EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Эндиликда ҳали битмаган уйни ҳам имтиёзли ипотека кредити ва субсидияга олса бўлади

девелоперлар томонидан объектнинг 50 фоизи қурилганда, фуқаролар кредит ва субсидия олиши мумкин бўлади. Ушбу тартиб нафақат имтиёзли, балки тижорат ипотекаси учун ҳам татбиқ этилади.

Қурувчи ташкилотлар қурилишни бошлаганидан якунлагунича, лекин кўпи билан 12 ой давомида ер солиғи тўлашдан озод қилинади. Объект муддатида топширилмаса, девелопер ер солиғини 2 карра миқдорда тўлайди.

“Янги Ўзбекистон” массиви учун берилган ерларнинг 10 фоизи девелоперларга тижорат биноларини қуриши учун ягона лот сифатида савдога чиқарилади.

Бу уйларнинг пастки қаватида хусусий боғча ташкил қилишга рухсат берилиши, улар мулк солиғидан ҳам озод қилиниши таъкидланди.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍65
Трамп Яман ҳусийларини “террорчилик ташкилоти” сифатида тан олиш жараёнини бошлайдиган қарорни имзолади

Оқ уй сайтида чоп этилган қарорга кўра, Эрон томонидан қўллаб-қувватланаётган Ямандаги “Ансор Аллоҳ” қуролли гуруҳи Америка фуқаролари ва Яқин Шарқдаги иттифоқчилар хавфсизлигига таҳдид солмоқда. Ҳусийлар АҚШ ҳарбий кемаларини ўққа тутган, савдо кемаларига ҳужум қилган, Саудия Арабистони ва Исроилга зарбалар берган.

Қарорга мувофиқ, АҚШ Давлат котиби Марко Рубио 30 кун ичида ҳусийларни “террорчилик ташкилоти” сифатида тан олиш жараёни бўйича ҳисобот тақдим этиши керак.

Собиқ президент Жо Байден маъмурияти 2021 йилда “Ансор Аллоҳ”ни Трампнинг биринчи муддати даврида қўшилган “хорижий террорчилик ташкилотлари” рўйхатидан чиқарган эди. Бу қарор Яманда инсонпарварлик ёрдамини етказишни осонлаштириш мақсадида қабул қилинган, чунки ҳусийлар пойтахт Сана ва мамлакат ҳудуднинг учдан бир қисмини эгаллаб олган.

Бироқ гуруҳ ҲАМАС томонида Исроилга қарши урушга киришганидан сўнг, ҳусийлар “махсус мақомга эга глобал террорчилик ташкилотлари” рўйхатига қайта киритилди.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍8👎5
Қирғизистон президенти дин тўғрисидаги қонунни имзолади

Қирғизистон президенти Садир Жапаров ўз facebook саҳифада имзоланган янги қонун ҳақида маълумот берди.

Қонунда, диний масалаларни тартибга солиш ғояси илгари сурилиб, муфтийлик ва уламолар кенгашига аниқ қоидалар ишлаб чиқиш ҳамда уларни тартибга солиш топшириғи берилган.

Президент ўз қарорида ягона анъанавий дин доирасида яшаб, фуқароларни нотўғри оқимларга кириб кетишидан сақлаш зарурлигини таъкидлаб ўтган.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍9
Уй қурувчи ташкилотлар бир йилгача ер солиғидан озод қилинади

Президент Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда уй қурувчи ташкилотлар томонидан объектнинг 50 фоизи қурилганда, фуқаролар кредит ва субсидия олиши мумкин бўлиши маълум қилинди.

Шунингдек, келгусида:
• ушбу тартибнинг нафақат имтиёзли, балки тижорат ипотекаси учун ҳам татбиқ этилиши;
• қурувчи ташкилотлар қурилишни бошлаганидан якунлагунича, лекин кўпи билан 12 ой давомида ер солиғи тўлашдан озод қилиниши (бунда объект муддатида топширилмаса, девелопер ер солиғини 2 карра миқдорда тўлайди);
• “Янги Ўзбекистон” массиви учун берилган ерларнинг 10 фоизи девелоперларга тижорат биноларини қуриши учун ягона лот сифатида савдога чиқарилиши;
• ушбу уйларнинг пастки қаватида хусусий боғча ташкил қилишга рухсат берилиши ҳамда улар мулк солиғидан ҳам озод қилиниши таъкидланди.

