Ўтказиб юборманг: ҳар қандай Uzairways чипталари эртага 30% чегирма билан сотувга чиқарилади!
Uzbekistan Airways компаниясининг ташкил бўлганига 33 йиллиги муносабати билан компания барча йўналишлардаги эконом ва бизнес-класс чипталарига 30% чегирма тақдим этади
Чегирма фақат 2025 йил 28 январда амал қилади
Telegram I Facebook I YouTube I Live

👍3
Кўчада “семечка“ чаққан қиз 750 минг сўмлик жаримага тортилди!
Қоидабузар қиз “Instagram” учун видео олиб кунгабоқар 🌻(семечка) уруғини чаққан ва қобиғини кўчага улоқтирган
Экологлар бу ҳолат нафақат ахлат уюми, балки экологик стандартларнинг бузилиши тарғиботи деб баҳолашди.
“Like” ўрнига қоидабузар қиз маъмурий Кодекснинг 91-1 моддаси бўйича жарима олди — 750 минг сўм (2 БҲМ)

👍10🔥1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитойда «робот-ит» ва «дрон» ўзаро отишма қилди
Қурол ўрнида пиротехникадан фойдаланилди, натижада ким ғалаба қозонганлиги номаълумлигича қолмоқда
Ушбу видеода кўрсатилган ҳолатдан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, яқин келажакда одамлар ўрнида «робот-ит» ва «дрон»лар ўзаро жанглар олиб боришлари мумкин
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Қурол ўрнида пиротехникадан фойдаланилди, натижада ким ғалаба қозонганлиги номаълумлигича қолмоқда
Ушбу видеода кўрсатилган ҳолатдан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, яқин келажакда одамлар ўрнида «робот-ит» ва «дрон»лар ўзаро жанглар олиб боришлари мумкин
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10
“Ташаббусли бюджет”нинг 1-мавсуми 1 февралдан бошланади
“Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 2025 йилги 1-мавсуми 1 февралдан бошланиб, 20 мартга қадар давом этади.
Бунда:
⁃ Лойиҳа киритиш босқичи — 1–20 февраль;
⁃ Саралаш босқичи — 21 февраль–7 март;
⁃ Тарғибот бисқичи — 8–10 март;
⁃ Овоз бериш босқичи — 11–20 март кунлари ўтказилади.
Жорий йилдаги 1-мавсум ғолиблари 21 март — Наврўз байрами куни эълон қилинади.

👎6👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Диққат, ҳайдовчилар! 12 баллдан ошса, ҳайдовчилик ҳуқуқи 6 ойга олиб қўйилади
Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима баллари тизимини жорий этиш бўйича қонун маъқулланди. Бу билан айрим ҳайдовчиларнинг қоидаларни қайта-қайта бузишининг олдини олишга қаратилган таъсирчан тизим йўлга қўйилмоқда
Рақамлар охирги беш йилдаги қоидабузарликларнинг 9-10 фоизи такрорий бўлганини кўрсатган. Масалан, 2022 йилда аниқланган 8,7 миллион қоидабузарликнинг 2,7 миллиони такроран содир этилган. 2023 йилнинг 9 ойида эса бу кўрсаткич янада ошиб, 8,7 миллион қоида бузарликнинг 3,2 миллиони такрорий ҳолатлар бўлган
Сенат томонидан қабул қилинган янги қонун айнан шу муаммони ҳал этишга қаратилган

