Ўзбекистон, Озарбйжон ва Туркия ўз давлатларининг суверенитетига таҳдидларга биргаликда қарши курашади — Anadolu
Бу ҳақда уч давлат ташқи ишлар, иқтисодиёт, савдо ва транспорт вазирларининг иккинчи уч томонлама йиғилиши натижасида қабул қилинган Анқара декларациясида қайд этилди.
Ҳужжатда минтақавий ва халқаро масалалар бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидланиб, давлатларнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига қарши таҳдидларга биргаликда қарши курашиш қўллаб-қувватланиши билдирилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Live

👍17
Аҳмад ал-Шараа Сурия муваққат ҳукумати президенти деб эълон қилинди
Бу ҳақда SANA давлат ахборот агентлиги хабар берди.
Янги ҳукумат 2012 йилда Башар Асад даврида қабул қилинган Сурия конституциясини бекор қилди ва “Сурия инқилобининг ғалабаси” ҳақида эълон қилинди.
Бундан ташқари, Сурия муваққат ҳукумати армияни ва хавфсизлик хизматларини тарқатиб юборди. Уларнинг ўрнига фуқаролар хавфсизлигини таъминлайдиган янги идора ташкил этилади.
Шунингдек, Башар Асад бошчилигидаги БААС партияси ва “Миллий прогрессив фронт” коалицияси фаолияти тақиқланди. Бу тузилмаларнинг бошқа ном остида қайта тикланиши тақиқланади ҳамда уларнинг барча активлари давлат ҳисобига ўтказилади.
Маълумот учун, Аҳмад ал-Шараа (шунингдек, Абу Муҳаммад ал-Жулани номи билан танилган) “Ҳайъат Таҳрир аш-Шам” гуруҳи раҳбари бўлиб, у Башар Асад режимига қарши курашга етакчилик қилди.

👍7
Исроил UNRWA'нинг мамлакат ҳудудидаги барча офисларини ёпиш учун 48 соат вақт берди
Бу ҳақда бугун Исроил ҳукуматининг расмий вакили Давид Менсер матбуот анжуманида маълум қилди.
— деди Менсер.
Унинг сўзларига кўра, UNRWA Исроилнинг миллий хавфсизлигига таҳдид солади.
Маълумот учун, жорий йил 25 январ куни Исроилнинг БМТдаги доимий вакили Дани Данон ташкилот Бош котибини хабардор қилиб, UNRWA'нинг 30 январгача Исроилдаги барча фаолиятини тўхтатиши кераклигини маълум қилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Бу ҳақда бугун Исроил ҳукуматининг расмий вакили Давид Менсер матбуот анжуманида маълум қилди.
"Исроил ҳукумати 48 соат ичида Қуддусда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластин қочқинларига ёрдам бериш бўйича Яқин Шарқ агентлигининг (UNRWA) барча офисларини ёпишни, ташкилот вакиллари билан алоқаларни узишни ва унинг фаолиятини Исроил ҳудудида тақиқлашни эълон қилди",
— деди Менсер.
Унинг сўзларига кўра, UNRWA Исроилнинг миллий хавфсизлигига таҳдид солади.
"UNRWA'да ҲАМАСнинг фаолият юритаётган кўплаб ходимлари бор: фақатгина UNRWA'нинг ўзи сўроқ қилган 19 нафар эмас, балки яна юзлаб ходимлар бор",— дея таъкидлади Менсер.
Маълумот учун, жорий йил 25 январ куни Исроилнинг БМТдаги доимий вакили Дани Данон ташкилот Бош котибини хабардор қилиб, UNRWA'нинг 30 январгача Исроилдаги барча фаолиятини тўхтатиши кераклигини маълум қилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎8👍1
Доналд Трамп маъмурияти федерал ёрдам дастурларини музлатиш қарорини бекор қилди — Тhe Washington Post
27 январ куни АҚШ президентининг федерал ёрдам дастурларини музлатиш тўғрисидаги фармони эълон қилинган эди. Ушбу ҳужжатда федерал агентликларга "барча молиявий ёрдам мажбуриятлар ёки тўловларини вақтинча тўхтатишни" буюрилган эди.
Журналистларнинг хабар беришича, юқоридаги фармон эълон қилинганидан сўнг бутун Вашингтон бўйлаб "тартибсизлик" юзага келган. Чунки ушбу фармон давлат дастурларини хавф остида қолдирган. Ушбу дастурлар мактабларни молиялаштириш, уй-жой тақдим этиш ва кам таъминланган америкаликларга тиббий хизматлардан фойдаланиш имконини беради.