Ҳокимларга аҳоли талаби асосида пастки қаватларда боғча ташкил қилишни бошлаш топширилди.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍7
Трамп Путинни Украинадаги урушни тугатишга чақирди

Доналд Трамп агар Владимир Путин Украинадаги урушни тугатмаса, Россияга юқори божлар ва қўшимча санкциялар жорий этиши ҳақида огоҳлантирди. У ўзининг "Truth Social" ижтимоий тармоғидаги саҳифасида урушни ҳал қилишга ундаш орқали Россия ва унинг президентига "жуда катта илтифот" кўрсатаётганини таъкидлади.

Илгари Трамп 2022 йил февралида бошланган Россиянинг кенг кўламли босқинини бир кунда ҳал қилиш бўйича музокаралар олиб боришини айтган эди.

Россия ҳозирча бу баёнотларга жавоб бермади, бироқ юқори лавозимли амалдорлар сўнгги кунларда Москванинг янги АҚШ маъмурияти билан муносабат ўрнатиши учун кичик имконият мавжудлигини билдирди.

Путин 2014 йилда бошланган урушни тугатиш бўйича музокараларга тайёр эканлигини бир неча бор айтган, аммо унинг фикрича, Украина ҳозирда ўз ҳудудининг тахминан 20 фоизини ташкил этувчи Россиянинг ҳудудий ютуқларини тан олиши керак. Шунингдек, у Украинанинг Ғарб давлатларининг ҳарбий иттифоқи бўлган НАТОга қўшилишига йўл қўймаслигини таъкидлайди.

Киев ўз ҳудудидан воз кечишни хоҳламайди, гарчи Президент Володимир Зеленский ҳозирда босиб олинган айрим ерларни вақтинчалик топширишга мажбур бўлиши мумкинлигини тан олган.

Сешанба куни Трамп матбуот анжуманида Путин билан "жуда тез орада" гаплашишини ва агар Россия раҳбари музокарага келмаса, қўшимча санкциялар қўллаши эҳтимоли юқорилигини айтди.

Аммо кейинги кун ўзининг "Truth Social" тармоғидаги постида у янада илгари борди: "Мен иқтисодиёти инқирозга учраган Россияга ва президент Путинга жуда катта илтифот қилмоқчиман," деб ёзди у.

"Ҳозироқ тинчлик ўрнатинг ва бу бемаъни урушни тўхтатинг! вазият фақат ёмонлашиб бормоқда. Агар биз тез орада келишувга эришмасак, менда Россия томонидан Америка Қўшма Штатларига ва бошқа иштирокчи мамлакатларга сотиладиган ҳар қандай нарсага юқори даражадаги солиқлар, божхона тарифлари ва санкциялар қўйишдан бошқа чора қолмайди."


У сўзида давом этиб ёзди:
"Келинг, мен президент бўлганимда ҳеч қачон бошланмаган бу урушни тугатайлик! Биз буни осон йўл билан ҳам, қийин йўл билан ҳам амалга оширишимиз мумкин, ва осон йўл ҳар доим афзалроқдир. Келишув тузиш вақти келди".
👍24👎3😢1
Биз таълим — фаровонлик пойдевори эканига қатъий ишонамиз ва ҳар бир бола учун ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш имкониятини таъминлашга интиламиз – Саида Мирзиёева

Халқаро таълим куни арафасида Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева UNICEF, UNESCO, UNDP, ИҲТТ, Жаҳон банки ва бошқа ташқилотлар вакиллари билан учрашув ўтказди. Маълум қилинишича, мулоқот давомида таълим масаласига янги ёндашувлар – инновациялар, замонавий методикалар ва жаҳон тажрибасига асосланган ечимлар муҳокама қилинган.

Саида Мирзиёева ўз саҳифасида ушрашув ҳақида фикр билдирар экан, “Биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз натижасида сифатли таълим олиш имкониятидан барча эркин фойдаланиши учун зарур шароит яратишга эришамиз”, дея қўшимча қилиб ўтди.
👍78👎8😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Бу босқичма-босқич амалга оширилади барибир" — Қаршидаги мактаб директори узр сўраб чиқди

Қаршидаги мактаб формаси учун 70 мингдан пул йиғилишини талаб қилган мактаб директори узр сўраб чиқибди. Бироқ видеодан маълум бўлишича, директор опамиз ҳамон аҳдларидан қайтганлари йўқ, босқичма-босқич мактаб формасига ўтар эканлар. Директор опага кўра уларнинг гаплари андак "нотўғри талқин қилинибди".

