EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.6K photos
15.9K videos
31 files
67.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Тошкентда ноқонуний қурилмалар ва реклама конструкцияларини бузиш бошланди

24 январь куни Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги ноқонуний қурилишлар ва реклама конструкциялари демонтаж қилингани ҳақида маълум қилди.

25 январь куни Яккасарой тумани ҳокимлиги пойтахтнинг марказий кўчаларида ўнлаб ноқонуний иншоотлар бузиб ташлангани ҳақида хабар берди. Хусусан, тадбиркорлар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерлар пиёдалар ҳаракатига халақит бераётгани таъкидланди.

Чилонзор туманида ҳам шаҳарсозлик меъёрларига мос тушмайдиган, тегишли ташкилотларнинг расмий рухсатисиз, ўзбошимчалик билан қуриб олинган ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш ва тартибга келтириш жараёнлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент ҳокимлиги ноқонуний қурилмаларнинг бузилиши ҳақида огоҳлантириш берганди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍12👎1
Шолц Трампни ёрдам эвазига Украинадан хомашё талаб қилгани учун худбинликда айблади

Германия канцлери Олаф Шолц Доналд Трампнинг Украинага молиявий ёрдам эвазига АҚШга нодир металларни етказиб бериши кераклиги ҳақидаги талабини танқид қилди.

"Урушдан кейин керак бўладиган ҳамма нарсани молиялаштириш учун ушбу мамлакат ресурсларидан фойдаланиш керак бўлади", — дея Шолц сўзларини келтиради Reuters. Унга кўра, ҳозир пулни мудофаани қўллаб-қувватлаш учун ишлатиш “жуда худбинлик” бўлади.

Шолц келажакда Украинага кучли армия, шунингдек, мамлакатни қайта тиклаш учун маблағ керак бўлишини таъкидлади. "Украинада рўй бераётган улкан вайронагарчиликни ҳисобга олсак, булар катта вазифалардир. Шунинг учун ҳам Украина ресурсларидан келажак учун фойдаланилса яхши бўларди, деб ўйлайман", — дея қўшимча қилди Германия канцлери.
👍7👎1
Баҳриддин Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Сирдарёда!

Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Баҳриддин Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Сирдарё вилоятида хорижий инвестициялар ҳамда халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан ўзлаштирилиши белгиланган лойиҳаларнинг жорий ҳолатини жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва уларни амалга ошириш жараёнида юзага келаётган муаммоли масалаларни бартараф этиш тадбирлари давом эттирилмоқда.

👉🏻 https://effect.uz/6160

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11👎1
Ўзбекистонда электромобиллар учун утилизация йиғими 78 млн сўмгача оширилди.

Ҳукумат 1 майдан электромобиллар учун утилизация йиғимларини жорий этиш тўғрисидаги қарорини эълон қилди. Қарорга кўра:

- 3 йилдан кам бўлган электромобиллар учун йиғим 120 БҲМ (45 млн сўм);
- 3 йилдан ошган электромобиллар учун — 210 БҲМ (78,75 млн сўм).

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 2 ой ичида йиғимларни йиғиш ва уларнинг самарали тақсимотини таъминловчи механизмни ишлаб чиқади.

Қарордан асосий мақсад этиб мамлакатда «яшил» технологияларни кенг жорий этиш, электромобиль батареяларини атроф-муҳитга зарар етказмасдан утилизация қилиш тизимини яратиш ҳамда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни тезлаштириш кўрсатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎31😢5👍2
Озарбойжон АZAL самолёти Россиянинг “Панцир-С” зенит-ракета комплекси томонидан уриб туширилганига оид далиллар топди — Reuters

Агентлик бу ҳақда Озарбойжон ҳукумати манбаларига таяниб хабар бермоқда.

"Озарбойжон томони самолётдан чиқариб олинган ва халқаро экспертиза давомида аниқланган “Панцир-С” ракетаси бўлагига эга", — деди Reuters манбаси.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍12🔥2😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳиндистонлик аёл эрининг буйрагини сотиб пулига ўйнаши билан қочиб кетди!

Ҳиндистонда аёл эрига қизимизни ўқитишимиз керак деб эрининг буйрагини $11 500 соттириб пулини ўғирлаб ўйнаши билан қочиб кетди. Эри аёлининг гапига кириб, $11 500 эвазига буйрагини сотган.
Эр бир йил давомида буйраги учун қора бозордан харидор излаган. Аёли уни ишонтириб, бу пулга 10 ёшли қизимизни ўқитамиз деган.

