Буюк Британия Россиянинг жосус кемаси мамлакат денгиз ҳудудига кирганини маълум қилди
Қироллик Мудофаа вазири Жон Ҳили Буюк Британия ҳарбий-денгиз флотининг иккита кемаси Россиянинг “Янтарь” кемасини кузатаётганини билдирди.
Вазирнинг сўзларига кўра, ушбу кема Буюк Британиянинг сув ости инфратузилмасининг муҳим объектлари ҳақида разведка маълумотлари тўплаш ва харитага тушириш учун ишлатилади. У 20 январ куни ушбу объектлар яқинида аниқланган.
"Биз сизни кузатиб турибмиз, нима қилаётганингизни биламиз ва Буюк Британияни ҳимоя қилиш учун қатъий чоралар кўришдан чўчимаймиз", — деди Ҳили Владимир Путинга мурожаат қилиб.
Буюк Британия Мудофаа вазирининг айтишича, Россия кемаси ўша пайтда Буюк Британия қирғоқларидан тахминан 72 километр узоқликда бўлган. Ҳозирда “Янтарь” Буюк Британия сувларидан чиққан ва Шимолий денгизда сузиб юрибди.
Telegram|Facebook I YouTube I Live

👍11😢1
Маҳаллаларда мактаб битирувчилари ва талабалар билан ишловчи янги лавозим жорий этилади
«2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.
Вилоятлар марказлари ва криминоген вазият оғир туман (шаҳар)лар маҳаллаларида профилактика кичик инспектори фаолияти йўлга қўйилади. Кичик инспектор меҳнат мигрантлари, мактаб битирувчилари ва талабалар билан ишлайди.
Ички ишлар органларида миграцион профилактика бўлинмалари, туманлараро маъмурий конвой гуруҳлари ташкил қилинади.
Синов тариқасида криминоген вазият оғир ҳудудлардаги профилактика бўлинмаларида маъмурий амалиёт гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилади ва улар жиноят иши қўзғатишни рад этишга оид ҳужжатларни ўрганиб, таркибида маъмурий ҳуқуқбузарлик бўлган ҳолатлар юзасидан ҳужжатларни расмийлаштиради.
Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари фаолияти йўлга қўйилади. Унга профилактика (катта, кичик) инспекторлари, хотин-қизлар масалалари бўйича, пробация, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва патруль-пост хизматлари инспекторлари ҳамда тезкор-қидирув хизмати ходими киритилади, Миллий гвардия қўриқлаш бўлинмаларининг нарядлари хизмат олиб бориши ташкил этилади.
Натижада – 5 тагача маҳалла микроҳудудга бирлаштирилади ва жиноятчилик олдини олиш бўйича тезкор ҳаракатланиш тизими яратилади.

👍8👎6
Айрим ҳудудларда қор кўчиш хавфи эълон қилинди
Ўзгидромет жорий йил 23-27 январь кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли республиканинг айрим ҳудудлари аҳолисини қор кўчиши хавфидан огоҳлантирди.
Жумладан, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманларида (Чотқол тизмаси тоғлари) ҳамда Наманган вилоятининг Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.

