EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.6K photos
15.9K videos
31 files
67.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах туғруқхоналаридан бирида чақалоқ ўғирлаб кетилди!

Жиззахда халат кийган аёл ёш она палатасига кириб, эгизакларидан бирини «текшириш учун» деб олиб ғойиб бўлган, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига хабар берилганидан кейин тезда ўғри аёлнинг изига тушишди ва ўша куниёқ чақалоқни топишган, катта эҳтимол билан ўғри аёл 5 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Хабар қилинишича, ҳибсга олиш пайтида аёл: «унинг иккита боласи бор, лекин менда йўқ...» деган сўзни айтган

Telegram
I Facebook I YouTube I Live
👍12
Олий суд Навоийда аҳолига сифатсиз хизмат кўрсатган санитар тозалаш корхонаси билан тузилган битимни бекор қилди

Олий суд томонидан Навоий вилояти ҳокимлиги ва «Бережливост» ХИЧК (хусусий ишлаб чиқариш корхонаси) санитар тозалаш корхонаси ўртасидаги битим бекор қилинди. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

👉 https://effect.uz/6159

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍14🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Куала-Лумпурда тантанали кутиб олинди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Малайзияга келди.

Куала-Лумпур халқаро аэропортида давлат раҳбарини Малайзия парламенти Вакиллар палатаси спикери Жоҳари бин Абдул, таълим вазири Замбри Абдулқодир ва бошқа расмий шахслар кутиб олган.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍24👎4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ ўзбекларни ҳайдаяптими?!

Сўнгги кунларда АҚШ ҳукумати ноқонуний муҳожирларни депортация қилиш бўйича кенг кўламли операцияларни амалга оширмоқда. Бу жараёнда кўплаб муҳожирлар, жумладан, Марказий осиёликлар ҳам депортация хавфи остида турибди. Хўш, нега бундай ҳолат содир бўлмоқда ва бу жараён кимларга таъсир қилади? Келинг, батафсил кўриб чиқамиз.

Американинг бир қатор шаҳарларида мамлакатдан ноқонуний муҳожирларни оммавий депортация қилишга қарши намойишлар бўлиб ўтди, деб хабар берди маҳаллий KTLA телеканали. Минглаб намойишчилар президент Трампнинг оммавий депортация ва иммиграция бўйича сиёсатига қарши чиқиб, Лос Анжелеснинг тарихий марказидаги кўчалар ва 101-трассани тўсиб қўйган...


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️“Alliance Motors” иши: МЧЖ директори қочиб кетган, таъсисчиси қамоқда фарзанд кўрган Тошкентдаги “Alliance Motors” автосалони иши бўйича суд мажлиси бошланган, жабрланувчилар суддан адолат қарор топишини талаб қилмоқда. Ёдингизда бўлса, Effect.uz октябрь…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Боши билан эмас қонун олдида жавоб берсин – “Alliance Motors” 100 дан ортиқ фуқарони алдаган…

Effect.uz “Alliance Motors” иши бўйича бўлиб ўтаётган жараёнларни тўлиқ ёритиб бормоқда. Айни кунда МЧЖ мансабдорларига нисбатан жиноят иши очилиб, судга оширилган. 5 февраль куни Яшнобод туман судида навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтади.

Маълумот ўрнида, МЧЖ мансабдорлари мижозларга хориждан автомашина олиб келиб беришини айтиб, 46 млрд сўм пулларини ўзлаштирганликда гумонланмоқда. Жиноят иши доирасида 9 киши қамоққа олинган, хусусан МЖЧ таъсисчиси Шаҳзода Нарзиева (қамоққа олинган ва судга фарзандли бўлгани муносабати билан олиб келинмаяпти).

У 2024 йил июльда харидорларга «нима бўлса, бошим билан жавоб бераман» дея ваъда берганди. У ваъдани бажара олмади, ва оқибатда қамоққа олинди, бу эса фуқароларни ҳайратга солмоқда. Савол: 46 млрд қаерга ишлатилган?

МЧЖ директори Давлатбек Нарзиев эса катта эҳтимол билан Ўзбекистондан Грузияга чиқиб кетган. МЧЖдан 129 киши жабрланган, иш 5 февраль куни Яшнобод туман судида судя Бахтиёр Алимов раислигида кўриб чиқилиши кутилмоқда.

EFFECT.UZ воқеалар ривожини ёритиб боради.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5😢4👎3
Тошкентда ноқонуний қурилмалар ва реклама конструкцияларини бузиш бошланди

24 январь куни Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги ноқонуний қурилишлар ва реклама конструкциялари демонтаж қилингани ҳақида маълум қилди.

25 январь куни Яккасарой тумани ҳокимлиги пойтахтнинг марказий кўчаларида ўнлаб ноқонуний иншоотлар бузиб ташлангани ҳақида хабар берди. Хусусан, тадбиркорлар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерлар пиёдалар ҳаракатига халақит бераётгани таъкидланди.

