбузар туфайли бекор қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎7👍5🔥4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёевнинг Малайзияга ташрифи

Куни кеча Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Малайзияга борди. 5 февраль куни Куала-Лумпур шаҳридаги "Пердана Путра" ҳукумат мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Давлат раҳбарини Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим кутиб олди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Икки мамлакат давлат мадҳиялари янгради ва Ўзбекистон Президенти фахрий қоровул сафи олдидан ўтди. Кейин икки давлат етакчилари расмий делегациялар аъзолари ҳамда дипломатик корпус вакилларини қутладилар.

Биргаликда суратга тушиш маросимидан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди. Хусусан, Ўзбекистон делегацияси таркибида ушбу мамлакатда бўлиб турган Термиз давлат университети раҳбарияти Малайзиянинг «Kedah Agro Holdings» компанияси мутасаддилари билан музокаралар ўтказиб, қатор йўналишлар бўйича ҳамкорлик шартномаларини имзолади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍31👎5
Ҳаво ҳарорати 15 даражагача илиқ бўлади

Бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10-15° илиқ бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 12-14° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-10° илиқ бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
Фарғона вилоятида қалбаки ва сифати кафолатланмаган дори воситаларининг савдосига чек қўйилди

Ҳозирда ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


👉 https://effect.uz/6170

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4