👍2
Айрим дорилар клиник тадқиқотларсиз рўйхатдан ўтказилади
Қуйидаги дори воситалари клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказилади:
Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказишда клиник тадқиқотлар ва ишлаб чиқариш шароитлари «Зарур ишлаб чиқариш амалиёти – GMP» талабларига мувофиқлиги бўйича ўрганишлар ўтказиш талаб этилмайдиган дори воситалари рўйхатига киритилган дори воситалари;
маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқилган, хавфсизлиги ва самарадорлиги референс препаратдан қолишмаслиги экспериментал тадқиқотларда исботланган айрим женерик дори воситалари ва гален препаратлари;
бир ишлаб чиқарувчи томонидан турли савдо номлари остида ишлаб чиқилган, таркиби бир хил бўлган дори воситалари. Бунда, ушбу дори воситаларининг камида биттаси клиник тадқиқотларнинг ижобий натижаси асосида рўйхатдан ўтказилган бўлиши талаб қилинади;
«биовейвер» усули ёрдамида референс препарат билан қиёсланган ҳолда исботланган бир таъсир этувчи моддага эга бўлган, перорал қўлланадиган женерик дори препаратлари;
хавфсизлиги ва самарадорлиги 20 йил ва ундан ортиқ муддат давомида маҳаллий ва Европа иттифоқига аъзо давлатлардаги ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган, шунингдек Евросиё иқтисодий Иттифоқи талабларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилган бир таъсир этувчи (монопрепарат) моддага эга бўлган ҳамда перорал ва парентерал усулларда қўлланадиган женерик дори воситалари (инсулин ва унинг аналоглари ҳамда биосимилярлар бундан мустасно).
Дори воситаларининг клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги қарор Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Фармакология қўмитаси тавсиясига мувофиқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган доимий фаолият олиб борувчи Экспертлар кенгаши томонидан қабул қилинади.

👍2👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов илк иш кунида Гулистон шаҳар шифохонасига борди
👍57👎1
Россия 2028 йилга келиб ЕИга ҳужум қилиши мумкин — Кая Каллас
"Европа Иттифоқига аъзо давлатлар миллий разведка хизматлари Россия яқин 3-5 йил ичида бизнинг ҳарбий тайёргарлигимизни синаб кўриши мумкинлигини айтишмоқда", – дея маълум қилди Европа Иттифоқи бош дипломати.
Кая Каллас Европа Иттифоқи мамлакатларини мудофаа соҳасига сармояларни оширишга чақирар экан, Владимир Путин "фақат куч тилида гаплашиши"ни таъкидлади.
Уни сўзларига кўра, Москва ҳозирда ҳарбий мақсадларга Брюсселга нисбатан тахминан беш баробар кўпроқ маблағ сарфламоқда.
"Европанинг ўз ҳарбий имкониятларига сармоя киритмаслиги тажовузкорга хавфли сигнал юбормоқда. Кучсизлигимиз уни провокацияга ундайди. Одамлар менинг Россияга нисбатан кескин позициядалигимни айтишади. Аммо мен фақатгина реалистик ёндашяпман", – деб қўшимча қилди Каллас Брюсселда бўлиб ўтган Европа Мудофаа агентлигининг (EDA) йиллик конференциясида.

👍5
Марказий банк асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
Марказий банк Бошқаруви 2025 йил 23 январдаги йиғилишида ўрта муддатли истиқболда нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.
«Ўрта муддатли истиқболда Марказий банк инфляциянинг 5 фоизлик таргетигача барқарор пасайиб бориши учун пул-кредит шароитларининг етарли даражада қатъий шаклланишини таъминлаб боради», – дейилади регулятор хабарида.
Шунингдек, иқтисодиётдаги ялпи талаб ва нархларга оширувчи босимлар келгуси чоракларда кутилганидан кўра кучайиши бўйича эҳтимоллар ва асослар юзага келган тақдирда пул-кредит шароитлари қатъийлиги қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Маълумот учун, асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича Марказий банк бошқарувининг навбатдаги йиғилиши 2025 йил 13 март кунига белгиланган.

