EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Мирзанозим Дустмуратов "Дори-Дармон" АЖ бошқарув раиси лавозимига сайланди

Тиббиёт фанлари номзоди, ортопед, травматолог ва протезист Дустмуратов Мирзанозим Мирзабекович тайинловга қадар "Ўзфармсаноат" давлат-акциядорлик концерни "тугатиш комиссияси" раиси лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача компания бошқарув раиси лавозимини Умида Салихбаэва эгаллаб келаётган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда йирик ёнғин содир бўлди

Кеча, 27 январ куни соат 21:33 да Учтепа тумани, «Тақачи» МФЙ Тақачи кўчасида жойлашган тикувчилик корхонасининг омборида ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 21:40 да етиб бориб, ёнғин соат 22:22 да қуршаб олинган.

Ёнғин бир неча соат ўтиб, тунги 01:41 да ўчирилган. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда.

Воқеа жойига Тошкент шаҳар ФВБ раҳбарияти ҳамда маъсул ташкилотларнинг вакиллари чиққан.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Автомобилингизнинг калити машъум тақдир калитига айланмасин! Ўйлаб кўринг, хулоса қилинг!

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9😢4🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сербияда бир неча кундан буён ҳукуматга қарши намойишлар давом этмоқда

Норозилик билдираётган талабалар ва фермерлар 24 соат давомида Белграддаги асосий транспорт йўлларидан бирини тўсиб қўйишди.

Эслатиб ўтамиз, Сербияда норозилик намойишлари 2024 йил ноябр ойида Нови-Сад вокзалидаги фожиа туфайли бошланганди. Вокзал пештоқининг қулаб тушиши оқибатида 15 киши ҳалок бўлган эди. Намойишчилар ва мухолифат вакиллари фожиада "ҳукуматнинг лоқайдлиги ва қурилишдаги коррупция сабаб бўлган" деб ҳисоблайди. Намойишчилар масъулларни жазолашни талаб қилмоқда. Шунингдек, намойишчилар президент Александр Вучич ва унинг ҳукумати сиёсатига қарши чиқишмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
Транспорт-логистика тизими янада ривожлантирилади

“Ўзбекистон Республикасининг транспорт-логистика тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Ўзбекистоннинг транспорт-логистика тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси ва уни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

Қуйидагиларни назарда тутувчи асосий мақсадли кўрсаткичлар ва индикаторлар белгиланди, жумладан:

🔹автомобиль, темирйўл ва ҳаво транспортида халқаро юк ташиш умумий ҳажмини камида 2 бараварга ошириш;

🔹транспорт ва логистика хизматлари экспортини 2 бараваргача ошириш;

🔹контейнерларда юк ташиш улушини камида 1,5 баробарга ошириш;

🔹Жаҳон банкининг Логистика самарадорлиги индексида (LPI) Ўзбекистоннинг ўрнини 55-поғонадан паст бўлмаган даражагача кўтариш.
Юкларни халқаро ташишни ташкил этишда транспорт-экспедиторлик хизматларига ҚҚС ноль ставкада қўлланади.

2025 йил 1 июндан Давлат чегараси орқали автомобиль ўтказиш пунктларида автотранспорт воситаларининг электрон навбат тизими жорий этилади.

Халқаро автомобиль транспорти иттифоқи билан ҳамкорликда Халқаро автомобиль транспорти соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича минтақавий ўқув маркази ташкил этилади.

Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйларида йўлбўйи сервис (“Service area” ва “Service point”) объектлари ташкил этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6😢5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аҳоли ва хўжалик субъектлари томларининг камида 50 фоизига қуёш панеллари ўрнатилади – вазир

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов аҳоли ва хўжалик субъектлари бинолари томларининг камида 50 фоизида қуёш панеллари ўрнатиш режалаштирилаётганини маълум қилди.

Унинг айтишича, вазирлик бу борада тегишли топшириқлар олган.
«3,5 минг МВт янги ишга тушадиган қувватларга қўшимча яна 1000 МВт “яшил энергия» қувватларини яратиш, икки йил ичида 3 мингга яқин кичик ГЭСлар қуриш, аҳоли ва хўжалик субъектлари биноларининг камида 50 фоиз томларини қуёш панеллари билан қоплаш бўйича кўрсатмалар ва дастур ишлаб чиқариш топшириғи берилди», – дейди Мирзамаҳмудов.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎32👍5
Дорилар нархини асоссиз оширган мингдан ортиқ дорихонага чора кўрилди

Республика ҳудудлари кесимида фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан референт нархларнинг оширилиши юзасидан ўтказилган мониторингда 1300 га яқин дорихоналарда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Рақобат қўмитаси хабарига кўра, бу борада Тошкент шаҳри (228 та дорихона) ҳамда Самарқанд (182 та дорихона) ва Тошкент (134 та дорихона) вилоятлари етакчилик қилмоқда. Энг ками эса Сурхондарё вилоятида – 18 та дорихона.


