EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Қирғизистонда тўй ва дафн маросимларида исрофгарчилик учун жарима белгиланади

Қирғизистон парламенти депутатлари маросимлар ва байрамларни ўтказишда ортиқча сарф-харажатларни чеклашни таклиф қилмоқда.

Жамоатчилик муҳокамасига таклиф этилган қонун лойиҳасида оила фаолиятини тартибга солишни жорий этиш таклиф этилади:

дафн маросимида майда молни, отлар ва қорамолларни сўйишга йўл қўйилмайди;

марҳумни дафн қилгандан кейин уч кун ўтгач, от ёки қорамол сўйиш ("Қуръон ўқиш") рухсат этилади;

“3 кунлик”, “7 кунлик”, “40 кунлик” ва “йиллик” маросимлар ўтказиш тақиқланади;
тўйга 250 дан ортиқ бўлмаган одам таклиф қилишга ва битта сигир ёки от сўйишга рухсат берилади;

“қиз узатиш”га битта сигир ёки отни сўйиб, 100 дан ортиқ одамни таклиф қилиш тақиқланади;

уйланиш ва қиз узатиш тўйини биргаликда ўтказиш чоғида битта сигир ёки от сўйишга рухсат берилади ва 350 дан ортиқ одамни таклиф қилмаслик керак;

тўй кортежида учтадан ортиқ транспорт воситаси бўлмаслиги керак;

юқорида қайд этилган маросимлар, байрамлар ва урф-одатларни ўтказишда “сарпо”, “сават бериш”, “меҳмон бериш” каби қўшимча ортиқча ҳаражатларни ва шу каби маросимларни ташкил этиш тақиқланади.

Қонун талабларини бузганлик учун базм ва тадбир эгасига 300 000 сом, муассаса эгасига 100 000 сўм миқдорида жарима солинади.

Ҳужжат ташаббускорлари сўнгги пайтларда мамлакатда байрам ва дафн маросимлари туфайли халқнинг асл урф-одат ва анъаналарига тўғри келмайдиган, оилалар молиясига катта зарар етказувчи салбий ҳолатлар кўпайиб бораётганини таъкидладилар.

Қонун ижросини назорат қилишни маҳаллий давлат органлари ҳузуридаги ҳудудий комиссиялар зиммасига юклаш таклиф этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍43
"Миллий тикланиш" партияси ва депутатлар фаолияти ўрганилди

"Миллий тикланиш" партияси вилоят кенгаши раиси Ражаббой Хасанов бошчилигидаги ишчи гуруҳи туман, шаҳар партия ташкилотларида бўлиб, фаолиятни самарали ташкил этиш юзасидан амалий кўмак бериб келмоқда.

Бугун гуруҳ аъзолари иштирокида Ғиждувон,Шофиркон ҳамда Вобкент туман кенгашлари фаолияти ўрганилган.

Ўрганишлар давомида партиянинг 2025-2029 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурида устувор этиб белгиланган вазифалар ижроси, бошланғич партия ташкилотлари, депутатлар ва депутатлик гуруҳлари фаолияти таҳлилий кўриб чиқилиб, керакли таклиф ва тавфсиялар берилди .

Шунингдек, фаолиятни жонлантириш юзасидан аниқ мақсадли чора- тадбирлар режаси белгилаб олинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍27👎7🔥2
Милош Вучевич истеъфога чиқишини эълон қилди

Сербия бош вазири Милош Вучевич истеъфога чиқади. У 2024 йилнинг кузидан бери давом этиб келаётган норозилик намойишлари туфайли шундай қарор қабул қилди.

Навбатдан ташқари матбуот анжуманида Вучевич ўз мандати давомида амалга оширилган барча ишлардан, хусусан, мамлакат иқтисодий тараққиёти соҳасида эришилган натижалардан ғурурланишини таъкидлаган. «Нови-Саддаги улкан фожиа соя солди ва шундан буён Сербия ушбу ҳалокатга боғланиб қолгандек», — дейди Вучевич.

