⚡️Расман: Ўзбекистанда 1 апрелдан электр энергияси нархлари ошади
Энди электр энергияси учун кўпроқ тўлашга тўғри келади — оддий оилалар учун ойига ўртача 400-500 минг сўм.
Жорий йилнинг 1 апрель кунидан янги тарифлар:
• 200 кВт/соатгача — 600 сўмгача ошади (олдинги нарх 450 сўм);
• 201 кВт/соатдан 1,000 кВт/соатгача — 1000 сўм (900 сўм);
• 1,001 кВт/соатдан 5,000 кВт/соатгача — 1500 сўм (1350 сўм);
• 5,001 кВт/соатдан 10,000 кВт/соатгача — 1750 сўм (1575 сўм);
• 10000 ва ундан юқори кВт/соат — 2000 сўм (1800 сўм эди).
Telegram I Facebook I YouTube I Live

👎95👍7
Қирғизистон президенти Садир Жапаров “Амирсой”да бўлиб, ҳайратга тушганини ёзади
Қирғизистон президенти Садир Жапаров Facebook’даги саҳифасида «Амирсой» чанғи курорти ҳақидаги таассуротлари билан бўлишиб, юқоридан олинган суратларни жойлаштирди.
деган у афсус оҳангида.
– дея ёзади Садир Жапаров.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Қирғизистон президенти Садир Жапаров Facebook’даги саҳифасида «Амирсой» чанғи курорти ҳақидаги таассуротлари билан бўлишиб, юқоридан олинган суратларни жойлаштирди.
«Давлатимиз ҳудудининг 94 фоизини тоғлар эгаллайди. Еттита ҳудудимизнинг ҳар бирида шундай курортлар бўлиши мумкин эди. Лекин бизда улар деярли йўқ. Нима учун? Чунки мустақилликни қўлга киритганимиздан буён, оддий одамлардан тортиб президентларгача биз фақат сиёсат билан шуғулландик. Ҳар куни митинглар ўтказдик, ҳар куни тўйлар бўлди. Иқтисодиёт, туризм ва бошқа муҳим соҳаларга эътибор бермадик»,
деган у афсус оҳангида.
«Амирсой» тоғ-чанғи базасига қараб, лол қолдим. Ҳамкасбим Шавкат Мирзиёев бу базани нолдан юқори даражада қуриб чиқибди. Гап йўқ. Баракалла. Қанчадан қанча одамлар иш билан таъминланган. Миллионлаб туристлар бу ерга дам олиш учун келишмоқда. Сервис даражаси Европаникидан қолишмайди. Ҳаммаси юқори даражада»,
– дея ёзади Садир Жапаров.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍18👎6🔥3
Жанубий Корея суди президент Юн Сок Ёлни ҳибсда сақлаш муддатини узайтиришни рад этди — Yonhap
"Давлат тўнтариши ва ваколатларни суиистеъмол қилишда айбланаётган Юн Сок Ёлга қарши прокуратура томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Прокуратура суддан ҳокимиятдан четлатилган президентни ҳибсда сақлаш муддатини узайтиришни сўраган, аммо суд "бунинг учун йетарли асослар йўқ" деб топган", дея хабар беради агентлик.
Юн Сок Ёлнинг вақтинча ҳибсда сақланиш муддати 28 январда тугайди. Жанубий Корея қонунчилигига кўра, гумонланувчи 10 суткагача ҳибсда сақланиши ва суд қарорига кўра бу муддат яна 10 кунга узайтирилши мумкин.

👍5
EFFECT.UZ | Расмий канал
Жанубий Корея суди президент Юн Сок Ёлни ҳибсда сақлаш муддатини узайтиришни рад этди — Yonhap "Давлат тўнтариши ва ваколатларни суиистеъмол қилишда айбланаётган Юн Сок Ёлга қарши прокуратура томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Прокуратура суддан…
Reuters: Жанубий Корея президентига расмий равишда исён иши бўйича айблов эълон қилинди
"Прокуратура Юн Сок Ёлни 3 декабр куни ҳарбий ҳолат ҳақида вақтинчалик фармон чиқарганидан кейин юзага келган исён учун айбдор деб ҳисобламоқда", деб ёзади агентлик.
Ҳокимиятдан четлатилган президент 15 январдан бери ҳибсда сақланмоқда, Жанубий Корея парламенти унинг импичментини қўллаб овоз берганидан сўнг терговчилар уни қўлга олишган эди.
"Юн Сок Ёлнинг адвокатлари давлат раҳбарини зудлик билан озод қилишни талаб қилмоқда", дея хабар беради Reuters.

