EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ўзбекистонда қайси касб эгалари энг кўп иш ҳақи олмоқда?

Статистика агентлиги ўртача ойликлар миқдорини маълум қилди.

•Қайта суғурталаш ва нафақа жамғармалари — 17,8 миллион сўм;

•Ахборот хизмати кўрсатиш — 16,9 миллион сўм;

•Молиявий хизматлар кўрсатиш ва суғурталаш бўйича ёрдамчи — 16,8 миллион сўм;

•Алоқа соҳаси —10,9 миллион сўм;

•Омбор хўжалиги ва ёрдамчи транспорт фаолияти — 9,6 миллион сўм;

•Тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш — 9,1 миллион сўм;

•Олий таълим — 8,5 миллион сўм;

•Автомобиль ва мототциклларнинг улгуржи ва чакана савдоси ҳамда уларни таъмирлаш—7,8 миллион сўм.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9
Ўзбекистонга келиши керак бўлган 43 вагон картошка Қозоғистонда чириб кетди

Павлодардан Тошкентга йўл олган 1 000 тонна картошка Қозоғистоннинг Сариоғоч станциясида 10 кундан ортиқ қолиб кетди.

Ҳарорат ўзгариши туфайли маҳсулот музлаб, кейин эса эриб, яроқсиз ҳолга келган.

Ҳар бир вагонда 68 тонна картошка бўлган. Тадбиркорлар кўрган зарар миллионлаб тенгени ташкил этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
😢8👍7
Трамп мигрантларни Гуантанамога юбормоқчи

АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг Гуантанамодаги базасида махсус марказ ташкил этилади, у ерда 30 000 мигрант сақланиши мумкин бўлади.

"Америкаликлар учун таҳдид солаётган энг хавфли ноқонуний жиноятчилар айнан шу марказда ушлаб турилади. Баъзи мигрантлар шу қадар хавфли эканки, уларни ўз ватани ҳам қабул қилишни истамайди", — дея фикр билдирди АҚШ президенти.

Трампнинг чегара хавфсизлиги бўйича вакили Том Ҳоман эса бу марказ "энг ёмон жиноятчилар" учун фойдаланилишини ва АҚШнинг ҳозирги ҳукумати уни кенгайтиришини таъкидлаган.

Гуантанамода ҳозирда ҳам мигрантлар учун қамоқхона мавжуд бўлиб, у террорчиликда гумон қилинган хорижлик шахслар сақланадиган қаттиқ тартибли колониядан алоҳида жойлашган. Бу махсус марказ 2002 йилда АҚШнинг собиқ президенти Жорж Буш томонидан 2001 йил 11 сентябр терактларида иштирок этганликда гумон қилинган жангариларни сақлаш учун ташкил этилган. Ҳозирда у ерда 15 нафар маҳбус қолган.

АҚШнинг собиқ президентлари Барак Обама ва Жо Байден ушбу қамоқхонани ёпиш ниятида эканликларини бир неча бор билдирган, аммо фақат маҳбуслар сонини қисқартиришга эришган. Гуантанамо қамоқхонаси маҳбусларга нисбатан қийноқлар қўлланилиши ва инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги кўплаб айбловлар билан танилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5👎1
Ўзбекистонда дорихоналарнинг гиёҳвандлик воситаларини бериш тартиби белгиланди

Жорий йил 27 январь куни «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, реализация қилиш, бериш, тақсимлаш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги»ги низом давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Низом лицензия асосида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар муомаласи билан боғлиқ фаолият билан шуғулланувчи юридик шахсларга нисбатан татбиқ этилади.

Дорихоналарда гиёҳвандлик воситаларини жисмоний шахсларга дорихона мудири, фармацевт (провизор) ёки унинг ассистенти шифокор рецепти асосида беради. Улар махсус пушти рецепт бланка асосида тақдим этилади.

Даволаш-профилактика муассасаларига гиёҳвандлик воситалари учун зарур бўлган рецепт бланкалари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан берилади.

Бир дона рецепт бланкасида шифокор томонидан фақат битта номдаги гиёҳвандлик воситаси миқдори етти кунлик эҳтиёждан оширилмаган ҳолда ёзилиши керак.

Дорихонанинг гиёҳвандлик воситалари сақланадиган хонада гиёҳвандлик воситалари бўйича берилган рецептлар беш йил давомида муҳрланган ҳолда сақланади.

Даволаш-профилактика муассасасининг дорихонасида гиёҳвандлик воситалари захираси бир ойлик эҳтиёждан ошмаслиги, бўлимларида эса уч кунлик эҳтиёждан ошмаслиги керак.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7👎2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Video
Вашингтонда вертолёт билан тўқнашган самолётнинг барча йўловчилари ҳалок бўлгани тахмин қилинмоқда

Маълумотларга кўра, самолёт бортида 60 нафар йўловчи ва 4 нафар экипаж аъзоси бўлган. Самолёт билан тўқнашган вертолётда эса 3 киши бўлган.