👍7👎2
Бугун Навоий вилояти ташкил топган кун
Бугун, 27 январ Навоий вилояти учун муҳим сана. 1992-йилнинг шу куни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг "Ўзбекистон Республикаси таркибида Навоий вилоятини қайтадан тиклаш ҳақида"ги тарихий қарори қабул қилинди. Унга мувофиқ Навоий вилояти аввалги чегараларида қайтадан тикланиб, унинг таркибига Бухоро вилоятининг Навоий, Зарафшон ва Учқудуқ шаҳарлари, Конимех, Қизилтепа, Навбаҳор, Навоий, Томди, Учқудуқ туманлари, Самарқанд вилоятининг Нурота ва Хатирчи туманлари киритилди. Навоий шаҳри вилоятнинг маъмурий маркази этиб белгиланди.
Бугунги кунда Навоий вилояти Ўзбекистоннинг муҳим саноат ва маданий марказларидан бири ҳисобланади. Вилоятдаги бой табиий ресурслар, хусусан, олтин, уран ва бошқа фойдали қазилмалар, шунингдек, ривожланган саноат комплекслари ва илмий-тадқиқот муассасалари ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятини оширмоқда.
Маълумот ўрнида қайд этиш керакки, Навоий вилояти 1982 йил 20 апрелда Бухоро ва қисман Самарқанд вилоятлари ҳудудларидан ташкил этилган. 1988 йилда маъмурий бирлик сифатида тугатилган. Юқорида таъкидланганидек 1992 йил бошида қайта тикланди.

👍8
Тошкентда ўртача ойлик 9 миллион сўмни ташкил қилмоқда
Статистика агентлиги томонидан 2024-йил учун номинал ҳисобланган ўртача ойлик иш ҳақи кўрсаткичлари эълон қилинди.
Унда келтирилган маълумотларга кўра, ўтган йилда республикада ўртача ойлик миқдори 5,3 млн сўмни ташкил қилган.
2024-йилнинг январ-декабрь ойларида ҳудудлар бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида 9 072,4 минг, Навоий вилоятида 6 766,1 минг, Тошкент вилоятида 5 097,9 минг, Андижон вилоятида 4 616,1 минг ҳамда Бухоро вилоятида 4 343,9 минг сўмни ташкил этган.
2024-йилда маош энг кўп бўлган вилоятлар орасида Навоий ва Тошкент вилоятлари иккинчи ҳамда учинчи ўринларни эгаллаган. 2024-йилда банк-молия соҳаси ходимларининг ўртача ойлик иш ҳақи 15,3 млн. сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 14,3 фоизга ўсди.

👎17😢10👍9🔥1
Буюк Британияда 200 компания тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтди — Тhe Guardian
Бу келажак стандарти деб аталмоқда. Экспертларга кўра, қисқартирилган иш графиги маҳсулдорликни оширади, ходимларни бахтли қилади ва ёш мутахассисларни ишга жалб қилишга ёрдам беради.
"5/2 график эскирган, у 100 йил олдин ўйлаб топилган. Тўрт кунлик иш ҳафтаси ҳаммага фойда келтиради ва одамларга тўлақонли ҳаёт кечириш имконини беради", — дейди 4 Дай Wеек Фоундатион директори Жо Райл.
Буюк Британияда келгуси беш йил ичида тўрт кунлик иш ҳафтаси одатий ҳолатга айланиши тахмин қилинмоқда.