Тушунишимизча, маслаҳатга амал қилиб, энди форма масаласи мактаб Телеграм гуруҳида эмас, мажлис қилиб айтилса керак.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍21👎10🔥3😢2
Украина 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган ёшларга нисбатан ихтиёрий ҳарбий чақирув бўйича ислоҳот ишлаб чиқмоқда — АP

Агентлик бу ҳақда Украина президенти девонига тайинланган полковник Павел Палисага таяниб хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, чақирув ёшини 25 ёшга тушириш Украина Қуролли Кучлари сафларини тўлдиришда етарлича самарали бўлмаган. Янги тизим ёшларни молиявий рағбатлантириш ва таълим кафолатлари орқали жалб қилишни мақсад қилган.

"Мавжуд чақирув тизими олдинга силжишга тўсқинлик қилмоқда, шу билан бирга Украинада сафарбарлик ресурси фронтнинг ҳозирги эҳтиёжларидан ошиб кетмоқда", — дея қўшимча қилди Палиса.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍3👎3
Ипотека кредити ва субсидия олиш осонлашади

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигидаги ипотека дастури доирасида 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун режалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

девелоперлар томонидан объектнинг 50 фоизи қурилганда, фуқаролар кредит ва субсидия олиши мумкин бўлади. Ушбу тартиб нафақат имтиёзли, балки тижорат ипотекаси учун ҳам татбиқ этилади.

Қурувчи ташкилотлар қурилишни бошлаганидан якунлагунича, лекин кўпи билан 12 ой давомида ер солиғи тўлашдан озод қилинади. Объект муддатида топширилмаса, девелопер ер солиғини 2 карра миқдорда тўлайди.

“Янги Ўзбекистон” массиви учун берилган ерларнинг 10 фоизи девелоперларга тижорат биноларини қуриши учун ягона лот сифатида савдога чиқарилади.

Бу уйларнинг пастки қаватида хусусий боғча ташкил қилишга рухсат берилиши, улар мулк солиғидан ҳам озод қилиниши таъкидланди.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍27👎4
ХЖС прокурори Карим Хон «Толибон» етакчиси Ҳайбатуллоҳ Охундзода ва Олий суд раҳбари Абдулҳаким Ҳаққонийни ҳибсга олиш учун ордер сўради

Халқаро жиноий суд прокурори Карим Хон «Толибон» етакчиси Ҳайбатуллоҳ Охундзода ва Олий суд раҳбари Абдулҳаким Ҳаққонийни ҳибсга олиш учун ордер беришни сўради. Улар аёллар, қизлар ва уларни қўллаб-қувватловчиларни таъқиб қилганликда айбланмоқда.

2021 йилда ҳокимиятни қўлга киритган «Толибон» ҳаракати аёллар ҳуқуқларини чекловчи қатор қонунларни жорий қилган. Улар қизлар учун таълимни тақиқлаш, аёлларнинг ишлашини, эркин ҳаракатланишини чеклаш ва жамоат жойларига боришини ман этишни ўз ичига олади.

Халқаро жиноят суди ордери Рим статутига аъзо давлатларга ҳибсга олиш мажбуриятини юклайди. Афғонистон ушбу статутнинг иштирокчиси саналади. Айбдорлик фақат суд жараёнида аниқланиши мумкин.