Вучевичнинг сўзларига кўра, жамиятда юзага келган бўлиниш чегара сабаб бошланган, Нови-Сад вокзалидаги воқеадан эса «сиёсий жиноятда» фойдаланилган. Вучевичнинг маълум қилишича, Нови-Сад мэри Милан Дурич ҳам бугун истеъфога чиқади.

Вучевич 2024 йил майда Сербия бош вазири этиб тайинланган эди, бунга қадар бош вазир ўринбосари, мудофаа вазири ва Нови-Сад мэри лавозимларида фаолият юритган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9
“Ташаббусли бюджет”даги лойиҳалар учун зарур мезонлар маълум қилинди

2025 йил 1 февралдан “Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 1-мавсуми бошланади. Илгари сурилган лойиҳалар Ишчи комиссия томонидан қуйидаги мезонлар асосида танлаб олинади:

—лойиҳада акс этган муаммо/тадбир тегишли туман (шаҳар) ҳудудига тегишли бўлиши;

—жамоавий муаммоларни ҳал этишга қаратилгани (йўлларни таъмирлаш, хиёбонлар ва болалар майдончаларини барпо этиш, ижтимоий соҳа обектларини таъмирлаш ёки жиҳозлаш, экологияни яхшилаш, ичимлик ва оқова сув таъминотини яхшилаш, кўча чироқларини ўрнатиш (таъмирлаш) ва шу кабилар);

—жамоатчилик томонидан билдирилган таклифлар идоравий ёки шахсий хусусиятга эга бўлмаслиги (шахсий автомашина, турар жой, бино-иншоотларни харид қилиш, маъмурий биноларни таъмирлаш);

—тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватламаслиги ҳамда лойиҳани амалга ошириш натижасида пулли хизмат асосида фойдаланилмаслиги;

—бюджет ташкилотини сақлаб туриш билан боғлиқ харажатларни ўзида акс эттирмаслиги (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, коммунал, алоқа ва интернет хизмати учун тўловлар, шунингдек, канстовар ва бошқа тез эскирувчи моддий қийматликлар);

—маҳаллий давлат ҳокимияти, давлат органларининг биноларини қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлаш ҳамда бошқа эҳтиёжларини қондиришга қаратилган бўлмаслиги;

—бошқа дастур ёки Ҳукумат топшириқлари асосида молиялаштириш манбаси аниқ белгилаб берилган обект ёки ишларни ўз ичига олмаслиги;

—лойиҳани амалга оширишнинг умумий қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 минг баробари — 1,5 млрд сўмдан ошмаслиги лозим.

Хабарга кўра, бир хил мазмундаги бир неча лойиҳалар илгари сурилган бўлса, улардан маълумоти тўлиқ кўрсатилган дастлабки киритилган лойиҳа қабул қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9👎1
Ўзбекистонда 2030 йилга бориб «яшил» энергия улушини жами генерацияда 50 фоиздан ошириш режалаштирилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев 28 январь куни электр энергетикасини 2025—2035 йилларда ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказди.

Охирги саккиз йилда электр ишлаб чиқариш 38 фоиз ошиб, 81,5 миллиард киловатт соатга етди. Хусусий секторга кенг йўл очилгани туфайли 11,2 гигаваттли қўшимча қувват яратилди. Натижада бу секторнинг генерациядаги улуши 24 фоизга, «яшил» энергия ҳиссаси эса 16 фоизга етди.

Шу даврда аҳоли даромади 1,6 баравар ўсгани, янги турдаги маиший техникалардан фойдаланилаётгани сабабли хонадонларда электр истеъмоли 21 миллиард киловатт соатдан ошди. Бу 2016 йилгидан 2 баравар кўп.

