EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
EFFECT.UZ | Расмий канал
Video
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Доналд Трамп Вашингтондаги авиаҳалокатда ҳеч ким тирик қолмаганини билдирди

АҚШ президенти бу ҳақда матбуот анжумани чоғида маълум қилди. Трампнинг сўзларига кўра, ҳалокатга ҳарбий вертолёт экипажининг хатоси сабаб бўлган.

"Вертолёт қандайдир сабабга кўра йўловчи лайнери билан бир хил баландликда бўлган ва бу фожиани келтириб чиқарган. Йўловчи самолёт экипажи тўғри ҳаракат қилган, ҳалокатга вертолёт сабаб бўлган",

— деди президент.

Трамп, шунингдек, парвоз стандартларини яна қатъийлаштиришини билдирди. У бу стандартларни биринчи президентлик муддати давомида кучайтирганини, аммо кейинчалик Байден уларни юмшатганини айтди.

"Байден ва Обама сиёсатни биринчи ўринга қўйган, мен эса хавфсизликни устувор деб биламан",

— дея таъкидлади Трамп.

Бундан ташқари, АҚШ президенти фожиа учун инклюзивлик сиёсатини айблади. Унга кўра, бу сиёсат (турли жинсий ва бошқа озчилик вакилларининг ишга олинишини рағбатлантирилиши) профессионаллик даражасини пасайтирган.

Журналистнинг "Нега айнан инклюзивлик сиёсатини авиаҳалокат сабабчиси сифатида кўрсатмоқдасиз?" деган саволига, Трамп "Бу соғлом фикр" деб жавоб берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍14
Alibaba Cloud  компанияси Ўзбекистонда ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтди

Alibaba Cloud компанияси Ўзбекистонда ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар берди.

Қўмитанинг маълум қилишича, Alibaba Group (Alibaba.cом) компаниясига расмий сўров юборилган. 28 январ куни Alibaba Cloud (Singapore) Private Limited булутли ҳисоблаш соҳасида фаолият юритувчи халқаро компанияси tax.uz ҚҚС-офиси орқали Ўзбекистонда кўрсатилаётган электрон хизматлар бўйича ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтган.

Таъкидланишича, Ўзбекистонда электрон шаклдаги хизматларни кўрсатувчи чет эл компаниялари жисмоний шахсларга кўрсатилаётган бундай хизматлар бўйича ҚҚС тўловчиси ҳисобланади.

«Бугунга келиб Ўзбекистонда 65 та чет эл интернет-компаниялари рўйхатдан ўтган»,

— дейилади хабарда.

Маълумот учун Alibaba Cloud — булутли хизматлар компанияси бўлиб, у Alibaba Group’нинг шуъба корхонаси ҳисобланади. Alibaba Cloud онлайн-бизнес ва Alibaba’нинг электрон тижорат экотизимлари учун булутли ҳисоблаш хизматларини тақдим этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ажойиб жамоанинг қишлоқдаги бир куни…

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигидаги катта жамоа Паркент тумани Санганак қишлоғига борди. Effect.uz мухбирлари ҳам мазкур жараёнда қатнашишди.

Ижтимоий лойиҳа доирасида Санганакда маданий тадбирлар ва аҳоли билан мулоқот олиб борилди.

Шунингдек, махсус чодирларда аҳоли учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик, ёшлар иштирокида турли спорт мусобақалари, нуронийлар билан давра суҳбатлари ўтказилганини алоҳида айтиш даркор.

Қишлоқдаги 21-сонли умумтаълим мактабига 1000 дона китоб совға қилинган.

Бундан ташқари, Зойир Мирзаев қишлоқ аҳолиси учун тор доирадаги ўтказилган сайёр қабулда бир қатор ваъдаларни берди ва уларнинг ижроси тез орада таъминланишига ишонч билдирди.

👉🏻 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10👎2
Мирзиёев Трампга ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳридаги Рональд Рейган номидаги аэропорт ҳудудида юз берган фожиали авиаҳалокат оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампга таъзия мактуби йўллади.

Давлатимиз раҳбари марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига, бутун Америка халқига чуқур ҳамдардлик изҳор этди.

Эслатиб ўтамиз, 30 январ куни Вашингтонда ҳарбий вертолёт ва самолёт тўқнашди. Самолёт дарёга қулади, унинг бортида 60 йўловчи борлиги маълум қилинди. Ҳозиргача 30 дан ошиқ жасад топилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5😢2
Америкалик ишбилармон Илон Маск Нобел тинчлик мукофотига номзод қилиб кўрсатилди

Бу ҳақда Европа парламентининг словениялик депутати Бранко Гримс X ижтимоий тармоғида хабар берди.

Гримс ўз сўзларининг исботи сифатида Нобел институтининг Илон Маск номинантлар рўйхатига киритилгани ҳақидаги тасдиқномани ҳавола қилди.

