1 февралдан болалар уйларида “Оналар маскани” хизмати йўлга қўйилади
2025 йил 1 февралдан оғир ҳаётий вазиятда ва яқин қариндошлари кўмагисиз қолгани натижасида фарзандини тарбиялашдан воз кечмоқчи бўлган оналар, шу жумладан, ҳомиладор аёллар учун болалар уйларида “Оналар маскани” хизмати йўлга қўйилади.
“Оналар маскани”да:
▪️оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналар ва уларнинг болалари (4 ёшга тўлмаган) 1 йилгача бўлган муддатга ижтимоий шартнома асосида вақтинча бошпана билан таъминланади;
▪️оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналарга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ва тиббий хизматлар кўрсатилади, уларда оналик ва касбий кўникмалар шакллантирилади;
▪️"Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналарнинг касб-ҳунар эгаллаши ва бандлигини таъминлашга кўмаклашади.
Telegram I Facebook I YouTube I Live

👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нодирбек Ёқуббоев ҳиндистонлик рақибаси билан қўл бериб кўришишдан бош тортди
Шахматчимиз Нодирбек рақибасини кўрмай қолгандир, деган тахминлар ҳам бўлди, бироқ видеотасвирдан маълумки, у атайлаб қўл бериб кўришишни рад этган.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Шахматчимиз Нодирбек рақибасини кўрмай қолгандир, деган тахминлар ҳам бўлди, бироқ видеотасвирдан маълумки, у атайлаб қўл бериб кўришишни рад этган.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍31👎23😢2
Фарғона ва Андижонда хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳри бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро У.А. фуқаро А.Ғ. ишончига кириб, ўзи ва унинг турмуш ўртоғини танишлари ёрдамида Корея давлатига ишга юборишини айтиб, эвазига 12 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, департаментнинг Олтинкўл тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.О. фуқаро Г.И. ишончига кириб, уни 15 500 доллари эвазига Америка Қўшма Штатларига ишга юборишини айтиб, келишилган пулдан 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Избоскан тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.А. фуқаро Н.Х.нинг ишончига кириб, ўзи ва унинг турмуш ўртоғини Латвия давлатига ишга юборишини айтиб, эвазига 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳарактлари ўтказилмоқда.

👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Чипталаримиз Жанубий Кореяникидан анча арзон”
Kun.uz 1 февралдан ошаётган чипта нархлари юзасидан темирйўлчилар билан суҳбат ўтказаркан, «Афросиёб» самолётдан ҳам қимматлиги хусусида сўради. Ходимлар фикрича, бу чипталар аксинча, Жанубий Корея поездлариникидан анча арзон экан.
Маълумот учун: Жанубий Кореяда ўртача иш ҳақи 3211 доллар, Ўзбекистонда эса 413 долларга тенг.
Демак, оддий кореялик фуқаро ўз иш ҳақи билан 118 марта ($3211/$27) поездда юра олади. Бизларда эса бу 18 мартага ($413/$19) тўғри келади.
Демак, биздаги чипта нархлари даромадга нисбатан Кореяникидан қарийб 5 баравар қиммат бўляпти. Шу оддий мантиқни нега тушунишмайди. Нега халқни ахмоқ қилмоқчи бўлади булар...

👎46😢10👍5🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроил фаластинликларга Ғазо секторининг шимолига қайтишга рухсат берди — Associated Press
"Нецарим йўлагидаги назорат пунктлари 27 январ куни эрталаб очилди. Бир неча кун давом этган кутишдан сўнг минглаб фаластинликлар анклав шимолига йўл олди", дейилади агентлик хабарида.
Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги келишувга кўра, ЦАХАЛ кучлари Ғазо секторидаги чегара бўйлаб буфер ҳудудга чекиниши, шунингдек, Ғазо секторини иккига ажратиб турувчи Нецарим йўлаги ва Миср билан чегара бўйлаб жойлашган Филаделфия йўлагининг катта қисмини тарк этиши керак эди. Бу жараён ҲАМАС ва Исроил ўртасидаги гаровга олинганларни озод қилиш тартибига оид низолар сабаб икки кунга кечиктирилди.
Тел-Авив гаровга олинган тинч аҳоли вакили Арбел Йеҳуднинг озод қилиниши талабида қатъий туриб олди. Исроил ҲАМАСни биринчи босқичда озод қилиниши керак бўлган қолган гаровдагилар ҳақида маълумот бермаганликда айблади. ҲАМАС эса, ўз навбатида, Исроилни назорат пунктларини очиш бўйича келишувни бузганликда айблади.
Қатар воситачилигида ўтказилган музокаралар чоғида ҲАМАС Арбел Йеҳуд ва яна икки нафар гаровдаги исроилликни жума кунигача топширишга рози бўлди. Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг тасдиқлашича, улар 30 январ куни озод қилинади. Бундан ташқари, 1 феврал куни яна уч нафар гаровдаги исроиллик озод қилиниши кутилмоқда.
Исроил ҲАМАСга қарши ҳарбий операциянинг дастлабки кунларидаёқ Ғазо секторининг шимолини тўлиқ эвакуация қилишни буюрган ва ҳудудга ўз қўшинларини киритган эди. Шу сабабли, 2023 йил октябр ойида бир миллионга яқин одам сектор жанубига қочишга мажбур бўлганди. Юз минглаб одамлар эса Ғазо шимолида қолган эди. Айнан Ғазо шимолида уруш давомида катта миқдорда қурбонлар вайронагарчиликлар қайд этилган.

