EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.9K videos
31 files
67.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти жамоаси Индонезиядаги кўргазмада иштирок этди

Анжуманда ўзбек миллий либослари ва қўл меҳнати маҳсулотлари намойиш этилиб, турли давлатлардан ташриф буюрган иштирокчилар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинган.

👉🏻 https://effect.uz/6152

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда хотин эрининг нафсини қондириши учун 13 ёшли қизни «тортиқ қилди»

Андижонда бир эркак жинсий зўравонлик ортидан қўшни қизни олиб келиши учун турмуш ўртоғига пул таклиф қилди. Аммо унинг турмуш ўртоғи 19 ёшли Р. ўрнига унинг синглиси 13 ёшли М.ни олиб келди. 13 ёшли вояга етмаган қизнинг кўзлари боғланиб, 100 минг сўм таклиф қилишган лекин қиз қўрқиб, қочиб кетади.

Суд айбланувчи Ортиқовни жинсий зўрлашга уриниш тўғрисидаги модда бўйича айбдор деб топиб, 5 сутка қамоқ билан кифоялаган. Унинг хотини эса 750 минг сўм жаримага тортилган, вояга етмаган шахсга нисбатан жинсий зўравонлик қилишга уруниш бу кичик бир қонунбузарликмидики, 5 сутка қамоқ билан чекланса, бугун кечирилган педофилл эртага бундай жиноятни содир этмайди, деб ҳатто судья ҳам кафолат беролмаса керак.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎45👍9😢5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси объективида навбатдаги сифатсиз қурилиш биноси

Ўтказилган рейд тадбирлари жараёнида Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида сифатсиз қурилаётган яна бир кўп қаватли бинонинг қурилиши тўхтатилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍26😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️“Alliance Motors” иши: МЧЖ директори қочиб кетган, таъсисчиси қамоқда фарзанд кўрган

Тошкентдаги “Alliance Motors” автосалони иши бўйича суд мажлиси бошланган, жабрланувчилар суддан адолат қарор топишини талаб қилмоқда.

Ёдингизда бўлса, Effect.uz октябрь ойида “Alliance Motors” автосалонидан жабрланган фуқароларнинг мурожаатини ёритган эди. Ўшанда бир қатор жабрланганлар Бош прокуратура биносига боришган.

Маълумот ўрнида, “Alliance Motors” МЧЖ мансабдорлари фуқароларнинг 46 млрд сўм пулларини ўзлаштирганликда гумонланмоқда.

Жиноят иши доирасида 9 киши қамоққа олинган, хусусан МЖЧ таъсисчиси Шаҳзода Нарзиева (қамоққа олинган ва судга фарзандли бўлгани муносабати билан олиб келинмаяпти).

МЧЖ директори Давлатбек Нарзиев эса катта эҳтимол билан Ўзбекистондан Грузияга чиқиб кетган. 129 киши жабрланган мазкур иш 5 февраль куни Яшнобод туман судида судя Бахтиёр Алимов раислигида кўриб чиқилиши кутилмоқда.

EFFECT.UZ воқеалар ривожини ёритиб боради.

👉🏻 ТЎЛИҚ ВИДЕО

👉🏻 Мақола

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍28👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нега Навоий шаҳри хавфсиз ҳудуд дея тан олинган? Буни билармидингиз?

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
Диёра Келдиёрованинг ғалабаси – «Йил воқеийлиги» деб топилди

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) бир қатор номинацияларда 2024 йилнинг энг яхшиларини аниқлади.

Ўзбекистон вакиласи, Париж Олимпиадаси чемпиони Диёра Келдиёрова «Йил воқеийлиги» номинацияда ғолиб деб топилди. Келдиёрованинг Ута Абени мағлуб этган вазияти энг кўп овоз тўплаган.