Аввалроқ суд Россия президенти Владимир Путин ва Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳуни ҳибсга олиш учун ордер чиқарган эди.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍11👎2
Трампнинг Fox News телеканалига берган интервьюсидан яна бир неча муҳим баёнотлар:

— Украинадаги можаро "дарҳол" тугатилиши керак. Уруш натижасида мамлакат "вайрон бўлган";

— Зеленский "фаришта эмас", у Украинадаги можаронинг бошланишига йўл қўймаслиги керак эди;

— Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича келишувга эришилмаган, чунки Зеленский "урушмоқчи бўлган";

— Агар жанговар ҳаракатлар тўхтамаса, АҚШ Россияга қарши "энг қаттиқ санкциялар" жорий қилади;

— Трамп Россияга қарши санкцияларни жорий қилгиси келмаяпти;

— Трампнинг фикрича, у АҚШ ва Хитой ўртасида адолатли савдо бўйича Си Жинпин билан келишувга эришиши мумкин;

— Трамп Россия билан ядровий қуролларни қисқартириш бўйича келишувга яқин эканига ишонади.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍7👎2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оҳангаронда қалбаки пуллар ишлаб чиқараётган гуруҳ қўлга тушди

Жорий йил 12 январь куни ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида яшовчи 1999 йилда туғилган шахс фуқарога 3 минг АҚШ доллари эвазига 6 644 дона 20 минг сўмлик купюрадаги жами 132 млн 880 минг сўмга тенг бўлган қалбаки пулларни сотаётган вақтда қўлга олинди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур шахс ушбу қалбаки пулларни кимдан сотиб олганлиги аниқланган ва Оҳангарон туманида яшовчи 27 ва 31 ёшли фуқаролар ҳам процессуал тартибда ушланган. Улар хонадон ижарага олиб, у ерда принтер ёрдамида 100 минг сўмлик қалбаки купюраларни ишлаб чиқариб, муомалага киритиб келган.

Ушбу хонадондан жами 28,3 млн сўм миқдоридаги қалбаки пуллар ва бошқа ашёвий далиллар олинган.

Ҳолат юзасидан ЖКнинг 176-моддаси 2-қисми «б» ва «в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилди.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍8
Тошкентдаги мактабда сил касаллиги аниқлангани бўйича расмий муносабат берилди

Ижтимоий тармоқларда пойтахтимиздаги умумтаълим мактабларидан бирида сил касаллиги аниқлангани ҳақида хабарлар тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати қуйидагилар маълум қилди. 

Аниқланишича, Шайхонтоҳур туманидаги 59-сонли умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси М.С. 2024 йилнинг 26 декабрида Тошкент шаҳар 3-сон фтизиатрия диспансерига мурожаат қилган.

Беморнинг опаси М.Д.нинг сўзларига кўра, синглиси М.С. сўнгги ойларда тез-тез бетоб бўлган. Даволаниш учун фақат хусусий клиникага мурожаат қилган. Охирги марта ЛОР-шифокор кўригидан кейин 3-сон фтизиатрия диспансерига юборилган.

Диспансерда ўтказилган рентгенография текшируви натижасида унга «Ўнг ўпка юқори бўлаги яллиғланган сили, емирилиш даври, BK +» ташхиси қўйилган ва бемор дарҳол Тошкент шаҳар болалар сил касалликлари шифохонасига ётқизилган.

М.С. билан уйда мулоқотда бўлган 6 киши (2 нафари 6 ёшгача болалар) 2024 йил 27 декабрда 3-сон фтизиатрия диспансерида рентген текширувидан ўтказилган ва уларда фаол сил касаллиги аниқланмаган.

Шунингдек, М.С. билан мулоқотда бўлган ва касаллик юқтириш хавфи мавжуд 59-сонли умумтаълим мактаби ва бемор қўшимча дарсга қатнаган хусусий ўқув мактаби ўқувчилари ва ўқитувчилари Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси назорати остида 3-сон фтизиатрия диспансерида рентгенография ва диаскин тест текширувларидан ўтказилган.
Текширувлар давомида 1 нафар ўқувчи (2008 йилда туғилган А.А., бемор М.С.нинг яқин дугонаси)да «Ўнг ўпка юқори бўлаги ўчоқли сили» BK abs аниқланиб, у шифохонага ётқизилган.

Шунингдек, 3 нафар ўқувчи — А.А., Р.М. ва Э.Д. ва 1 нафар ўқитувчи Б.У.ларда касалликка мойиллик аниқлангани сабабли профилактик даво муолажалари бошланган.

Аниқланган камчиликларлар юзасидан Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан 59-сонли умумтаълим мактаби директорига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Бугунги кунда 59-сонли умумтаълим мактабида давлат дастури асосида капитал реконструкция ишлари олиб борилаётгани сабабли ушбу таълим муассасасининг бошланғич синф ўқувчилари 115-умумтаълим мактабида, юқори синф ўқувчилари эса тумандаги 82-сонли умумтаълим мактабида ўқишни давом эттирмоқда.

