EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ўзбекистонда 70 дан ортиқ аттракционлар қўлбола экани аниқланди

Ўзбекистондаги 70 дан ортиқ парк аттракционлари қўлбола экани – ишлаб чиқарувчи корхона паспорти ва биркаси бўлмагани аниқланди. Бу ҳақда кеча, 25 январь куни АОКАда ўтказилган брифингда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, ўтказилган тадбирлар доирасида саноат, радиация ва ядро хавфсизлигига оид меъёрий ҳужжатлар талаблари бузилганлиги аниқланиб, қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича 1 843 та тавсиявий маълумотномалар расмийлаштирилган.

Республика ҳудудида жойлашган 148 та маданият ва истироҳат боғларида ўрнатилган жами 2 120 та аттракционлар ўрганиб чиқилган бўлиб, шундан қўлбола (ишлаб чиқарувчи корхона паспорти ва биркаси бўлмаган) аттракционлар 74 тани, носоз, ишлашга яроқсиз ҳолатда бўлган ҳамда фаолияти тўхтатилган аттракционлар 228 тани, шу кунга қадар рўйхатга олинган аттракционлар 1 100 тани ташкил этиши аниқланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мажбурий ижро бюроси кластерга адвокат»лик қиляпти: Ёхуд прокуратура ва МИБнинг ўхшамаган сценарийси…

Effect.uz аввалроқ Ўрта Чирчиқ тумани МИБ иш юритувида бўлган ижро харакатига доир журналистик суриштирув эълон қилган эди.

Суриштирув натижасида ижро ҳаракати жорий йилнинг 15 январь кунига тайинланган эди. Аммо ижро ҳаракати Ўрта Чирчиқ маъсулларининг ОАВдан яширган маълумоти сабаб яна тўхтатилган.

Хуллас, 2024 йил 1 март санасида «REAL AGRO COTTON» ҳамда «PAXTAKOR SIFAT YOG’» МЧЖ ўртасида 12.000 тонна техник чигит ва 1200 тонна пахта толаси етказиб бериш бўйича Товар хом ашё биржаси орқали шартнома тузилган. Шартнома бўйича 43 миллиард маблағ ўтказиб берилган.

Бироқ «REAL AGRO COTTON» ушбу шартнома бўйича мажбуриятини бажармаган. Низо суд тартибида хал этилиб, МЧЖ томонидан давогар «PAXTAKOR SIFAT YOG» фойдасига, шартномада кўрсатилган маҳсулот етказиб бериш мажбурияти юклатилган.

Бугунги кунда иш Ўрта Чирчиқ МИБ юритувида бўлиб, ижро иши тайинланиб тўхтатилгани бизга номаълум? Ижрони тўхтатишга келтирилган асослар қанчалик қонуний, ёки бу жараёнда «катталар»нинг аралашуви борми?

👉 Тўлиқ видео
👍15👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёдаги метан заправкаларда турнақатор «навбат»лар бошланган…

Ушбу тасвирларда Қашқадарё вилоятидаги метан заправка учун бир неча километрлаб турнақатор навбатлар юзага келганини кўриш мумкин. "Бўзчи белбоғга ёлчимас" деганларидек, газ кони бўлмиш Қашқадарёда газ учун бу қадар навбатлар сабабини нима билан изоҳлаш мумкин?

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎17👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразмда жиноят содир этиб, тергов ва суд органларидан яшириниб юрганлар қидирувга берилди

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Халққа хизматкор бўлиб уларнинг хизматини қилайлик“ – Турдимов

Эркинжон Турдимов тиббиёт ходимлари билан учрашди.


"Барча тиббиёт ходимларимиздан илтимос қиламан ва талаб қиламан, ҳаммамиз бугундан бошлаб ўзгаришимиз керак",

дея таъкидлади Турдимов.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍34👎2🔥2
Жанубий Корея суди президент Юн Сок Ёлни ҳибсда сақлаш муддатини узайтиришни рад этди — Yonhap

"Давлат тўнтариши ва ваколатларни суиистеъмол қилишда айбланаётган Юн Сок Ёлга қарши прокуратура томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Прокуратура суддан ҳокимиятдан четлатилган президентни ҳибсда сақлаш муддатини узайтиришни сўраган, аммо суд "бунинг учун йетарли асослар йўқ" деб топган", дея хабар беради агентлик.