2030 йилга бориб, мамлакат аҳолиси 41 миллионга етиши, иқтисодиёт эса 1,5 карра ўсиши кутиляпти. Шунга мутаносиб равишда, саноатда 45 миллиард долларлик қўшилган қиймат яратиш, хизматлар ҳажмини 3 баравар ошириш, йирик Маълумотлар марказларини ишга тушириш кўзда тутилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍21😢5
Жанубий Кореянинг Пусан шаҳридаги аэропортда самолёт ёниб кетди, 169 йўловчи эвакуация қилинди — Yonhap

28 январ оқшомида Пусандаги Кимҳе аэропортида Air Busan авиакомпаниясининг Гонгконгга учаётган самолётида ёнғин содир бўлди. Маҳаллий вақт билан соат 22:26 да самолёт учиш учун тайёрланаётган пайтида унинг дум қисмида ёнғин бошланган. Аланга қисқа фурсатда бутун самолётга тарқалган.

Ҳодиса натижасида 169 йўловчи фавқулодда траплар ёрдамида зудлик билан эвакуация қилинган, ҳеч ким жароҳат олмаган. Экипаж ва йўловчилар хавфсиз тарзда самолётни тарк этган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7
BBC Ўзбекистон 2025 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши 25 та манзил рўйхатига киритди

Британиянинг BBC глобал медиа-портали Ўзбекистонни 2025 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши 25 та манзиллар рўйхатига киритди. Рўйхатга, шунингдек, АҚШ, Канада, Япония, Италия, Австралия, Марокаш, Англия ва бошқа давлатлар киритилган.

Қайд этилишича, Ўзбекистон ўзининг ноёб анъаналари ва маданиятини фаол сақлаб, айни пайтда туризмни ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда. Мамлакат янги меҳмонхоналар қуриш, темир йўл ва ҳаво йўналишларини ривожлантиришга сармоя киритмоқда. Бу ишлар республикага кўпроқ сайёҳлар оқимини жалб қилишга ёрдам бермоқда.

Мақолада 2025 йил 5 сентябрдан 20 ноябргача Ўзбекистонда биринчи йирик халқаро Бухоро биенналеси ўтказилиши ҳақидаги маълумотлар ўқувчилар эътиборига тақдим этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5🔥4👎1
Тошкентда кўп қаватли уй ёниб кетди

Тошкент шаҳар Яккасарой туманида кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ФВБ хабар берди.

28 январь куни соат 18:30 да Тошкент шаҳар Якксарой тумани, Бошлиқ мавзесида жойлашган, кўп қаватли уйнинг ертўласида, ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида, Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат етиб бориб, ёнғин ўчирилди. Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
Чегара пунктларида автомобиллар учун электрон навбат тизими жорий этилади

2025 йилнинг 27 январида “Ўзбекистон Республикасининг транспорт-логистика тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги президент қарори қабул қилинди.

Ушбу қарорга билан Ўзбекистоннинг транспорт-логистика тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси ва уни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси“ тасдиқланган.

Қарорда автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида халқаро юк ташиш ҳажмини камида 2 баравар, транспорт ва логистика хизматлари экспортини 2 баравар, контейнерларда юк ташиш улушини камида 1,5 бараварга ошириш, Жаҳон банкининг Логистика самарадорлиги индексида Ўзбекистонни 55-поғонадан юқорига кўтариш каби мақсадлар белгиланди.

Халқаро юк ташиш хизматларига қўшилган қиймат солиғи бўйича ноль ставка жорий қилинади. 2025 йил 1 июндан давлат чегарасидаги автомобиль ўтказиш пунктларида электрон навбат тизими ишга туширилади.

