EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
“Ҳудудгазтаъминот” раисига янги ўринбосар тайинланди

Даврон Мақсудов “Ҳудудгазтаъминот” АЖ бошқарув раисининг трансформация масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Д.Мақсудов бунга қадар Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директори ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

Бундан олдин Маҳмуд Ёқубов “Ҳудудгазтаъминот” бошқаруви раисининг газ сотиш ва инновацияларни жорий этиш бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланганди.

2024 йилнинг июлида “Ҳудудгазтаъминот” бошқарув раиси этиб Маъруф Хўжаев тайинланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎15👍1
Жанубий Кореяда бортида 167 йўловчи бўлган самолёт ёниб кетди

Жанубий Кореяда бортида 170 дан ортиқ одам бўлган самолёт бутунлай ёниб кетди. Бу ҳақда 24kz ёзган.

Яхшиямки, йўловчилар ва экипаж аъзолари ўз вақтида эвакуация қилинган ва уларнинг барчаси тирик қолган. Воқеа Пусан ​​аэропортида юз берган. Гонконгга учаётган самолёт ҳавога кўтарилиш арафасида ёниб кетган. Ёнғин нимадан бошлангани номаълум.

Эслатиб ўтамиз, бир ой аввал Жанубий Кореянинг Муан шаҳридаги аэропортга ғилдиракларини пастга туширган ҳолда қўнган самолёт бетон тўсиққа бориб урилгандан сўнг дарҳол портлаб, ёниб кетган эди. 181 кишидан фақат иккитаси тирик қолганди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7
Франция Трампнинг Гренландия ҳақидаги таҳдидларига жавобан орол қўшин юбориш масаласини кўриб чиқмоқда

Франция Трампнинг Гренландия ҳақидаги таҳдидларига жавобан орол қўшин юбориш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Франция Ташқи ишлар вазири Жан-Ноэл Барро маълум қилди.

Politico нашрига кўра, Барро бу масалани Дания бош вазири Метте Фредериксен билан муҳокама қилган.

Барро Франциянинг Sud radio радиосига берган интервюсида "Дания билан Гренландияга қўшин жойлаштириш масаласини муҳокама қилиш бошланганини айтди. Унга кўра, Европа Иттифоқининг бошқа давлатлари ҳам зарурат туғилса, қўшин юбориш масаласини кўриб чиқишга тайёр.

"Агар Дания ёрдам сўраса, Франция ёрдам беради. Европа чегаралари суверенитетга эга. Шимол, жануб, шарқ ёки ғарб бўлишидан қатъи назар, ҳеч кимни бизнинг чегараларимизга таҳдид қилишга ҳаққи йўқ", — дета таъкидлади Франция ТИВ раҳбари.

Шу билан бирга, у АҚШнинг Гренландияга бостириб киришига ишонмаслигини таъкидлади.

Бу орада Дания Ташқи ишлар ва Мудофаа вазирликлари раҳбарлари "Трамп Гренландияни босиб олмайди", дея баёнот берди.

Дания бош вазири Метте Фредериксен Берлинда ва Парижда АҚШ президенти Доналд Трампнинг таҳдидларини муҳокама қилди. Бундан ташқари, Брюсселда НАТО бош котиби билан учрашув ўтказиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон туманида китобхон оналарнинг коммунал тўловлари тўлаб берилади

Андижон туманида 20 ёшдан 45 ёшгача бўлган оналар ўртасида «Маърифатли она» китобхонлик танлови ўтказилади.

Бу борада Андижон туман ҳокими Бобуржон Юлдашев ташаббус билан чиққан.

Ҳоким танловга маҳаллалардан оилаларни жалб қилиш ва бу орқали ёш авлоднинг дунёқарашини ўзгартириш, китобга меҳрини уйғотиш мумкинлигини таъкидлайди.

Қайд этилишича, танлов якунлари бўйича уч нафар 1-ўрин эгаларига 6 ойлик электр, газ, ичимлик суви ва бошқа турдаги коммунал тўловларга ваучер берилади. Учта 2-ўринга 4 ойлик ҳамда учта 3-ўринга 2 ойлик коммунал тўловларга ваучер берилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода ҳайдовчи ЙПХ ходимини уриб кетди

Ҳолат Бухоро вилояти Жондор туманида бўлган.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади,

дейилади хабарда.

Аввалроқ Навоийда 16 ёшли ўқувчи ЙПХ ходимини уриб кетиши оқибатида ходим вафот этган эди

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10👎7
Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан боғчалар раҳбар ва педагогларини рағбатлантиришга рухсат этилади

Бу ҳақда президент фармони имзоланди.