Операциядан сўнг, эр барча пулни аёлига ишониб топширган. Бироқ аёл ҳамма пулни ўғирлаб, ижтимоий тармоқлар орқали танишган жазмани билан қочиб кетган.

Маълум бўлишича, аёл бу ишни аввалдан режалаштирган ва эрининг охирги тийинигача тортиб олишга қарор қилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
😢7👍4👎1🔥1
Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди

5 февраль куни Куала-Лумпур шаҳридаги "Пердана Путра" ҳукумат мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбарини Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Икки мамлакат давлат мадҳиялари янгради.

Ўзбекистон Президенти фахрий қоровул сафи олдидан ўтди. Сўнг икки давлат етакчилари расмий делегациялар аъзолари ва дипломатик корпус вакилларини қутладилар.

Биргаликда суратга тушиш маросимидан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍26👎3🔥2
Швециядаги мактабда отишма содир бўлди

Бу ҳақда полиция маълумотларига таяниб, CНН хабар берди.


👉 https://effect.uz/6161

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
Ўзбекистонда давлат хизматчилари “ҳалоллик тести” бўйича текширилади

Малайзия тажрибаси асосида Ўзбекистонда давлат хизматчиларини коррупцияга қарши чоралар бўйича ўқитилади.

👉 https://effect.uz/6162

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍12😢5👎3🔥2
Трансафғон темирйўлининг қурилиши 2025 йилнинг ўзидаёқ бошланиши мумкин

Транспорт вазири Илҳом Маҳкамовга кўра, Ўзбекистон — Афғонистон — Покистон Трансафғон темирйўли қурилиши 2025 йилда бошланиши режалаштирилмоқда.


👉 https://effect.uz/6163

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍12
Энди солиқ хавфи мезонлари ошкор этилади

Савдо-саноат палатасида Президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши томонидан “Солиқ хавфини аниқлаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш” масаласи кўтарилди.

Унда солиқ хавфларини аниқлаш мезонлари тадбиркорлар учун очиқ бўлиши лозимлиги, бунда тадбиркорлар ўз фаолиятида хавфли ҳолатлар қайси шароитларда юзага келиши мумкинлигини билиш имконига эга бўлиши, қолаверса, коррупциянинг олдини олиш бўйича мезонлар ҳам очиқ бўлиши ҳақида маълумот берилиши кераклиги таклиф этилди.

Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев мазкур таклифни маъқуллаб, барча текширувларга оид таҳлил мезонлари тез кунда очиқланиши кераклиги бўйича топшириқлар бергани айтилмоқда. Лекин бу таклиф қачондан кучга кириши ҳақида аниқ маълумот келтирилмаган.

Амалдаги тартибга кўра, хавфни таҳлил қилиш натижасига асосан тадбиркорни текшириш тайинланганда у айнан қайси сабабдан текширишга тушганини билиш қийин, яъни махфийлиги айтилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3🔥2
Навоий давлат университети Малайзиянинг бир қатор олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик меморнадумини имзолади

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимнинг таклифига биноан 4-5-феврал кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Давлатимиз раҳбарининг расмий ташрифи доирасида Малайзияда “Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда олий таълим соҳасидаги имкониятлар ва ташаббуслар” мавзусида биринчи Ўзбекистон-Малайзия таълим форуми ўтказилмоқда. Мазкур халқаро форумда юртимиздан 30 га яқин олий таълим муассасалари ректорлари иштирок этяпти.
Форумнинг дастлабки кунида 50 га яқин ҳамкорлик шартномалари ва дастурлар имзоланди.

Навоий давлат университети ректори Мухиддин Калонов форум доирасида Малайзиянинг Кебангсаан университети (Миллий университет), УЧСИ, Перлис университетлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсасида меморандум имзолади.

Унга кўра, олийгоҳлар ўртасида талабалар ҳамда профессор-ўқитувчилар алмашинуви, университетда сунъий интеллект ва логистика йўналишларини очиш, “Scopus” илмий базасига индексланадиган “Joint journal” қўшма журнал чоп этиш, саноат ва қишлоқ хўжалиги лойиҳаларини амалга ошириш, лабораториялар яратилади. Шунингдек, Навоий давлат университетида Малайзия илмий-тадқиқот институтининг филиалини очиш ва бошқа қатор амалий ишлар муҳокама қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5👎2🔥1