Юн Сок Ёлнинг вақтинча ҳибсда сақланиш муддати 28 январда тугайди. Жанубий Корея қонунчилигига кўра, гумонланувчи 10 суткагача ҳибсда сақланиши ва суд қарорига кўра бу муддат яна 10 кунга узайтирилиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда!

Абдуқодир Ҳусанов биринчи учрашувдаёқ "Сити" таркибида асосий таркибда майдонга тушадиган бўлди.

"Манчестер Сити" таркиби қуйдагича:  

31.Эдерсон Мораес, 24.Йошко Гвардиол, 25.Мануэль Аканжи, 27.Матеус Нуньес, 45.Абдуқодир Ҳусанов, 7.Омар Мармуш, 8.Матео Ковачич, 19.Илкай Гюндоган, 20.Бернарду Силва, 47.Фил Фоден, 9.Эрлинг Холанд.

Ўйин Тошкент вақти билан 23:00 да бошланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍20
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гулистондаги "эски бозор"нинг эски муаммолари

Бир халқнинг аҳволини билмоқчи бўлсанг, бозори ва мозорига боқ, дейишади донишмандлар.

Мозори вайрон элда тотувлик, бозори беҳаловат юртда тинчлик йўқ, деб ҳисоблашган.

Шу сабабли вилоятнинг янги раҳбари тезроқ "эски бозор"ни кўчириш чорасини кўриши керак.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9
"Вазирлик раҳбарияти ойлик маошлари деб тарқалаётган хабарлар нотўғри ва асосланмаган" — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Ижтимоий тармоқларда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ва унинг ўринбосарлари ойлик маошлари ҳақида асосланмаган маълумотлар тарқалаётгани юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги расмий муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ва унинг ўринбосарлари ойлик маошлари ҳақида асосланмаган маълумотлар тарқалмоқда. Бу эса жамоатчиликда нотўғри фикрлар шаклланиши, вазирлик жамоасига нисбатан асоссиз эътирозларни юзага келтирмоқда.

Вазирлик раҳбариятининг ойлик маоши деб талқин этилаётган маълумотлар нотўғри эканлигини қайд этиб, ҳурматли журналист ва блогерлардан асосланмаган маълумотларни тарқатмасликни сўраймиз.

Эслатиб ўтамиз, қонунчиликда нотўғри ахборот тарқатганлик учун тегишли жавобгарлик белгиланган.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги журналист ва блогерлар билан конструктив мулоқот ва ҳамкорликка тайёр,
дейилади вазирлик расмий муносабатида.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎23👍4🔥2
Қобил Дўсовга тайинланган озодликни чеклаш жазоси қамоқ жазосига алмаштирилди

Суд ажрими билан Бўстонлиқ тумани собиқ депутати, блогер Қобил Дўсовга тайинланган озодликни чеклаш жазоси озодликдан маҳрум этиш жазосига алмаштирилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби  маълум қилди.

2024 йил ноябр ойи охирларида блогер Қобил Дўсов мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Фарҳод Боқиевни ҳақорат қилганликда айбли деб топилиб, 1 йилга озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинган эди.

Унга 1 йил давомида соат 21:00–07:00 оралиғида яшаш жойидан чиқиш чекланиб, бунга қўшимча равишда интернетдан фойдаланмаслик, оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик, ҳар ойда бир марта яшаш жойи бўйича пробация бўлимидан рўйхатдан ўтиб туриш ва маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик каби тақиқлар юкланганди.

Маълум қилинишича, 24 январ куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида ИИО ФМБ бошлиғининг Қобил Дўсовга нисбатан тайинланган жазонинг ўталмай қолган қисмини озодликдан маҳрум қилиш жазо турига алмаштириш ҳақидаги тақдимномаси кўриб чиқилган.

Тақдимномада келтирилишича, маҳкум ахлоқан тузалиш йўлига ўтмаган, у чеклов тақиқларига риоя этмасдан, жазо ўташдан қасддан бўйин товлаб келган, бир неча маротаба у билан олиб борилган профилактик суҳбатлардан ўзига ижобий хулоса чиқармаган.