👍17
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Керак бўлса борлиғимни сарфлаб, мана шу ишга ёндашаман" — Эркинжон Турдимов
Президент фармони билан Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган Эркинжон Турдимовнинг Халқ депутатлари Сирдарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясидаги нутқида борлиғини сарфлаб бўлса-да одамларни рози қилишини таъкидлади.
Эркинжон Турдимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан 2024 йилнинг ноябрида Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилганди. Сирдарё вилоятининг аввалги ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев эса 2025 йил 16 январь куни президент раислигида бўлиб ўтган йиғилишда лавозимидан озод этилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Президент фармони билан Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган Эркинжон Турдимовнинг Халқ депутатлари Сирдарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясидаги нутқида борлиғини сарфлаб бўлса-да одамларни рози қилишини таъкидлади.
Сирдарёнинг одамларини рози қилиш, ижтимоий объектларни ривожлантириш, энг асосийси камбағалликдан чиқариш бўйича ўзимнинг билимимни, тажрибамни, керак бўлса борлиғимни сарфлаб, мана шу ишга ёндашаман.
Эркинжон Турдимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан 2024 йилнинг ноябрида Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилганди. Сирдарё вилоятининг аввалги ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев эса 2025 йил 16 январь куни президент раислигида бўлиб ўтган йиғилишда лавозимидан озод этилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍22🔥2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Нодирбек Ёқуббоев ҳиндистонлик рақибаси билан қўл бериб кўришишдан бош тортди Шахматчимиз Нодирбек рақибасини кўрмай қолгандир, деган тахминлар ҳам бўлди, бироқ видеотасвирдан маълумки, у атайлаб қўл бериб кўришишни рад этган. Telegram I Facebook I YouTube…
Нодирбек Ёқуббоев нега ҳинд шахматчиси билан қўл бериб кўришмагани сабабини очиқлабди
Шахматчимиз Нодирбек Ёқуббоев ҳинд аёли билан қўл бериб кўришмагани ҳолати юзасидан муносабат билдирди. У бунга сабаб сифатида диний қарашларини келтирган. Ҳинд аёл шахматчисидан узр ҳам сўрабди.
Дин ҳамманинг шахсий иши, ўша вазиятда, қўлини кўксига қўйиши ёки ҳиндлардек икки қўлини бирлаштириши керак эди. Вазиятдан жуда хунук чиқиб кетган. Ҳинд шахматчиси ''мендан жиркандимикин?'' деб ўйлаган бўлиши ҳам мумкин.