АҚШ фигурали учиш федерацияси Вашингтонда ҳалокатга учраган самолёт бортида спортчилар ҳам бўлганини маълум қилди. Бироқ уларнинг исмлари ва бошқа тафсилотлар ошкор этилмади.

American Airlines самолётининг қулаши АҚШдаги энг йирик авиаҳалокатлардан бири бўлиши мумкин. 2009 йилда Colgan Air авиакомпаниясининг самолёти Нью-Йоркда қулаб тушган эди. Ўшанда бортдаги 49 киши ва ерда яна бир одам ҳалок бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Effect.uz axborot agentligi quyidagi ish o’rinlarini taklif etadi!

Jamoaning kengayishi munosabati bilan biz quyidagi lavozimlarga yangi mutaxassislarni qidirmoqdamiz:

• Jurnalist (Muxbir) (batafsil) 👈

• Video Operator-Montajer
(batafsil) 👈

• Reklama menejeri (batafsil) 👈

❗️ E'lon haqida biroz ta'rif

• Kompaniya: Effect.uz axborot agentligi
• Talablar: Ma’suliyatli bo’lish, ishga o’z vaqtida kelish, tozalikka rioya qilish,vazifalarni o’z vaqtida bajarish.
• Maosh: Suhbat asosida
• Manzil: Toshkent sh, Yakkasaroy tumani, Abdulla avloniy 7

Murojaat qilganingizda aynan qaysi yo'nalish qiziqtirganini va Rezyume (SV/Anketa) ni yozib yuboring 👇


💬 Murojaat uchun: @effect_admin 👈

ID 034 • eslatma •
ISH BAZASI - O'zbekistondagi ishlar bazasi
👍9👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Қозоғистон футболига нима етишмаяпти?”

Қозоғистонликлар ўзбек футболининг қандай ривожланаётганини подкастлардан бирида гаплашиб, “Ўзбек футболчилари Европада ўйнаяпти, бизники эса чиқолмаяпти, нега шундай?” деган саволни кўтаришибди.

“Европани олсак, у ерларнинг футбол мактаби анча аввал шаклланган, уларнинг фалсафаси бошқача дейдиган бўлсак, биздан олис бўлмаган қўшни Ўзбекистончи? Сувимиз бир, қуёшимиз бир ва соатимиз ҳам фарқ қилмайди. Нега унда бизнинг футболчилар чиқолмаяпти?” деб, савол ташланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
Европа расмийлари Россиядан қувур орқали газ сотиб олишни қайта тиклаш масаласини муҳокама қилмоқда — Financial Times

Нашрнинг музокаралар билан таниш манбаларига таяниб ёзишича, бу масала Украина бўйича эҳтимолий келишув доирасида кўриб чиқилмоқда.

Tашаббус тарафдорлари Россия газини сотиб олишни тиклаш Европада энергия нархларининг пасайишига, Москванинг музокараларга қайтишига ва Россия ҳамда Украина ўртасида ўт очишни тўхтатиш режимини жорий этишга туртки бўлишини таъкидламоқда.

Бироқ ҳатто дастлабки муҳокамалар босқичидаёқ бу ғоя Украинанинг Европа Иттифоқидаги яқин иттифоқчилари орасида салбий муносабатга сабаб бўлди. Ушбу ташаббусни Германия, Венгрия ва Европа Иттифоқининг яна бир неча давлати вакиллари қўллаб-қувватлаган. Аммо Шарқий Европа мамлакатлари дипломатлари ва расмийлари бунга кескин қаршилик кўрсатган.

"Бу телбалик. Ҳатто бу масалани имконият сифатида кўриб чиқаётганимизнинг ўзи нақадар аҳмоқлигимизни кўрсатади!" — дея муносабат билдирган расмийлардан бири.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик вафот этди 18 январ ҳолатига кўра, Туркияда қўлбола алкогол туфайли ҳалок бўлган ўзбекистонликлар сони 17 нафарга етди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси маълум қилди. Бош консулхона…
Истанбулда қўлбола алкоголдан вафот этган ўзбекистонликлар сони 23 нафарга етди

Истанбулда қўлбола алкоголдан заҳарланиб вафот этган ўзбекистонликлар сони 30 январь ҳолатига кўра 23 нафарга етди. Уларнинг икки нафари аёл киши.

вафот этган барча фуқароларнинг жасадларини Ўзбекистонга олиб кетиш бўйича Ташқи ишлар вазирлиги ва Миграция агентлиги томонидан тегишли консуллик, ҳуқуқий ва ташкилий ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, баъзи ватандошлар даволаниш курсини якунлаб, шифохонадан чиққан, айримлари эса тиббий муолажаларни давом эттирмоқда.

17 январь куни Истанбулда қўлбола алкоголдан вафот этган ўзбекистонликлар сони 17 нафарга етгани маълум қилинганди.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍7👎2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Қашқадарёдаги метан заправкаларда турнақатор «навбат»лар бошланган… Ушбу тасвирларда Қашқадарё вилоятидаги метан заправка учун бир неча километрлаб турнақатор навбатлар юзага келганини кўриш мумкин. "Бўзчи белбоғга ёлчимас" деганларидек, газ кони бўлмиш Қашқадарёда…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Намангандаги метан заправкаларда ҳам турнақатор «навбат»лар…

Сўнгги кунларда метан газ заправкалари фаолиятининг қисқариши оқибатида даҳшатли навбатлар кузатилмоқда.