👍17👎1
Шавкат Мирзиёев Лукашенкони сайловдаги ғалабаси билан табриклади
Ўзбекистон етакчиси 27 январь, душанба куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Беларусь президенти Александр Лукашенкони президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклади.
Маълумот учун, икки давлат ўртасида 2024 йилда товар айирбошлаш ҳажми 700 млн доллардан ошган.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Ўзбекистон етакчиси 27 январь, душанба куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Беларусь президенти Александр Лукашенкони президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклади.
Шавкат Мирзиёев сайловчилар амалдаги президентга ишонч билдирганини, амалга оширилаётган ислоҳотларда уни қўллаб-қувватлаганини таъкидлади.
Суҳбат чоғида, шунингдек, Ўзбекистон-Беларусь кўп қиррали шериклик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган.
Ўзбекистон ва Беларусь етакчилари бўлажак тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқдилар.
Маълумот учун, икки давлат ўртасида 2024 йилда товар айирбошлаш ҳажми 700 млн доллардан ошган.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍64👎14😢2
Трамп маъмурияти ноқонуний мигрантларни ҳар куни мамлакатдан чиқариб юборишни режалаштирмоқда
Бу ҳақда АҚШ чегара хавфсизлиги департаменти бошлиғи Томас Ҳоман маълум қилди.
"Қўшма Штатлар ҳукумати тарихда биринчи марта мигрантларни уйларига қайтариш учун ҳарбий самолётлардан фойдаланди ва энди бу ҳар куни содир бўлади. Бу АҚШ тарихидаги энг йирик депортация операцияси", — деди Ҳоман.
Бундан ташқари, Қўшма Штатларнинг янги президенти “Мексикада қолинг” сиёсатини тиклади, унга кўра учинчи мамлакатлардан АҚШ ҳудудида бошпана изловчилар суд қарорини Мексика ҳудудида кутиши керак.
"АҚШ Иммиграция ва божхона назорати (ICE) агентлари мамлакатдаги 11 миллиондан ортиқ ноқонуний мигрантларнинг исталганини ҳибсга олиши мумкин. Ноқонуний мигрантлар учун муқобил ечим бор, улар мамлакатдан ўзлари кетиши керак", — деди Ҳоман.

👍9👎1
Айни дамда Тошкент ҳавоси ўта ёмон ифлослашган
Тошкент шаҳри ҳавоси ифлосланиш даражаси соат 23.00 ҳолатига ўта ёмон ифлослашган. Бу ҳақда иқлимшунос Эркин Аблулаҳатов ўз Телеграм каналида маълум қилди.
Унда айтилишича, пойтахт ҳокимлиги, Экология вазирлиги билан ҳамкорликда яратилган юқоридаги портал маълумотлари ҳам буни тасдиқлайди.
дейилади хабарда.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Тошкент шаҳри ҳавоси ифлосланиш даражаси соат 23.00 ҳолатига ўта ёмон ифлослашган. Бу ҳақда иқлимшунос Эркин Аблулаҳатов ўз Телеграм каналида маълум қилди.
Унда айтилишича, пойтахт ҳокимлиги, Экология вазирлиги билан ҳамкорликда яратилган юқоридаги портал маълумотлари ҳам буни тасдиқлайди.
Пойтахт периферияси ва катта қисмида ҳавода майда дисперс заррачалар билан боғлиқ ифлосланиш ЖССТ талаблари бўйича "жуда зарарли" ва "хавфли" таснифга эга. Бу энг юқори ифлосланиш даражасидир.
Ифлосланишни ташқарида ҳаракатланаётган кишилар хам бурни орқали ёқимсиз ҳидини ҳис қилишмоқда. Ҳатто кўз ачишадиган даражада. Токсик таъсир бўлиши ҳам мумкин бу!
Ўртоқ мутасаддилар! Келаётган ёзда пойтахт атрофидаги минглаб иссиқхоналарни табиий газ билан иситиш чораларини кўришимиз керак,
дейилади хабарда.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
Ёшлар ўртасидаги ажримлар асосан ўрта махсус маълумотлилар орасида кўп учрамоқда
Оила ва гендер институтида ўтказилган тадқиқотларга кўра, 2023-2024 йиллар кесимида ёшлар ўртасидаги ажрим ҳолатларининг 40-44 фоизи ўрта махсус маълумотлилар орасида кузатилган. Бу ҳақда 27 январь куни АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида хабар берилди.
Билдирилишича, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида 337 нафар респондентлар орасида интервью усули орқали ижтимоий сўровномалар ўтказилган бўлиб, тадқиқотга 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ажрашган оилалар жалб қилинган.
Ажрашган ёш оила вакиллари тасодифий эҳтимолий бўлмаган танлаш асосида сараланган. Лойиҳа доирасида 2023-2024 йиллар сўнгги ўн ойи даврида оилавий ажралишлар бўйича қиёсий статистик таҳлил амалга оширилган. Таҳлилларга кўра, ёшлар орасида оилавий ажралишлар асосан ўрта махсус ва ўрта маълумотга эга бўлганлар орасида кузатилган. Олий маълумотли ёшлар орасида эса ажралиш ҳолатлари камроқ кузатилган.
Тадқиқотга жалб этилган респондентларнинг таълим даражасига кўра, олий маълумотли аёллар ва эркакларда ажрим ҳолатлари 15-20 фоизни, ўрта махсус маълумотлиларда эса 40-44 фоизни, ўрта маълумотлиларда эса 40-41 фоизни ташкил этган.

