EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Тоғли ҳудудларга 30 та автобус қўйилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 3 ярим йил олдинги қарорга асосан боғча болалари учун олис ва тоғли ҳудудларда махсус жиҳозланган 30 та автобус фаолияти йўлга қўйилишини билдирган. Аммо қачон қўйилишини айтмаган.

Хабарга кўра, ушбу автобуслар Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги тегишли қарори асосида йўлга қўйилади. Махсус автобуслар, асосан, боғча болалари учун мўлжалланган бўлиб, 2400 нафарга яқин бола қамраб олинади ҳамда автобусда мобил гуруҳлар фаолияти ташкил қилинади.

Мазкур мобил гуруҳлар зарур мебел ва спорт жиҳозлари, ўйинчоқлар, дедактик материаллар ҳамда болалар адабиёти билан тўлиқ таъминланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2
Қашқадарёда маҳаллийлаштириш доирасида янги гидроэнергетик қувват ишга туширилди

30 январ куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида, Ҳисорак сув омбори қошида янгидан барпо этилган Ҳисорак кичик ГЭСнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А.Раматов, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ Бошқаруви раиси А. Сангинов, Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари М.Азизов, шунингдек, соҳа мутахассислари, маҳаллий аҳоли ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5😢1
Италияда Хитойнинг DeepSeek чат-боти блокланди

Бу ҳақда маҳаллий регулятор Garante хабар берди. Аввалроқ Италия назорат органи DeepSeek'ни ишлаб чиққан компанияга мурожаат қилиб, уларнинг чат-боти италиялик фойдаланувчиларнинг қандай шахсий маълумотларини йиғиши, шунингдек, улар қандай сақланиши ва қайта ишланиши ҳақида маълумот беришни сўраган. Буларнинг барчаси 2018 йилдан буён Европа Иттифоқида амал қилувчи “Маълумотларни ҳимоя қилиш регламенти” (GDPR) талабларига мувофиқ бўлиши керак эди.

Регуляторнинг баёнотига кўра, чат-ботни ишлаб чиққанларнинг жавоби уни қониқтирмаган. DeepSeek вакиллари Италияда ишламасликларини ва Европа қонунчилиги уларга татбиқ этилмаслигини билдирган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
Абдуқодир Ҳусанов Месси ва Роналдуни ҳам ортда қолдирди

Абдуқодир Ҳусанов ўтган ҳафта бутун дунё интернет тармоғида энг кўп муҳокама қилинган футболчи бўлди ва бу борада ҳатто Месси ва Роналдуни ҳам ортда қолдирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍42🔥5
Хитой Пентагондан 10 баравар катта ҳарбий қўмондонлик марказини қурмоқда — Financial Times

Нашр маълумотларига кўра, қурилиш аллақачон 6 км² дан ортиқ майдонни эгаллаган бўлиб, унда мамлакат олий раҳбарияти учун бункерлар ҳам жойлашади.

Америка разведкаси ушбу объектни диққат билан кузатмоқда. Ҳарбийлар уни “Пекин ҳарбий шаҳарчаси” деб атамоқда.

АҚШ Марказий разведка бошқармасининг собиw таҳлилчиси Деннис Уайлдернинг фикрича, бу Хитойнинг ядро салоҳиятини сезиларли даражада кучайтириш ниятидан дарак беради.

Хитойлик тадқиқотчи объект мустаҳкам бетон тўсиқлар ва чуқур туннелларни ўз ичига олади. Хитойнинг бундай қурилишидан мақсади аниқ: глобал фалокатга бардош бериш.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11
Энди Озарбайжонга ҳам «қизил» паспортсиз бориш мумкин бўлади

Ўзбекистон ва Озарбайжон фуқароларига чет элга чиқиш паспортини олмасдан туриб чегарани кесиб ўтиш имконини берувчи ID-карталарни ўзаро тан олиш масаласини муҳокама қилди. Бу ҳақида «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

Унга кўра, Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг тегишли вазирлик ва идоралари вакиллари ўртасида икки давлат фуқароларининг ID-карталарини чегарадан ўтиш учун расмий ҳужжат сифатида тан олиш имконияти муҳокамасига бағишланган онлайн учрашув ташкил этилган.

Томонлар фуқаролар ҳаракатини соддалаштириш, икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ва миграция сиёсати соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган ушбу қадам муҳим аҳамиятга эга эканлигини қайд этди.

Бундан ташқари, ID-карталардан фойдаланиш Ўзбекистон ва Озарбайжон фуқароларига чет эл паспортини олмасдан туриб чегарани кесиб ўтиш имконини беради. Бу эса саёҳат қилиш қулайлигини оширади ва мамлакатлар ўртасидаги интеграцияни мустаҳкамлайди.

«Мазкур қарорнинг қабул қилиниши Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий ва сайёҳлик алоқаларини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатиши кутилмоқда», — дейилади хабарда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍18
Алишер Қодиров уни ҳақорат қилаётганларни жавобгарликка тортмоқчи эканини билдирди

Депутат Алишер Қодиров уни ҳақорат қилганларни жазоламоқчилигини маълум қилди.