Келдиёрованинг устози Марко Спиттка эса йилнинг энг яхши аёллар жамоаси мураббийи сифатида эътироф этилди.
👍26👎3🔥2😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Дания экстремистик партия етакчиси муқаддас Қуръон китобини ёқиб юборди Ушбу воқеа Швецияда Қуръон ёқиш акциялари билан танилган Салвон Момиканинг ўлдирилишидан кейин содир бўлди. 👉 https://effect.uz/6151 Telegram I Facebook I YouTube I Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қуръон – аланга ичида…

Данияда ўта ўнг қанот партияси «Stram Kurs» раҳбари Расмус Палудан Копенгагенда Қуръон ёқиш акциясини ўтказди.

Ҳаракат Туркия элчихонаси олдида содир бўлди ва Палудан томонидан видеога олиниб, ижтимоий тармоқларда, жумладан, Х платформасида тарқатилди.

Бу воқеа Швецияда Қуръон ёқиш акциялари билан танилган Салвон Момиканинг ўлдирилишидан кейин содир бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎18👍6😢3🔥1
Трамп Мексика маҳсулотларига божхона тўловларини жорий қилиш қарорини бир ойга тўхтатди

Бу ҳақда Мексика президенти Клаудия Шейнбаум Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Қўшма Штатлар президенти Доналд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида Мексика президенти “дўстона” суҳбат бўлиб ўтганини маълум қилди.

"Мексика президенти Клаудия Шейнбаум АҚШ чегарасида наркотик моддалар контрабандаси ва ноқонуний мигрантлар оқимини тўхтатиш учун 10 минг нафар ҳарбий жўнатишга ваъда берди. Мексика маҳсулотларига божхона тарифларининг кейинги тақдири ушбу давлат ҳукумати билан АҚШ Давлат котиби Марко Рубио, Молия вазири Скотт Бессент ва Савдо вазири Говард Лютник иштирокида муҳокама қилинади. Мен бу музокараларда иштирок этишни интиқлик билан кутаяпман", — деб ёзди Қўшма Штатлар президенти.

Бундан ташқари, Трамп Канада бош вазири Жастин Трюдо билан ҳам телефон орқали суҳбат ўтказди. Давлат раҳбарлари АҚШ томонидан Канада маҳсулотларига жорий этилган божхона тарифларини муҳокама қилган ва яна бир бор мулоқот қилишга келишиб олган.

Эслатиб ўтамиз, 1 феврал куни АҚШ Канада ва Мексика маҳсулотларига 25% гача, Хитой маҳсулотларига эса 10% миқдорида бож тўловларини жорий қилган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5😢1
Ўзбекистонда олтин қуймалари нархи рекорд даражада ошди

Марказий банк 3 февраль куни Ўзбекистонда олтин қуйма ва эсдалик тангаларининг янгиланган нархини эълон қилди. Рақамлар нархлар рекорд даражада ошганидан далолат беради.

Хабарга кўра, бир грамм олтин ҳозирда 1 миллион 197 минг 760 сўмга баҳоланмоқда. Бу жума кунги нархдан 780 сўмга кўп.

Шунингдек, беш граммли олтин қуйманинг нархи эса 5 миллион 989 минг сўмни ташкил қилмоқда. 10 гр олтин қуймаси нархи эса 11 978 минг сўм этиб баҳоланган.

Маълумот учун, халқаро қимматбаҳо металлар бозори конъюнктурасидан келиб чиқиб, Марказий банк томонидан нархлар кун давомида қайта кўриб чиқилиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2👎2🔥2
Энг қиммат ва энг арзон ош қаерда сотилмоқда?

Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.


👉 https://effect.uz/6154

Telegram I Facebook I YouTube I Live
😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Ўзбекистонда хотин эрининг нафсини қондириши учун 13 ёшли қизни «тортиқ қилди» Андижонда бир эркак жинсий зўравонлик ортидан қўшни қизни олиб келиши учун турмуш ўртоғига пул таклиф қилди. Аммо унинг турмуш ўртоғи 19 ёшли Р. ўрнига унинг синглиси 13 ёшли М.ни…
Прокуратура 13 ёшли қиз билан юз берган ҳолат бўйича баёнот берди

Андижон вилоятида вояга етмаган қизга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилган шахс маъмурий жавобгарликка тортилганлиги ҳақида хабарлар эълон қилинган.