👍4
АҚШда бортида 60 киши бўлган самолёт ҳарбий вертолёт билан тўқнашди
American Airlines авиакомпаниясига тегишли Bombardier CRJ700 самолёти Вашингтондаги Рейган номидаги Миллий аэропорт яқинида Sikorsky H-60 Black Hawk ҳарбий вертолёти билан тўқнашиб, Потомак дарёсига қулади.
"Би-би-си"нинг хабар беришича, бу ҳақда АҚШ Фуқаролик авиацияси федерал бошқармаси маълум қилган.
Маълумотга кўра, Самолёт Канзас штатидаги Уичито шаҳридан 5342-рейс билан парвоз қилган.
Аэропортда учиш ва қўнишлар тақиқланган. Қутқарув хизматлари самолёт қулаган Потомак дарёсида қидирув-қутқарув ишларини олиб бормоқда.

😢6👍5
Рақобат қўмитаси «Payme»ни устун мавқега эга рақамли платформа оператори деб топди
Онлайн тўлов тизимлари бозорида «Payme» АЖ устун мавқега эга рақамли платформа оператори деб эътироф этилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 майдаги 256 сонли қарори 2 иловаси билан тасдиқланган Рақамли платформа операторининг устун мавқеини ва устун музокара кучини эътироф этиш тартиби тўғрисидаги низомда рақамли платформа операторининг устун мавқега эга деб эътироф этишнинг мезонлари белгиланган.
Ушбу қарорга мувофиқ, Рақобат қўмитасининг тегишли буйруғи билан онлайн тўлов тизимлари бозорида «Payme» АЖ устун мавқега эга рақамли платформа оператори деб эътироф этилди.
«Payme» АЖ томонидан онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эришганлиги тўғрисида Рақобат қўмитасига тақдим этилган хабарномаси бунга асос қилиб кўрсатилган.

👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода ЙПХ ходимини уриб юборган ҳайдовчи қўлга олинди
Бухорода ЙПХ ходимининг қонуний талабига риоя қилмасдан йўл транспорт ҳодисасини содир этган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

👍13👎1🔥1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Video
Вашингтонда йўловчи самолёти ҳалокати натижасида қурбон бўлган 18 кишининг жасади Потомак дарёсидан олиб чиқилди
АP агентлигининг хабарига кўра, Bombardier CRJ700 лайнери қўниш чоғида вертолёт билан тўқнашиб, дарёга қулаб тушган. Фожиа 29 январ куни маҳаллий вақт билан соат 21:00 да содир бўлган. Самолёт Канзасдан учиб келаётган бўлиб, бортида 60 нафар йўловчи ва тўрт нафар экипаж аъзоси бор эди. Вашингтон яқинидаги Роналд Рейган миллий аэропортида барча рейслар вақтинча тўхтатилиб, қутқарув операцияси бошланган.
Reuters агентлигининг АҚШ армиясидаги манбасига кўра, вертолёт машғулот парвозини бажараётган бўлиб, унинг бортида уч нафар ҳарбий бўлган. Уларнинг тақдири ҳозирча номаълум.
Федерал фуқаро авиацияси бошқармаси маълумотларига кўра, қулашдан олдин қўнишга тайёргарлик кўраётган самолёт диспетчерлардан учиш-қўниш йўлагини ўзгартиришга рухсат сўраган. Диспетчерлар бу сўровни тасдиқлаган ва вертолёт билан боғланиб, йўл бўшатишни сўраган. Бироқ орадан бир дақиқадан камроқ вақт ўтиб, тўқнашув юз берган.
Америка ОАВларига кўра, қутқарувчилар ҳали тирик қолганларни топа олишмаган. Потомак дарёсидаги сув ҳарорати ҳозирда +1,5°C атрофида бўлиб, сувда 10-15 дақиқа қолиш тананинг музлашига олиб келиши мумкин.

