EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
18 ёшга тўлмаган ва 60 ёшдан ошган шахслар паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жавобгарликка тортилмайди

Сенатнинг учинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эл фуқароларини ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди.

Амалдаги “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги Қонун билан ўрнатилган айрим чекловлар фуқароларнинг республикамиз ҳудудида эркин ҳаракатланиши, яшаш жой ва келган жойни танлаш бўйича конституциявий ҳуқуқларидан тўлақонли фойдалана олмасликларига сабаб бўлмоқда.

Бундан ташқари, доимий яшаш ёки вақтинчалик турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби республика бўйича бир хил эмаслиги фуқароларни Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий ёки вақтинчалик рўйхатдан ўтказишда бюрократик тўсиқларни юзага келтирмоқда.

Жумладан, 2024 йилнинг 11 ойи давомида Тошкент шаҳрида 243 197 нафар ва Тошкент вилоятида 271 541 нафар фуқаро доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган.

Фуқаролар доимий рўйхатдан ўтишлари учун амалдаги Қонун билан тасдиқланган рўйхатда келтирилган тоифаларга мансублигини тасдиқловчи қўшимча ҳужжатларни, яъни туғилганлик, никоҳ, васийлик тўғрисидаги гувоҳнома ва бошқа ҳужжатларни тақдим этиб келишмоқда.

Фуқароларнинг доимий яшаш ва вақтинча рўйхатга олинганлиги ҳақидаги маълумотлардан аҳоли сони статистикасини ва ҳудудлар инфратузилмасини шакллантиришда, фуқароларни таълим ва соғлиқни сақлаш тизимларида ҳамда ижтимоий ҳимоя соҳасида қўллаб-қувватлашда, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва унга қарши курашишда кенг фойдаланилади.

Сенаторлар томонидан қизғин муҳокама қилинган Қонун билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтишлари ва турар жойи бўйича хабардор қилишлари, уларни яшаш ва турган жой бўйича рўйхатдан ўтказиш соҳасидаги асосий принциплар ҳамда тушунчалар белгиланмоқда.

Шунингдек, ИИВнинг яшаш жойи ва турган жой бўйича рўйхатдан ўтказиш соҳасидаги ваколатлари белгиланмоқда.

Фуқароларга ҳамда доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга турган жойи бўйича рўйхатдан ўтиш учун ўзларига қулай бўлган ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари, давлат хизматлари марказлари орқали шахсан ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали онлайн тарзда мурожаат қилиш имконияти яратилмоқда.

“Е-xabar berish” тизими жорий этилиб, турар жойи бўйича рўйхатдан ўтишга мурожаат қилган Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда уларнинг ҳисобини юритиш мазкур тизим орқали амалга оширилиши белгиланмоқда.

Фуқароларнинг яшаш жойи бўйича рўйхатга қўйилмасдан истиқомат қилиш муддати 15 кундан 10 иш кунигача қисқартирилиб, фуқаролар ва турар жой эгаларининг ўз вақтида яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтиш борасидаги масъулияти оширилмоқда.

Паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жарималар ҳуқуқбузарликларнинг ижтимоий хавфлилик даражасидан келиб чиққан ҳолда мақбуллаштирилиб, уларнинг аниқ миқдори белгиланмоқда.

Бундан ташқари, Қонун билан 18 ёшга тўлмаган ва 60 ёшдан ошган шахслар паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жавобгарликка тортилмаслиги тўғрисидаги янги қоида киритилмоқда.

Қонуннинг қабул қилиниши билан аҳолининг эркин ҳаракатланишига оид конституциявий ҳуқуқи таъминланади. Қонун ҳуқуқни қўллаш амалиётида ортиқча бюрократиянинг ҳамда коррупцион ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Муҳокамадан сўнг Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.


Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍11🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Автомобилни такроран маст ҳолда бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик жорий қилинмоқда

2024 йил Ўзбекистонда 9 364 та йўл-транспорт ҳодисалари содир этилиши оқибатида 2 203 нафар инсон ҳалок бўлган ва 8 901 нафар инсон тан жароҳати олган. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг 24 январдаги ялпи мажлисида маъруза қилган сенатор Қутбиддин Бурҳонов маълумот берди.

Маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш билан боғлиқ 2021 йилда 40 542 та, 2022 йилда 47 365 та ва 2023 йилда 41 866 та, 2024 йилда 31 436 та ҳуқуқбузарлик аниқланган. Фақатгина 2024 йилда қарийб 8 минг нафар ҳайдовчи маст ҳолда транспорт воситасини бошқарганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилгандан сўнг такроран транспорт воситасини маст ҳолатда бошқарганлиги аниқланган. Маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш оқибатида 2020-2024 йилларда қарийб 600 га яқин йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган ва бунинг оқибатида 322 нафар фуқаро ҳалок бўлган.

Сенатор Қутбиддин Бурҳоновнинг маълум қилишича, ушбу йўл-транспорт ҳодисаларининг содир бўлишига асосан фуқаролар томонидан қонунчиликда белгиланган жавобгарликларни менсимаслик бўлса, иккинчидан амалдаги йўл ҳаракати қоидаларини билмасликдир. Шунингдек, қоидабузарликлар учун амалдаги қонун ҳужжатларида таъсир кўрсатувчи омиллар мавжуд эмаслиги ЙТҲлар кўпайишининг асосий сабабларидан бири бўлмоқда.

Сенаторлар қабул қилган янги қонун билан Жиноят, Жиноят-процессуал ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга йўл ҳаракати хавфсизлигига оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланмоқда.

Жумладан, Жиноят кодексига тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали транспорт воситасини такроран маст ҳолда бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик, яъни 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланмоқда.

Бундан ташқари, Жиноят кодексига:

Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек имтиҳон ўтказиш ва ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартибини бузганлик;
Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахснинг транспорт воситасини бошқарганлик;
Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефт газида ёки дизел ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларини бузганлик учун ҳам жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.
Сенаторлар ушбу қоидабузарлик учун айнан қандай жазолар белгилангани ҳақида маълумот бермаган.

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга транспортда безорилик, яъни айрим ҳайдовчилар томонидан бошқариш маданиятига риоя қилмай, транспорт воситасини кескин бошқариш ва бошқа ҳаракатларда ифодаланган «агрессив бошқариш», «дрифт», «шахмат» шаклида ҳаракатланиш, йўлларда тўсиқларни пайдо қилиш каби қоидабузарликлар учун жавобгарлик белгиланмоқда.

Сенаторлар маъқуллаган қонун лойиҳасининг тўлиқ матни эълон қилинмади. Юқорида назарда тутилган барча нормалар қонун президент томонидан имзолангач, ҳужжатнинг ўзида белгиланган муддатда кучга киради.


Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍2
Электрон сигареталар ва вейплар тақиқланмоқда

Қонунчилик палатасида учинчи ўқишда қабул қилинган қонун лойиҳасига кўра, Ўзбекистонда никотинни истеъмол қилиш мосламалари, шу жумладан электрон сигареталар ва улар учун суюқликларнинг муомаласи (ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, олиб чиқиш) тақиқланмоқда.

Бундан ташқари, айланмаси тақиқланган чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинни истеъмол қилиш мосламалари, шу жумладан электрон сигареталарни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик белгиланмоқда.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍6
Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Улуғбек Одашевич Раҳимов Андижон вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари – вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Улуғбек Раҳимов 1971 йили Пахтаобод туманида туғилган. Наманган саноат-технология институти ва президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида таҳсил олган.

Хизмат фаолиятини 1994 йили Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Пахтаобод тумани қўмитасида бошлаган. 2000 йилдан шу кунга қадар қишлоқ хўжалиги соҳасининг турли йўналишларида ишлаб келган.

Тайинловга қадар Андижон вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича котибияти мудири эди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил апрелидан буён вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган Авазбек Эргашев 2024 йил декабрида, 58 ёшида вафот этганди.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍7👎1🔥1
O‘tgan yili 5 mingga yaqin mansabdor shaxs jinoiy javobgarlikka tortildi – Bosh prokuratura

Bosh prokuratura mansabdor shaxslar tomonidan sodir etilgan jinoyatlar tahlilini taqdim etdi.