Унга кўра 2025 йил 1 январдан:

мактабгача таълим ташкилотининг директори ўринбосари лавозими жорий этилади;

республиканинг барча туман (шаҳар)ларида камида биттадан таянч мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилади;

барча мактабгача таълим ташкилотларида малака оширишнинг “Методик маҳорат соати”, таянч мактабгача таълим ташкилотларида эса “Методик маҳорат куни” каби шакллари босқичма-босқич жорий этилади;

тренер сифатида фаолият юритаётган директор ўринбосарларига лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида қўшимча ҳар ойлик устама ҳақ тўланади.

2025 йил 1 мартдан тажриба-синов тариқасида республиканинг узоқ ва чекка ҳудудларида жойлашган мактабгача таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун мобиль малака ошириш хизматлари жорий этилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан мактабгача таълим ташкилотлари раҳбар ва педагог кадрларини ҳам рағбатлантиришга рухсат этилади.

2025 йил 1 январдан тажриба-синов тариқасида ҳар бир туман (шаҳар)даги биттадан умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида инклюзив таълим гуруҳлари очилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5👎5
2024 йилда ипотека кредити олувчилар сони кескин камайди

Ўзбекистонда ипотека кредитини анча камроқ одам олмоқда. 2024 йилда ипотека кредити олганлар сони 9,5 минг нафарга камайиб, 58,9 мингтага тушди.

Бутун йил давомида уй сотиб олиш учун 17,1 трлн сўм ажратилди. Бу 2023 йилга нисбатан 246,7 млрд сўмга кам.

Ажратилган ипотека кредитларининг 66 фоизи янги уйларга, 34 фоизи эски уйларга берилди. Аёллар ва эркаклар ўртасидаги нисбат 63 фоизга 37 фоиз бўлди.

Банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан берилган ипотека кредитларининг ўртача фоиз ставкаси йилдан-йилга ошмоқда. 2022 йилда бу кўрсаткич 23,3 фоиз бўлса, 2024 йилга келиб 24,8 фоизгача ўсди.

Кам фоизли ипотека кредитлари энг кўп Тошкент шаҳри, Фарғона ва Андижон вилоятлари аҳолиси томонидан олинган.

Ипотека кредитларини олган фуқароларнинг ёши бўйича таҳлил шуни кўрсатадики, 31—50 ёш оралиғидаги фуқаролар энг кўп улушга эга — жами мижозларнинг 68 фоизи айнан шу тоифага киради. 18—30 ёшдаги фуқаролар эса 22 фоизни ташкил қилади. 50 ёшдан юқори фуқаролар улуши эса 10 фоиз бўлиб, бу тоифага 5 626 фуқаро киради.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4🔥1
2024 йилда Узум Маркет истеъмолчиларнинг энг кўп шикоят қилган платформасига айланди

Электрон тижорат бозори истеъмолчилар учун қулайлик яратгани билан бирга, турли муаммоларни ҳам юзага келтирмоқда. 2024-йилда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига электрон тижорат билан боғлиқ 1328 та мурожаат келиб тушган бўлиб, улардан 1085 таси ҳал қилинган, 190 тасига тушунтириш берилган, 17 та мурожаат эса тегишли органларга йўналтирилган. Ҳозирда 33 та мурожаат кўриб чиқилмоқда.

Ўтган йилда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини тиклаш бўйича муҳим натижаларга эришилди. 423 истеъмолчининг ҳуқуқлари тикланиб, уларга 88,9 миллион сўм маблағ қайтарилди. Бундан ташқари, 31,6 миллион сўмлик маҳсулотлар алмаштирилди.

Электрон савдо майдонларида юзага келаётган муаммоларнинг катта қисми маиший техника сотуви билан боғлиқ бўлиб, барча мурожаатларнинг 77,9 %и айнан шу соҳа билан боғлиқ экани аниқланди. Асосий муаммолар сифатсиз ёки нуқсонли маҳсулотларнинг сотилишидир.

Электрон тижорат платформаларига истеъмолчиларнинг эътирозлари тобора ортиб бормоқда. Энг кўп шикоятлар Узум Маркет платформасига тегишли бўлиб, умумий мурожаатларнинг 39,6 %ини ташкил этди. Алиф Шоп платформаси 9,9 % шикоят билан иккинчи ўринда туриб, ундан кейин Узум Насия (6,5 %) ва ЗоодМалл (6 %) платформалари жойлашди.