Об-ҳаво иссиқ бўлишига қарамасдан, айрим кунлари ҳам заправкаларнинг ишламаслиги кескин танқид қилиняпти.

Метанга эҳтиёжи бор ўзбекистонликлар «Ғайрат Дўстов» воқеасидан кейин яна навбатларда туришга ўрганишганини айтишмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
😢11👍3👎1
Картошкачиликни ривожлантириш учун 400 млрд сўм йўналтирилади – Президент

Бу йил картошкачиликни ривожлантириш учун Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан 400 миллиард сўм йўналтирилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган қишлоқ хўжалиги ерларида маҳсулот етиштиришнинг янги тизимини жорий қилишга доир йиғилишда маълум қилинди.

Қайд этилишича, четдан олиб келинадиган уруғлик картошка уч йилга божхона божидан озод қилинади. 2027 йилдан картошкага эҳтиёж тўлиқ ички имконият ҳисобидан қопланиши режалаштирилган.

“Юртимизда энг кўп истеъмол қилинадиган маҳсулотлардан бири картошкадир. 290 минг гектарда экилса ҳам, эҳтиёжнинг бир қисми импортдан қопланаяпти. Негаки нав ва ҳосилдорлик яхши эмас.

Шу боис Картошкачилик илмий-тадқиқот институтига иқлимга мос, серҳосил навларни яратиш, “ин-витро” усулида йилига 3 миллион дона туганаклар етиштириб, тарқатиш вазифаси қўйилди”, – дейди давлат раҳбари.


Шунингдек, маҳсулот етиштириш ва қайта ишлаш учун техникалар етказиб бериш, деҳқонларга қулай лизинг маҳсулотлари тақдим этиш бўйича топшириқлар берилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍71😢3🔥2
ҲАМАС саккиз нафар асирни озод қилди

ЦАХАЛ матбуот хизматининг хабар беришича, гуруҳ 3 нафар исроиллик ва бошқа давлат фуқароси бўлган беш нафар асирни Қизил Хоч вакилларига топширди.

Хабарларга кўра, озод қилинган хорижликлар Таиланд фуқаролари бўлиши мумкин, чунки бугунги режага кўра, ҲАМАС уларни қўйиб юбориши керак. Асирлар Ғазо секторидан Исроилга йўл олган.

Бунга жавобан Исроил бугун 110 нафар фаластинлик маҳбусни қамоқдан озод қилади. Бу 19 январда кучга кирган Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш келишуви доирасидаги учинчи асирлар алмашинуви ҳисобланади.
👍5
“Миллий тикланиш” демократик партияси Бухоро вилояти Кенгаши ҳамда партия туман ва шаҳар Кенгашларининг II-қўшма Пленуми бўлиб ўтди

Унда сўзга чиққан “Миллий тикланиш” демократик партияси Бухоро вилоят Кенгаши раиси Ражаббой Хасанов партия Марказий кенгаши Пленумида белгиланган вазифалар, 2024 йилда амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар, шу билан бир қаторда йўл қўйилган камчиликлар, 2025 йилдаги фаолиятнинг асосий йўналишлари хусусида тўхталди.

Таъкидланишича, бугунги кунда партия аъзолари сони 69 481 нафарни иборат бўлиб, шулардан 30 ёшгача бўлган ёшлар сони 36 302 нафарни ташкил этади. Партиянинг мақсад вазифалари юзасидан ўтган 2024 йил давомида 2 890 та тадбир ташкил этилиб, 52 717 нафар аҳоли вакиллари қамраб олинди.

Сарҳисоб даврида 48 та масала Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сессияларида кўрилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди. Шунингдек, партия гуруҳи аъзолари томонидан йил мобайнида 234 та депутат сўровлари юборилиб, уларнинг қарийб 223 таси ижобий ҳал этилди, доимий комиссиялар йиғилишларида 50 та масалалар дастлабки тарзда кўриб чиқилиб, 78 та мансабдор шаҳсларнинг ахборотлари эшитилди.

Бундан ташқари, партиянинг “Уйма-уй” лойиҳаси доирасида 1854 та хонадонга ташриф буюрилиб, 3971 нафар аҳоли вакиллари билан учрашувлар ташкил этилди. Лойиҳа доирасида хотин-қизлар масалалари бўйича 635 та муаммоли ҳолат қайд этилиб, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ижобий ҳал этилди.

Пленум музокарасида сўз олган партия фаоллари ва депутатлар ўзларининг фикр-мулоҳазалари ҳамда таклифларини билдирди.

Пленум давомида “Миллий тикланиш” демократик партиясига хайрихоҳлик билдирган бир гуруҳ фаоллар партия аъзолигига қабул қилинди.

Якунида муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎9👍6