Аниқланишича, Асака туманида истиқомат қилувчи аёл вояга етмаган фарзандига (13 ёшли қиз бола) нисбатан қўшни бўлган эр-хотинлар уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилганлиги ҳақида ички ишлар органига мурожаат қилган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасига кўра, фуқаро А.Б. ва унинг турмуш ўртоғи  Ю.Т.ларни маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, тўпланган ҳужжатлар мазмунан кўриш учун судга юборилган.

Суднинг тегишли қарори билан А.Б.га нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси ва турмуш ўртоғи Ю.Т.га нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Мазкур суд қароридан норози бўлиб берилган аппеляция шикояти қаноатлантирилмаган.

Ҳозирда Андижон вилояти прокуратураси томонидан мазкур суд ҳужжатлари ўрганилмокда.

Мазкур масала Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
😢5👍3👎2
“Тез ёрдам”га ўтган йили 2,7 минг мартадан кўпроқ ёлғон чақирув келиб тушган

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2024 йил давомида “103” хизматига жами 2 713 та ёлғон чақириқ келиб тушганини маълум қилди (2023 йилда 3505 та).

Вазирликка кўра, ҳисобот даврида энг кўп ёлғон чақириқ Самарқанд вилоятида кузатилиб, мазкур рақам 645 тани ташкил этган. Ёлғон чақириқлар бўйича кейинги ўринларни Қашқадарё (436 та) ва Фарғона (259 та) вилоятлари банд қилган.

Энг кам ёлғон чақириқ эса Сирдарё вилоятида рўйхатга олинган – 17 та.

Эслатиб ўтамиз, бу борада 2023 йил якунлари бўйича «пешқадам» 630 та ёлғон чақириқ билан Тошкент вилояти бўлган бўлса, энг ками Самарқанд вилоятида рўйхатга олинган – 19 та.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
Фарзандлари рус тили имтиҳонидан ўта олмаган мигрантлар жавобгарликка тортилиши мумкин

Россияда мигрантларнинг фарзандлари рус тили имтиҳонидан ўта олмаса, ота-оналари жавобгарликка тортилиши мумкин. Бу ҳақда "Российская газета" нашри хабар берди.

Аввал хабар берилганидек Россия президенти Владимир Путин Россияда рус тилини билмайдиган ва юридик мақомига эга бўлмаган мигрант болаларни мактабларга қабул қилинмаслиги ҳақида қонунни имзолаган эди. Қонун 2025 йил 1 апрелдан кучга киради.

Шунга кўра, Россия таълим даражалари бўйича махсус тест синовлари ўтказилади. Агар бола тестдан ўта олмаса, унга рус тилида қўшимча умумий ривожланиш дастурлари бўйича 3 ойдан кам бўлмаган тренингдан ўтиш тавсия этилади. Тўлов ота-оналар ҳисобидан амалга оширилади.

Аммо, агар тестдан ўта олмаган бола бир ой ичида қўшимча дарсларни бошламаганлиги аниқланса, ота-оналар жазоланади, яъни маъмурий жавобгарликка тортилади.

Маълумот учун, агар бола уч ойлик рус тили курсларини тугатса, у бошқа тест ташкилотида бўлса-да, яна тест топшириши мумкин, дейилади хабарда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3
Тошкент ва Сурхондарё вилоятларида чиқинди хизмати учун тўлов тарифи оширилди

Тошкент ҳамда Сурхондарё вилояти ҳудудларида маиший чиқинди хизматлари учун янги тўлов тарифлари белгиланди. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида жисмоний шахслар, яъни аҳоли учун 7 840 сўм (ҚҚС билан) ҳамда юридик шахсларга 1 м³ учун 82 880 сўм (ҚҚС билан) тўлов миқдори белгиланди.

Ушбу тўлов тарифи Тошкент вилояти “Тоза Ҳудуд” давлат унитар корхонаси ҳамда “Ангрен Бунёд Файз” МЧЖ, “Нурли йўл марвариди” МЧЖ, “Оҳангарон санитария тозалаш” МЧЖ, “Rahnamo Servis” МЧЖ, “Zero-Waste” МЧЖ каби санитар тозалаш корхоналари учун тасдиқланди.