“Интизомсизга марҳамат қилиб жамиятда низомни беқадр қилаётганимизни тушундик. Эркин жамият миллий тараққиётнинг ўзагидир. Эркинлик — фаросати борлар учун имконият, фаросати йўқ нотавонлар учун заҳмат олиб келади.

Танқидларга очиқмиз, мулоқот ва муҳокама вазифамиз, лекин оммавий чиқишларда ҳақорат ишлатадиган фаросатида нуқсонлиларни жазолаш орқали жамиятни ўзгаришига ҳисса қўшмоқчимиз”,

деб ёзди у ва сўзининг сўнгида #haqoratjazolanadi дея ҳештег қолдирди.

“Миллий тикланиш” партияси раҳбари 23 январь куни “газни уй иситиш ва овқат пиширишга ишлатиб юборадиган халқнинг косаси оқармаслиги”ни айтганди.

“Газ қиммат ресурс, 1 куб газдан 10 га яқин юқори қийматли, экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқариш, хорижга сотиш ва унинг пулига миллионлаб қоракўзларимизга иш ўрни яратиш мумкин. Тилла қатори миллиардлаб куб газни уй иситиш ва овқат пиширишга ишлатиб юборадиган халқнинг косаси оқармайди”,


деб ёзганди депутат ўз саҳифасида.

У электр энергияси ишлаб чиқаришни кўпайтириб, газ ўрнига электр энергияси ишлатишни ўрганиш кераклигини таъкидлаганди.

Бу ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Айрим фойдаланувчилар депутатни бу фикрлар учун ҳақоратлаб изоҳлар ёзмоқда. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасига кўра, ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш БҲМнинг 20 бараваридан 40 бараваригача (7,5 миллион сўмдан 15 миллион сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎98👍10
Китоб – тафаккур хазинаси

"Миллий тикланиш" демократик партияси Бухоро вилоят кенгаши ташаббуси билан вилоят болалар кутубхонаси ҳузуридаги бошлангич партия ташкилоти аъзолари, вилоят кенгаши ходимлари ва партия фаоллари иштирокида “Жамиятда китобхонлик аҳволи, аҳолини китобхонликка кенг жалб этишнинг асосий муаммолари ва уларни ҳал этиш йўналишлари” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Тадбирни кириш сўзи билан очган партия вилоят кенгаши раиси Ражаббой Хасанов ёш авлодни китобга муҳаббат ва ҳурмат-эҳтиром руҳида тарбиялаш, китобга бўлган қизиқишини кучайтириш ҳақида тўхталиб, халқимиз орасида мутоала маданиятини ривожлантириш ва китобхонлик тарғиб қилиш орқали маънавий-маданий меросимиз давомийлигини таъминлаш лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Тадбир давомида “Китобнинг инсон ҳаётидаги ўрни” номли тақдимот бўлиб ўтди.

Сўнгида тадбирда фаол иштирок этган вилоят болалар кутубхонаси жамоаси ёшлар орасида мутолаа муҳитини яратиш, ёшларнинг китобхонлик маданиятини жадал ривожлантириш, уларнинг интеллектуал билимларини ва маънавий савиясини ошириш йўлидаги фидойилиги учун партия вилоят кенгаши томонидан муносиб билан тақдирланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
МТРКга хусусий каналлардан кадрлар раҳбарликка тайинланди

«Севимли», «Миллий», «Менинг Юртим» каналларида ишлаган Насриддин Асриддинов «Наво» каналига

Дилбар Раҳмонова Болажон каналига

«Менинг юртим» каналида ишлаб келган Дилшод Файз эса «Ўзбекистон» каналига раҳбарлик қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9
Қирғизистондаги ўзбек маҳбуслар энди жазони Ўзбекистонда ўтайди

Ўзбекистон ҳамда Қирғизистон давлатларида қамоққа олинган икки давлат фуқаролари жазони ўташ учун ўз юртларига қайтарилади.

Қирғизистон бош прокурори ўринбосари Умуткан Қўнкубоева берган маълумотга кўра, Ўзбекистонда Қирғизистоннинг 42 нафар фуқароси, Қирғизистонда эса 97 нафар Ўзбекистон фуқароси жазони ўтамоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 18 июлида икки давлат ўртасида битим имзоланган эди. Шартнома инсонпарварлик тамойилларига асосланган бўлиб, унинг асосий мақсади маҳкумлар жазони ўз ватанида, оиласига яқин жойда ўташ имкониятини яратишга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5😢1
Ўзбекистон оғир атлетика федерациясига янги раис сайланди

Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон оғир атлетика федерациясининг 2024 йил якунлари, 2025 йилги режаларга бағишланган ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Шерзод Хидоятов мамлакат оғир атлетика федерацияси раиси этиб сайланди.

У 1980 йил 20 августда Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳрида туғилган. 2006 йилда Тошкент давлат техника университетини тамомлаган.

Шерзод Ҳидоятов меҳнат фаолияти давомида Олий хўжалик судининг турли лавозимларида фаолият юритган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2