This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Керак бўлса борлиғимни сарфлаб, мана шу ишга ёндашаман" — Эркинжон Турдимов
Президент фармони билан Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган Эркинжон Турдимовнинг Халқ депутатлари Сирдарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясидаги нутқида борлиғини сарфлаб бўлса-да одамларни рози қилишини таъкидлади.
Эркинжон Турдимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан 2024 йилнинг ноябрида Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилганди. Сирдарё вилоятининг аввалги ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев эса 2025 йил 16 январь куни президент раислигида бўлиб ўтган йиғилишда лавозимидан озод этилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Live

Сирдарёнинг одамларини рози қилиш, ижтимоий объектларни ривожлантириш, энг асосийси камбағалликдан чиқариш бўйича ўзимнинг билимимни, тажрибамни, керак бўлса борлиғимни сарфлаб, мана шу ишга ёндашаман.
Эркинжон Турдимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан 2024 йилнинг ноябрида Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилганди. Сирдарё вилоятининг аввалги ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев эса 2025 йил 16 январь куни президент раислигида бўлиб ўтган йиғилишда лавозимидан озод этилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍22🔥2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Нодирбек Ёқуббоев ҳиндистонлик рақибаси билан қўл бериб кўришишдан бош тортди Шахматчимиз Нодирбек рақибасини кўрмай қолгандир, деган тахминлар ҳам бўлди, бироқ видеотасвирдан маълумки, у атайлаб қўл бериб кўришишни рад этган. Telegram I Facebook I YouTube…
Нодирбек Ёқуббоев нега ҳинд шахматчиси билан қўл бериб кўришмагани сабабини очиқлабди
Шахматчимиз Нодирбек Ёқуббоев ҳинд аёли билан қўл бериб кўришмагани ҳолати юзасидан муносабат билдирди. У бунга сабаб сифатида диний қарашларини келтирган. Ҳинд аёл шахматчисидан узр ҳам сўрабди.
Дин ҳамманинг шахсий иши, ўша вазиятда, қўлини кўксига қўйиши ёки ҳиндлардек икки қўлини бирлаштириши керак эди. Вазиятдан жуда хунук чиқиб кетган. Ҳинд шахматчиси ''мендан жиркандимикин?'' деб ўйлаган бўлиши ҳам мумкин.

👍28👎8
Саида Мирзиёева Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш ҳаракатларини 2025 йилда ҳам давом эттиришини маълум қилди
Президент ёрдамчиси Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнидаги ҳозирги ҳолат ҳақида маълумот берди. 2024 йилда мамлакат ушбу йўналишда катта қадам ташлади.
— дейди Саида Мирзиёева.
У тез орада ташкилотнинг тўлақонли аъзоси бўлиш учун жорий йилда ҳам шу суръатда давом этишини айтди. Бу мамлакатнинг инвестицион жозибадорлигини ошириши ҳамда ўзбек бизнесининг минтақавий ва глобал қўшилган қиймат занжирларига кириб боришини таъминлаши лозим.
— деди президент ёрдамчиси.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Президент ёрдамчиси Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнидаги ҳозирги ҳолат ҳақида маълумот берди. 2024 йилда мамлакат ушбу йўналишда катта қадам ташлади.
«Бу президент Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган қатъий иқтисодий ислоҳотлар натижасида амалга ошди. Хусусан, ўтган йили ЖСТ Ишчи гуруҳи иккита муҳим йиғилиш ўтказди. Бу бизга аъзоликнинг асосий ҳужжати – Ишчи гуруҳ Ҳисоботи лойиҳасини тайёрлашга киришишга имкон берди. Шунингдек, АҚШ, Хитой ва Япония каби 15 та мамлакат билан икки томонлама музокаралар якунланди. Натижада Ўзбекистон ҳисобида 23 та имзоланган битим бор.
Қисқа вақт ичида бизнесни ва рақобатни янада шаффоф қилиш учун 20 та муҳим қонун қабул қилинди»
— дейди Саида Мирзиёева.
У тез орада ташкилотнинг тўлақонли аъзоси бўлиш учун жорий йилда ҳам шу суръатда давом этишини айтди. Бу мамлакатнинг инвестицион жозибадорлигини ошириши ҳамда ўзбек бизнесининг минтақавий ва глобал қўшилган қиймат занжирларига кириб боришини таъминлаши лозим.
«ЖСТга аъзолик ва давлат раҳбари томонидан олиб борилаётган ислоҳотларнинг якуний мақсади, шубҳасиз, халқимиз фаровонлигини таъминлаш, унга муносиб иш ўринларини яратиш ва иқтисодиёт бошқарувини самаралироқ тизимга ўтказишдир»
— деди президент ёрдамчиси.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍25👎5😢3
“Довут ота” чегара ўтказиш пункти юк автомобилларидан ташқари барча учун 3 ойга ёпилади
Қозоғистон Республикасининг “Тажен” (Ўзбекистон Республикасининг “Довуд ота”) чегара ўтказиш пункти орқали шахслар, енгил автомобиллар, автобуслар ҳамда рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ошмайдиган юк автомобиллари ҳаракати 2025 йил 1 феврал санасидан бошлаб 3 ой муддатга вақтинча тўхтатилади.
Мазкур чекловлар чегара ўтказиш пунктларида таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан Қозоғистон Республикаси томонидан жисмоний шахслар ва транспорт воситаларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий этилмоқда.
Шу сабабли ушбу давр мобайнида “Тажен” (Қозоғистон) – “Довут ота” (Ўзбекистон) чегара ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланувчи шахслар, енгил автомобиллар, автобуслар ҳамда рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ошмайдиган юк автомобиллари “Яллама”, "Зангиота (Навоий чегара божхона пости)", “Оқ олтин” ва “Малик” ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланишлари сўралмоқда.
Рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларининг “Тажен” (Қозоғистон) – “Довут ота” (Ўзбекистон) чегара ўтказиш пункти орқали ҳаракати узлуксиз давом эттирилади.

👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитойда кекса эркак уйи бузилишига қаршилик қилди, энди уйи атрофида автомагистраль қурилмоқда
Эркакка тахминан 220 минг доллар ва иккита бошқа кўчмас мулк, кейинчалик эса яна бир объект таклиф қилинган.
«Агар вақтни орқага қайтара олганимда, улар таклиф қилган бузиш шартларига рози бўлардим. Ҳозир ўзимни катта гаровни бой бергандай ҳис қиляпман. Бундан бироз афсусланаяпман», дейди у.

👍14🔥2
Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди матбуот котиби тайинланди
Норов Ортиқхўжа Исроилович Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди матбуот котиби этиб тайинланди.
О.Норов бунга қадар "Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий суғурта компанияси, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида матбуот котиби лавозимида фаолият юритган.
Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.

👍3🔥1
Долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи кун пастлади
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 28 январь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 5,78 сўмга пасайиб, 12 963,27 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 13,85 сўмга пастлаб, 13 597,17 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,55 сўмга кўтарилди ва 132,74 сўмни ташкил қилди.

👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда она ва боланинг пичоқланиши юзасидан жиноий иш қўзғатилди
Тошкент шаҳрида 31 ёшли аёл ва унинг 12 ёшли фарзандини пичоқлаган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Бу ҳақда Бош прокуратураси матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълум бўлишича, яқин қариндоши томонидан пичоқланган она ва унинг ўғли ишфохонага оғир аҳволда келтирилган.
«Бемор уйда яқин қариндоши томонидан орқа томонидан санчилиб кесилган жароҳатлар олган. Улар қўшниси томонидан Шошилинч марказига олиб келинган. Ҳозирда операция жараёни бошланди», – дейди Болалар жарроҳлиги бўлими шифокори Дониёр Асатуллаев.
Онанинг аҳволи қониқарли, унинг ўғли эса жонлантириш бўлимида муолажа олмоқда.