👍8
"Александр Лукашенко легитимликка эга эмас" — Кая Каллас
Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Беларусдаги президентлик сайловини "демократияга қарши очиқчасига ҳақорат" деб атади.
"Александр Лукашенко 30 йилдан бери ҳокимиятга ёпишиб олган. Навбатдаги сохта сайловдан кейин Лукашенко яна ўзини Беларус президенти деб эълон қилади, лекин у легитимликка эга эмас", — деб ёзди Каллас Х ижтимоий тармоғидаги постида.
Эслатиб ўтамиз, бугун Беларусда президентлик сайлови бўлиб ўтмоқда. Унда еттинчи муддатга ўз номзодини қўйган Александр Лукашенкодан ташқари яна тўрт нафар номзод иштирок этмоқда. Уларнинг уч нафари амалдаги ҳукуматни очиқчасига қўллаб-қувватлайди. Тўртинчи номзод, Анна Канопацкая эса мамлакатда "қонсиз, маданий ва демократик ҳокимият алмашинуви" тарафдори эканлигини билдирган. Бироқ сайловдаги сохталаштиришлар ва репрессиялар ҳақида гапирмайди.

👍14👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хитойнинг Шэнянь шаҳрида рўй берган портлаш оқибатида ўнлаб одамлар жароҳат олди
Камида уч киши ҳалок бўлгани, 30 дан ортиқ киши жароҳатлангани хабар қилинган.
Портлаш Си Цзиньпин уч кун олдин хитойликларни яқинлашиб келаётган баҳор байрами билан табриклаган Донгда озиқ-овқат маркази (Dongda Food Mall) яқинида содир бўлган.
Портлаш сабаблари ҳозирча номаълум, бироқ версиялар орасида газ баллонининг портлаши ёки теракт содир этилган.

👍10🔥2😢1
«Жарималар жиноятнинг олдини олишга қаратилиши керак, бюджетни тўлдиришга эмас…»
Қозоғистонлик депутат Асхат Аймағамбетов Қозоғистонда маъмурий жарималар тизимини ислоҳ қилиш зарурлигини эълон қилди. Унинг фикрича, жарималар жиноятларнинг олдини олишга қаратилиши ва бюджетни тўлдириш воситаси сифатида фойдаланилмаслиги керак.
«Жарималар мунозара учун энг қайноқ мавзулардан бирига айланди. Ҳатто, «Штрафстан» деган провакацион янги сўз пайдо бўляпти. Бу, албатта, жарималар давлат бюджетини тўлдиришга қаратилган деб ҳисобловчиларнинг кинояси», – дейди депутат.
Аймағамбетовнинг қўшимча қилишича, «жарималарнинг марказлашиши» номутаносибликни ва бу орқали норозиликни келтириб чиқармоқда. Унинг фикрича, арзон тўхташ жойларида ҳақ тўламаганлик ва кам молиялаштириладиган мактаблар учун жарималар бу – жазо.
Депутат мумкин бўлган чоралар сифатида жарималарни адолатли қилишни, улардан ижтимоий эҳтиёжлар учун фойдаланишни, таълим билан уйғунлаштиришни ва мажбурий топшириқлардан воз кечишни таклиф этди.

👍35🔥3
Александр Лукашенко еттинчи бор ғалаба қозонди
Беларуснинг амалдаги раҳбари Александр Лукашенко еттинчи муддатга қайта сайланди.
Марказий сайлов комиссияси раҳбари Игор Карпенконинг маълумотига кўра, сайловчиларнинг 86,82 фоизи амалдаги президентга овоз берди.
Лукашенконинг ўзи кеча тонгда овоз бериб, 4,5 соат давом этган матбуот анжумани ўтказди. Хусусан, у ҳали ўз ўрнига ўринбосар қидирмаётганини билдирди. «Бу ҳақда сайловдан кейин ўйлаб кўрамиз», деган у.
Беларусда президентлик сайловлари 26 январ куни бўлиб ўтди. Уларда Лукашенкодан ташқари яна тўрт номзод иштирок этди.

