Туризм қўмитаси раиси Испаниянинг Туризм экспертлари уюшмаси раҳбари билан учрашди
Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев Испаниянинг Туризм экспертлари уюшмаси (AECIT) президенти доктор Фелио Хосе Бауза Марторрелл билан учрашув ўтказди.
Уюшма туризм соҳасидаги мутахассислар ва олимларни бирлаштиради, илмий тадқиқотлар, ишланмалар ва тажриба алмашишни фаол қўллаб-қувватлайди.
Учрашувдан кўзланган мақсад Испанияда Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш, туризмни барқарор ривожлантиришда тажриба алмашиш, замонавий таълим дастурларини жорий этиш, шунингдек, туризм соҳасида қўшма тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилишдан иборат бўлди.
Telegram|Facebook I YouTube I Live

👍7
Ўзбекистонда энг кам ойликни ўқитувчи ва шифокорлар олмоқда
2024 йилда Ўзбекистонда ўртача номинал (солиқ ва бошқа тўловларни ўзи ичига олган) ойлик иш ҳақи 5 млн 357 минг сўмни ташкил этди (2023 йилда 4 млн 562 минг сўм бўлган). Ҳисоб-китобларда қишлоқ хўжалиги ва кичик тадбиркорлик субъектлари иш ҳақлари инобатга олинмаган. Акс ҳолда бу рақамлар сезиларли пасайиши мумкин эди.
“Фермер хўжаликлари ҳамда кичик тадбиркорлик субъектлари йилда бир марта ҳисобот тақдим этиши белгиланган”, дея ҳисоботга изоҳ беради агентлик.
Ўтган йил январь—декабрь ойларида ҳудудлар бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи доимгидек Тошкент шаҳрида кузатилган — 9,1 млн сўм. Кейинги ўринларда Навоий (6,7 млн сўм), Тошкент (5,1 млн сўм), Андижон (4,6 млн сўм) ҳамда Бухоро (4, 3 млн сўм) вилоятлари қайд этилган.
Энг кам ўртача иш ҳақи Қашқадарё (3,8 млн сўм), Сурхондарё (3,8 млн сўм) ва Наманган (3,9 млн сўм) вилоятларида кузатилган.
Иш ҳақининг энг юқори ўсиш суръатлари Тошкент шаҳри (21,4 фоиз), Самарқанд (17,6 фоиз), Сирдарё (16,7 фоиз), Наманган (16,5 фоиз) ва Фарғона (15,1 фоиз) вилоятларида бўлган.
Ўтган йили қуйидаги соҳаларда ўртача ойлик иш ҳақи энг баланд даражада тўланган:
Банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти — 15,3 млн сўм;
Ахборот ва алоқа соҳаси — 13,1 млн сўм;
Ташиш ва сақлаш соҳаси — 8,1 млн сўм;
Саноат соҳаси — 6,4 млн сўм.
Мазкур миқдорлардаги иш ҳақлари ўртача ойликларга нисбатан юқори кўрсаткични ташкил қилган.
Йил давомида таълимда 3,6 млн сўм, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатишда 3,4 млн сўмлик ўртача иш ҳақи тўланган. Ушбу миқдорлар бошқа соҳалардагига қараганда энг қуйи поғоналарда бўлиб, ўртача иш ҳақи даражасидан сезиларли паст.