Unga ko‘ra, 2024-yilda 3821 ta jinoyat ishi bo‘yicha 4906 nafar mansabdor shaxs jinoiy javobgarlikka tortilgan. Ularning 71 nafari respublika, 410 nafari viloyat, qolgan 4425 nafari tuman (shahar) xodimlaridir. Bu 2023-yilga nisbatan 1331 taga ko‘p (2023-yilda 3575 ta).

Maʼlumotlarga koʻra, hibsga olingan mansabdor shaxslar tomonidan 3 trillion 608 million soʻmlik moddiy zarar yetkazilgan boʻlib, shundan 2 trillion 343 million soʻmi yoki yetkazilgan zararning 65 foizi undirilgan.

Javobgarlikka tortilgan mansabdor shaxslar jinoyatlarining katta qismi o‘zganing mulkini o‘zlashtirish yoki firibgarlik yo‘li bilan talon-taroj qilish holatlariga to‘g‘ri keladi – 2929 nafar.

Firibgarlik ikkinchi o‘rinni egalladi. O‘tgan yili firibgarlik uchun 447 nafar mansabdor shaxs jinoiy javobgarlikka tortilgan.

Uchinchi o‘rinda mansab vakolatini suiiste’mol qilish – 226 kishi.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Владимир Путин Доналд Трампнинг сўнгги баёнотлари ва Украина бўйича музокаралар эҳтимоли ҳақида фикр билдирди

Россия президентининг баёнотидан асосий иқтибослар:

◾️ Россия Украина масаласида музокараларга тайёр;

◾️ Зеленскийнинг Россия билан музокараларни тақиқлаш қарори у билан эҳтимолий музокаралар олиб бориш жараёнини ноқонунийлигига сабаб бўлади;

◾️ Трамп билан ҳар доим ишбилармонлик ва прагматик муносабатлар бўлган, Кремл Оқ уй билан алоқаларни ҳеч қачон рад этмаган;

◾️ Доналд Трампдан 2020 йилдаги президентлик сайловидаги ғалабаси "ўғирланган". Агар бу ғалаба ўғирланмаганида, Украинадаги ҳозирги инқироз бўлмаслиги мумкин эди;

◾️ Москва Трампнинг турли масалалардаги ҳамкорлик ва мулоқотга тайёрлиги ҳақидаги баёнотларини кузатиб бормоқда ва доимо бунга очиқ;

◾️ Киев режими ўз ҳомийларидан юзлаб миллиардларни олмоқда ва бу маблағларни ўзлаштириб юбормоқда;

◾️ Киев режимининг ҳомийлари Зеленскийни музокаралар ўтказишга тақиқларини бекор қилишга мажбурлашлари керак.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍22👎1😢1
Самарқандда тез ёрдам машинаси амалдор ўтиши учун тўхтатиб турилди

Самарқандда бемор олиб кетаётган тез ёрдам машинаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходими томонидан тўхтатиб турилгани айтилмоқда. Айрим хабарларга кўра, бу ҳодиса қайсидир мансабдор шахснинг кўп қаватли турар жойи ёнида бўлгани учун содир бўлган.

Бу ҳолатни бошқа давлатлар мисолида таққослайдиган бўлсак, уларда тез ёрдам машинасининг вазифасини англаган ҳолда, бошқа машиналарни тўхтатиб бўлса ҳам биринчи ушбу хизмат машинасига йўл очилади.

Аммо бизда тез-тез гувоҳи бўлганимиздек, тез ёрдам машиналари тирбандлик ҳолатларида анча ушланиб қолади. Уни ўтказиб юбориш эса, токи қулоқни қоматга келтириб сигнал беравермагунча ҳеч кимнинг хаёлига келмайди. Агар бизда ҳам йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари тез ёрдам машиналари юқоридаги каби ҳолатларда тўхтатиб турмасдан, унинг ўрнига йўл очиб беришлари учун ишоралар орқали ёрдам берганда эди, беморлар саломатлиги учун мақсадга мувофиқ бўларди.