👎22👍9
Ўзбекистоннинг қишки Осиё ўйинларида қатнашадиган таркиби маълум бўлди
7-14 февраль кунлари Хитойнинг Харбин шаҳрида IX қишки Осиё ўйинлари ташкил этилади. Унда Ўзбекистон делегациясининг иштирок этиши сўнгги кунларгача сўроқ остида қолаётганди. Бироқ кеча мусобақа расмий сайтида Ўзбекистонга оид маълумотлар пайдо бўлди.
Мусобақа расмий сайтида келтирилишича, Ўзбекистон ҳозирча 6 та йўналишда қуйидаги спортчиларни рўйхатдан ўтказган:
Конькида учиш (Данила Семериков)
Шорт-трек (Денис Айрапетян, Даниил Ейбог)
Фигурали учиш (Дмитрий Чигирев, Екатерина Гейниш, Нигинабону Жамолиддинова, Севинч Раҳимова, Азизмурод Шабазов)
Тоғ чанғиси (Арман Гаюпов, Никита Горковский, Ксения Григорьева, Валерия Ковалева, Мария Морозова, Медет Назаров, Сабина Режепова, Комилжон Тўхтаев)
Биатлон (Дилмурод Абдурахманов, Ролан Раимқулов)
Чанғи альпинизми (Махсуджон Акобиров, Мохинур Аралова, Феруза Бобоқулова, Эъзозбек Хушвақтов, Шохрух Сардоров, Жасур Шамшиддинов, Асила Шойимова, Эъзоза Шаймардонова).

👍5👎2
1 февралдан болалар уйларида “Оналар маскани” хизмати йўлга қўйилади
2025 йил 1 февралдан оғир ҳаётий вазиятда ва яқин қариндошлари кўмагисиз қолгани натижасида фарзандини тарбиялашдан воз кечмоқчи бўлган оналар, шу жумладан, ҳомиладор аёллар учун болалар уйларида “Оналар маскани” хизмати йўлга қўйилади.
“Оналар маскани”да:
▪️оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналар ва уларнинг болалари (4 ёшга тўлмаган) 1 йилгача бўлган муддатга ижтимоий шартнома асосида вақтинча бошпана билан таъминланади;
▪️оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналарга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ва тиббий хизматлар кўрсатилади, уларда оналик ва касбий кўникмалар шакллантирилади;
▪️"Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналарнинг касб-ҳунар эгаллаши ва бандлигини таъминлашга кўмаклашади.

👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нодирбек Ёқуббоев ҳиндистонлик рақибаси билан қўл бериб кўришишдан бош тортди
Шахматчимиз Нодирбек рақибасини кўрмай қолгандир, деган тахминлар ҳам бўлди, бироқ видеотасвирдан маълумки, у атайлаб қўл бериб кўришишни рад этган.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Шахматчимиз Нодирбек рақибасини кўрмай қолгандир, деган тахминлар ҳам бўлди, бироқ видеотасвирдан маълумки, у атайлаб қўл бериб кўришишни рад этган.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍31👎23😢2
Фарғона ва Андижонда хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳри бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро У.А. фуқаро А.Ғ. ишончига кириб, ўзи ва унинг турмуш ўртоғини танишлари ёрдамида Корея давлатига ишга юборишини айтиб, эвазига 12 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, департаментнинг Олтинкўл тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.О. фуқаро Г.И. ишончига кириб, уни 15 500 доллари эвазига Америка Қўшма Штатларига ишга юборишини айтиб, келишилган пулдан 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Избоскан тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.А. фуқаро Н.Х.нинг ишончига кириб, ўзи ва унинг турмуш ўртоғини Латвия давлатига ишга юборишини айтиб, эвазига 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳарактлари ўтказилмоқда.

👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Чипталаримиз Жанубий Кореяникидан анча арзон”
Kun.uz 1 февралдан ошаётган чипта нархлари юзасидан темирйўлчилар билан суҳбат ўтказаркан, «Афросиёб» самолётдан ҳам қимматлиги хусусида сўради. Ходимлар фикрича, бу чипталар аксинча, Жанубий Корея поездлариникидан анча арзон экан.
Маълумот учун: Жанубий Кореяда ўртача иш ҳақи 3211 доллар, Ўзбекистонда эса 413 долларга тенг.
Демак, оддий кореялик фуқаро ўз иш ҳақи билан 118 марта ($3211/$27) поездда юра олади. Бизларда эса бу 18 мартага ($413/$19) тўғри келади.
Демак, биздаги чипта нархлари даромадга нисбатан Кореяникидан қарийб 5 баравар қиммат бўляпти. Шу оддий мантиқни нега тушунишмайди. Нега халқни ахмоқ қилмоқчи бўлади булар...