Шунингдек, Асахий уз бўйича 3,8 %, ИДEА платформаси бўйича 2,5 %, Ҳопшоп ва 100К уз бўйича эса 2,1 % шикоятлар келиб тушган.

Электрон тижорат платформаларининг истеъмолчилар шикоятларига қандай муносабатда бўлаётгани ҳам таҳлил қилинди. Натижаларга кўра, Опеншоп уз энг яхши кўрсаткичга эга бўлиб, барча шикоятларни (100%) ҳал қилган. Ҳопшоп платформаси 92,9%, Селло уз 87,5%, Алижаҳон уз 81,5% ва ЗоодМалл 81% шикоятларни ҳал этган. 100К уз платформасида бу кўрсаткич 78,6% ни ташкил этди. Алиф Шоп 67,2%, Узум Насия 66,3%, Узум Маркет эса 60,2% шикоятларни ижобий ҳал қилган.

Айрим электрон савдо платформаларида истеъмолчилар шикоятларига эътибор етарли даражада қаратилмаяпти. Қайд этилишича, шикоятларнинг аксарияти ҳал қилинмай қолмоқда. Энг паст кўрсаткичга эга платформалар орасида Сандиқшоп атиги 21,4 % мурожаатни қаноатлантирган бўлса, Боокномй платформасида бу кўрсаткич 28,6 %ни ташкил этган.

Электрон тижоратда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида, Қўмита оммавий оферталарни қонунчиликка мослаштириш, электрон савдо иштирокчиларининг малакасини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Ушбу саъй-ҳаракатлар истеъмолчилар учун қўшимча қулайлик яратиш билан бирга, электрон тижорат соҳасида рақобат муҳитини яхшилашга ҳам хизмат қилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда 203 нафар фуқаронинг номига машина олган автосалончи фирибгарларга суд ҳукми ўқилди.

Маълум қилинишича, судланувчилар чет элдан машина олиб сотиш масаласида МЧЖ фаолиятини йўлга қўйган. Аниқланишича, умумий зарар 62 млрд сўм бўлган.

судланувчига ЖКнинг 59-моддаси тартибида тайинланган жазони қисман қўшиш йўли билан, 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
Ўқишга кириш кўрсаткичлари бўйича республика миқёсида Навоий вилояти етакчи ўринда

Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова раҳбарлигида ўтказилган ҳайъат йиғилишида маълум қилинди.

Ушбу йиғилишда битирувчилари олий таълим муассасаларига ўқишга кириш кўрсаткичлари бўйича Республикамиз миқёсида Навоий, Бухоро вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри энг юқори ўринларда экани, битирувчиларнинг олий таълимга кириш кўрсаткичларида ўртача балл ҳисобида туман шаҳарлар ўртасида Зарафшон шаҳри 1-ўринда, Навоий шаҳри 2-ўринда экани алоҳида эътироф этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11🔥1
“Тошкент-АЭРО” ИБК тезкор тузилмалари томонидан марихуана етиштириш учун мўлжалланган нарколаборатория фаолиятига чек қўйилди

“Тошкент-АЭРО” ИБК Контрабандага қарши курашиш шуъбаси ходимлари томонидан “Бош почтамт” ТИФ божхона пости ҳамда ДХХ ва Тошкент шаҳар ИИББ, ИХБ ходимлари билан ҳамкорликда “Тошкент” халқаро аэропорти” чегара божхона пости кичик инспектор-кинологи Б.Рўзиевга бириктирилган “Арчи” лақабли хизмат ити иштирокида пойтахтимизнинг Юнусобод туманида тезкор тадбир ўтказилган.

Тезкор тадбир давомида мазкур туманда истиқомат қилувчи фуқаро 1 дона қоғоз қути ичида бўлган, Марказий божхона лабораторияси суд экспертиза хулосаларида умумий оғирлиги 886,426 гр этиб кўрсатилган марихуана гиёҳвандлик моддалари бўлган курьерлик жўнатмасини қабул қилиб олган вақтида тезкор ходимлар томонидан тўхтатиб қолинган.

Ушбу фуқаронинг Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги далаҳовлиси кўздан кечирилганда эса, марихуана етиштириш учун мўлжалланган лаборатория ташкил қилгани фош бўлди.