👍28👎8
Саида Мирзиёева Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш ҳаракатларини 2025 йилда ҳам давом эттиришини маълум қилди
Президент ёрдамчиси Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнидаги ҳозирги ҳолат ҳақида маълумот берди. 2024 йилда мамлакат ушбу йўналишда катта қадам ташлади.
— дейди Саида Мирзиёева.
У тез орада ташкилотнинг тўлақонли аъзоси бўлиш учун жорий йилда ҳам шу суръатда давом этишини айтди. Бу мамлакатнинг инвестицион жозибадорлигини ошириши ҳамда ўзбек бизнесининг минтақавий ва глобал қўшилган қиймат занжирларига кириб боришини таъминлаши лозим.
— деди президент ёрдамчиси.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Президент ёрдамчиси Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнидаги ҳозирги ҳолат ҳақида маълумот берди. 2024 йилда мамлакат ушбу йўналишда катта қадам ташлади.
«Бу президент Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган қатъий иқтисодий ислоҳотлар натижасида амалга ошди. Хусусан, ўтган йили ЖСТ Ишчи гуруҳи иккита муҳим йиғилиш ўтказди. Бу бизга аъзоликнинг асосий ҳужжати – Ишчи гуруҳ Ҳисоботи лойиҳасини тайёрлашга киришишга имкон берди. Шунингдек, АҚШ, Хитой ва Япония каби 15 та мамлакат билан икки томонлама музокаралар якунланди. Натижада Ўзбекистон ҳисобида 23 та имзоланган битим бор.
Қисқа вақт ичида бизнесни ва рақобатни янада шаффоф қилиш учун 20 та муҳим қонун қабул қилинди»
— дейди Саида Мирзиёева.
У тез орада ташкилотнинг тўлақонли аъзоси бўлиш учун жорий йилда ҳам шу суръатда давом этишини айтди. Бу мамлакатнинг инвестицион жозибадорлигини ошириши ҳамда ўзбек бизнесининг минтақавий ва глобал қўшилган қиймат занжирларига кириб боришини таъминлаши лозим.
«ЖСТга аъзолик ва давлат раҳбари томонидан олиб борилаётган ислоҳотларнинг якуний мақсади, шубҳасиз, халқимиз фаровонлигини таъминлаш, унга муносиб иш ўринларини яратиш ва иқтисодиёт бошқарувини самаралироқ тизимга ўтказишдир»
— деди президент ёрдамчиси.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍25👎5😢3
“Довут ота” чегара ўтказиш пункти юк автомобилларидан ташқари барча учун 3 ойга ёпилади
Қозоғистон Республикасининг “Тажен” (Ўзбекистон Республикасининг “Довуд ота”) чегара ўтказиш пункти орқали шахслар, енгил автомобиллар, автобуслар ҳамда рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ошмайдиган юк автомобиллари ҳаракати 2025 йил 1 феврал санасидан бошлаб 3 ой муддатга вақтинча тўхтатилади.
Мазкур чекловлар чегара ўтказиш пунктларида таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан Қозоғистон Республикаси томонидан жисмоний шахслар ва транспорт воситаларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий этилмоқда.
Шу сабабли ушбу давр мобайнида “Тажен” (Қозоғистон) – “Довут ота” (Ўзбекистон) чегара ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланувчи шахслар, енгил автомобиллар, автобуслар ҳамда рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ошмайдиган юк автомобиллари “Яллама”, "Зангиота (Навоий чегара божхона пости)", “Оқ олтин” ва “Малик” ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланишлари сўралмоқда.
Рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларининг “Тажен” (Қозоғистон) – “Довут ота” (Ўзбекистон) чегара ўтказиш пункти орқали ҳаракати узлуксиз давом эттирилади.

👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитойда кекса эркак уйи бузилишига қаршилик қилди, энди уйи атрофида автомагистраль қурилмоқда
Эркакка тахминан 220 минг доллар ва иккита бошқа кўчмас мулк, кейинчалик эса яна бир объект таклиф қилинган.
«Агар вақтни орқага қайтара олганимда, улар таклиф қилган бузиш шартларига рози бўлардим. Ҳозир ўзимни катта гаровни бой бергандай ҳис қиляпман. Бундан бироз афсусланаяпман», дейди у.

👍14🔥2
Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди матбуот котиби тайинланди
Норов Ортиқхўжа Исроилович Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди матбуот котиби этиб тайинланди.
О.Норов бунга қадар "Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий суғурта компанияси, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида матбуот котиби лавозимида фаолият юритган.
Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.

👍3🔥1
Долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи кун пастлади
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 28 январь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 5,78 сўмга пасайиб, 12 963,27 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 13,85 сўмга пастлаб, 13 597,17 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,55 сўмга кўтарилди ва 132,74 сўмни ташкил қилди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда она ва боланинг пичоқланиши юзасидан жиноий иш қўзғатилди
Тошкент шаҳрида 31 ёшли аёл ва унинг 12 ёшли фарзандини пичоқлаган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Бу ҳақда Бош прокуратураси матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълум бўлишича, яқин қариндоши томонидан пичоқланган она ва унинг ўғли ишфохонага оғир аҳволда келтирилган.
«Бемор уйда яқин қариндоши томонидан орқа томонидан санчилиб кесилган жароҳатлар олган. Улар қўшниси томонидан Шошилинч марказига олиб келинган. Ҳозирда операция жараёни бошланди», – дейди Болалар жарроҳлиги бўлими шифокори Дониёр Асатуллаев.
Онанинг аҳволи қониқарли, унинг ўғли эса жонлантириш бўлимида муолажа олмоқда.