Бундан ташқари, 2024 йил сентябрь ойида бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенатининг 57-ялпи мажлисида тез ёрдам хизматларида тасдиқловчи ҳужжат талаб қилинмаслиги, яъни бу учун машинани тўхтатиб турмаслиги ҳам белгиланган.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍41👎11😢4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Қонунлар ожиз: Smart House’дан уй сотиб олганлар дарди…

Effect.uz’га Тошкент шаҳри Олмазор тумани Ғалаба боғи ёнгинасида жойлашган Smart House компанияси қурган уйлардан жабрланган фуқаролар мурожаат қилди.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
😢6👍5👎1🔥1
Туризм қўмитаси раиси Испаниянинг Туризм экспертлари уюшмаси раҳбари билан учрашди

Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев Испаниянинг Туризм экспертлари уюшмаси (AECIT) президенти доктор Фелио Хосе Бауза Марторрелл билан учрашув ўтказди.

Уюшма туризм соҳасидаги мутахассислар ва олимларни бирлаштиради, илмий тадқиқотлар, ишланмалар ва тажриба алмашишни фаол қўллаб-қувватлайди.

Учрашувдан кўзланган мақсад Испанияда Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш, туризмни барқарор ривожлантиришда тажриба алмашиш, замонавий таълим дастурларини жорий этиш, шунингдек, туризм соҳасида қўшма тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилишдан иборат бўлди.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍7
Ўзбекистонда энг кам ойликни ўқитувчи ва шифокорлар олмоқда

2024 йилда Ўзбекистонда ўртача номинал (солиқ ва бошқа тўловларни ўзи ичига олган) ойлик иш ҳақи 5 млн 357 минг сўмни ташкил этди (2023 йилда 4 млн 562 минг сўм бўлган). Ҳисоб-китобларда қишлоқ хўжалиги ва кичик тадбиркорлик субъектлари иш ҳақлари инобатга олинмаган. Акс ҳолда бу рақамлар сезиларли пасайиши мумкин эди.

“Фермер хўжаликлари ҳамда кичик тадбиркорлик субъектлари йилда бир марта ҳисобот тақдим этиши белгиланган”, дея ҳисоботга изоҳ беради агентлик.

Ўтган йил январь—декабрь ойларида ҳудудлар бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи доимгидек Тошкент шаҳрида кузатилган — 9,1 млн сўм. Кейинги ўринларда Навоий (6,7 млн сўм), Тошкент (5,1 млн сўм), Андижон (4,6 млн сўм) ҳамда Бухоро (4, 3 млн сўм) вилоятлари қайд этилган.

Энг кам ўртача иш ҳақи Қашқадарё (3,8 млн сўм), Сурхондарё (3,8 млн сўм) ва Наманган (3,9 млн сўм) вилоятларида кузатилган.

Иш ҳақининг энг юқори ўсиш суръатлари Тошкент шаҳри (21,4 фоиз), Самарқанд (17,6 фоиз), Сирдарё (16,7 фоиз), Наманган (16,5 фоиз) ва Фарғона (15,1 фоиз) вилоятларида бўлган.

Ўтган йили қуйидаги соҳаларда ўртача ойлик иш ҳақи энг баланд даражада тўланган:

Банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти — 15,3 млн сўм;
Ахборот ва алоқа соҳаси — 13,1 млн сўм;
Ташиш ва сақлаш соҳаси — 8,1 млн сўм;
Саноат соҳаси — 6,4 млн сўм.
Мазкур миқдорлардаги иш ҳақлари ўртача ойликларга нисбатан юқори кўрсаткични ташкил қилган.

Йил давомида таълимда 3,6 млн сўм, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатишда 3,4 млн сўмлик ўртача иш ҳақи тўланган. Ушбу миқдорлар бошқа соҳалардагига қараганда энг қуйи поғоналарда бўлиб, ўртача иш ҳақи даражасидан сезиларли паст.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍16😢10👎3
"Газни уй иситиш ва овқат пиширишга ишлатиб юборадиган халқнинг косаси оқармайди" – Алишер Қодиров

Депутат Алишер Қодиров яшил энергетиканинг истиқболлари ҳақидаги постида газни уй иситиш ва овқат пиширишга ишлатиб юборадиган халқнинг косаси оқармаслигини билдирди. «Миллий тикланиш» партияси раҳбари бу ҳақда ўзининг Телеграм каналида ёзиб қолдирган.