Юқоридаги ҳудудларда олиб борилган ўрганишлар натижасида 270 мингта ҳолатда жами 11,6 млрд сўм миқдорида асоссиз даромад олинганлиги аниқланиб, ортиқча олинган пул маблағларини истеъмолчиларга қайтариш чоралари кўрилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Рухсора Ғофурова иши ниҳоят тўғри "рельс" га тушди

МY5 канали мухбири Рухсора Ғофурова Жиззахдаги банк ходимасининг қилмишлари ҳақида тайёрлаган материали юзасидан банк ходимасига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "в" банди, яъни хизмат мақеидан фойдаланган ҳолда фирибгарлик аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақида адвокат Абдумалик Абдуллаев маълум қилди.

Дастлабки тергов Жиззах шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан олиб борилмоқда.

Аввалроқ Судьялар олий кенгаши томонидан билдирилган расмий муносабатда тарқалган хабар Кенгаш ҳузуридаги Судьялар одоб комиссиясида ўрганиб чиқилиши маълум қилинган эди.

Журналист Рухсора Ғофуровага нисбатан маъмурий иш қўзғатилмаган.

«Ниҳоят, йўналиш тўғри олинибди. Энди қолгани дастлабки тергов ва балки судда юзага чиқар», деб ёзади адвокат Абдумалик Абдуллаев.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍20
Тамаки маҳсулотлари контрабандаси давлат бюджетига тахминан 500 миллиард сўм зарар келтирди

Ўзбекистонда тамаки маҳсулотлари контрабандаси жиддий муаммога айланиб бормоқда. 2024 йил ҳолатига кўра, мамлакат бозоридаги ноқонуний тамаки маҳсулотларининг улуши 12,4 фоизни ташкил қилган.

Айниқса Фарғона водийсида бу борада вазият жиддий (Наманган (38,8 фоиз), Фарғона (24,5 фоиз), Андижон (11,2 фоиз). Бундан ташқари, Жиззах (18,2 фоиз), Навоий (12,8 фоиз) ва Қашқадарё (9,7 фоиз) вилоятларида ҳам ҳолат мақтагулик бўлмаган.

Контрабанда натижасида давлат бюджети тахминан 500 миллиард сўмдан маҳрум бўлди.

Божхона oрганлари томонидан ўтказилган ўрганишлар шуни кўрсатадики, тамаки маҳсулотларини ноқонуний олиб ўтиш бўйича етакчи ҳудудлар қуйидагилар:

Наманган вилояти — Янгиқўрғон, Чортоқ ва Уйчи туманлари;

Фарғона вилояти — Олтиариқ ва Фарғона туманлари;

Тошкент вилояти — Бекобод ва Пискент туманлари.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
Украинада мамлакат мудофаа вазирига нисбатан жиноят иши очилди

"Рустем Умеров ҳокимият ёки хизмат ваколатини суиистеъмол қилишда гумон қилинмоқда, унга олти йилгача қамоқ жазоси хавф солмоқда", деб хабар берди Украинанинг Коррупцияга қарши кураш маркази.

Марказ маълумотларига кўра, 24 январ куни Умеров Мудофаа харидлари агентлиги Кузатув кенгашининг директори Марина Безрукова билан шартномани бир йилга узайтириш ҳақидаги қарорини бажаришдан бош тортган. Шунингдек, у ушбу қарор учун овоз берган Кузатув кенгашининг икки аъзоси — Тарас Чмут ва Юрий Джигирни ишдан бўшатган.

Марказ баёнотида таъкидланишича, мудофаа харидлари агентликлари ҳузуридаги кузатув кенгашларини ишга тушириш NATO'нинг асосий тавсияларидан бири бўлган ва бу тузилмаларни ташқи босимдан ҳимоя қилишга қаратилган.

Украина Мудофаа вазири Рустем Умеров Безруковани ҳарбий харидлар ва армияни таъминлашдаги муаммолар учун айблаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10
Судьялар Ассоциацияси раисига “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони берилди

Президентнинг тегишли фармони билан Ўзбекистон Судьялари Ассоциацияси раиси Мингбаев Убайдулла Курбановичга “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони берилди.

Ҳужжатда қайд этилишича, мазкур унвон “давлат органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, суд-ҳуқуқ соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш, жамиятда қонунийликни таъминлаш, адолатни қарор топтириш орқали инсон қадр-қимматини улуғлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қўшган муносиб ҳиссаси, юқори малакали кадрларни тайёрлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш борасидаги ибратли фаолияти, ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаол иштироки ҳамда таваллудининг 90 йиллиги” муносабати билан берилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9👎9😢3
Binance расман Ўзбекистонда иш бошлади

Coinpay ва Binance ўртасида платформа иш бошлади — coinpay.uz/binance. Бу орқали фойданаланувчилар сўмда маблағларни киритиш ва ечиб олиши мумкин бўлади.

