EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Картошкачиликни ривожлантириш учун 400 млрд сўм йўналтирилади – Президент

Бу йил картошкачиликни ривожлантириш учун Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан 400 миллиард сўм йўналтирилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган қишлоқ хўжалиги ерларида маҳсулот етиштиришнинг янги тизимини жорий қилишга доир йиғилишда маълум қилинди.

Қайд этилишича, четдан олиб келинадиган уруғлик картошка уч йилга божхона божидан озод қилинади. 2027 йилдан картошкага эҳтиёж тўлиқ ички имконият ҳисобидан қопланиши режалаштирилган.

“Юртимизда энг кўп истеъмол қилинадиган маҳсулотлардан бири картошкадир. 290 минг гектарда экилса ҳам, эҳтиёжнинг бир қисми импортдан қопланаяпти. Негаки нав ва ҳосилдорлик яхши эмас.

Шу боис Картошкачилик илмий-тадқиқот институтига иқлимга мос, серҳосил навларни яратиш, “ин-витро” усулида йилига 3 миллион дона туганаклар етиштириб, тарқатиш вазифаси қўйилди”, – дейди давлат раҳбари.


Шунингдек, маҳсулот етиштириш ва қайта ишлаш учун техникалар етказиб бериш, деҳқонларга қулай лизинг маҳсулотлари тақдим этиш бўйича топшириқлар берилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍71😢3🔥2
ҲАМАС саккиз нафар асирни озод қилди

ЦАХАЛ матбуот хизматининг хабар беришича, гуруҳ 3 нафар исроиллик ва бошқа давлат фуқароси бўлган беш нафар асирни Қизил Хоч вакилларига топширди.

Хабарларга кўра, озод қилинган хорижликлар Таиланд фуқаролари бўлиши мумкин, чунки бугунги режага кўра, ҲАМАС уларни қўйиб юбориши керак. Асирлар Ғазо секторидан Исроилга йўл олган.

Бунга жавобан Исроил бугун 110 нафар фаластинлик маҳбусни қамоқдан озод қилади. Бу 19 январда кучга кирган Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш келишуви доирасидаги учинчи асирлар алмашинуви ҳисобланади.
👍5
“Миллий тикланиш” демократик партияси Бухоро вилояти Кенгаши ҳамда партия туман ва шаҳар Кенгашларининг II-қўшма Пленуми бўлиб ўтди

Унда сўзга чиққан “Миллий тикланиш” демократик партияси Бухоро вилоят Кенгаши раиси Ражаббой Хасанов партия Марказий кенгаши Пленумида белгиланган вазифалар, 2024 йилда амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар, шу билан бир қаторда йўл қўйилган камчиликлар, 2025 йилдаги фаолиятнинг асосий йўналишлари хусусида тўхталди.

Таъкидланишича, бугунги кунда партия аъзолари сони 69 481 нафарни иборат бўлиб, шулардан 30 ёшгача бўлган ёшлар сони 36 302 нафарни ташкил этади. Партиянинг мақсад вазифалари юзасидан ўтган 2024 йил давомида 2 890 та тадбир ташкил этилиб, 52 717 нафар аҳоли вакиллари қамраб олинди.

Сарҳисоб даврида 48 та масала Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сессияларида кўрилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди. Шунингдек, партия гуруҳи аъзолари томонидан йил мобайнида 234 та депутат сўровлари юборилиб, уларнинг қарийб 223 таси ижобий ҳал этилди, доимий комиссиялар йиғилишларида 50 та масалалар дастлабки тарзда кўриб чиқилиб, 78 та мансабдор шаҳсларнинг ахборотлари эшитилди.

Бундан ташқари, партиянинг “Уйма-уй” лойиҳаси доирасида 1854 та хонадонга ташриф буюрилиб, 3971 нафар аҳоли вакиллари билан учрашувлар ташкил этилди. Лойиҳа доирасида хотин-қизлар масалалари бўйича 635 та муаммоли ҳолат қайд этилиб, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ижобий ҳал этилди.

Пленум музокарасида сўз олган партия фаоллари ва депутатлар ўзларининг фикр-мулоҳазалари ҳамда таклифларини билдирди.

Пленум давомида “Миллий тикланиш” демократик партиясига хайрихоҳлик билдирган бир гуруҳ фаоллар партия аъзолигига қабул қилинди.

Якунида муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎9👍6
Шавкат Мирзиёев «Лукойл» асосчисини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 январь куни «Лукойл» компанияси асосчиси Вагит Алекперовни қабул қилди.

