This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитойда кекса эркак уйи бузилишига қаршилик қилди, энди уйи атрофида автомагистраль қурилмоқда
Эркакка тахминан 220 минг доллар ва иккита бошқа кўчмас мулк, кейинчалик эса яна бир объект таклиф қилинган.
«Агар вақтни орқага қайтара олганимда, улар таклиф қилган бузиш шартларига рози бўлардим. Ҳозир ўзимни катта гаровни бой бергандай ҳис қиляпман. Бундан бироз афсусланаяпман», дейди у.
Telegram I Facebook I YouTube I Live

👍14🔥2
Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди матбуот котиби тайинланди
Норов Ортиқхўжа Исроилович Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди матбуот котиби этиб тайинланди.
О.Норов бунга қадар "Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий суғурта компанияси, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида матбуот котиби лавозимида фаолият юритган.
Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.

👍3🔥1
Долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи кун пастлади
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 28 январь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 5,78 сўмга пасайиб, 12 963,27 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 13,85 сўмга пастлаб, 13 597,17 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,55 сўмга кўтарилди ва 132,74 сўмни ташкил қилди.

👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда она ва боланинг пичоқланиши юзасидан жиноий иш қўзғатилди
Тошкент шаҳрида 31 ёшли аёл ва унинг 12 ёшли фарзандини пичоқлаган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Бу ҳақда Бош прокуратураси матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълум бўлишича, яқин қариндоши томонидан пичоқланган она ва унинг ўғли ишфохонага оғир аҳволда келтирилган.
«Бемор уйда яқин қариндоши томонидан орқа томонидан санчилиб кесилган жароҳатлар олган. Улар қўшниси томонидан Шошилинч марказига олиб келинган. Ҳозирда операция жараёни бошланди», – дейди Болалар жарроҳлиги бўлими шифокори Дониёр Асатуллаев.
Онанинг аҳволи қониқарли, унинг ўғли эса жонлантириш бўлимида муолажа олмоқда.

👍3
Ўйнаб гапирсанг ҳам, ўйлаб гапир!
Бошловчини ҳақоратлаган шахс жиноий жавобгарликка тортилди
Бошловчи Нилуфар Сотиболдиевани "Instagram" тармоғидаги изоҳлар орқали ҳақорат қилган, қўпол сўз ишлатиб, сўккан шахсга нисбатан ҳукм ўқилди
Судланувчи Жиноят кодексининг 140-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топилган
Унга иш ҳақининг 10 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган

👍16👎6
АҚШ парчалана бошладими?
Калифорнияда АҚШдан ажралиш бўйича референдум ўтказиш учун имзо тўплаш жараёни бошланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Калифорнияда АҚШдан ажралиш бўйича референдум ўтказиш учун имзо тўплаш жараёни бошланди.
Calexit (Калифорния мустақиллиги) ташаббуси фуқаролардан имзо тўплашга расман рухсат олди. Агар етарлича имзо йиғилса, Калифорниянинг АҚШдан ажралиш масаласи бўйича референдум ўтказилиши мумкин, деб ёзади The New York Post.
Мазкур ташаббус 2028 йилда овозга қўйилиши режалаштирилган ва унда қуйидаги савол кўриб чиқилади: “Калифорния АҚШдан ажралиб, мустақил давлатга айланиши керакми?”
Штатнинг АҚШдан ажралишини қонуний асосда амалга ошириш учун рўйхатдан ўтган сайловчиларнинг камида ярми овоз беришда иштирок этиши, шунингдек, уларнинг 55 фоизи ташаббусни қўллаб-қувватлаши талаб қилинади.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍25
“Айрим“ мансабдорлар бир йилда давлатга 3,6 триллион сўм зарар етказган
2024 йилда 4900 нафардан ортиқ мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Улар давлат ва жамият манфаатларига 3,6 трлн сўмлик зарар етказган.
2023 йил билан солиштирганда жиноятчи мансабдорлар ҳам, улар етказган зарар ҳам ўсган.
Жиноятларнинг мутлақ катта қисми ўзлаштириш билан боғлиқ, 90%дан ортиқ жиноятларни — туман (шаҳар) мансабдор шахслари содир этган.