👎46😢10👍5🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроил фаластинликларга Ғазо секторининг шимолига қайтишга рухсат берди — Associated Press
"Нецарим йўлагидаги назорат пунктлари 27 январ куни эрталаб очилди. Бир неча кун давом этган кутишдан сўнг минглаб фаластинликлар анклав шимолига йўл олди", дейилади агентлик хабарида.
Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги келишувга кўра, ЦАХАЛ кучлари Ғазо секторидаги чегара бўйлаб буфер ҳудудга чекиниши, шунингдек, Ғазо секторини иккига ажратиб турувчи Нецарим йўлаги ва Миср билан чегара бўйлаб жойлашган Филаделфия йўлагининг катта қисмини тарк этиши керак эди. Бу жараён ҲАМАС ва Исроил ўртасидаги гаровга олинганларни озод қилиш тартибига оид низолар сабаб икки кунга кечиктирилди.
Тел-Авив гаровга олинган тинч аҳоли вакили Арбел Йеҳуднинг озод қилиниши талабида қатъий туриб олди. Исроил ҲАМАСни биринчи босқичда озод қилиниши керак бўлган қолган гаровдагилар ҳақида маълумот бермаганликда айблади. ҲАМАС эса, ўз навбатида, Исроилни назорат пунктларини очиш бўйича келишувни бузганликда айблади.
Қатар воситачилигида ўтказилган музокаралар чоғида ҲАМАС Арбел Йеҳуд ва яна икки нафар гаровдаги исроилликни жума кунигача топширишга рози бўлди. Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг тасдиқлашича, улар 30 январ куни озод қилинади. Бундан ташқари, 1 феврал куни яна уч нафар гаровдаги исроиллик озод қилиниши кутилмоқда.
Исроил ҲАМАСга қарши ҳарбий операциянинг дастлабки кунларидаёқ Ғазо секторининг шимолини тўлиқ эвакуация қилишни буюрган ва ҳудудга ўз қўшинларини киритган эди. Шу сабабли, 2023 йил октябр ойида бир миллионга яқин одам сектор жанубига қочишга мажбур бўлганди. Юз минглаб одамлар эса Ғазо шимолида қолган эди. Айнан Ғазо шимолида уруш давомида катта миқдорда қурбонлар вайронагарчиликлар қайд этилган.

👍17
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Керак бўлса борлиғимни сарфлаб, мана шу ишга ёндашаман" — Эркинжон Турдимов
Президент фармони билан Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган Эркинжон Турдимовнинг Халқ депутатлари Сирдарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясидаги нутқида борлиғини сарфлаб бўлса-да одамларни рози қилишини таъкидлади.
Эркинжон Турдимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан 2024 йилнинг ноябрида Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилганди. Сирдарё вилоятининг аввалги ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев эса 2025 йил 16 январь куни президент раислигида бўлиб ўтган йиғилишда лавозимидан озод этилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Президент фармони билан Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган Эркинжон Турдимовнинг Халқ депутатлари Сирдарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясидаги нутқида борлиғини сарфлаб бўлса-да одамларни рози қилишини таъкидлади.
Сирдарёнинг одамларини рози қилиш, ижтимоий объектларни ривожлантириш, энг асосийси камбағалликдан чиқариш бўйича ўзимнинг билимимни, тажрибамни, керак бўлса борлиғимни сарфлаб, мана шу ишга ёндашаман.
Эркинжон Турдимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан 2024 йилнинг ноябрида Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилганди. Сирдарё вилоятининг аввалги ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев эса 2025 йил 16 январь куни президент раислигида бўлиб ўтган йиғилишда лавозимидан озод этилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍22🔥2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Нодирбек Ёқуббоев ҳиндистонлик рақибаси билан қўл бериб кўришишдан бош тортди Шахматчимиз Нодирбек рақибасини кўрмай қолгандир, деган тахминлар ҳам бўлди, бироқ видеотасвирдан маълумки, у атайлаб қўл бериб кўришишни рад этган. Telegram I Facebook I YouTube…
Нодирбек Ёқуббоев нега ҳинд шахматчиси билан қўл бериб кўришмагани сабабини очиқлабди
Шахматчимиз Нодирбек Ёқуббоев ҳинд аёли билан қўл бериб кўришмагани ҳолати юзасидан муносабат билдирди. У бунга сабаб сифатида диний қарашларини келтирган. Ҳинд аёл шахматчисидан узр ҳам сўрабди.
Дин ҳамманинг шахсий иши, ўша вазиятда, қўлини кўксига қўйиши ёки ҳиндлардек икки қўлини бирлаштириши керак эди. Вазиятдан жуда хунук чиқиб кетган. Ҳинд шахматчиси ''мендан жиркандимикин?'' деб ўйлаган бўлиши ҳам мумкин.