👍1👎1
Лос-Анжелес округида янги ёнғин бошланди. Ўн минглаб одамлар эвакуация қилинди
CNN телеканалнинг хабар беришича, “Ҳьюз” дея номланган ёнғин 36 квадрат километрдан ортиқ майдонни қамраб олган. Ёниб кетган бинолар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ. Сунъий йўлдош орқали олинган маълумотларга кўра, ёнғин маркази Лос-Анжелеснинг шимолида жойлашган Кастаик кўли яқинида бўлган. Олов қалин буталар сабаб тез тарқалган.
Калифорния штатининг Лос-Анжелес ва Вентура округларида яшовчи тахминан 31 минг аҳоли эвакуация қилиш буйруғини олган. Маҳаллий ҳукумат яна 23 минг кишини эвакуация қилишга чақирмоқда.
Шунингдек, Кастаикдаги 4,3 минг маҳбусни сиғдирадиган округ қамоқхонаси қисман эвакуация қилинган. Қарийб 500 нафар маҳбус бошқа қисмга кўчирилган.
Ёнғинни 4 мингдан ортиқ ўт ўчирувчи ўчирмоқда. Лос-Анжелес ўрмон ёнғинлари хизмати раҳбари Роберт Гарсиянинг сўзларига кўра, ҳозирги вазият сўнгги икки ҳафтада аввал юз берган ёнғинларга нисбатан "унчалик оғир эмас".

👍7
EFFECT.UZ | Расмий канал
"Маҳорат сизники ҳурматли синф раҳбарлар. Вижинг-вижинг гап керак эмас"... Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси шаҳар бўлимига қарашли 23-сон мактаб директори ўқувчиларга мажбурий форма қилдириш учун ота-оналардан 70 минг сўмдан олиш…
Қашқадарёда ўқитувчиларга форма учун пул йиғишга кўрсатма берган мактаб директори жаримага тортилди
Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳридаги 23-умумий ўрта таълим мактаб директори томонидан ўқувчиларнинг формаси учун пул йиғимига кўрсатма бергани ҳақида видео тарқалганди.
Унга кўра, директор ўқитувчиларга видеомурожаат йўллаб, 70 минг сўмдан йиғишни, формаси йўқ ўқувчини эса мактаб дарвозасидан ташқарига чиқариб юборишини айтганди.
Ушбу мактаб директорига нисбатан ўртача ойлик иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида жарима интизомий жазоси қўлланилди. Шунингдек, мактаб жамоасига келгусида ушбу ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича тушунтириш берилиб, мактаб синф раҳбарларидан тушунтириш хатлари олинди.

👍18👎12🔥1😢1
Қирғизистонда пойтахтни кўчириш таклиф қилинди
Жўгорку Кенгеси (Қирғизистон парламенти) мажлисида депутат Бакытбек Марипов пойтахтни бошқа жойга кўчиришни ва у ергп Вазирлар Маҳкамасини ҳам жойлаштиришни таклиф қилди.
Унинг фикрига кўра, бу билан ҳаво ифлосланиши ва тирбандлик муаммосини ҳал қилиш мумкин бўлади, Бу ҳақида Tengrinews.kz. хабар берди.
"Иссиқкўл вилоятида Асман шаҳри қурилмоқда. Бунинг учун 10 миллиард доллар сармоя жалб қилинади. Бишкекдан темир йўлни кўчириш учун 550 миллион доллар керак бўлади. Бу айланма йўл қурилиши билан бир қаторда, 1 миллиарддан ортиқ", деган депутат.
Мариповнинг сўзларига кўра, шунинг учун Бишкекни бошқа жойга кўчириш ва у ҳудудга Вазирлар маҳкамасини юбориш керак. Кейин ҳеч қандай тирбандлик бўлмайди.

👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Болаларга томоша кўрсатган морбознинг илони олиб қўйилди
Аввалроқ болалар боғчаларидан бирида тарбияланувчилар учун заҳарли илон билан томоша кўрсатилгани ҳақида хабар берган эдик.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
Аввалроқ болалар боғчаларидан бирида тарбияланувчилар учун заҳарли илон билан томоша кўрсатилгани ҳақида хабар берган эдик.
Тошкент вилояти Экология бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган ўрганиш натижаларига кўра, воқеа Пискент туманидаги МТМларидан бирида туманнинг Бирлик МФЙда яшовчи Ж.Х.томонидан содир этилганлиги, у томоша учун 2 та заҳарли кобра илонидан фойдаланганлиги аниқланди.Иш юзасидан тўпланган ҳужжатлар эса ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва тегишли чора кўриш мақсадида суд органларига топширилган.
Мазкур шахс ушбу хатти-ҳаракати билан қонунчиликнинг ёввойи ҳайвонларни сақлаш билан боғлиқ тартибларини бузган. Шу боис 2 бош илон Тошкент ҳайвонот боғига топширилди.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍10
Корея президентига қарши иш прокуратурага топширилди — Yonhap
"Ҳокимиятдан четлатилган президент Юн Сок Ёлга қарши давлат тўнтариши ва ваколатларни суиистеъмол қилиш бўйича иш Юқори лавозимли амалдорлар ўртасида коррупцияга қарши тергов бошқармаси томонидан прокуратурага топширилди", дея хабар бермоқда агентлик.
Коррупцияга қарши тергов бошқармаси айблов қўйиш ваколатига эга эмас, лекин шубҳаларни ўрганиб, тегишли хулосалар беради. Тергов бошқармаси ўз хулосасида прокуратурадан Юн Сок Ёлга давлат тўнтариши ва ваколатларни суиистеъмол қилиш бўйича айбловлар қўйишни сўраган.
2024 йил 3 декабр куни Юн Сок Ёл Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат жорий қилиш ҳақида эълон қилган эди. Мамлакат парламенти бу қарорни тезда бекор қилди ва 14 декабр куни Юнга нисбатан импичмент эълон қилганди. Ҳокимиятдан четлатилган давлат раҳбари суд ордери билан 15 январ куни иккинчи уринишда қўлга олинган.

👍4
Актёр Матёқуб Матчонов бир фуқарони сўккани учун жаримага тортилди
Ўзбек киносининг фахрий юлдузларидан бири, актёр Матёқуб Матчонов бир фуқарони (сўкинган ҳолда) ҳақорат қилади. Фуқаро унинг устидан ИИОга ариза киритиб, адвокат ёллади.
Бугун ЖИБ Чилонзор тумани судида ушбу иш кўриб чиқилиб, ҳуқуқбузарнинг ёши, аризачидан суд залининг ўзида узр сўрагани инобатга олиниб, унга нисбатан БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима жазоси қўлланди.

👍20
Битта иш ўрнини яратишга 46,2 млн сўм сарфландими?
Ижтимоий тармоқларда битта иш ўрнини яратишга 46,2 млн сўм сарфлангани ҳақида хабар тарқалди. “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ ҳолат юзасидан изоҳ берди.
Маълум қилинишича, компаниянинг бугунги кундаги фаолияти кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларини комплекс қўллаб-қувватлашга қаратилган. Хусусан:
Кафиллик — бу гаров таъминоти етмаганда кафил сифатида ёрдам кўрсатиш ҳисобланади. Компания 10,5 трлн сўм миқдорида кафиллик мажбуриятини олган. Кафиллик бўйича харажат, олинган мажбурият юзасидан тўлов амалга оширилган ҳолатдагина юзага келади.
Компенсация бу — тадбиркор кредит фоизининг бир қисмини беғараз қоплаб бериши.
334 млрд сўм микрокредитлар Ўзбекистон Республикаси президентининг ПҚ-312-сон қарорига асосан қайта молиялаштирилган. Бу маблағлар ҳам сарфланди дегани эмас.
2024 йилдан бошлаб жорий этилган янги хизматлар, яъни 140 та лойиҳага 236 млрд сўм хизматлар ипотекаси, улуш ва кредит ресурси тақдим этилган. Бу маблағлар ҳам йиллик даромад билан қайтадиган маблағлар ҳисобланади.
Юқоридагилардан кўриш мумкин-ки, компания томонидан кўрсатилган барча ёрдамларни ҳам харажат деб баҳолаб бўлмайди.
Шунингдек, компаниянинг ёрдамларини тақдим этишда иш ўрни яратишдан ташқари, ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш)ни модернизация қилиш, яшил технологияларни жорий этиш, олис ва ривожланаётган ҳудудлардаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, экспортни ривожлантириш, хусусий ижтимоий объектларни ташкил этиш, ишлаб чиқаришда айланма маблағларни шакллантириш, солиқ тўловини рағбатлантириш каби кўрсаткичларга эътибор қаратилади.