👍9
Расман: ҳайдовчилар энди, техпаспорт, ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки ID-карта олиб юришлари шарт эмас
2025 йил 1 июндан бошлаб ЙПХ ходимига ID-картанинг электрон версиясини смартфонида кўрсатиш кифоя қилади
Шунингдек, банкларда, нотариусларда, темир йўл станцияларида ёки аэропортларда сиз ID-картангизни телефонингиз орқали кўрсатишингиз мумкин
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.12.2024 й. 897-сон “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда “ижтимоий карта“ тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида“ги Қарори

👍15
👍3
Ўтказиб юборманг: ҳар қандай Uzairways чипталари эртага 30% чегирма билан сотувга чиқарилади!
Uzbekistan Airways компаниясининг ташкил бўлганига 33 йиллиги муносабати билан компания барча йўналишлардаги эконом ва бизнес-класс чипталарига 30% чегирма тақдим этади
Чегирма фақат 2025 йил 28 январда амал қилади
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Uzbekistan Airways компаниясининг ташкил бўлганига 33 йиллиги муносабати билан компания барча йўналишлардаги эконом ва бизнес-класс чипталарига 30% чегирма тақдим этади
Чегирма фақат 2025 йил 28 январда амал қилади
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3
Кўчада “семечка“ чаққан қиз 750 минг сўмлик жаримага тортилди!
Қоидабузар қиз “Instagram” учун видео олиб кунгабоқар 🌻(семечка) уруғини чаққан ва қобиғини кўчага улоқтирган
Экологлар бу ҳолат нафақат ахлат уюми, балки экологик стандартларнинг бузилиши тарғиботи деб баҳолашди.
“Like” ўрнига қоидабузар қиз маъмурий Кодекснинг 91-1 моддаси бўйича жарима олди — 750 минг сўм (2 БҲМ)

👍10🔥1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитойда «робот-ит» ва «дрон» ўзаро отишма қилди
Қурол ўрнида пиротехникадан фойдаланилди, натижада ким ғалаба қозонганлиги номаълумлигича қолмоқда
Ушбу видеода кўрсатилган ҳолатдан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, яқин келажакда одамлар ўрнида «робот-ит» ва «дрон»лар ўзаро жанглар олиб боришлари мумкин
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Қурол ўрнида пиротехникадан фойдаланилди, натижада ким ғалаба қозонганлиги номаълумлигича қолмоқда
Ушбу видеода кўрсатилган ҳолатдан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, яқин келажакда одамлар ўрнида «робот-ит» ва «дрон»лар ўзаро жанглар олиб боришлари мумкин
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10
“Ташаббусли бюджет”нинг 1-мавсуми 1 февралдан бошланади
“Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 2025 йилги 1-мавсуми 1 февралдан бошланиб, 20 мартга қадар давом этади.
Бунда:
⁃ Лойиҳа киритиш босқичи — 1–20 февраль;
⁃ Саралаш босқичи — 21 февраль–7 март;
⁃ Тарғибот бисқичи — 8–10 март;
⁃ Овоз бериш босқичи — 11–20 март кунлари ўтказилади.
Жорий йилдаги 1-мавсум ғолиблари 21 март — Наврўз байрами куни эълон қилинади.