👍28👎8
Саида Мирзиёева Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш ҳаракатларини 2025 йилда ҳам давом эттиришини маълум қилди
Президент ёрдамчиси Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнидаги ҳозирги ҳолат ҳақида маълумот берди. 2024 йилда мамлакат ушбу йўналишда катта қадам ташлади.
— дейди Саида Мирзиёева.
У тез орада ташкилотнинг тўлақонли аъзоси бўлиш учун жорий йилда ҳам шу суръатда давом этишини айтди. Бу мамлакатнинг инвестицион жозибадорлигини ошириши ҳамда ўзбек бизнесининг минтақавий ва глобал қўшилган қиймат занжирларига кириб боришини таъминлаши лозим.
— деди президент ёрдамчиси.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Президент ёрдамчиси Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнидаги ҳозирги ҳолат ҳақида маълумот берди. 2024 йилда мамлакат ушбу йўналишда катта қадам ташлади.
«Бу президент Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган қатъий иқтисодий ислоҳотлар натижасида амалга ошди. Хусусан, ўтган йили ЖСТ Ишчи гуруҳи иккита муҳим йиғилиш ўтказди. Бу бизга аъзоликнинг асосий ҳужжати – Ишчи гуруҳ Ҳисоботи лойиҳасини тайёрлашга киришишга имкон берди. Шунингдек, АҚШ, Хитой ва Япония каби 15 та мамлакат билан икки томонлама музокаралар якунланди. Натижада Ўзбекистон ҳисобида 23 та имзоланган битим бор.
Қисқа вақт ичида бизнесни ва рақобатни янада шаффоф қилиш учун 20 та муҳим қонун қабул қилинди»
— дейди Саида Мирзиёева.
У тез орада ташкилотнинг тўлақонли аъзоси бўлиш учун жорий йилда ҳам шу суръатда давом этишини айтди. Бу мамлакатнинг инвестицион жозибадорлигини ошириши ҳамда ўзбек бизнесининг минтақавий ва глобал қўшилган қиймат занжирларига кириб боришини таъминлаши лозим.
«ЖСТга аъзолик ва давлат раҳбари томонидан олиб борилаётган ислоҳотларнинг якуний мақсади, шубҳасиз, халқимиз фаровонлигини таъминлаш, унга муносиб иш ўринларини яратиш ва иқтисодиёт бошқарувини самаралироқ тизимга ўтказишдир»
— деди президент ёрдамчиси.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍25👎5😢3
“Довут ота” чегара ўтказиш пункти юк автомобилларидан ташқари барча учун 3 ойга ёпилади
Қозоғистон Республикасининг “Тажен” (Ўзбекистон Республикасининг “Довуд ота”) чегара ўтказиш пункти орқали шахслар, енгил автомобиллар, автобуслар ҳамда рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ошмайдиган юк автомобиллари ҳаракати 2025 йил 1 феврал санасидан бошлаб 3 ой муддатга вақтинча тўхтатилади.
Мазкур чекловлар чегара ўтказиш пунктларида таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан Қозоғистон Республикаси томонидан жисмоний шахслар ва транспорт воситаларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий этилмоқда.
Шу сабабли ушбу давр мобайнида “Тажен” (Қозоғистон) – “Довут ота” (Ўзбекистон) чегара ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланувчи шахслар, енгил автомобиллар, автобуслар ҳамда рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ошмайдиган юк автомобиллари “Яллама”, "Зангиота (Навоий чегара божхона пости)", “Оқ олтин” ва “Малик” ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланишлари сўралмоқда.
Рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларининг “Тажен” (Қозоғистон) – “Довут ота” (Ўзбекистон) чегара ўтказиш пункти орқали ҳаракати узлуксиз давом эттирилади.

👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитойда кекса эркак уйи бузилишига қаршилик қилди, энди уйи атрофида автомагистраль қурилмоқда
Эркакка тахминан 220 минг доллар ва иккита бошқа кўчмас мулк, кейинчалик эса яна бир объект таклиф қилинган.
«Агар вақтни орқага қайтара олганимда, улар таклиф қилган бузиш шартларига рози бўлардим. Ҳозир ўзимни катта гаровни бой бергандай ҳис қиляпман. Бундан бироз афсусланаяпман», дейди у.

👍14🔥2
Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди матбуот котиби тайинланди
Норов Ортиқхўжа Исроилович Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди матбуот котиби этиб тайинланди.
О.Норов бунга қадар "Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий суғурта компанияси, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида матбуот котиби лавозимида фаолият юритган.
Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.

👍3🔥1
Долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи кун пастлади
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 28 январь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 5,78 сўмга пасайиб, 12 963,27 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 13,85 сўмга пастлаб, 13 597,17 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,55 сўмга кўтарилди ва 132,74 сўмни ташкил қилди.