👍16😢10👎3
"Газни уй иситиш ва овқат пиширишга ишлатиб юборадиган халқнинг косаси оқармайди" – Алишер Қодиров
Депутат Алишер Қодиров яшил энергетиканинг истиқболлари ҳақидаги постида газни уй иситиш ва овқат пиширишга ишлатиб юборадиган халқнинг косаси оқармаслигини билдирди. «Миллий тикланиш» партияси раҳбари бу ҳақда ўзининг Телеграм каналида ёзиб қолдирган.
— дейди депутат.
Бундан ташқари, партия раҳбарининг фикрича, миллиардлаб куб газни уй иситиш ва овқат пиширишга ишлатиб юборадиган халқнинг косаси оқармайди.
Шунингдек, Қодиров, янги қуриладиган уйларда энергия манбаси сифатида фақат электр энергиясини рағбатлантириш таклифини қўллаб-қувватлашини маълум қилган.
Қайд этиш керакки, Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган ипотека дастури доирасида 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун режалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилишида «яшил энергетика» бошқа соҳа ва тармоқлар жадал ривожи, аҳоли турмуш даражаси яхшиланиши учун янги драйверга айланаётгани айтилганди.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
Депутат Алишер Қодиров яшил энергетиканинг истиқболлари ҳақидаги постида газни уй иситиш ва овқат пиширишга ишлатиб юборадиган халқнинг косаси оқармаслигини билдирди. «Миллий тикланиш» партияси раҳбари бу ҳақда ўзининг Телеграм каналида ёзиб қолдирган.
Газ қиммат ресурс, 1 куб газдан 10 га яқин юқори қийматли, экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқариш, хорижга сотиш ва унинг пулига миллионлаб қоракўзларимизга иш ўрни яратиш мумкин,
— дейди депутат.
Бундан ташқари, партия раҳбарининг фикрича, миллиардлаб куб газни уй иситиш ва овқат пиширишга ишлатиб юборадиган халқнинг косаси оқармайди.
Шунингдек, Қодиров, янги қуриладиган уйларда энергия манбаси сифатида фақат электр энергиясини рағбатлантириш таклифини қўллаб-қувватлашини маълум қилган.
Қайд этиш керакки, Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган ипотека дастури доирасида 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун режалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилишида «яшил энергетика» бошқа соҳа ва тармоқлар жадал ривожи, аҳоли турмуш даражаси яхшиланиши учун янги драйверга айланаётгани айтилганди.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
👎64👍14😢2
Фирибгар қурилиш объектини «олиб бериш» учун 7 минг сўради
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган ушбу тадбирда аниқланишича, фуқаро А.А. тадбиркор М.Х.га Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳридаги оқова сув тизимларини реконструкция қилиш ишларидан қурилиш объектини олиб бериши эвазига 7 минг АҚШ доллари сўраган.
Хабар қилинишича, фуқаро А.А. ушбу пулларни олган вақтида тезкор тадбир ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👍5👎5
Тошкентда ҳаво сифати яна ёмонлашди: чанг миқдори меъёрдан 21 баравар кўп
25 январь, 2025 йилдаги маълумотларга кўра, Ўзбекистондаги ҳаво сифати турли ҳудудларда турлича. IQAir порталининг маълумотларига кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво сифати энг ёмон.
Тошкентда PM2.5 заррачалари миқдори 186 бирликни ташкил этади, бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) тавсия қилган меъёрдан 21,2 баравар кўп.
▪️Бошқа ҳудудларда ҳаво сифати нисбатан яхшироқ:
➡️ Тошкент вилояти: 66 бирлик
➡️ Андижон: 64 бирлик
➡️ Бухоро: 78 бирлик
➡️ Фарғона: 156 бирлик
➡️ Жиззах: 137 бирлик
➡️ Нукус: 44 бирлик
➡️ Қарши: 74 бирлик
➡️ Самарқанд: 151 бирлик
➡️ Гулистон: 99 бирлик
➡️ Термиз: 77 бирлик
➡️ Урганч: 55 бирлик
Ҳаво сифатининг ёмонлиги аҳоли саломатлиги учун жиддий хавф туғдиради. Ҳаво ифлосланиши нафас олиш йўллари касалликлари, юрак-қон томир касалликлари ва бошқа соғлиқ муаммоларига олиб келиши мумкин.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
25 январь, 2025 йилдаги маълумотларга кўра, Ўзбекистондаги ҳаво сифати турли ҳудудларда турлича. IQAir порталининг маълумотларига кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво сифати энг ёмон.
Тошкентда PM2.5 заррачалари миқдори 186 бирликни ташкил этади, бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) тавсия қилган меъёрдан 21,2 баравар кўп.
▪️Бошқа ҳудудларда ҳаво сифати нисбатан яхшироқ:
Ҳаво сифатининг ёмонлиги аҳоли саломатлиги учун жиддий хавф туғдиради. Ҳаво ифлосланиши нафас олиш йўллари касалликлари, юрак-қон томир касалликлари ва бошқа соғлиқ муаммоларига олиб келиши мумкин.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5🔥3
Ҳусанов қайси позицияларда ўйнаши маълум бўлди
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоага янги келган Абдуқодир Ҳусанов қайси позицияларда ўйнай олиши мумкинлигини айтди.
Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси ҳафта бошида "Ланс"дан "шаҳарликлар" сафига қўшилди. Трансфер нархи 40 миллион еврога баҳоланмоқда.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоага янги келган Абдуқодир Ҳусанов қайси позицияларда ўйнай олиши мумкинлигини айтди.
Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси ҳафта бошида "Ланс"дан "шаҳарликлар" сафига қўшилди. Трансфер нархи 40 миллион еврога баҳоланмоқда.
"Ҳусанов ўнг марказий ҳимоячи, ўнг қанот ҳимоячи, шунингдек, ўнг марказий учликда ва марказда ҳам ўйнай олади. У турли позицияларда ўйнашга қодир", - дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради City Report.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍18
Сурхондарёлик мансабдорларни 661 млн сўм билан мукофотлаш ҳақидаги фармойиш бекор қилинди
Улуғбек Қосимов 2025 йилнинг 20 январь куни ўринбосарлари ва ҳудуддаги туман-шаҳар ҳокимларини Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан 661 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирлаш ҳақидаги фармойишни имзолаганди. Фармойиш жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлгани боис бекор қилинди.
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимовнинг ўринбосарлари ва шаҳар-туман ҳокимларини 661 млн сўм билан мукофотлаш тўғрисидаги фармойиши бекор қилинди. Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати расмий муносабат берди.
Унда айтилишича, фармойиш жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлгани учун бекор қилинган.
- дейилади хабарда.