Газ қиммат ресурс, 1 куб газдан 10 га яқин юқори қийматли, экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқариш, хорижга сотиш ва унинг пулига миллионлаб қоракўзларимизга иш ўрни яратиш мумкин,

— дейди депутат.

Бундан ташқари, партия раҳбарининг фикрича, миллиардлаб куб газни уй иситиш ва овқат пиширишга ишлатиб юборадиган халқнинг косаси оқармайди.

Шунингдек, Қодиров, янги қуриладиган уйларда энергия манбаси сифатида фақат электр энергиясини рағбатлантириш таклифини қўллаб-қувватлашини маълум қилган.

Қайд этиш керакки, Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган ипотека дастури доирасида 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун режалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилишида «яшил энергетика» бошқа соҳа ва тармоқлар жадал ривожи, аҳоли турмуш даражаси яхшиланиши учун янги драйверга айланаётгани айтилганди.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👎64👍14😢2
Фирибгар қурилиш объектини «олиб бериш» учун 7 минг сўради

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган ушбу тадбирда аниқланишича, фуқаро А.А. тадбиркор М.Х.га Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳридаги оқова сув тизимларини реконструкция қилиш ишларидан қурилиш объектини олиб бериши эвазига 7 минг АҚШ доллари сўраган.

Хабар қилинишича, фуқаро А.А. ушбу пулларни олган вақтида тезкор тадбир ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍5👎5
Тошкентда ҳаво сифати яна ёмонлашди: чанг миқдори меъёрдан 21 баравар кўп

25 январь, 2025 йилдаги маълумотларга кўра, Ўзбекистондаги ҳаво сифати турли ҳудудларда турлича. IQAir порталининг маълумотларига кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво сифати энг ёмон.

Тошкентда PM2.5 заррачалари миқдори 186 бирликни ташкил этади, бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) тавсия қилган меъёрдан 21,2 баравар кўп.


▪️Бошқа ҳудудларда ҳаво сифати нисбатан яхшироқ:

➡️ Тошкент вилояти: 66 бирлик
➡️ Андижон: 64 бирлик
➡️ Бухоро: 78 бирлик
➡️ Фарғона: 156 бирлик
➡️ Жиззах: 137 бирлик
➡️ Нукус: 44 бирлик
➡️ Қарши: 74 бирлик
➡️Самарқанд: 151 бирлик
➡️ Гулистон: 99 бирлик
➡️ Термиз: 77 бирлик
➡️ Урганч: 55 бирлик

Ҳаво сифатининг ёмонлиги аҳоли саломатлиги учун жиддий хавф туғдиради. Ҳаво ифлосланиши нафас олиш йўллари касалликлари, юрак-қон томир касалликлари ва бошқа соғлиқ муаммоларига олиб келиши мумкин.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5🔥3
Ҳусанов қайси позицияларда ўйнаши маълум бўлди

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоага янги келган Абдуқодир Ҳусанов қайси позицияларда ўйнай олиши мумкинлигини айтди.

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси ҳафта бошида "Ланс"дан "шаҳарликлар" сафига қўшилди. Трансфер нархи 40 миллион еврога баҳоланмоқда.

"Ҳусанов ўнг марказий ҳимоячи, ўнг қанот ҳимоячи, шунингдек, ўнг марказий учликда ва марказда ҳам ўйнай олади. У турли позицияларда ўйнашга қодир", - дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради City Report.


Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍18
Сурхондарёлик мансабдорларни 661 млн сўм билан мукофотлаш ҳақидаги фармойиш бекор қилинди

Улуғбек Қосимов 2025 йилнинг 20 январь куни ўринбосарлари ва ҳудуддаги туман-шаҳар ҳокимларини Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан 661 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирлаш ҳақидаги фармойишни имзолаганди. Фармойиш жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлгани боис бекор қилинди.