Ўйнаб гапирсанг ҳам, ўйлаб гапир!
Бошловчини ҳақоратлаган шахс жиноий жавобгарликка тортилди
Бошловчи Нилуфар Сотиболдиевани "Instagram" тармоғидаги изоҳлар орқали ҳақорат қилган, қўпол сўз ишлатиб, сўккан шахсга нисбатан ҳукм ўқилди
Судланувчи Жиноят кодексининг 140-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топилган
Унга иш ҳақининг 10 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган

👍16👎6
АҚШ парчалана бошладими?
Калифорнияда АҚШдан ажралиш бўйича референдум ўтказиш учун имзо тўплаш жараёни бошланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Калифорнияда АҚШдан ажралиш бўйича референдум ўтказиш учун имзо тўплаш жараёни бошланди.
Calexit (Калифорния мустақиллиги) ташаббуси фуқаролардан имзо тўплашга расман рухсат олди. Агар етарлича имзо йиғилса, Калифорниянинг АҚШдан ажралиш масаласи бўйича референдум ўтказилиши мумкин, деб ёзади The New York Post.
Мазкур ташаббус 2028 йилда овозга қўйилиши режалаштирилган ва унда қуйидаги савол кўриб чиқилади: “Калифорния АҚШдан ажралиб, мустақил давлатга айланиши керакми?”
Штатнинг АҚШдан ажралишини қонуний асосда амалга ошириш учун рўйхатдан ўтган сайловчиларнинг камида ярми овоз беришда иштирок этиши, шунингдек, уларнинг 55 фоизи ташаббусни қўллаб-қувватлаши талаб қилинади.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍25
“Айрим“ мансабдорлар бир йилда давлатга 3,6 триллион сўм зарар етказган
2024 йилда 4900 нафардан ортиқ мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Улар давлат ва жамият манфаатларига 3,6 трлн сўмлик зарар етказган.
2023 йил билан солиштирганда жиноятчи мансабдорлар ҳам, улар етказган зарар ҳам ўсган.
Жиноятларнинг мутлақ катта қисми ўзлаштириш билан боғлиқ, 90%дан ортиқ жиноятларни — туман (шаҳар) мансабдор шахслари содир этган.

👍9
Расман: ҳайдовчилар энди, техпаспорт, ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки ID-карта олиб юришлари шарт эмас
2025 йил 1 июндан бошлаб ЙПХ ходимига ID-картанинг электрон версиясини смартфонида кўрсатиш кифоя қилади
Шунингдек, банкларда, нотариусларда, темир йўл станцияларида ёки аэропортларда сиз ID-картангизни телефонингиз орқали кўрсатишингиз мумкин
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.12.2024 й. 897-сон “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда “ижтимоий карта“ тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида“ги Қарори

👍15
👍3
Ўтказиб юборманг: ҳар қандай Uzairways чипталари эртага 30% чегирма билан сотувга чиқарилади!
Uzbekistan Airways компаниясининг ташкил бўлганига 33 йиллиги муносабати билан компания барча йўналишлардаги эконом ва бизнес-класс чипталарига 30% чегирма тақдим этади
Чегирма фақат 2025 йил 28 январда амал қилади
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Uzbekistan Airways компаниясининг ташкил бўлганига 33 йиллиги муносабати билан компания барча йўналишлардаги эконом ва бизнес-класс чипталарига 30% чегирма тақдим этади
Чегирма фақат 2025 йил 28 январда амал қилади
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3
Кўчада “семечка“ чаққан қиз 750 минг сўмлик жаримага тортилди!
Қоидабузар қиз “Instagram” учун видео олиб кунгабоқар 🌻(семечка) уруғини чаққан ва қобиғини кўчага улоқтирган
Экологлар бу ҳолат нафақат ахлат уюми, балки экологик стандартларнинг бузилиши тарғиботи деб баҳолашди.
“Like” ўрнига қоидабузар қиз маъмурий Кодекснинг 91-1 моддаси бўйича жарима олди — 750 минг сўм (2 БҲМ)

👍10🔥1😢1