ИИВ ТКД Киберхавфсизлик маркази бош мутахассиси Дўсов фойдаланувида бўлган телефон рақамига очилган Telegram профилини кўздан кечирганида, ушбу расмийлаштирилган профил актив ҳолатда экани, унга 2025 йил 11 январ куни огоҳлантириш интизомий жазоси эълон қилинган вақтда ҳам, ундан кейинги кунларда ҳам ижтимоий тармоқлардан фаол фойдаланиб келингани аниқланган.

Қобил Дўсов суд мажлисида тақдимномада кўрсатилган ҳолатларга қўшилмаслигини, жазо ўташдан қасддан бўйин товламагани, у тадбиркорлик билан шуғулланиши, Telegramʼдан фойдаланмаслик имконсиз эканини билдирган.

Суд Яшнобод тумани ИИО ФМБ бошлиғи тақдимномасини қаноатлантирган ҳолда Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 22 ноябрдаги ҳукми билан маҳкум Қобил Дўсовга тайинланган ва ўталмай қолган 11 ой 2 кун озодликни чеклаш жазоси, шу муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосига алмаштирилди. Жазони манзил-колонияларда ўташ белгиланганди.

Жазони ўташ муддати 2025 йил 24 январ кунидан бошлаб ҳисобланади. Маҳкум Дўсовни суд залида қамоққа олиш ва ИИВ ЖИЭД ҳузуридаги Марказий тергов ҳибсхонасига жойлаштириш белгиланган.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎39👍12
АҚШ яқин келажакда янада каттароқ мамлакатга айланиши мумкин — Доналд Трамп

Қўшма Штатлар президентининг бошқа баёнотлари:

◾️ АҚШ кейинроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига (ЖССТ) қайта қўшилиш ҳақида ўйлаб кўриши мумкин;

◾️ Қўшма Штатлар Саудия Арабистонидан 1 триллион доллар инвестиция жалб қилишни режалаштирмоқда;

◾️ Учинчи муддатга президентликка сайланишим ҳақидаги хабарлар ёлғон. Аммо бу мен учун катта шараф ҳисобланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нигериядан Вашингтонга учаётган самолёт фавқулодда қўнишга мажбур бўлди: икки экипаж аъзоси ва тўрт йўловчи жароҳатланди

Нигериянинг Лагос шаҳридан АҚШнинг Вашингтон шаҳрига учаётган United Airlines самолёти носозлик туфайли фавқулодда қўнишга мажбур бўлди. Самолёти бортида 245 нафар йўловчи, 8 нафар борт кузатувчиси ва 3 нафар экипаж аъзоси бўлган.

Қаттиқ қўниш оқибатида икки экипаж аъзоси ва тўрт йўловчи оғир жароҳат олди. Барча йўловчилар ва экипаж аъзолари салондан эвакуация қилинди, жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди.

Ҳозирда самолётнинг носозлик сабаби аниқланаяпти. Тегишли идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада гиёҳвандлик воситалари ноқонуний муомаласи билан боғлиқ жиноий ҳолат аниқланди

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2
Трамп Исроилга авиабомбалар етказиб берилишини қайта тиклашни буюрди — Reuters

"АҚШ Президенти Доналд Трамп Америка ҳарбийларига Жо Байден томонидан Исроилга 2 минг фунт (қарийб 907 килограмм) оғирликдаги авиабомбаларни етказиб беришга қўйилган тақиқни бекор қилишни буюрди", деб хабар берди агентлик Оқ уйдаги манбасига таяниб.

Reuters бу қарорни "кутилган қадам" деб атади. Ўтган йил баҳорда собиқ президент Жо Байден Исроилга авиабомбалар етказиб беришни тўхтатган эди. Байден авиабомбалар Ғазодаги оддий аҳолига қарши қўлланилиши ва сектордаги вазиятга салбий таъсир кўрсатишидан хавотирланган.

Ҳозирда Исроил ва ҲАМАС ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришган. Шанба куни исроиллик гаровдагиларни фаластинлик маҳбусларга алмаштиришнинг иккинчи босқичи амалга оширилди.

"Исроил томонидан буюртма қилинган ҳамда пули тўланган, аммо Байден томонидан юборилмаган кўплаб нарсалар ҳозир йўлда!" — деб ёзди Трамп ўзининг Тruth Social платформасида, бироқ у нимани назарда тутганини аниқлаштирмади.