"Ижтимоий тармоқлар орқали Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда шаҳар ва туманлар ҳокимларини рағбатлантириш тўғрисида қабул қилинган 2025 йил 20 январдаги 12-8-0-Ф/25-сонли фармойиши юзасидан турли постлар эълон қилинди.
Мазкур фармойиш қайта кўриб чиқилиб, бекор қилинган. Маблағлар "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастурига йўналтирилиши белгиланмоқда",
- дейилади хабарда.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍25🔥2
АҚШ Давлат департаменти хорижий давлатларга кўрсатиладиган ёрдамни тўхтатиш ҳақида қарор чиқарди — Politico
"АҚШ Давлат котиби Марко Рубио бошқа давлатларга ёрдам кўрсатиш бўйича кўплаб дастурларни 90 кунга тўхтатишни буюрди. Бу кўрсатма Доналд Трамп президентлик лавозимига киришганидан сўнг дарҳол имзолаган фармонга мувофиқ қабул қилинди", дея хабар қилади Reuters.
Politico нашрига кўра, бу қарор Украина, Иордания ва Тайванга бериладиган ҳарбий ёрдамга таъсир қилиши мумкин. Бироқ, фармонда Исроил ва Мисрга ҳарбий молиялаштиришни давом эттириш учун истиснолар қилинган, бошқа мамлакатлар эса тилга олинмаган.
Қўшма Штатлар Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ходими Reuters нашрига аноним тарзда берган маълумотга кўра, Украинадаги лойиҳалар учун масъул бўлган амалдорлар ишни тўхтатишлари кераклиги айтилган. "Музлатилган лойиҳалар орасида мактабларни қўллаб-қувватлаш ва соғлиқни сақлаш хизматлари, жумладан, оналарга шошилинч ёрдам кўрсатиш ва болаларни эмлаш дастурлари бор", — деди ходим.
Трамп ташқи ёрдам самарадорлиги ва унинг АҚШ ташқи сиёсатига мослигини қайта кўриб чиқиш учун 90 кунлик танаффус қилишга қарор қилган.
Америка ёрдамининг тўхтатилишининг аниқ кўлами ҳозирча номаълум, бироқ USAID ходимлари Reuters билан суҳбатда бу қарорни "ҳалокатли" деб баҳолашган.

👍13
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Турмуш ўртоғи томонидан калтакланган 23 ёшли аёл вафот этди...
Куни кеча ижтимоий тармоқларда Оққўрғон туманида турмуш ўртоғини калтаклаган 37 ёшли эркак ИИО томонидан процессуал тартибда ушлангани, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ва аёл тиббий муолажа олаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Маълум қилинишича, жорий йил 16 январ куни Оққўрғон туманида 1988 йилда туғилган фуқаро (К.Г.) ва унинг 2001 йилда туғилган турмуш ўртоғи (Ш.У.) ўртасида оилавий келишмовчилик сабабли жанжал келиб чиққан. Жанжал вақтида фуқаро аёлни уриб, тан жароҳати етказган. Жабрланувчи Чиноз тумани тиббиёт бўлимига мурожаат қилган.
1988 йилда туғилган фуқаро (К.Г.) процессуал тартибда ушланиб, унга нисбатан Жиноят кодексининг 126(1)-моддаси (Оилавий маиший зўравонлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Афсуски, 23 ёшли аёл кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай бугун 24 январ куни шифохонада вафот этган. Тошкент вилояти Ички ишлар Бош бошқармаси марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия ва ҳамдардлик билдирди.
Шунингдек, мазкур ҳолат жабрланувчининг ўлимига олиб келгани сабабли қўзғатилган жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 126(1)-моддаси 8-қисми “г” бандига қайта малакаланиб, тергов ҳаракатлари давом этаётгани маълум қилинди.