Ўйнаб гапирсанг ҳам, ўйлаб гапир!
Бошловчини ҳақоратлаган шахс жиноий жавобгарликка тортилди
Бошловчи Нилуфар Сотиболдиевани "Instagram" тармоғидаги изоҳлар орқали ҳақорат қилган, қўпол сўз ишлатиб, сўккан шахсга нисбатан ҳукм ўқилди
Судланувчи Жиноят кодексининг 140-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топилган
Унга иш ҳақининг 10 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган

👍16👎6
АҚШ парчалана бошладими?
Калифорнияда АҚШдан ажралиш бўйича референдум ўтказиш учун имзо тўплаш жараёни бошланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Калифорнияда АҚШдан ажралиш бўйича референдум ўтказиш учун имзо тўплаш жараёни бошланди.
Calexit (Калифорния мустақиллиги) ташаббуси фуқаролардан имзо тўплашга расман рухсат олди. Агар етарлича имзо йиғилса, Калифорниянинг АҚШдан ажралиш масаласи бўйича референдум ўтказилиши мумкин, деб ёзади The New York Post.
Мазкур ташаббус 2028 йилда овозга қўйилиши режалаштирилган ва унда қуйидаги савол кўриб чиқилади: “Калифорния АҚШдан ажралиб, мустақил давлатга айланиши керакми?”
Штатнинг АҚШдан ажралишини қонуний асосда амалга ошириш учун рўйхатдан ўтган сайловчиларнинг камида ярми овоз беришда иштирок этиши, шунингдек, уларнинг 55 фоизи ташаббусни қўллаб-қувватлаши талаб қилинади.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍25
“Айрим“ мансабдорлар бир йилда давлатга 3,6 триллион сўм зарар етказган
2024 йилда 4900 нафардан ортиқ мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Улар давлат ва жамият манфаатларига 3,6 трлн сўмлик зарар етказган.
2023 йил билан солиштирганда жиноятчи мансабдорлар ҳам, улар етказган зарар ҳам ўсган.
Жиноятларнинг мутлақ катта қисми ўзлаштириш билан боғлиқ, 90%дан ортиқ жиноятларни — туман (шаҳар) мансабдор шахслари содир этган.

👍9
Расман: ҳайдовчилар энди, техпаспорт, ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки ID-карта олиб юришлари шарт эмас
2025 йил 1 июндан бошлаб ЙПХ ходимига ID-картанинг электрон версиясини смартфонида кўрсатиш кифоя қилади
Шунингдек, банкларда, нотариусларда, темир йўл станцияларида ёки аэропортларда сиз ID-картангизни телефонингиз орқали кўрсатишингиз мумкин
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.12.2024 й. 897-сон “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда “ижтимоий карта“ тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида“ги Қарори

👍15
👍3
Ўтказиб юборманг: ҳар қандай Uzairways чипталари эртага 30% чегирма билан сотувга чиқарилади!
Uzbekistan Airways компаниясининг ташкил бўлганига 33 йиллиги муносабати билан компания барча йўналишлардаги эконом ва бизнес-класс чипталарига 30% чегирма тақдим этади
Чегирма фақат 2025 йил 28 январда амал қилади
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Uzbekistan Airways компаниясининг ташкил бўлганига 33 йиллиги муносабати билан компания барча йўналишлардаги эконом ва бизнес-класс чипталарига 30% чегирма тақдим этади
Чегирма фақат 2025 йил 28 январда амал қилади
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3
Кўчада “семечка“ чаққан қиз 750 минг сўмлик жаримага тортилди!
Қоидабузар қиз “Instagram” учун видео олиб кунгабоқар 🌻(семечка) уруғини чаққан ва қобиғини кўчага улоқтирган
Экологлар бу ҳолат нафақат ахлат уюми, балки экологик стандартларнинг бузилиши тарғиботи деб баҳолашди.
“Like” ўрнига қоидабузар қиз маъмурий Кодекснинг 91-1 моддаси бўйича жарима олди — 750 минг сўм (2 БҲМ)

👍10🔥1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитойда «робот-ит» ва «дрон» ўзаро отишма қилди
Қурол ўрнида пиротехникадан фойдаланилди, натижада ким ғалаба қозонганлиги номаълумлигича қолмоқда
Ушбу видеода кўрсатилган ҳолатдан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, яқин келажакда одамлар ўрнида «робот-ит» ва «дрон»лар ўзаро жанглар олиб боришлари мумкин
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Қурол ўрнида пиротехникадан фойдаланилди, натижада ким ғалаба қозонганлиги номаълумлигича қолмоқда
Ушбу видеода кўрсатилган ҳолатдан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, яқин келажакда одамлар ўрнида «робот-ит» ва «дрон»лар ўзаро жанглар олиб боришлари мумкин
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10
“Ташаббусли бюджет”нинг 1-мавсуми 1 февралдан бошланади
“Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 2025 йилги 1-мавсуми 1 февралдан бошланиб, 20 мартга қадар давом этади.
Бунда:
⁃ Лойиҳа киритиш босқичи — 1–20 февраль;
⁃ Саралаш босқичи — 21 февраль–7 март;
⁃ Тарғибот бисқичи — 8–10 март;
⁃ Овоз бериш босқичи — 11–20 март кунлари ўтказилади.
Жорий йилдаги 1-мавсум ғолиблари 21 март — Наврўз байрами куни эълон қилинади.