Учрашувда Россиянинг етакчи нефть-газ компаниясининг Ўзбекистон энергетика соҳасидаги лойиҳаларини амалга ошириш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

Геология-қидирув ишларини олиб бориш ва истиқболли углеводород конларини ўзлаштириш, инфратузилмани модернизация қилиш ва нефть маҳсулотларини чакана сотиш тизимини ривожлантириш шулар жумласидан.

Компаниянинг мамлакатимиздаги фаолиятини кенгайтириш режалари юзасидан фикр алмашилди.

Мутахассисларни тайёрлаш ва ишга жойлаштириш, ижтимоий аҳамиятга молик дастурларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍67👎3😢3
Жиззахда автобус ва юк машинаси иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди

30 январь куни соат 13:30 атрофида Жиззах вилояти ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга бўлган М-39 «Тошкент-Термиз» автомобиль йўлининг Самарқанд - Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган йўловчи ташувчи автобус ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган автомобиль йўлларини тозалаш учун мўлжалланган махсус транспорт воситасининг орқасидан келиб урилиши оқибатида ЙТҲ содир бўлган.

ЙТҲ натижасида автобус ҳайдовчиси, йўловчилари ҳамда махсустранс ҳайдовчисига жиддий тан жароҳати етмаган. Фақатгина 3 нафар фуқарога биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2
Наманганда уйма-уй юриб, ўзларини "Узум Насия" ходимлари деб таништирган фирибгарлар ушланди

Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида яшовчи 1971 йилда туғилган аёлдан ички ишлар органларига мурожаат келиб тушган. Аёлнинг маълум қилишича, номаълум шахслар 2024 йил 9 ноябр куни унинг уйига келиб, ўзларини "Узум Насия" ходимлари деб таништирган ва унга маиший техника сотиб олишни таклиф қилишган. Аёл уларга ишонган ва фирибгарлар вазиятдан фойдаланиб, ундан яширинча, "Анорбанк" банкида аёлга 29 миллион миқдорда онлайн кредит олиб, пул маблағларини ўзлаштирган.

Тергов тадбирлари натижаларига кўра, фирибгарларнинг шахсини аниқланиб, улар ҳибсга олинди. Улар 1985 ва 1994 йилларда туғилган, Андижон вилоятининг Асака туманида яшовчи аёл ва эркак бўлиб чиқди. Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг "фирибгарлик" моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4😢2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нодирбек Ёқуббоев қўл бериб кўришмаган ҳиндистонлик шахматчи қиз билан кўришиб, узр сўради

Аввалроқ ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Ёқуббоев ҳиндистонлик шахматчи билан ўйин олдидан қўл бериб кўришмагани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ҳолат ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Нодирбек Ваишали билан учрашиб, унга гул ва шоколад совға қилди ва шахсан узр сўради.

Ҳодиса Тата Steel Challengers 2025 мусобақасининг 4-турида рўй берган. Одатга кўра, шахматчилар қўл сиқиб ўйинни бошлайди. Аммо ўзбекистонлик шахматчи Ваишалига қўл узатмаган эди.

Нодирбек ижтимоий тармоқ орқали ҳам унинг қўлини эътиқоди сабаб сиқмагани, бу ҳақда спортчига эртароқ айта олмагани учун узр сўраган эди.

Ҳиндистонлик спортчи ҳам вазиятни тўғри қабул қилгани ва ўша куниёқ вазиятни тушунганини маълум қилган.
Маълумот учун, Чалленгер гуруҳида қатнашаётган Нодирбек Ёқуббоев (2659) 10-турда оқ доналарда нидерландиялик Бенжамин Бок билан муросага келди. Ёқуббоев 3 ғалаба, 4 дуранг ва 3 мағлубият билан 5 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 9-поғонадан жой олган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍19👎3🔥1
Солиқ қўмитаси фаолияти "қониқарсиз" деб баҳоланди

Энг яхши текширувчи Ҳисоб палатаси +95 балл билан биринчи ўринни, энг ёмон текширувчи эса Солиқ қўмитаси - 45 балл билан охирги ўринни эгаллади.

Бизнес-омбудсман давлат органлари ва ташкилотларининг тадбиркорлик субъектларидаги давлат назоратига оид фаолиятини баҳолади.
Энг яхши кўрсаткични Ҳисоб палатаси (95 балл) қайд этган. Ундан кейинги ўринларда Дин ишлари бўйича қўмита (90 балл) ва Фуқаро авиацияси агентлиги (90 балл). Умуман олганда, 10 та регуляторнинг фаолияти “яхши” деб топилган.