👍6🔥1
Словакияда Роберт Фицонинг сиёсатига қарши кенг кўламли норозилик акциялари бошланди
Aktuality нашрининг ёзишича, норозилик акциялари мамлакатнинг Братислава, Попрад, Банска-Бистрица ва бошқа шаҳарларидада ўтказилмоқда. Намойишлар “Украина учун тинчлик” ташаббуси ва мухолифатдаги сиёсий партиялар томонидан ташкил этилди.
Ташкилотчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Братиславадги акцияда тахминан 60 минг намойишчи йиғилган, Банска-Бистрицадаги намойишда эса 10 минг киши иштирок этмоқда. Намойишчиларнинг асосий талаби — Россияга мойил сиёсати сабабли мамлакат бош вазири Роберт Фицонинг истеъфосидир.
Аввалроқ ҳукумат раҳбари мамлакат разведкасининг қўлида “хориждан келган экспертлар” ҳақида маълумотлар борлигини айтди. Фицонинг сўзларига кўра, улар “кўча намойишлари ва маъмурий биноларни эгаллаш йўли билан” ҳокимиятни қўлга киритмоқчи.

👍5👎1
Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилади
Сенатнинг учинчи ялпи мажлисида “Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Қонун кўриб чиқилди.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
Сенатнинг учинчи ялпи мажлисида “Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Қонун кўриб чиқилди.
Бугун дунёда юзага келаётган хавф-хатар ва таҳдидлар, ёшлар орасида турли ёт ғоялар тобора кенг тарқалишига сабаб бўлмоқда. Бу эса мамлакатимизда бундай ҳолатларни ўз вақтида олдини олиш ва уларга барҳам бериш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари олдига янги вазифаларни қўймоқда.
2024-йил 5-февралдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Ички ишлар органларининг вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлари (катта инспектор-психологлари) лавозимлари Миллий гвардия тузилмасига ўтказилганлиги ҳам ушбу йўналишда олиб борилаётган ишларнинг узвий давомидир.
Мазкур қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясида Болалар билан ишлаш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди, шунингдек вояга етмаганлар масалалари бўйича катта инспектор-психологлар ва инспектор-психологлар лавозимлари жорий этилди.
Ушбу бўлинмалар томонидан мактабларда (10 134 та) ахлоқий-психологик муҳитни яхшилаш, ўқувчилар ўртасида назорацизликни келтириб чиқарувчи омилларни аниқлаш ва бартараф этиш, ўқувчиларда ватанпарварлик, Ватанга садоқат ҳиссини шакллантириш, уларда қонунбузилишларга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш ҳиссини шакллантириш юзасидан тегишли чора-тадбирлар кўриб келинмоқда.
Шу билан бирга муаммоли ўқувчилар билан уларнинг яшаш жойларида ота-оналари иштирокида манзилли ишлаш, шунингдек ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш давоматини яхшилаш бўйича энг асосийси “Хавфсиз мактаб” консепсияси мисолида мактабларда хавфсизликни таъминлаш учун муҳим ишлар амалга оширилмоқда.
Янги ташкил этилган лавозимларда хизмат қилувчи шахсларга, шу жумладан вояга етмаганлар масалалари бўйича катта инспектор-психологлар ва инспектор-психологларга ички ишлар органларининг вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологларининг қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатларини бериш зарурати юзага келмоқда.
Миллий гвардиянинг инспектор-психологлари феврал ойидан ҳозирги кунга қадар 44450 та Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни аниқлаб, ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари орқали маъмурий жазо чоралари қўлланилишини таъминлаган ҳамда ота-оналар томонидан фарзандларини мактабга юбормаслик ҳолатлари бўйича 175 мингга яқин огоҳлантириш хатлари ёзилган.
Бугунги кунда 1 нафар инспектор-психологга мактаблардаги бола сонидан келиб чиқиб 3 тадан 10 тагача мактаб тўғри келмоқда.
Бироқ инспектор-психологлар томонидан вояга етмаган ҳуқуқбузарнинг ота-оналарига нисбатан маъмурий жазо чораларини қўллаш учун таянч пункти профилактика инспекторининг олдига олиб бориб, маъмурий жазо чоралари қўлланилиши – инспектор-психологларнинг иш самарадорлигига салбий таъсир кўрсатиб, ортиқча вақт сарфлашига ҳам сабаб бўлмоқда.
Шу боис мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан умумтаълим мактабларида хизмат қилувчи вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлар фаолиятида қонунийликни таъминлаш, шунингдек, мактабларда психологик муҳитни яхшилаш, вояга етмаганлар орасида қонунбузилишларга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш ҳиссини шакллантириш, муаммоли ўқувчилар билан уларнинг яшаш жойларида ота-оналари иштирокида манзилли ишлаш вазифаларни самарали амалга оширишга зарур шарт-шароит яратиш мақсадида ишлаб чиқилди.
Қонуннинг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларининг вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига, шунингдек болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Муҳокамадан сўнг Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍5
Тошкентдаги боғчада бола калтакланиши сабаб оёғи синди
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда боғчада бола калтакланиши сабаб оёғи сингани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Болалар омбудсмани ҳолатни назоратга олди.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди. Маълум қилинишича, ҳолат жорий йилнинг 22 январь куни Сергели туманидаги "Солнышко" хусусий МТТда содир бўлган.
Унда тарбиячи ёрдамчиси Й.М. тарбияланувчи С.А.ни тинчлантириш мақсадида уни юзларига уриб, тортганича ётоқхонага олиб кирган. Жароҳат етказилиши оқибатида боланинг чап оёғи синган.
- дейилади хабарда