😢3👍2
Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди
Маросимда Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси ва ҳукумат вакиллари, зиёлилар, шаҳар жамоатчилиги жам бўлди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, бу кейинги авлодлар учун ҳам ибрат ва намунадир. Маросимда ана шундай эҳтиром ва бирдамлик намоён бўлди. Қуръон оятлари ўқилиб, дуо қилинди. Биринчи Президентимизнинг халқ манфаати йўлида қилган ишлари, фазилатлари ёдга олинди.
Шундай тадбирлар Самарқанд ва Қарши шаҳарларида ҳам ўтказилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Маросимда Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси ва ҳукумат вакиллари, зиёлилар, шаҳар жамоатчилиги жам бўлди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
«Бу эл-юртга хизмат унутилмаслиги, ҳамиша эъзозланишидан далолат. Шавкат Мирзиёевнинг эътибори билан Биринчи Президентимизнинг хотираси абадийлаштирилди, у киши таваллуд топган 30 январь ҳар йили нишонланадиган бўлди. Тошкентда илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ташкил этилди. Самарқандга ташрифлар чоғида Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилиш эзгу анъанага айланди», дейилади хабарда.
Таъкидланишича, бу кейинги авлодлар учун ҳам ибрат ва намунадир. Маросимда ана шундай эҳтиром ва бирдамлик намоён бўлди. Қуръон оятлари ўқилиб, дуо қилинди. Биринчи Президентимизнинг халқ манфаати йўлида қилган ишлари, фазилатлари ёдга олинди.
Шундай тадбирлар Самарқанд ва Қарши шаҳарларида ҳам ўтказилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍67👎3
EFFECT.UZ | Расмий канал
Video
Трамп Вашингтондаги самолёт ва вертолёт тўқнашувига муносабат билдирди
АҚШ президенти учувчилар ва авиация диспетчерларини танқид қилди ва ушбу ҳалокатни олдини олиш мумкин бўлганини таъкидлади.
— деди Трамп.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
АҚШ президенти учувчилар ва авиация диспетчерларини танқид қилди ва ушбу ҳалокатни олдини олиш мумкин бўлганини таъкидлади.
"Тунда осмон очиқ эди, самолётнинг ёритиш чироқлари ёқилган эди. Нега вертолёт баландликни ўзгартирмади ёки бурилишни амалга оширмади? Нега диспетчерлар вертолёт экипажига самолётни кўряпсизларми, деб сўраш ўрнига аниқ нима қилиш кераклигини айтмади? Бу ҳалокатни олдини олиш мумкин эди",
— деди Трамп.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8
Бундестаг миграцияни чеклаш ташаббусини маъқуллади
Германия парламентида бўлиб ўтган қизғин баҳслардан сўнг, атиги уч овоз фарқи билан ноқонуний муҳожирларга нисбатан кескин чоралар кўришни назарда тутувчи резолюция маъқулланди.
Ушбу чоралар доимий чегара назорати жорий этилиши, бошпана сўровларини чегарадаёқ рад этиш имконияти ва мамлакатни тарк этиш мажбуриятини олган хорижликларни ҳибсга олишни ўз ичига олади.
Ҳужжат консерватив ХДИ/ХСИ блоки томонидан таклиф қилинган бўлиб, уни “Германия учун муқобил” ўнг популист ва “Эркин демократик” партиялари депутатлари қўллаб-қувватлади. Бироқ, “Социал-демократлар” ва “Яшиллар” ташаббусга қарши чиқди. Овоз бериш жараёнидан олдин Германия канцлери Олаф Шолц резолюцияни қабул қилмасликка чақирган эди.
Қабул қилинган резолюция федерал ҳукумат ва маҳаллий ҳокимиятлар учун мажбурий эмас. Шу билан бирга, ХДИ/ХSИ блокининг ҳуқуқ-тартибот органларига қўшимча ваколатлар беришни кўзда тутувчи бошқа ташаббуси етарли қўллаб-қувватлашга эга бўлмади.

👍2👎1