Шунингдек, яна 7 та давлат ташкилотининг ҳаракати “қониқарли” дея баҳоланган. Ушбу тоифага кирган давлат ташкилотлари орасида, хусусан, Марказий банк, Божхона қўмитаси ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бор.

Тадбиркорлик соҳасидаги текширувларнинг самарадорлиги бўйича энг ёмон кўрсаткични Солиқ қўмитаси (-45 балл), Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (-40 балл) ҳамда Қурилиш инспекцияси (– 35 балл) қайд этган. Уларнинг фаолияти манфий даражада баҳоланган.

Яна 9 та вазирликнинг (Мактаб, Камбағалликни қисқартириш, Олий таълим, Соғлиқни сақлаш, Адлия, Ички ишлар, Қишлоқ хўжалиги, Фавқулодда вазиятлар, Экология) иш фаолияти ҳам “қониқарсиз” деб топилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
EFFECT.UZ | Расмий канал
Video
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Доналд Трамп Вашингтондаги авиаҳалокатда ҳеч ким тирик қолмаганини билдирди

АҚШ президенти бу ҳақда матбуот анжумани чоғида маълум қилди. Трампнинг сўзларига кўра, ҳалокатга ҳарбий вертолёт экипажининг хатоси сабаб бўлган.

"Вертолёт қандайдир сабабга кўра йўловчи лайнери билан бир хил баландликда бўлган ва бу фожиани келтириб чиқарган. Йўловчи самолёт экипажи тўғри ҳаракат қилган, ҳалокатга вертолёт сабаб бўлган",

— деди президент.

Трамп, шунингдек, парвоз стандартларини яна қатъийлаштиришини билдирди. У бу стандартларни биринчи президентлик муддати давомида кучайтирганини, аммо кейинчалик Байден уларни юмшатганини айтди.

"Байден ва Обама сиёсатни биринчи ўринга қўйган, мен эса хавфсизликни устувор деб биламан",

— дея таъкидлади Трамп.

Бундан ташқари, АҚШ президенти фожиа учун инклюзивлик сиёсатини айблади. Унга кўра, бу сиёсат (турли жинсий ва бошқа озчилик вакилларининг ишга олинишини рағбатлантирилиши) профессионаллик даражасини пасайтирган.

Журналистнинг "Нега айнан инклюзивлик сиёсатини авиаҳалокат сабабчиси сифатида кўрсатмоқдасиз?" деган саволига, Трамп "Бу соғлом фикр" деб жавоб берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍14
Alibaba Cloud  компанияси Ўзбекистонда ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтди

Alibaba Cloud компанияси Ўзбекистонда ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар берди.

Қўмитанинг маълум қилишича, Alibaba Group (Alibaba.cом) компаниясига расмий сўров юборилган. 28 январ куни Alibaba Cloud (Singapore) Private Limited булутли ҳисоблаш соҳасида фаолият юритувчи халқаро компанияси tax.uz ҚҚС-офиси орқали Ўзбекистонда кўрсатилаётган электрон хизматлар бўйича ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтган.

Таъкидланишича, Ўзбекистонда электрон шаклдаги хизматларни кўрсатувчи чет эл компаниялари жисмоний шахсларга кўрсатилаётган бундай хизматлар бўйича ҚҚС тўловчиси ҳисобланади.

«Бугунга келиб Ўзбекистонда 65 та чет эл интернет-компаниялари рўйхатдан ўтган»,

— дейилади хабарда.

Маълумот учун Alibaba Cloud — булутли хизматлар компанияси бўлиб, у Alibaba Group’нинг шуъба корхонаси ҳисобланади. Alibaba Cloud онлайн-бизнес ва Alibaba’нинг электрон тижорат экотизимлари учун булутли ҳисоблаш хизматларини тақдим этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ажойиб жамоанинг қишлоқдаги бир куни…

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигидаги катта жамоа Паркент тумани Санганак қишлоғига борди. Effect.uz мухбирлари ҳам мазкур жараёнда қатнашишди.

Ижтимоий лойиҳа доирасида Санганакда маданий тадбирлар ва аҳоли билан мулоқот олиб борилди.

Шунингдек, махсус чодирларда аҳоли учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик, ёшлар иштирокида турли спорт мусобақалари, нуронийлар билан давра суҳбатлари ўтказилганини алоҳида айтиш даркор.

Қишлоқдаги 21-сонли умумтаълим мактабига 1000 дона китоб совға қилинган.

Бундан ташқари, Зойир Мирзаев қишлоқ аҳолиси учун тор доирадаги ўтказилган сайёр қабулда бир қатор ваъдаларни берди ва уларнинг ижроси тез орада таъминланишига ишонч билдирди.

👉🏻 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10👎2