Далаҳовлидан жами 200 туп марихуана ўсимлиги ҳамда тахминан 5 кг оғирликдаги қуритилган марихуана кукунлари топилиб, ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10
Тошкент шаҳрида Туркий давлатлар халқаро университети ташкил этилади

Университет нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади ҳамда рейтингда биринчи 1000 талик рўйхатга кирган етакчи Туркия олий таълим ташкилотларининг ўқув дастурлари асосида ташкил этилади.

Университетда талабаларни ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Университет Учтепа туманидаги Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Тошкент солиқ техникуми бино ва иншоотларида жойлаштирилади. Тошкент солиқ техникуми ҳамда Тошкент иқтисодиёт ва саноат техникуми қўшиб юборилади, уларнинг негизида Тошкент иқтисодиёт ва солиқ техникуми ташкил этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда қарийб 6 соатдан буён сайёр қабул давом этмоқда

Айни пайтда "Ёшлар маркази" биносида вилоят секторлар раҳбарлари ва Республика Ишчи гуруҳининг навбатдаги сайёр қабули ўтказилмоқда.

Мазкур сайёр қабул Гулистон шаҳар, Боёвут ва Гулистон тумани аҳолиси учун ташкил этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍25
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Прокурор "форма"да бўлмагани учун(!) суд мажлисини видеога олишга рухсат берилмади

Наманган вилояти судида Шуҳрат Қурбонов раислигида суд жараёни бўлиб ўтди. Суд мажлисига EFFECT.UZ журналисти оператор билан борган эди. Энг қизиғи шу судда адвокат Зебо Комилованинг оммавий ахборот воситалари суд жараёнини ёритиши тўғрисида киритган илтимосномаси прокурорнинг прокуратура формасида эмаслиги сабаби билан рад этилди.

Суд мажлиси бошлангач раислик қилувчидан жараённи видеотасвирга олиш учун рухсат сўралди. Раислик қилувчи прокурорга “Эътирозингиз йўқми?” дея мурожаат қилди ва вилоят прокуратурасининг бўлим прокурори Бобур Маъруфовнинг “Мен бугун формада эмасман, шу сабабли видеога олишга рухсат бермаслигингизни сўрайман” деган жавобидан сўнг суд унинг узрини қабул қилди – илтимоснома рад қилинди!

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍16👎6
АҚШ суди Трампнинг грантларни музлатиш ҳақидаги фармонини тўхтатиб қўйди — CNN

Телеканалнинг хабар беришича, Вашингтон штати судяси Лорен Алиҳан президент Доналд Трампнинг барча федерал грантлар ва давлат ёрдами турларини музлатиш ҳақидаги фармонини вақтинча бекор қилди.

Бу фармон университет грантлари, кичик бизнес учун кредитлар, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш лойиҳалари ва гендер хилма-хилликни қўллаб-қувватлаш дастурларини ҳам қамраб олади.

"Оқ уй фармони қайтариб бўлмайдиган зарар етказиш хавфини юзага келтириши мумкин. Ҳукумат музлатилиши керак бўлган дастурлар ҳажмини тўлиқ билмайди", — дея ўз қарорини изоҳлади судя.

Трамп маъмурияти барча федерал ёрдам дастурларининг тўхтатилишни янги президентнинг сиёсий устуворликларига мувофиқлигини текшириш зарурати билан изоҳлаган эди.

"Кейинги суд мажлиси 3 феврал куни бўлиб ўтади. Трамп маъмурияти Конгресс томонидан аллақачон тасдиқланган давлат ёрдам дастурларини тўхтатиб қўя олмайди", — дея қўшимча қилди судя Алиҳан.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7
Ўзбекистонда блокка тушган TikTok шу ҳолида 903 млн солиқ тўлаган

Ўтган йил давомида Ўзбекистонда 63 та электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компания 115,8 млрд сўмлик солиқ тўлагани маълум қилинди. Улардан солиқ тушумлари миқдори 2023 йилдагига нисбатан 1,5 бараварга ўсган.

2024 йилда Ўзбекистонга солиқ тўлаш бўйича ТОП-10 қуйидагича:

🔹Meta - 41,7 млрд сўм;
🔹Google - 29 млрд сўм;
🔹Apple - 27,3 млрд сўм;
🔹Amazon - 4,1 млрд сўм;
🔹Вooking.соm - 3,6 млрд сўм;
🔹Netflix - 1,4 млрд сўм;
🔹Zoom - 1,4 млрд сўм;
🔹Acca - 1,2 млрд сўм;
🔹Xsolla - 966,7 млн сўм;
🔹TikTok - 903 млн сўм.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8