Жорий йил 21 январда 82-сонли умумтаълим мактабида тегишли зарарсизлантириш ва димлаш тадбирлари такрорий олиб борилди. 2025 йил 22 январь куни эса ялпи тозалаш ва шамоллатиш тадбирлари ўтказилди.

Шунингдек, 115-сонли умумтаълим мактабида ҳам 23 январь куни тегишли зарарсизлантириш ва димлаш тадбирлари такрорий ташкил этилди,

дейилади расмий муносабатда.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
"Менинг боғим" лойиҳаси манфаатлар тўқнашуви қурбони бўлди

«Навоий вилояти ҳудудий яшил ҳудуд» ДУК томонидан ўтказилган танловда манфаатлар тўқнашуви борлиги айтилмоқда.

ДУК «Менинг боғим» лойиҳаси асосида лойиҳа яратиш бўйича бошланғич қиймати 226,2 млн сўмлик танлов ўтказган.

Танловда ўз режа ва истакларини билдириб, энг паст нарх - 197,7 млн сўм таклиф қилган "SUCCESFUL-PERSON" оилавий корхонаси ғолиб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, "SUCCESFUL-PERSON" оилавий корхонасининг 63 фоиз улуши Муҳаммадиев Қутбиддин Бозорбоевичга тегишли бўлиб, у айни пайтда «Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги чўл ҳудудларида ўрмончиликни ривожлантириш илмий маркази» давлат муассасаси раҳбари ҳисобланади.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍10👎6🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қонунбузар банк ходимаси қолиб, буни ўрганган журналист балога қолди

“Менинг юртим” телеканали мухбири Рухсора Ғофурова Халқ банки Жиззах вилояти филиали ходимасининг фирибгарлиги юзасидан материал тайёрлаган. Журналистик суриштирув жараёнида банк ходимаси фуқаролар номига кредит расмийлаштириб, уни ўзлаштиргани тилга олинган.

“Менинг юртим” (MY5) телеканалига 2024 йил 16 декабрда фуқаро (Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, Хўжақўрғон МФЙда яшовчи) Ойбек Очилов томонидан йўлланган мурожаат бўйича телеканал мухбири Рухсора Ғофурова журналистлик суриштирув ўтказган.

Фуқаро (собиқ ҳарбий хизматчи) Ойбек Очилов 2019 йил Халқ банки Жиззах вилояти филиалига истеъмол кредитини олиш бўйича мурожаат қилади. Банк ходими Болтаева Гулинур Шухратовна О. Очиловга йил охири бўлганлиги сабабли лимит ёпилган, деган важ билан рад жавобини берган.

Бироқ, фуқаро О.Очиловнинг таъкидлашича, 2022 йилда унинг собиқ иш жойига кредит қарздорлигини тўлаш шартлиги бўйича Халқ банкидан расмий мурожаат келган. Шу билан бирга, маълум вақт давомида фуқаро О.Очиловнинг пластик картасидан пул маблағи ечиб келинган.

Фуқаро О.Очилов банкка мурожаат қилганида 2019 йилги ариза асосида банк ходимлари унинг номига истеъмол кредити расмийлаштирганлиги маълум бўлган.

Юқоридаги ҳолатлар бўйича мухбир Рухсора Ғофурова лавҳа тайёрлаган ва “Менинг юртим” телеканалида 2024 йил 23 декабрда “Марказий студия” информацион дастури орқали эфирга берилган.

Телеканал орқали ёритилган эфир юзасидан ўзгалар номига кредит расмийлаштириб, уни ўзлаштирган Гулинур Болтаева прокуратура органларига мурожаат қилган. Гўёки унинг “шаъни ва қадр-қиммати камситилган”.

Бугунги кунда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани прокуратура терговчиси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бундан кўринадики, фуқаролар номига ўзларидан бехабар шаклда кредит расмийлаштирган ва уни ўзлаштирган банк ходимасининг (маълумотларга кўра, унинг турмуш ўртоғи Олий судда ишлайди) қилмишлари қолиб, ҳолатни ўрганган журналист балога қолмоқда.

Видеода эфирга узатилган журналистик суриштирув.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
😢23👍6👎6