EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.9K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ғазо сектори ва Миср ўртасидаги “Рафаҳ” назорат-ўтказиш пункти май ойидан бери илк бор очилди

Ғазо сектори ва Миср ўртасидаги ягона чегара пункти 1 февралдан бошлаб қисман ишга тушди. Мисрдаги Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой ҳаракати бўлимининг хабар беришича, “Рафаҳ” орқали даволанишга муҳтож бўлган бир нечта фаластинлик беморлар Мисрга ўтказилган. Уларнинг умумий сони 50 нафарга етиши мумкин.

DPA агентлигига кўра, ҳозирча “Рафаҳ” орқали Мисрдан Ғазо секторига гуманитар ёрдам етказилиши тикланишига доир белгилар йўқ. Ҳозирги вақтда гуманитар ёрдам Миср ва Исроил ўртасидаги “Керем-Шалом” чегара пункти орқали етказилмоқда, бу ерда юклар исроиллик аскарлар томонидан текширувдан ўтказилади. Мисрнинг Синай ярим оролида 3000 та юк машинаси Ғазога ёрдам етказиш учун тайёр тургани айтилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8😢3
Грузияда 66 кундан буён ҳукуматга қарши норозилик намойишлари давом этмоқда

2024 йил 28 ноябрдан бери давом этаётган намойишлар ҳукуматнинг Еврооа Иттифоқи билан интеграция жараёнини тўхтатилишига қарши бўлиб ўтмоқда.

Намойишчилар Тбилиси Малл савдо маркази олдидаги трассани тўсиб қўйди. Бу йўл пойтахтни мамлакатнинг ғарбий ҳудудлари билан боғлайди.

Грузия Ички ишлар вазирлиги бу йўл стратегик объект эканини эслатиб, унинг тўсиб қўйилиши икки йилгача қамоқ жазосига олиб келиши мумкинлигини билдирди.

Полиция намойишчиларни тарқатишга киришиб, йўлнинг бир қисмини очишга муваффақ бўлди. Шунга қарамай, шаҳардан чиқиш қисмида тирбандлик сақланиб турибди.

“Эхо Кавказа” нашри хабарига кўра, намойишда бир қатор мухолиф сиёсатчи, жумладан, Тбилисининг собиқ мэри, Гиги Угулава, “Ўзгаришлар коалицияси” етакчиларидан бири Ника Мелия ҳибсга олинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10
Маск АҚШ Молия вазирлигининг тўлов тизимига кириш ҳуқуқини олди – The New York Times

Нашрнинг хабар беришича, АҚШ Молия вазири Скотт Бесцент Илон Маск бошчилигидаги Давлат бошқаруви самарадорлиги департаменти вакилларига Федерал тўлов тизимига кириш ҳуқуқини берган. Бу қарор давлат харажатларини назорат қилиш ва чеклаш мақсадида қабул қилинган бўлиши мумкин.

"Федерал тўлов тизими Доналд Трамп маъмуриятига Конгресс томонидан тасдиқланган маблағларни сарфлашни чеклаш механизмини тақдим этиши мумкинлиги ҳақида хавотирлар мавжуд", деб ёзади NYT.

Федерал тўлов тизими ҳар йили 5 триллион доллардан ортиқ маблағни федерал агентликлар номидан жўнатади. Шунингдек, ҳукуматдан тўлов олувчи миллионлаб америкаликларнинг шахсий маълумотларини сақлайди.

АҚШ Демократик партиясидан сенатор Рон Уайден бу қарорни танқид қилди. Унинг таъкидлашича, Маскнинг тизимга кириш имкониятига эга бўлиши манфаатлар тўқнашувига олиб келиши мумкин.

"Чунки Федерал тўлов тизими ҳукумат шартномалари бўйича пул олувчи компаниялар, жумладан, Маскнинг рақобатчиларига ҳам хизмат қилади", — дея изоҳ берди Уайден.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Диёра Келдиёрованинг Ута Абе устидан қозонган ғалабаси “Йил воқелиги” деб топилди

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) 2024 йилнинг энг яхшиларини эълон қилди.

Дзюдо бўйича Париж «Катта дубулға» турнири доирасида ўтган тадбирда Олимпия ўйинлари чемпиони Диёра Келдиёрованинг Олимпиадада япониялик Ута Абе устидан қозонган ғалабаси “Йил воқелиги” номинациясида ғолиб деб топилди.

Шунингдек, Марко Шпиттка Ўзбекистон аёллар терма жамоасидаги иши учун “Аёллар терма жамоаларининг энг яхши мураббийи” номинациясини ютиб олган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍29👎4🔥3
Панама президенти ва АҚШ Давлат котиби ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Давлат департаменти раҳбари Марко Рубио Панама президенти Хосе Раул Мулинони Панама каналидаги вазият юзасидан огоҳлантирди.