Бу Binance учун Ўзбекистонда интеграция қилинган биринчи расмий хизматга айланди. Шартнома ҳақида илк бор ИЛМА маълум қилганди.

Криптоактивлар билан операциялар фақат веб-сайтдаги расмий ҳавола орқали амалга оширилади.

Учинчи томон P2P платформаларидан ёки бошқа хизматлардан фойдаланиш қонун бузилиши ҳисобланади ва жавобгарликка тортилиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5👎2
Uzbekistan Airways Европа ҳудудига парвозларни Россия ва Беларус ҳудудини айланиб ўтган ҳолда амалга оширмоқда

Бу ҳақда авиакомпания бошқаруви раиси Шуҳрат Худойқулов 28 январ кунги матбуот анжуманида хабар берган.

Uzbekistan Airways рейслари 2025 йил 20 январдан бошлаб Озарбойжон ва Туркия ҳудудлари орқали амалга оширилмоқда.

"Бу Европа авиация хавфсизлиги агентлиги тавсияси, чунки биз Европа фуқароларига ҳам хизмат кўрсатамиз. Бу Озарбойжон ҳаво йўллари самолёти ҳалокати билан боғлиқ эмас. Шунчаки эҳтиёт чоралари ва маълум даражада йўналишларни оптималлаштириш", — дейилади Uzbekistan Airways изоҳида.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8😢1
Қирғизистонда тўй ва дафн маросимларида исрофгарчилик учун жарима белгиланади

Қирғизистон парламенти депутатлари маросимлар ва байрамларни ўтказишда ортиқча сарф-харажатларни чеклашни таклиф қилмоқда.

Жамоатчилик муҳокамасига таклиф этилган қонун лойиҳасида оила фаолиятини тартибга солишни жорий этиш таклиф этилади:

дафн маросимида майда молни, отлар ва қорамолларни сўйишга йўл қўйилмайди;

марҳумни дафн қилгандан кейин уч кун ўтгач, от ёки қорамол сўйиш ("Қуръон ўқиш") рухсат этилади;

“3 кунлик”, “7 кунлик”, “40 кунлик” ва “йиллик” маросимлар ўтказиш тақиқланади;
тўйга 250 дан ортиқ бўлмаган одам таклиф қилишга ва битта сигир ёки от сўйишга рухсат берилади;

“қиз узатиш”га битта сигир ёки отни сўйиб, 100 дан ортиқ одамни таклиф қилиш тақиқланади;

уйланиш ва қиз узатиш тўйини биргаликда ўтказиш чоғида битта сигир ёки от сўйишга рухсат берилади ва 350 дан ортиқ одамни таклиф қилмаслик керак;

тўй кортежида учтадан ортиқ транспорт воситаси бўлмаслиги керак;

юқорида қайд этилган маросимлар, байрамлар ва урф-одатларни ўтказишда “сарпо”, “сават бериш”, “меҳмон бериш” каби қўшимча ортиқча ҳаражатларни ва шу каби маросимларни ташкил этиш тақиқланади.

Қонун талабларини бузганлик учун базм ва тадбир эгасига 300 000 сом, муассаса эгасига 100 000 сўм миқдорида жарима солинади.

Ҳужжат ташаббускорлари сўнгги пайтларда мамлакатда байрам ва дафн маросимлари туфайли халқнинг асл урф-одат ва анъаналарига тўғри келмайдиган, оилалар молиясига катта зарар етказувчи салбий ҳолатлар кўпайиб бораётганини таъкидладилар.

Қонун ижросини назорат қилишни маҳаллий давлат органлари ҳузуридаги ҳудудий комиссиялар зиммасига юклаш таклиф этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍43
"Миллий тикланиш" партияси ва депутатлар фаолияти ўрганилди

"Миллий тикланиш" партияси вилоят кенгаши раиси Ражаббой Хасанов бошчилигидаги ишчи гуруҳи туман, шаҳар партия ташкилотларида бўлиб, фаолиятни самарали ташкил этиш юзасидан амалий кўмак бериб келмоқда.

Бугун гуруҳ аъзолари иштирокида Ғиждувон,Шофиркон ҳамда Вобкент туман кенгашлари фаолияти ўрганилган.

Ўрганишлар давомида партиянинг 2025-2029 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурида устувор этиб белгиланган вазифалар ижроси, бошланғич партия ташкилотлари, депутатлар ва депутатлик гуруҳлари фаолияти таҳлилий кўриб чиқилиб, керакли таклиф ва тавфсиялар берилди .

Шунингдек, фаолиятни жонлантириш юзасидан аниқ мақсадли чора- тадбирлар режаси белгилаб олинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍27👎7🔥2