👎6👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Диққат, ҳайдовчилар! 12 баллдан ошса, ҳайдовчилик ҳуқуқи 6 ойга олиб қўйилади
Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима баллари тизимини жорий этиш бўйича қонун маъқулланди. Бу билан айрим ҳайдовчиларнинг қоидаларни қайта-қайта бузишининг олдини олишга қаратилган таъсирчан тизим йўлга қўйилмоқда
Рақамлар охирги беш йилдаги қоидабузарликларнинг 9-10 фоизи такрорий бўлганини кўрсатган. Масалан, 2022 йилда аниқланган 8,7 миллион қоидабузарликнинг 2,7 миллиони такроран содир этилган. 2023 йилнинг 9 ойида эса бу кўрсаткич янада ошиб, 8,7 миллион қоида бузарликнинг 3,2 миллиони такрорий ҳолатлар бўлган
Сенат томонидан қабул қилинган янги қонун айнан шу муаммони ҳал этишга қаратилган

👍7👎2
Бугун Навоий вилояти ташкил топган кун
Бугун, 27 январ Навоий вилояти учун муҳим сана. 1992-йилнинг шу куни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг "Ўзбекистон Республикаси таркибида Навоий вилоятини қайтадан тиклаш ҳақида"ги тарихий қарори қабул қилинди. Унга мувофиқ Навоий вилояти аввалги чегараларида қайтадан тикланиб, унинг таркибига Бухоро вилоятининг Навоий, Зарафшон ва Учқудуқ шаҳарлари, Конимех, Қизилтепа, Навбаҳор, Навоий, Томди, Учқудуқ туманлари, Самарқанд вилоятининг Нурота ва Хатирчи туманлари киритилди. Навоий шаҳри вилоятнинг маъмурий маркази этиб белгиланди.
Бугунги кунда Навоий вилояти Ўзбекистоннинг муҳим саноат ва маданий марказларидан бири ҳисобланади. Вилоятдаги бой табиий ресурслар, хусусан, олтин, уран ва бошқа фойдали қазилмалар, шунингдек, ривожланган саноат комплекслари ва илмий-тадқиқот муассасалари ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятини оширмоқда.
Маълумот ўрнида қайд этиш керакки, Навоий вилояти 1982 йил 20 апрелда Бухоро ва қисман Самарқанд вилоятлари ҳудудларидан ташкил этилган. 1988 йилда маъмурий бирлик сифатида тугатилган. Юқорида таъкидланганидек 1992 йил бошида қайта тикланди.

👍8
Тошкентда ўртача ойлик 9 миллион сўмни ташкил қилмоқда
Статистика агентлиги томонидан 2024-йил учун номинал ҳисобланган ўртача ойлик иш ҳақи кўрсаткичлари эълон қилинди.
Унда келтирилган маълумотларга кўра, ўтган йилда республикада ўртача ойлик миқдори 5,3 млн сўмни ташкил қилган.
2024-йилнинг январ-декабрь ойларида ҳудудлар бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида 9 072,4 минг, Навоий вилоятида 6 766,1 минг, Тошкент вилоятида 5 097,9 минг, Андижон вилоятида 4 616,1 минг ҳамда Бухоро вилоятида 4 343,9 минг сўмни ташкил этган.
2024-йилда маош энг кўп бўлган вилоятлар орасида Навоий ва Тошкент вилоятлари иккинчи ҳамда учинчи ўринларни эгаллаган. 2024-йилда банк-молия соҳаси ходимларининг ўртача ойлик иш ҳақи 15,3 млн. сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 14,3 фоизга ўсди.

👎17😢10👍9🔥1
Буюк Британияда 200 компания тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтди — Тhe Guardian
Бу келажак стандарти деб аталмоқда. Экспертларга кўра, қисқартирилган иш графиги маҳсулдорликни оширади, ходимларни бахтли қилади ва ёш мутахассисларни ишга жалб қилишга ёрдам беради.
"5/2 график эскирган, у 100 йил олдин ўйлаб топилган. Тўрт кунлик иш ҳафтаси ҳаммага фойда келтиради ва одамларга тўлақонли ҳаёт кечириш имконини беради", — дейди 4 Дай Wеек Фоундатион директори Жо Райл.
Буюк Британияда келгуси беш йил ичида тўрт кунлик иш ҳафтаси одатий ҳолатга айланиши тахмин қилинмоқда.