Шунингдек, Сурхондарё вилоятининг барча шаҳар ва туманларида жисмоний шахслар, яъни аҳоли учун 7 000 сўм (ҚҚСсиз) ҳамда юридик шахсларга 1 м³ учун 122 219 сўм (ҚҚСсиз) миқдорида тўлов тасдиқланди.

Маълумот учун, ноябрь ойида Тошкент шаҳридаги аҳоли ва ташкилотлар учун чиқинди тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизмати нархи 7500 сўмга оширилган эди. Янги тартиб бўйича бу сумма ҚҚС билан ҳисоблаганда, 8400 сўмни ташкил қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎11👍3
Президент Малайзияга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимнинг таклифига биноан 4 февраль куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Куала-Лумпур шаҳрида олий даражадаги музокаралар, қатор ишбилармонлик ва маданий тадбирлар бўлиб ўтади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍92👎5
Ўзбекистонда январь ойида картошка нархи 23,9 фоизга қимматлади

2025 йилнинг январида ойлик инфляция 0,7%, йиллик инфляция эса 9,9%ни ташкил этган. Бу ҳақда Статистика ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, ой давомида озиқ-овқатлар 0,8%га, ноозиқ-овқатлар 0,3%га, хизматлар эса 1,1%га ошган.

Масалан, картошка 23,9%, пиёз 3,4%, сабзи 2,9%, кунгабоқар ёғи 2,2%, пахта ёғи 1,9%, қўй гўшти 1.2%, мол гўшти 1,1% қимматлагани қайд этилган.

Озиқ-овқат маҳсулотларининг қимматлаши аҳоли учун катта таъсир кўрсатади. Айниқса, картошка, пиёз, сабзи каби кундалик истеъмол қилинадиган маҳсулотлар нархининг ўсиши халқ хўжалигида асосий эҳтиёжларни қондиришни қийинлаштиради.

Статистикага кўра, январь ойида пропан 13,2%га, метан ёқилғиси эса 0,1%га арзонлаган.

Аммо иқтисодчи Отабек Бакировга кўра, январь ойи давомида пропаннинг биржа нархлари 20%дан кўпга қимматлаган (3 январь, 31 январь) метан заправкаларида эса ҳатто пойтахтда ҳам тақчиллик сақланиб қолмоқда, Фарғона водийси туманларида метан заправкалар фаолияти чекланган ёки тўхтатилган ҳолатда бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"1 мартга қадар 850 дан ортиқ маҳаллада томорқа суви яхшиланади" — бош вазир ўринбосари

Ўзбекистондаги 850 дан ортиқ маҳаллада томорқани суғориш учун сув таъминоти йўқ. Шунга кўра 1 мартга қадар 850 дан ортиқ маҳаллада томорқа суғориш учун сув таъминоти яхшиланади. Бу ишлар учун 250 млрд сўм маблағ ажратилган. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров маълум қилди.

Қўчқоров сўзларига кўра, томорқа ҳолатини яхшилаш, сув билан таъминлашга кўмаклашиш учун банклар жалб қилинди. Яъни, ҳар 4 та маҳаллага биттадан маҳалла банкири бириктирилди. Жами 2500 га яқин банкир бириктирилган бўлиб, уларнинг фаолиятини тезда йўлга қўйиш режалаштирилган.

Шунингдек, томорқаларда ишни ташкил қилиш ишларига ҳоким ёрдамчилари ҳам жалб қилинади. Бунда ҳар бир ҳоким ёрдамчиси томорқаларга экилган маҳсулотлари онлайн платформага киритиб боради.

Яратилган иш ўринлари ҳаққонийлиги амалда Солиқ қўмитаси базасида тўлаган солиқлари билан солиштириш орқали таъминланади. Бунга қўшимча равишда Ҳисоб палатаси ҳам жалб этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10👎1
"Жаннат қаерда?" деган саволга жавоб берилибди...

@effectuz
🔥19😢10