Ахios манбаларининг таъкидлашича, 2 минг фунт оғирликдаги авиабомбалар яқин кунларда кемаларга юкланиб, Исроилга юборилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎24👍3
Ўзбекистонда 1 апрелдан газ нархи ҳам ошади

2025 йил 1 апрелдан бошлаб барча истеъмолчилар учун 1 кубометр газ нархи 1800 сўмгача, АГТШКлар учун 2500 сўмгача, иссиқлик электр станциялари учун 1800 сўмгача оширилади.

Ноябрдан февралгача давом этувчи иситиш мавсумида аҳолига етказиб бериладиган табиий газнинг бир кубометри нархи газ истеъмоли:
• 500 куб метргача бўлганда 650 сўмдан 1000 сўмгача ошади;
• 500 дан 2500 куб метргача бўлганда 1800 сўм;
• 2500 дан 5000 куб метргача 2100 сўм;
• 5 000 дан 10 000 куб метргача 2500 сўм;
• 10 минг куб метрдан юқори истеъмол учун эса 3 000 сўмдан бўлади.

2025 йил 1апрелдан март-октябрь ойларидаги истеъмол учун тарифлар:
• 100 куб метргача газ истеъмол қилинганда 650 сўмдан 1000 сўмгача ошади;
• 101 кубометрдан 2500 кубометргача 1800 сўм;
• 2500 дан 5000 минг кубометргача 2100 сўм;
5000 дан 10000 куб метргача 2500 сўм;
10 минг куб метрдан юқори бўлганда 3000 сўм этиб белгиланади.

Аҳоли учун суюлтирилган газ тарифи 1 кг учун 2000 сўмгача оширилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎29😢18👍5
Қўқонда талаба қиз ўз жонига қасд қилди

Қўқон давлат педагогика институти талабалар турар жойининг 3-қаватидан ўзини пастга ташлаб, оғир тан жароҳати олган талаба қиз вафот этди.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига кўра, воқеа 2024 йил 12 декабрь куни содир бўлган. Бир ойдан ортиқ муолажалар қилиниб, қизга тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамасдан қиз вафот этган.

Прокуратура суриштирув натижаларига кўра, мазкур ҳолат шахсий муаммолар сабабли содир бўлгани аниқланган ва жиноят иши қўзғатиш рад этилган. Шунингдек, бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида суицидга қарши профилактика ишларини кучайтириш тавсия этилган.

“Марҳума қизнинг дафн маросими яқинлари иштирокида ўтказилди. Институт раҳбарияти оиласига моддий-маънавий ёрдам кўрсатиб, оғир кунларда улар билан бирга бўлди”

, дейилади хабарда.

Вазирлик ҳозирда талабалар турар жойларида хавфсизликни таъминлаш учун махсус қоидалар жорий этилганини, кунлик назорат ва психологик кўмак йўлга қўйилганини қўшимча қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8😢1
Садир Жапаров оиласи билан "Амирсой"да дам олмоқда

Норасмий ташриф ўтган куни бошланганини Қирғиз президенти келиши арафасида Тошкентда йўллар маълум муддат ёпилганидан билиш мумкин.

Ташриф давомида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти Садир Жапаров ўртасида мулоқот бўлиб ўтди. Учрашувда етакчилар икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, шунингдек, халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорлик юзасидан фикр алмашди.

Қирғизистон президенти тоғ-чанғи мажмуасида яратилган шароитлар ва унинг жаҳоннинг юксак стандартларига мос замонавий инфратузилмасини юқори баҳолади.

Ўзбекистон ва Қирғизистонда икки мамлакатнинг ноёб геоландшафти ва хилма-хил табиатини ҳисобга олган ҳолда курорт-рекреация марказларини ташкил этишга қаратилган қўшма лойиҳаларни илгари суришга келишиб олинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍81
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Абдуқодир ҳақида машҳур россиялик журналист Игорь Рабинердан инсайд:

«Ҳусановга яқин бўлган инсон билан гаплашдим. Ҳаммаси жойида, жамоада барча қувватлаган, хусусан Грилиш алоҳида ёнига келган. Голга сабаб бўлган хато эса ҳаяжондан эмас, ҳатто «Ланс»даги дебютда ҳаяжон кўпроқ бўлганини айтди. Кўпроқ сабаб ўйин тонуси билан боғлиқ. У «Ланс»даги сўнгги ўйинини ахир 22 декабрда «ПСЖ» билан бир ой олдин ўтказганди. Шундан сўнг «Сити» билан музокаралар бошланди, натижа жароҳатдан сақлаш мақсадида клуб уни нафақат ўйинлар, балки умумий гуруҳ машғулотларидан ҳам четлатди. Катта пул масаласи.