👍17👎1
Шавкат Мирзиёев Лукашенкони сайловдаги ғалабаси билан табриклади
Ўзбекистон етакчиси 27 январь, душанба куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Беларусь президенти Александр Лукашенкони президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклади.
Маълумот учун, икки давлат ўртасида 2024 йилда товар айирбошлаш ҳажми 700 млн доллардан ошган.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Ўзбекистон етакчиси 27 январь, душанба куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Беларусь президенти Александр Лукашенкони президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклади.
Шавкат Мирзиёев сайловчилар амалдаги президентга ишонч билдирганини, амалга оширилаётган ислоҳотларда уни қўллаб-қувватлаганини таъкидлади.
Суҳбат чоғида, шунингдек, Ўзбекистон-Беларусь кўп қиррали шериклик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган.
Ўзбекистон ва Беларусь етакчилари бўлажак тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқдилар.
Маълумот учун, икки давлат ўртасида 2024 йилда товар айирбошлаш ҳажми 700 млн доллардан ошган.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍64👎14😢2
Трамп маъмурияти ноқонуний мигрантларни ҳар куни мамлакатдан чиқариб юборишни режалаштирмоқда
Бу ҳақда АҚШ чегара хавфсизлиги департаменти бошлиғи Томас Ҳоман маълум қилди.
"Қўшма Штатлар ҳукумати тарихда биринчи марта мигрантларни уйларига қайтариш учун ҳарбий самолётлардан фойдаланди ва энди бу ҳар куни содир бўлади. Бу АҚШ тарихидаги энг йирик депортация операцияси", — деди Ҳоман.
Бундан ташқари, Қўшма Штатларнинг янги президенти “Мексикада қолинг” сиёсатини тиклади, унга кўра учинчи мамлакатлардан АҚШ ҳудудида бошпана изловчилар суд қарорини Мексика ҳудудида кутиши керак.
"АҚШ Иммиграция ва божхона назорати (ICE) агентлари мамлакатдаги 11 миллиондан ортиқ ноқонуний мигрантларнинг исталганини ҳибсга олиши мумкин. Ноқонуний мигрантлар учун муқобил ечим бор, улар мамлакатдан ўзлари кетиши керак", — деди Ҳоман.

👍9👎1
Айни дамда Тошкент ҳавоси ўта ёмон ифлослашган
Тошкент шаҳри ҳавоси ифлосланиш даражаси соат 23.00 ҳолатига ўта ёмон ифлослашган. Бу ҳақда иқлимшунос Эркин Аблулаҳатов ўз Телеграм каналида маълум қилди.
Унда айтилишича, пойтахт ҳокимлиги, Экология вазирлиги билан ҳамкорликда яратилган юқоридаги портал маълумотлари ҳам буни тасдиқлайди.
дейилади хабарда.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Тошкент шаҳри ҳавоси ифлосланиш даражаси соат 23.00 ҳолатига ўта ёмон ифлослашган. Бу ҳақда иқлимшунос Эркин Аблулаҳатов ўз Телеграм каналида маълум қилди.
Унда айтилишича, пойтахт ҳокимлиги, Экология вазирлиги билан ҳамкорликда яратилган юқоридаги портал маълумотлари ҳам буни тасдиқлайди.
Пойтахт периферияси ва катта қисмида ҳавода майда дисперс заррачалар билан боғлиқ ифлосланиш ЖССТ талаблари бўйича "жуда зарарли" ва "хавфли" таснифга эга. Бу энг юқори ифлосланиш даражасидир.
Ифлосланишни ташқарида ҳаракатланаётган кишилар хам бурни орқали ёқимсиз ҳидини ҳис қилишмоқда. Ҳатто кўз ачишадиган даражада. Токсик таъсир бўлиши ҳам мумкин бу!
Ўртоқ мутасаддилар! Келаётган ёзда пойтахт атрофидаги минглаб иссиқхоналарни табиий газ билан иситиш чораларини кўришимиз керак,
дейилади хабарда.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4