Илон Маск сўз эркинлиги ва инсон ҳуқуқлари ҳимоясига қўшган ҳиссаси учун мукофотга номзод бўлгани айтилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8👎5😢3
Олий маълумотли кадрлар платформаси шакллантирилади

“Олий маълумотли кадрларга давлат буюртмасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди

Қарорга кўра, олий маълумотли кадрларга бўлган давлат буюртмаси Махсус электрон платформа (Платформа) орқали шакллантирилади.

2025/2026 ўқув йилидан:

- олий маълумотли кадрларга давлат буюртмаси Платформада жамланган маълумотлар ва меҳнат бозори талабини таҳлил қилиш асосида аниқланади;

- кадрларга бўлган эҳтиёж 4 йиллик даврга ишлаб чиқилиб, ҳар йили меҳнат бозорининг ўзгариш тенденциялари, ҳудудларда ижтимоий соҳа муассасалари ва иқтисодиёт тармоқларини кадрлар билан таъминлашни инобатга олган ҳолда, Платформага тегишли тузатишлар киритиб борилади.

Платформага қуйидаги маълумотлар киритиб борилади, жумладан:

- иқтисодиёт тармоқларида расман банд бўлган аҳоли сони;

- давлат ва нодавлат ОТМлари битирувчиларининг ўқишни тамомлагандан сўнг расман бандлиги тўғрисидаги маълумотлар;

- меҳнат ресурслари баланси, меҳнат бозорида мавжуд бўш иш ўринлари, иқтисодий фаолият турлари бўйича бандлик даражаси ҳақида;

- "Олий таълим жараёнларини бошқариш (НEMIS)" ахборот тизимида мавжуд битирувчилар ва ОТМлар тўғрисида;

Низом қуйидагиларни назарда тутади:

- давлат буюртмасини шакллантиришда маълумотларни жамлаш, қайта ишлаш ва буюртмани юқори турувчи органларга тақдим этиш;

- иш берувчиларнинг олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш тартиби;

- иқтисодиёт тармоқларини мутаносиб ривожлантириб бориш мақсадида давлат буюртмасини шакллантиришда устуворлик бериладиган йўналишларни аниқлаш.

2025 йилдан 4 йиллик давр учун давлат буюртмаси параметрларини олий маълумотли кадрларга бўлган талаб прогнозига мувофиқ равишда тасдиқлаш учун таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига ҳар йили 1 майга қадар киритиш таъминланади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2
Испаниядаги ҳарбий заводда портлаш содир бўлди — Infobae

Ҳодиса Rheinmetall Expal Munitions компаниясига тегишли заводда юз берган. Бу корхона артиллерия снарядлари, миномёт снарядлари, ўртача калибрли ўқ-дорилар ҳамда ракета двигателларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Заводдаги портлаш иккита ёнғинга сабаб бўлди: улардан бири тахминан 1000 квадрат метр, иккинчиси эса 2000 квадрат метр ҳудудни қамраб олган. Ҳодиса оқибатида олти киши жароҳатланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
Газлашмаган хонадонларга имтиёзли тариф жорий этилади

Ўзбекистонда табиий газга уланмаган, электрлаштирилган хонадонлар учун имтиёзли электр энергияси тарифлари жорий этилади. Бу ҳақда энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов президент ҳузуридаги йиғилишдан сўнг маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, электр энергияси истеъмоли ошиши билан бирга, электрлаштирилган хонадонларга алоҳида тарифлар белгиланиши ҳақида топшириқ берилган.

Шунингдек, янги қурилаётган кўп қаватли уйлар табиий газга уланмаслиги тасдиқланди. Янги лойиҳаларда маҳаллий маҳсулотлардан фойдаланишга эътибор қаратилмоқда.

Аввалроқ Мирзамаҳмудов газлашмаган ҳудудларда электр энергиясига 50 фоизлик чегирма берилиши ҳақида айтиб ўтган, бироқ бу ҳали амалга ошмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍35👎8😢3
Аҳолидан 12 млрд сўмлик «яшил» энергия сотиб олинди

Ўзбекистонда «Қуёшли хонадон» дастури доирасида аҳолидан 12 млрд сўмлик қуёш энергияси харид қилинди.

2023 йил 1 апрелдан бошлаб, хонадонларга қуёш панеллари ўрнатган фуқароларга ишлаб чиқарилган ва ягона электр тармоғига узатилган ҳар бир kWh учун 1000 сўм субсидия ажратиш белгиланган.

2024 йилда 10 826 нафар фуқаро дастурдан фойдаланиб, 12,18 млн kWh энергияни электр тармоғига узатган. Бу учун давлат бюджетидан 12,1 млрд сўм субсидия тўланган.