Шунингдек, Халқаро автомобиль транспорти иттифоқи билан ҳамкорликда кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш учун минтақавий ўқув маркази ташкил қилинади ҳамда умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйида йўл-бўйи сервис объектлари барпо этиш режа қилинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдаёда Эркинжон Турдимов бошчилигида ҳокимлик соати бўлиб ўтди

Сирдарё вилояти ҳокимлигида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов бошчилигида ўтказилган ҳокимлик соатида муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Қадриятларга қайтиш вақти етди" — Нормат Турсунов

Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов вилоятнинг Конимех тумани Зафаробод шаҳарчасида сайёр қабулда бўлиб, қадриятларга қайтиш ҳақида гапирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9👎2
Дин ишлари қўмитаси Умра зиёратини амалга оширувчи корхоналар рўйхатини эълон қилди

Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини амалга ошириш учун якка тартибдаги лицензия бериш бўйича Танлов комиссиясининг қарорига мувофиқ қуйидаги талабгорлар танлов ғолиби деб топилган:

1. “Ihlos travel 1” МЧЖ;
(Андижон вилояти, Андижон шаҳар, Ўзбегим МФЙ, Бобур шох кўчаси 40в-уй)

2. “Yuksak travel Air” ХК;
(Фарғона вилояти, Марғилон шаҳар, Б.Марғилоний кўчаси 3б-уй)

3. “Muhtasham travel” МЧЖ;
(Наманган вилояти, Наманган ш, Шодлик МФЙ, А.Навоий кўчаси 2/1-уй, 3с-хонадон)

4. “Мусаффо туризм хизмати” МЧЖ;

(Наманган вилояти, Наманган шаҳар, Бобур мавзеси 10,4-уй)

5. “Risola travel lux” МЧЖ;
(Наманган вилояти, Наманган шаҳар, Уйчи кўчаси 1-уй)

6. “Хоразм умра жамияти” МЧЖ
(Хоразм вилояти, Урганч шаҳар, П.Маҳмуд кўчаси 350-уй)

7. “Hikmat Umra Travel” МЧЖ;
(Тошкент шаҳар, Миробод тумани, А.Темур шох кўчаси 43-уй, 41-хонадон)

8. “Real dreams” МЧЖ;
(Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 14-берк кўчаси, 75-уй )

9. “Travel with family” МЧЖ;
(Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Кичик ҳалқа йўли 21-уй )

10. “Sofa Marva tour” МЧЖ;
(Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зиё МФЙ, Кичик ҳалқа йўли 19-уй)

11. “B2 Manajment” МЧЖ;
(Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Ўрикзор кўчаси 124-уй)

12. “Safar Time Exclusive” МЧЖ;
(Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 2-Чарх Камолон МФЙ, Бунёдкор кўчаси 2-уй)

Қўмита хабарида эслатилишича, лицензияда кўрсатилмаган манзил бўйича “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти билан шуғулланиш таъқиқланади.

Маълумот учун, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фаолият учун лицензия олиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари БҲМнинг 200 баравари (75 млн. сўм) этиб белгиланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9
BBC: Cоcа-Cola Белгия, Люксембург ва Нидерландияги ўз маҳсулотларини сотувдан қайтариб олди

Қайд этилишича, бу партиялардаги ичимликлар таркибида хлорат миқдори меъёрдагидан ошган.
Буюк Британияда ҳам шундай бир неча партиядаги маҳсулотлар аниқланган, аммо улар аллақачон сотиб юборилган. Буюк Британия ҳудудида Cоcа-Cоla ичимликлари билан боғлиқ шикоятлар қайд этилмаган.

Хлорат сувни ёки озиқ-овқат саноатини хлор асосидаги дезинфекция воситалари билан ишлов беришда ҳосил бўлиши мумкин. У кўнгил айниши, қусиш, диарея ва қонни кислород сингдириш қобилиятининг чекланишига олиб келиши мумкин. Бу модда, шунингдек, қалқонсимон без билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқариши, айниқса болалар ва гўдакларга салбий таъсир қилиши мумкин.

Компания "истеъмолчилар учун хавф даражаси жудаям кам" эканини ва "ўз маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини энг устувор вазифа" деб билишини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4👎1