👎6👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Диққат, ҳайдовчилар! 12 баллдан ошса, ҳайдовчилик ҳуқуқи 6 ойга олиб қўйилади
Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима баллари тизимини жорий этиш бўйича қонун маъқулланди. Бу билан айрим ҳайдовчиларнинг қоидаларни қайта-қайта бузишининг олдини олишга қаратилган таъсирчан тизим йўлга қўйилмоқда
Рақамлар охирги беш йилдаги қоидабузарликларнинг 9-10 фоизи такрорий бўлганини кўрсатган. Масалан, 2022 йилда аниқланган 8,7 миллион қоидабузарликнинг 2,7 миллиони такроран содир этилган. 2023 йилнинг 9 ойида эса бу кўрсаткич янада ошиб, 8,7 миллион қоида бузарликнинг 3,2 миллиони такрорий ҳолатлар бўлган
Сенат томонидан қабул қилинган янги қонун айнан шу муаммони ҳал этишга қаратилган

👍7👎2
Бугун Навоий вилояти ташкил топган кун
Бугун, 27 январ Навоий вилояти учун муҳим сана. 1992-йилнинг шу куни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг "Ўзбекистон Республикаси таркибида Навоий вилоятини қайтадан тиклаш ҳақида"ги тарихий қарори қабул қилинди. Унга мувофиқ Навоий вилояти аввалги чегараларида қайтадан тикланиб, унинг таркибига Бухоро вилоятининг Навоий, Зарафшон ва Учқудуқ шаҳарлари, Конимех, Қизилтепа, Навбаҳор, Навоий, Томди, Учқудуқ туманлари, Самарқанд вилоятининг Нурота ва Хатирчи туманлари киритилди. Навоий шаҳри вилоятнинг маъмурий маркази этиб белгиланди.
Бугунги кунда Навоий вилояти Ўзбекистоннинг муҳим саноат ва маданий марказларидан бири ҳисобланади. Вилоятдаги бой табиий ресурслар, хусусан, олтин, уран ва бошқа фойдали қазилмалар, шунингдек, ривожланган саноат комплекслари ва илмий-тадқиқот муассасалари ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятини оширмоқда.
Маълумот ўрнида қайд этиш керакки, Навоий вилояти 1982 йил 20 апрелда Бухоро ва қисман Самарқанд вилоятлари ҳудудларидан ташкил этилган. 1988 йилда маъмурий бирлик сифатида тугатилган. Юқорида таъкидланганидек 1992 йил бошида қайта тикланди.

👍8
Тошкентда ўртача ойлик 9 миллион сўмни ташкил қилмоқда
Статистика агентлиги томонидан 2024-йил учун номинал ҳисобланган ўртача ойлик иш ҳақи кўрсаткичлари эълон қилинди.
Унда келтирилган маълумотларга кўра, ўтган йилда республикада ўртача ойлик миқдори 5,3 млн сўмни ташкил қилган.
2024-йилнинг январ-декабрь ойларида ҳудудлар бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида 9 072,4 минг, Навоий вилоятида 6 766,1 минг, Тошкент вилоятида 5 097,9 минг, Андижон вилоятида 4 616,1 минг ҳамда Бухоро вилоятида 4 343,9 минг сўмни ташкил этган.
2024-йилда маош энг кўп бўлган вилоятлар орасида Навоий ва Тошкент вилоятлари иккинчи ҳамда учинчи ўринларни эгаллаган. 2024-йилда банк-молия соҳаси ходимларининг ўртача ойлик иш ҳақи 15,3 млн. сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 14,3 фоизга ўсди.

👎17😢10👍9🔥1