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимовнинг ўринбосарлари ва шаҳар-туман ҳокимларини 661 млн сўм билан мукофотлаш тўғрисидаги фармойиши бекор қилинди. Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати расмий муносабат берди.

Унда айтилишича, фармойиш жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлгани учун бекор қилинган.

"Ижтимоий тармоқлар орқали Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда шаҳар ва туманлар ҳокимларини рағбатлантириш тўғрисида қабул қилинган 2025 йил 20 январдаги 12-8-0-Ф/25-сонли фармойиши юзасидан турли постлар эълон қилинди.

Мазкур фармойиш қайта кўриб чиқилиб, бекор қилинган. Маблағлар "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастурига йўналтирилиши белгиланмоқда",

- дейилади хабарда.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍25🔥2
АҚШ Давлат департаменти хорижий давлатларга кўрсатиладиган ёрдамни тўхтатиш ҳақида қарор чиқарди — Politico

"АҚШ Давлат котиби Марко Рубио бошқа давлатларга ёрдам кўрсатиш бўйича кўплаб дастурларни 90 кунга тўхтатишни буюрди. Бу кўрсатма Доналд Трамп президентлик лавозимига киришганидан сўнг дарҳол имзолаган фармонга мувофиқ қабул қилинди", дея хабар қилади Reuters.

Politico нашрига кўра, бу қарор Украина, Иордания ва Тайванга бериладиган ҳарбий ёрдамга таъсир қилиши мумкин. Бироқ, фармонда Исроил ва Мисрга ҳарбий молиялаштиришни давом эттириш учун истиснолар қилинган, бошқа мамлакатлар эса тилга олинмаган.

Қўшма Штатлар Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ходими Reuters нашрига аноним тарзда берган маълумотга кўра, Украинадаги лойиҳалар учун масъул бўлган амалдорлар ишни тўхтатишлари кераклиги айтилган. "Музлатилган лойиҳалар орасида мактабларни қўллаб-қувватлаш ва соғлиқни сақлаш хизматлари, жумладан, оналарга шошилинч ёрдам кўрсатиш ва болаларни эмлаш дастурлари бор", — деди ходим.

Трамп ташқи ёрдам самарадорлиги ва унинг АҚШ ташқи сиёсатига мослигини қайта кўриб чиқиш учун 90 кунлик танаффус қилишга қарор қилган.

Америка ёрдамининг тўхтатилишининг аниқ кўлами ҳозирча номаълум, бироқ USAID ходимлари Reuters билан суҳбатда бу қарорни "ҳалокатли" деб баҳолашган.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍13
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Турмуш ўртоғи томонидан калтакланган 23 ёшли аёл вафот этди...

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Оққўрғон туманида турмуш ўртоғини калтаклаган 37 ёшли эркак ИИО томонидан процессуал тартибда ушлангани, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ва аёл тиббий муолажа олаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Маълум қилинишича, жорий йил 16 январ куни Оққўрғон туманида 1988 йилда туғилган фуқаро (К.Г.) ва унинг 2001 йилда туғилган турмуш ўртоғи (Ш.У.) ўртасида оилавий келишмовчилик сабабли жанжал келиб чиққан. Жанжал вақтида фуқаро аёлни уриб, тан жароҳати етказган. Жабрланувчи Чиноз тумани тиббиёт бўлимига мурожаат қилган.

1988 йилда туғилган фуқаро (К.Г.) процессуал тартибда ушланиб, унга нисбатан Жиноят кодексининг 126(1)-моддаси (Оилавий маиший зўравонлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Афсуски, 23 ёшли аёл кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай бугун 24 январ куни шифохонада вафот этган. Тошкент вилояти Ички ишлар Бош бошқармаси марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия ва ҳамдардлик билдирди.

Шунингдек, мазкур ҳолат жабрланувчининг ўлимига олиб келгани сабабли қўзғатилган жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 126(1)-моддаси 8-қисми “г” бандига қайта малакаланиб, тергов ҳаракатлари давом этаётгани маълум қилинди.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍6🔥1