"Президент Доналд Трамп Хитой таъсири Панама канали учун таҳдид солаётганини аниқлади. Агар дарҳол тегишли ўзгаришлар амалга оширилмаса, Америка зарурий чоралар кўради", — дея таъкидлади Рубио.

Панама президенти Раул Мулино АҚШ Давлат котиби билан музокаралардан сўнг Панама Хитойнинг “Бир камар – бир йўл” ташаббуси доирасидаги ҳамкорлик лойиҳаларини тўхтатишга қарор қилганини эълон қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Жарима баллари кучга кирмаган

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган ёлғон хабарларга ишонманг!


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
Испания элчиси конференция вақтида ухлаб қолгани учун лавозимидан бўшатилди

Испания ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг Белгиядаги элчиси Алберто Антонни зудлик билан ишдан олишга қарор қилди, деб хабар берди La Gaceta нашри.

Бунга сабаб — Мадриддаги элчилар анжуманида ташқи ишлар вазири Хосе Мануэл Албарес нутқ сўзлаётган пайтда дипломат ухлаб қолган.

Албарес Испаниянинг 2025 йилдаги ташқи сиёсати истиқболлари ҳақида қарийб бир соат маъруза қилган. Бу пайтда Антон эснагани ва ухлаб қолгани акс этган видеокадр тезда дипломатик корпус вакиллари ўртасида тарқалиб кетди. Журналистлар Шимолий Кореяда Ким Чен Ин иштирокидаги маросимда ухлаб қолган амалдор қатл этилганини ҳам эслаб ўтишди.

Люксембургда ишлаб келган Хосе Мария Родригес Косо Испаниянинг Белгиядаги элчиси этиб тайинланиши кутилмоқда.

Қизиғи, Алберто Антон 2022 йил сентябрида Брюсселга элчи бўлиб кетгунига қадар Дипломатия мактабида икки йил ишлаганидан сўнг бўшатилган экан, ҳолбуки, стандарт бўйича бу ерда тўрт йил ишлаб бериш талаб этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Транспорт бошқармаси бош мутахассиси 80 минг доллар пора билан ушланди

Хоразм вилоятининг Транспорт бошқармаси бош мутахассиси тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаронинг ишончига кириб, бошқа бир фуқарога тегишли бўлган ва Урганч шаҳрида аҳолига транспорт хизматлари кўрсатишга ихтисослашган МЧЖга қарашли 960 метр квадрат бўш ер майдонини кадастр идораларидаги танишлари орқали унинг номига ўтказиб, у ерда кўп қаватли турар жой қуриши учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 135 минг АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 80 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 28,211-моддасининг 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Фарғона вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда эса Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Ёзёвон тумани бўлими бош мутахассиси хизмат мавқеидан фойдаланиб, «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида пудратчи корхонанинг рейтинг балларини кўтариш ҳамда тендерга тақдим қилиш мақсадида, ҳақиқатда мавжуд бўлмаган қурилиш техникаларининг техник паспорти ва ёрлиқларини тайёрлаб бериш эвазига 8700 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми «в» банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8
Алишер Усмоновнинг Германиядаги вилласи сотувга қўйилди

Münchner Merkur нашрига кўра, уй Германиянинг янги тарихидаги энг қиммат хусусий мулкка айланган.


👉 https://effect.uz/6148

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7👎4
Ўзбекистонда қайси соҳада янги корхоналар кўпроқ ташкил этилмоқда?

Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.


👉 https://effect.uz/6149

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6👎1
Ўзбекистонда маҳсулотларни “Ҳалол” белгиси билан тамғалашга рухсат этилади

Бундан ташқари, “Ҳалол” белгиси шакли ҳамда ўлчамини белгилайдиган стандарт лойиҳа ишлаб чиқилиб, тасдиқланади.

👉 https://effect.uz/6150

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2😢1
Дания экстремистик партия етакчиси муқаддас Қуръон китобини ёқиб юборди

Ушбу воқеа Швецияда Қуръон ёқиш акциялари билан танилган Салвон Момиканинг ўлдирилишидан кейин содир бўлди.


👉 https://effect.uz/6151

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎49😢5
Қашқадарёдаги ҳолат абгор эканлигига яна бир кичик исбот

@effectuz
👍20😢11🔥3
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти жамоаси Индонезиядаги кўргазмада иштирок этди

Анжуманда ўзбек миллий либослари ва қўл меҳнати маҳсулотлари намойиш этилиб, турли давлатлардан ташриф буюрган иштирокчилар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинган.

👉🏻 https://effect.uz/6152

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4🔥1