Хоразм, Қорақалпоғистон ва Тошкент шаҳри субсидия олиш бўйича етакчи ҳудудлар бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада инспектор бошқарувидаги BYD ва Damas тўқнашувида ўсмир ҳалок бўлди

ЙПХ инспектори жарима майдонига олиб кетилаётган BYD’ни юқори тезликда бошқарган.

Фарғона вилояти ЙҲХБнинг хабар беришича, ҳодиса Олтиариқ туманида 30 январ куни содир бўлган.

Рейд тадбири давомида 2004 йилда туғилган фуқаро М.Ғ. амакиси Ё.Ғ.га тегишли BYD Song машинасини тегишли ҳужжатларсиз бошқарганлиги аниқланган. Ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ЙПХ инспектори Р.Қ. машинани жарима майдончасига олиб кетаётганда 2007 йилда туғилган вояга етмаган Х.Н. бошқарувидаги Damas билан тўқнашган. Damas машинаси боланинг устози А.С.га тегишли бўлган.

Ўсмир Damas’ни иккинчи даражали йўлдан асосий йўлга ҳайдаб чиққан. Асосий йўлдан келаётган BYD Song эса Damas’га келиб урилган.

ЙТҲ оқибатида Damas ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган.

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, ЙТҲ юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10👎1
Тоғли ҳудудларга 30 та автобус қўйилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 3 ярим йил олдинги қарорга асосан боғча болалари учун олис ва тоғли ҳудудларда махсус жиҳозланган 30 та автобус фаолияти йўлга қўйилишини билдирган. Аммо қачон қўйилишини айтмаган.

Хабарга кўра, ушбу автобуслар Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги тегишли қарори асосида йўлга қўйилади. Махсус автобуслар, асосан, боғча болалари учун мўлжалланган бўлиб, 2400 нафарга яқин бола қамраб олинади ҳамда автобусда мобил гуруҳлар фаолияти ташкил қилинади.

Мазкур мобил гуруҳлар зарур мебел ва спорт жиҳозлари, ўйинчоқлар, дедактик материаллар ҳамда болалар адабиёти билан тўлиқ таъминланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2
Қашқадарёда маҳаллийлаштириш доирасида янги гидроэнергетик қувват ишга туширилди

30 январ куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида, Ҳисорак сув омбори қошида янгидан барпо этилган Ҳисорак кичик ГЭСнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А.Раматов, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ Бошқаруви раиси А. Сангинов, Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари М.Азизов, шунингдек, соҳа мутахассислари, маҳаллий аҳоли ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5😢1
Италияда Хитойнинг DeepSeek чат-боти блокланди

Бу ҳақда маҳаллий регулятор Garante хабар берди. Аввалроқ Италия назорат органи DeepSeek'ни ишлаб чиққан компанияга мурожаат қилиб, уларнинг чат-боти италиялик фойдаланувчиларнинг қандай шахсий маълумотларини йиғиши, шунингдек, улар қандай сақланиши ва қайта ишланиши ҳақида маълумот беришни сўраган. Буларнинг барчаси 2018 йилдан буён Европа Иттифоқида амал қилувчи “Маълумотларни ҳимоя қилиш регламенти” (GDPR) талабларига мувофиқ бўлиши керак эди.

Регуляторнинг баёнотига кўра, чат-ботни ишлаб чиққанларнинг жавоби уни қониқтирмаган. DeepSeek вакиллари Италияда ишламасликларини ва Европа қонунчилиги уларга татбиқ этилмаслигини билдирган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
Абдуқодир Ҳусанов Месси ва Роналдуни ҳам ортда қолдирди

Абдуқодир Ҳусанов ўтган ҳафта бутун дунё интернет тармоғида энг кўп муҳокама қилинган футболчи бўлди ва бу борада ҳатто Месси ва Роналдуни ҳам ортда қолдирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍42🔥5
Хитой Пентагондан 10 баравар катта ҳарбий қўмондонлик марказини қурмоқда — Financial Times

Нашр маълумотларига кўра, қурилиш аллақачон 6 км² дан ортиқ майдонни эгаллаган бўлиб, унда мамлакат олий раҳбарияти учун бункерлар ҳам жойлашади.

Америка разведкаси ушбу объектни диққат билан кузатмоқда. Ҳарбийлар уни “Пекин ҳарбий шаҳарчаси” деб атамоқда.

АҚШ Марказий разведка бошқармасининг собиw таҳлилчиси Деннис Уайлдернинг фикрича, бу Хитойнинг ядро салоҳиятини сезиларли даражада кучайтириш ниятидан дарак беради.