👍16👎2
Евроиттифоқ Сурияда фуқаролар уруши бошланганидан кейин жорий этилган санкцияларни бекор қилади
Бу ҳақда Европа дипломатияси раҳбари Кая Каллас маълум қилди.
"Европа Иттифоқи санкцияларни бекор қилиш масаласида “тезкор ҳаракат қилишни мақсад қилган”, бироқ Суриянинг янги ҳукумати мамлакатда “нотўғри қадамлар қўйган тақдирда” қарор қайта кўриб чиқилиши мумкин" — дея огоҳлантирди Каллас.
Европа дипломатияси раҳбари биринчи навбатда қайси санкциялар бекор қилинишини аниқлаштирмади.
Аввалроқ Reuters ахборот агентлиги манбаларига таяниб, ЕИ санкцияларини бекор қилиш режаси давлатга тегишли бўлган Syrian Arab Airlines авиакомпаниясидан чекловларни олиб ташлаш ва нефт экспортига тақиқларини қайта кўриб чиқишни кўзда тутишини хабар қилган эди.
Европа Иттифоқи 2012 йилда, Башар Асад режими ва исёнчи гуруҳлар ўртасидаги қарама-қаршилик фуқаролар урушига айланиб кетганидан кўп ўтмай, Сурияга қарши санкциялар жорий эта бошлаган. Жорий этилган санкциялар асосан ҳукумат ва ҳарбий тузилмалар билан боғлиқ.

👍7
Мирзанозим Дустмуратов "Дори-Дармон" АЖ бошқарув раиси лавозимига сайланди
Тиббиёт фанлари номзоди, ортопед, травматолог ва протезист Дустмуратов Мирзанозим Мирзабекович тайинловга қадар "Ўзфармсаноат" давлат-акциядорлик концерни "тугатиш комиссияси" раиси лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, бунгача компания бошқарув раиси лавозимини Умида Салихбаэва эгаллаб келаётган эди.

👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда йирик ёнғин содир бўлди
Кеча, 27 январ куни соат 21:33 да Учтепа тумани, «Тақачи» МФЙ Тақачи кўчасида жойлашган тикувчилик корхонасининг омборида ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 21:40 да етиб бориб, ёнғин соат 22:22 да қуршаб олинган.
Ёнғин бир неча соат ўтиб, тунги 01:41 да ўчирилган. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда.
Воқеа жойига Тошкент шаҳар ФВБ раҳбарияти ҳамда маъсул ташкилотларнинг вакиллари чиққан.

👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Автомобилингизнинг калити машъум тақдир калитига айланмасин! Ўйлаб кўринг, хулоса қилинг!
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9😢4🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сербияда бир неча кундан буён ҳукуматга қарши намойишлар давом этмоқда
Норозилик билдираётган талабалар ва фермерлар 24 соат давомида Белграддаги асосий транспорт йўлларидан бирини тўсиб қўйишди.
Эслатиб ўтамиз, Сербияда норозилик намойишлари 2024 йил ноябр ойида Нови-Сад вокзалидаги фожиа туфайли бошланганди. Вокзал пештоқининг қулаб тушиши оқибатида 15 киши ҳалок бўлган эди. Намойишчилар ва мухолифат вакиллари фожиада "ҳукуматнинг лоқайдлиги ва қурилишдаги коррупция сабаб бўлган" деб ҳисоблайди. Намойишчилар масъулларни жазолашни талаб қилмоқда. Шунингдек, намойишчилар президент Александр Вучич ва унинг ҳукумати сиёсатига қарши чиқишмоқда.