“Болага тез тиббий ёрдам кўрсатилган ва 16-сонли Республика шошилинч тез тиббий ёрдам шифохонасига етказилган”. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан суриштирув ишлари олиб борилаётганлигини билдирамиз,
- дейилади хабарда
Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍4😢4👎1
"Ҳусановнинг бизда бўлмаган ўзига хос хусусиятлари бор" – Пеп Гвардиола
Пеп Гвардиоланинг таъкидлашича, Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»га аввал етишмаган фазилатларни олиб келади. 20 ёшли ўзбекистонлик ҳимоячи шу ойда «Ланс»дан «шаҳарликлар» сафига қўшилган эди. Шунингдек, «Сити» жорий трансфер ойнасида ҳимоячи Витор Реис ва ҳужумчи Омар Мармоуш билан ҳам шартнома имзолади.
Бугун, 25 январь куни «Челси» билан бўладиган учрашув олдидан ўтказилган матбуот анжуманида сўзга чиққан Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов узоқ вақтдан бери клубнинг эътиборида эканини таъкидлади. Унинг айтишича, Чики Бегиристаин ўзбекистонлик ҳимоячини ўтган ёзда потенциал трансфер сифатида биринчи бўлиб таклиф қилган.
Гвардиола, шунингдек, жорий мавсум ҳимоя чизиғидаги жароҳатланишлар муаммоси туфайли январь ойида Ҳусановни сотиб олишни устувор вазифа қилиб қўйганини айтиб ўтди.
Пепдан Ҳусанов билан шартнома имзолаш имконияти ҳақида биринчи марта қачон хабар топганини сўрашганда, у шундай жавоб берди:

«Мавсум бошиданоқ биз Чики ва унинг жамоаси билан барча позициялардаги истиқболли ўйинчиларни муҳокама қилиш учун учрашув ўтказдик. Улар Ҳусанов ҳақида гапиришди. Стонес, Аке, Рубен Диаш ва Аканжи билан боғлиқ вазиятни кўриб чиқиб, трансфер бозоридан фойдаланишимиз кераклигига қарор қилдик.- дейди Гвардиола.
Одамлар уни кейинги йиллар учун истиқболли ўйинчи дейишмоқда, чунки биз футболчилар билан фақат бир йилни ўйлаб шартнома тузмаймиз. Уларнинг олдида анча йиллар бор. Шунинг учун биз уни жамоамизга қўшишга қарор қилдик. Унда бизда йўқ ноёб фазилатлар бор. Ишончим комилки, Абдуқодир бизга ёрдам бера олади.
Шунингдек, Ҳусанов биз учун келажакда муҳим ўйинчи бўлиши мумкин. У марказий ҳимоячи, марказий ўнг ва орқа чизиқда уч кишилик тизим каби турли хил позицияларда ўйнай олади. Абдуқодирнинг ажойиб хусусиятларидан яна бири — унинг тезлиги. У жангари, тўп олиб қўювчи ва тўп билан ишончли ҳаракат қила оладиган ўйинчи.
Бироқ фақатгина Ҳусановнинг тезлиги билан бизнинг муаммоларимиз ҳал бўлиб қолади демоқчи эмасман. Бу бизга ёрдам беради, албатта, футболда тезлик муҳим, аммо ПСЖга қарши биз улардан кўпроқ югурдик. Муаммо тўп муомаласи билан боғлиқ. Биз кучли мудофаа қуриб олиб, ундан ўйин олиб борадиган жамоа эмасмиз. Бизнинг ўзига хослигимиз тўп билан муомалада, «Манчестер Сити» ҳар доим тўп билан кучлироқ»
Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍14🔥1
Трампнинг Ferrariʼси 1 млн долларга баҳоланиб, аукционга қўйилди
АҚШда илгари президент Доналд Трампга тегишли бўлган икки ўринли Ferrari F430 Coupe автомобили аукционда сотилади. Rockstar автомобил аукцион уйи веб-сайтида хабар берилишича, сиёсатчи бу машинани 2007 йилда, сотувга чиқарилган заҳоти сотиб олган.
Машина чиндан ҳам Трампга тегишли эканини исботлаш мақсадида, Rockstar DJT (Donald John Trump қисқартмаси) ҳарфлари туширилган ҳужжатлар ва давлат рақамини эълон қилди. Сиёсатчи автомобилга қанча вақт эгалик қилгани ҳозирча номаълум.
Аукцион уйи спорткарни 1 миллион долларга баҳолади. Auto Bild немис нашри маълумотларига кўра, бу автомобилнинг бозор нархидан беш баравар қиммат. Хусусан, Германияда бундай автомобиллар одатда 150-180 минг долларга сотилади.
Лотнинг тавсифида машина аъло даражада экани кўрсатилган. Ferrari бирор марта аварияга учрамаган, бўёғи эса махсус плёнка билан ҳимояланган. Автомобил ранги қизил, оч жигаррангдаги салони механик узатмалар қутиси билан жиҳозланган. Спорткар 3,9 сонияда 100 км/соатгача тезлашади, унинг энг юқори тезлиги эса 315 км/соатни ташкил этади.
Аукцион 16 февралдан 9 мартгача бўлиб ўтади. Rockstar сайтида аллақачон автомобил учун ставкалар қабул қилинмоқда.
2024 йилда Доналд Трампнинг ноёб Lamborghini Diablo VT Roadster автомобили 1,1 миллион АҚШ долларига сотилганди. “Чемпионат” нашрининг ёзишича, мазкур автомобил 1997 йилда шахсий буюртма асосида ишлаб чиқарилган.

👍9
Ҳомиладор ёки фарзандли ходимни ишдан бўшатиш тақиқланади
Олий Мажлис Сенатининг учинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди.
Унга кўра, "Таълим тўғрисида"ги қонунга мувофиқ ходимлар кечки ёки сиртқи таълим шаклида ўқиши мумкин бўлган таълим ташкилотларининг турларини аниқлаштирувчи ўзгартиришлар киритилди. Шунингдек ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабабли ходимни ишдан бўшатишга тақиқ жорий этилади.
Шу билан бирга, ишга қабул қилиш чоғида шахснинг паспорти ёки ID-картасини, меҳнат дафтарчасига оид маълумотларни талаб қилмасдан, давлат органлари ва ташкилотлари мустақил равишда, шу жумладан ахборот тизимларидаги идоралараро интеграциялашув платформалари орқали сўраб олинади.

👍4👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МОЛ БОҚИШ АЙБ ИШ ЭМАС
Мақсадларинг йўлида ҳеч қачон чалғима! Ота-онанг билдирган ишончни оқла.
Ўқи!
Telegram|Facebook I YouTube I Live
Мақсадларинг йўлида ҳеч қачон чалғима! Ота-онанг билдирган ишончни оқла.
Ўқи!
Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍12🔥2
Иссиқхона газларининг чиқарилишини тартибга солишга оид қонун Сенат томонидан тасдиқланмади
Сенат ялпи мажлисида “Иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди.
Мамлакатимизда иқлим ўзгаришининг олдини олиш, унинг салбий таъсирини камайтириш борасида муайян ишлар амалга оширилаётганини таъкидланди.
Бироқ, соҳани тартибга солувчи қонун ва норматив база яратилмагани иссиқхона газларининг чиқарилишини камайтиришда иқтисодий, технологик ва экологик йўналишлар бўйича халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятларини чекламоқда.
Соҳани халқаро ҳужжатлар талаблари даражасига етказиш, унинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш тақозо этилмоқда.

👍4