Хитойлик тадқиқотчи объект мустаҳкам бетон тўсиқлар ва чуқур туннелларни ўз ичига олади. Хитойнинг бундай қурилишидан мақсади аниқ: глобал фалокатга бардош бериш.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11
Энди Озарбайжонга ҳам «қизил» паспортсиз бориш мумкин бўлади

Ўзбекистон ва Озарбайжон фуқароларига чет элга чиқиш паспортини олмасдан туриб чегарани кесиб ўтиш имконини берувчи ID-карталарни ўзаро тан олиш масаласини муҳокама қилди. Бу ҳақида «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

Унга кўра, Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг тегишли вазирлик ва идоралари вакиллари ўртасида икки давлат фуқароларининг ID-карталарини чегарадан ўтиш учун расмий ҳужжат сифатида тан олиш имконияти муҳокамасига бағишланган онлайн учрашув ташкил этилган.

Томонлар фуқаролар ҳаракатини соддалаштириш, икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ва миграция сиёсати соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган ушбу қадам муҳим аҳамиятга эга эканлигини қайд этди.

Бундан ташқари, ID-карталардан фойдаланиш Ўзбекистон ва Озарбайжон фуқароларига чет эл паспортини олмасдан туриб чегарани кесиб ўтиш имконини беради. Бу эса саёҳат қилиш қулайлигини оширади ва мамлакатлар ўртасидаги интеграцияни мустаҳкамлайди.

«Мазкур қарорнинг қабул қилиниши Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий ва сайёҳлик алоқаларини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатиши кутилмоқда», — дейилади хабарда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍18
Алишер Қодиров уни ҳақорат қилаётганларни жавобгарликка тортмоқчи эканини билдирди

Депутат Алишер Қодиров уни ҳақорат қилганларни жазоламоқчилигини маълум қилди.

“Интизомсизга марҳамат қилиб жамиятда низомни беқадр қилаётганимизни тушундик. Эркин жамият миллий тараққиётнинг ўзагидир. Эркинлик — фаросати борлар учун имконият, фаросати йўқ нотавонлар учун заҳмат олиб келади.

Танқидларга очиқмиз, мулоқот ва муҳокама вазифамиз, лекин оммавий чиқишларда ҳақорат ишлатадиган фаросатида нуқсонлиларни жазолаш орқали жамиятни ўзгаришига ҳисса қўшмоқчимиз”,

деб ёзди у ва сўзининг сўнгида #haqoratjazolanadi дея ҳештег қолдирди.

“Миллий тикланиш” партияси раҳбари 23 январь куни “газни уй иситиш ва овқат пиширишга ишлатиб юборадиган халқнинг косаси оқармаслиги”ни айтганди.

“Газ қиммат ресурс, 1 куб газдан 10 га яқин юқори қийматли, экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқариш, хорижга сотиш ва унинг пулига миллионлаб қоракўзларимизга иш ўрни яратиш мумкин. Тилла қатори миллиардлаб куб газни уй иситиш ва овқат пиширишга ишлатиб юборадиган халқнинг косаси оқармайди”,


деб ёзганди депутат ўз саҳифасида.

У электр энергияси ишлаб чиқаришни кўпайтириб, газ ўрнига электр энергияси ишлатишни ўрганиш кераклигини таъкидлаганди.

Бу ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Айрим фойдаланувчилар депутатни бу фикрлар учун ҳақоратлаб изоҳлар ёзмоқда. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасига кўра, ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш БҲМнинг 20 бараваридан 40 бараваригача (7,5 миллион сўмдан 15 миллион сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎98👍10
Китоб – тафаккур хазинаси

"Миллий тикланиш" демократик партияси Бухоро вилоят кенгаши ташаббуси билан вилоят болалар кутубхонаси ҳузуридаги бошлангич партия ташкилоти аъзолари, вилоят кенгаши ходимлари ва партия фаоллари иштирокида “Жамиятда китобхонлик аҳволи, аҳолини китобхонликка кенг жалб этишнинг асосий муаммолари ва уларни ҳал этиш йўналишлари” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Тадбирни кириш сўзи билан очган партия вилоят кенгаши раиси Ражаббой Хасанов ёш авлодни китобга муҳаббат ва ҳурмат-эҳтиром руҳида тарбиялаш, китобга бўлган қизиқишини кучайтириш ҳақида тўхталиб, халқимиз орасида мутоала маданиятини ривожлантириш ва китобхонлик тарғиб қилиш орқали маънавий-маданий меросимиз давомийлигини таъминлаш лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Тадбир давомида “Китобнинг инсон ҳаётидаги ўрни” номли тақдимот бўлиб ўтди.

Сўнгида тадбирда фаол иштирок этган вилоят болалар кутубхонаси жамоаси ёшлар орасида мутолаа муҳитини яратиш, ёшларнинг китобхонлик маданиятини жадал ривожлантириш, уларнинг интеллектуал билимларини ва маънавий савиясини ошириш йўлидаги фидойилиги учун партия вилоят кенгаши томонидан муносиб билан тақдирланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6