Транспорт-логистика тизими янада ривожлантирилади
“Ўзбекистон Республикасининг транспорт-логистика тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Ўзбекистоннинг транспорт-логистика тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси ва уни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.
Қуйидагиларни назарда тутувчи асосий мақсадли кўрсаткичлар ва индикаторлар белгиланди, жумладан:
🔹автомобиль, темирйўл ва ҳаво транспортида халқаро юк ташиш умумий ҳажмини камида 2 бараварга ошириш;
🔹транспорт ва логистика хизматлари экспортини 2 бараваргача ошириш;
🔹контейнерларда юк ташиш улушини камида 1,5 баробарга ошириш;
🔹Жаҳон банкининг Логистика самарадорлиги индексида (LPI) Ўзбекистоннинг ўрнини 55-поғонадан паст бўлмаган даражагача кўтариш.
Юкларни халқаро ташишни ташкил этишда транспорт-экспедиторлик хизматларига ҚҚС ноль ставкада қўлланади.
2025 йил 1 июндан Давлат чегараси орқали автомобиль ўтказиш пунктларида автотранспорт воситаларининг электрон навбат тизими жорий этилади.
Халқаро автомобиль транспорти иттифоқи билан ҳамкорликда Халқаро автомобиль транспорти соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича минтақавий ўқув маркази ташкил этилади.
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйларида йўлбўйи сервис (“Service area” ва “Service point”) объектлари ташкил этилади.

👍6😢5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аҳоли ва хўжалик субъектлари томларининг камида 50 фоизига қуёш панеллари ўрнатилади – вазир
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов аҳоли ва хўжалик субъектлари бинолари томларининг камида 50 фоизида қуёш панеллари ўрнатиш режалаштирилаётганини маълум қилди.
Унинг айтишича, вазирлик бу борада тегишли топшириқлар олган.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов аҳоли ва хўжалик субъектлари бинолари томларининг камида 50 фоизида қуёш панеллари ўрнатиш режалаштирилаётганини маълум қилди.
Унинг айтишича, вазирлик бу борада тегишли топшириқлар олган.
«3,5 минг МВт янги ишга тушадиган қувватларга қўшимча яна 1000 МВт “яшил энергия» қувватларини яратиш, икки йил ичида 3 мингга яқин кичик ГЭСлар қуриш, аҳоли ва хўжалик субъектлари биноларининг камида 50 фоиз томларини қуёш панеллари билан қоплаш бўйича кўрсатмалар ва дастур ишлаб чиқариш топшириғи берилди», – дейди Мирзамаҳмудов.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎32👍5
Дорилар нархини асоссиз оширган мингдан ортиқ дорихонага чора кўрилди
Республика ҳудудлари кесимида фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан референт нархларнинг оширилиши юзасидан ўтказилган мониторингда 1300 га яқин дорихоналарда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.
Юқоридаги ҳудудларда олиб борилган ўрганишлар натижасида 270 мингта ҳолатда жами 11,6 млрд сўм миқдорида асоссиз даромад олинганлиги аниқланиб, ортиқча олинган пул маблағларини истеъмолчиларга қайтариш чоралари кўрилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Республика ҳудудлари кесимида фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан референт нархларнинг оширилиши юзасидан ўтказилган мониторингда 1300 га яқин дорихоналарда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.
Рақобат қўмитаси хабарига кўра, бу борада Тошкент шаҳри (228 та дорихона) ҳамда Самарқанд (182 та дорихона) ва Тошкент (134 та дорихона) вилоятлари етакчилик қилмоқда. Энг ками эса Сурхондарё вилоятида – 18 та дорихона.

👍11