Манчестерга келгач эса икки марта машғулот ва бирданига «Челси». Шу ҳолатдаям Пеп ишонгани қизиқ, демак у машғулотларда нимадир кўрсата олган. Ҳусанов инглизчани тушунади, фақат гапира олмайди. Французчада сўзлаша олади.

Ўйиндаги илк ҳаракатлар нормал бўлди, олдинга яхши пас амалга оширди. Балким шундан сўнг диққатини йўқотиб қўйди, ўша ўйин ва машғулотлардан узоқ бўлгани учун тонус етишмади. Аммо кейин ўзига келди, жамоа ғалаба қозонди - демак айни дамда у нормал руҳий ҳолатда.

Абдуқодирга омад!»


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍69🔥4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда эркак қизи мактаб ошхонасидан сўроқсиз нарса олиб егани учун уни уриб ўлдирди

Хабарга кўра, 11 ёшли қизча буфетдан бесўроқ нарса олган ва буни синф раҳбари уни отасига айтиб берган.

Эркак эса ўз қизини беаёв калтаклаб, ўлдирган. Суд қотил отани 9 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
😢30👍5🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эскиси яратди, янгиси бузяпти: Наманганда қулупнай экилган ер майдони ҳокимнинг буйруғи билан бузилиш арафасида…

Тўрақўрғонда дехқонларнинг 1 йилга ижарага олиб 1,5 миллиард сўм сарфлаган еридаги деҳқончилиги бузилиш арафасида.

Видео лавҳада айтилишча, юқоридаги фуқаро туманнинг аввалги ҳокими даврида аниқ режалар асосида ташландиқ ерга сув тортиб, электр энергияси улаб, миллиардлар эвазига обод қилган.

Туманнинг янги ҳокими Шерали Қосимов мазкур ерни эндиликда пахта майдонига айлантирмоқчи, фақат деҳқонларнинг шунча меҳнатини ер билан битта қилиш эвазига.

«2024 йил июнида ўша пайтдаги туман ҳокими А.Мансуров ташландиқ ерларни ўзлаштириш, экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида қулупнай экиб етиштириш учун режа асосида ажратиб берган. Зангиотадан қулупнайнинг тезпишар навларини олиб келдик, 30 нафардан кўпроқ аҳолини ишга жалб этдик, 1 гектарга 100 млнга яқин харажат қилдик.

Сентябрдан ҳоким ўзгариб, Ш.Қосимов туманга раҳбарлик қила бошлади. Эндиликда, мазкур ҳоким декабрга келганда қулупнайларни йўқотиб, ўрнига пахта майдонларини яратишга буйруқ берган.

Бу ерлар аслида балл бонитети паст экинларни суғориш имконсиз жой бўлган. Бугунги кунгача мен ўз маблағларим ҳисобига трансформатор ўрнатдим, 3 фазалик ток тортиб келдим, сув чиқардим, 2300 метр шланк тортдик, ишчиларга ойлик тўлаяпмиз, 1,5 млрд сарфладик, катта ишларни қилдик», дейди деҳқон.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍23👎7
⚡️Расман: Ўзбекистанда 1 апрелдан электр энергияси нархлари ошади

Энди электр энергияси учун кўпроқ тўлашга тўғри келади — оддий оилалар учун ойига ўртача 400-500 минг сўм.

Жорий йилнинг 1 апрель кунидан янги тарифлар:

• 200 кВт/соатгача — 600 сўмгача ошади (олдинги нарх 450 сўм);
• 201 кВт/соатдан 1,000 кВт/соатгача — 1000 сўм (900 сўм);
• 1,001 кВт/соатдан 5,000 кВт/соатгача — 1500 сўм (1350 сўм);
• 5,001 кВт/соатдан 10,000 кВт/соатгача — 1750 сўм (1575 сўм);
• 10000 ва ундан юқори кВт/соат — 2000 сўм (1800 сўм эди).

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎95👍7