Чилонзор туманида ҳам шаҳарсозлик меъёрларига мос тушмайдиган, тегишли ташкилотларнинг расмий рухсатисиз, ўзбошимчалик билан қуриб олинган ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш ва тартибга келтириш жараёнлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент ҳокимлиги ноқонуний қурилмаларнинг бузилиши ҳақида огоҳлантириш берганди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍12👎1
Шолц Трампни ёрдам эвазига Украинадан хомашё талаб қилгани учун худбинликда айблади

Германия канцлери Олаф Шолц Доналд Трампнинг Украинага молиявий ёрдам эвазига АҚШга нодир металларни етказиб бериши кераклиги ҳақидаги талабини танқид қилди.

"Урушдан кейин керак бўладиган ҳамма нарсани молиялаштириш учун ушбу мамлакат ресурсларидан фойдаланиш керак бўлади", — дея Шолц сўзларини келтиради Reuters. Унга кўра, ҳозир пулни мудофаани қўллаб-қувватлаш учун ишлатиш “жуда худбинлик” бўлади.

Шолц келажакда Украинага кучли армия, шунингдек, мамлакатни қайта тиклаш учун маблағ керак бўлишини таъкидлади. "Украинада рўй бераётган улкан вайронагарчиликни ҳисобга олсак, булар катта вазифалардир. Шунинг учун ҳам Украина ресурсларидан келажак учун фойдаланилса яхши бўларди, деб ўйлайман", — дея қўшимча қилди Германия канцлери.
👍7👎1
Баҳриддин Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Сирдарёда!

Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Баҳриддин Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Сирдарё вилоятида хорижий инвестициялар ҳамда халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан ўзлаштирилиши белгиланган лойиҳаларнинг жорий ҳолатини жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва уларни амалга ошириш жараёнида юзага келаётган муаммоли масалаларни бартараф этиш тадбирлари давом эттирилмоқда.

👉🏻 https://effect.uz/6160

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11👎1
Ўзбекистонда электромобиллар учун утилизация йиғими 78 млн сўмгача оширилди.

Ҳукумат 1 майдан электромобиллар учун утилизация йиғимларини жорий этиш тўғрисидаги қарорини эълон қилди. Қарорга кўра:

- 3 йилдан кам бўлган электромобиллар учун йиғим 120 БҲМ (45 млн сўм);
- 3 йилдан ошган электромобиллар учун — 210 БҲМ (78,75 млн сўм).

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 2 ой ичида йиғимларни йиғиш ва уларнинг самарали тақсимотини таъминловчи механизмни ишлаб чиқади.

Қарордан асосий мақсад этиб мамлакатда «яшил» технологияларни кенг жорий этиш, электромобиль батареяларини атроф-муҳитга зарар етказмасдан утилизация қилиш тизимини яратиш ҳамда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни тезлаштириш кўрсатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎31😢5👍2
Озарбойжон АZAL самолёти Россиянинг “Панцир-С” зенит-ракета комплекси томонидан уриб туширилганига оид далиллар топди — Reuters

Агентлик бу ҳақда Озарбойжон ҳукумати манбаларига таяниб хабар бермоқда.

"Озарбойжон томони самолётдан чиқариб олинган ва халқаро экспертиза давомида аниқланган “Панцир-С” ракетаси бўлагига эга", — деди Reuters манбаси.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍12🔥2😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳиндистонлик аёл эрининг буйрагини сотиб пулига ўйнаши билан қочиб кетди!

Ҳиндистонда аёл эрига қизимизни ўқитишимиз керак деб эрининг буйрагини $11 500 соттириб пулини ўғирлаб ўйнаши билан қочиб кетди. Эри аёлининг гапига кириб, $11 500 эвазига буйрагини сотган.
Эр бир йил давомида буйраги учун қора бозордан харидор излаган. Аёли уни ишонтириб, бу пулга 10 ёшли қизимизни ўқитамиз деган.

Операциядан сўнг, эр барча пулни аёлига ишониб топширган. Бироқ аёл ҳамма пулни ўғирлаб, ижтимоий тармоқлар орқали танишган жазмани билан қочиб кетган.

Маълум бўлишича, аёл бу ишни аввалдан режалаштирган ва эрининг охирги тийинигача тортиб олишга қарор қилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
😢7👍4👎1🔥1
Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди

5 февраль куни Куала-Лумпур шаҳридаги "Пердана Путра" ҳукумат мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбарини Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Икки мамлакат давлат мадҳиялари янгради.

Ўзбекистон Президенти фахрий қоровул сафи олдидан ўтди. Сўнг икки давлат етакчилари расмий делегациялар аъзолари ва дипломатик корпус вакилларини қутладилар.

Биргаликда суратга тушиш маросимидан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍26👎3🔥2