👍4👎2
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
Ўтган йилнинг ўзида 100 мингдан зиёд хонадонга эга 2 минг 44 та кўп қаватли уй барпо этилди. Жон бошига уй-жой ҳажми 19 квадрат метрдан ошди (2020 йилда 16 квадрат метр бўлган).
Умуман, 2024 йили юртимизда 21,4 миллион квадрат метр турар жой ва 19,1 миллион квадрат метр нотурар объектлар, жами 40,5 миллион квадрат метр бино-иншоот қурилди.
Ўтган йилда қурилган 100 минг хонадон ҳисобига пудратчилар, бошқарув ва сервис, қурилиш материаллари, транспорт каби соҳаларда 350 минг одам ишли бўлди. Мебель, электротехника, тўқимачилик, қурилиш материаллари соҳаларида қўшимча 11 триллион сўмлик бозор пайдо бўлди.
Қурилишни рағбатлантириш учун 2024 йилда 17 триллион сўм ипотека кредити ажратилди, қурувчи ва девелоперларга айланма учун жами 3 триллион сўм маблағ берилди.
Шу боис давлатимиз раҳбари ҳокимлар уй-жой қурилишига фақат ижтимоий ёки қурилиш масаласи деб эмас, балки ҳудудини иқтисодий ривожланишида асосий “драйвер” сифатида қараши зарурлигини таъкидлади.

👍73
“Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш бўйича мутлақо янги тизим йўлга қўйилади – президент
Президент раислигидаги видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Энди “Янги Ўзбекистон” массивига берилган ер бўйича лойиҳалашни 2 ойдан, қурилишни бошлашни 3 ойдан оширишга йўл қўйилмайди. Бу талаб бузилса, ер қайтариб олиниб, қайта аукционга чиқарилади.
Лойиҳа экспертизасини ўн беш кундан ўтказиб юборган ташкилотларнинг лицензияси тўхтатиб қўйилади.
Қурилишда “эскроу” тизими жорий қилинмоқда. Бу тизим девелоперларга ҳозиргидан пастроқ ставкада маблағ жалб қилиш имконини беради. Муҳими, девелоперларни молиялаштириш уй қуриш билан бирга бошланади ва давом этади.
Фуқаролар эса қурилиш бошидан ипотека ва субсидия олиш ҳамда уй битмасдан туриб ҳам бошқа одамга сотиш имконига эга бўлади. Бу билан уй сотиб олувчилар кафолатли ҳимояланади.

👍67
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Танзила Норбоева боғча ва мактаблардаги озиқ-овқат назоратини танқид қилди
Олий Мажлис Сенатининг учинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда бир неча қонунлар сирасида “Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида”ги қонун ҳам сенаторлар томонидан муҳокама қилинди.
Мажлисда сенат раиси Танзила Норбоева боғча ва мактаблардаги озиқ-овқат назоратларини танқид қилди. Жумладан, аутсорсинг орқали кириб келаётган овқатлар стандартларга жавоб беряптими, керакли витамин ва озуқалар билан бойитиляптими йўқми, каби саволлар билан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисига юзланди.
Шунингдек, қўмита фақат заҳарланиш ҳолати аниқланганда эмас, ундан олдинги даврларда ҳам чуқур профилактик тадбирлар олиб бориши, назоратни кучайтириши лозимлигини таъкидлади.
— дейди Сенат раиси.

"Аҳоли, айниқса болаларнинг саломатлиги ва ривожланиши учун озиқ-овқатларнинг сифатлилигини таъминлаш жуда муҳим аҳамиятга эга”
— дейди Сенат раиси.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍9😢1
2024 йилда 15 дан ортиқ тижорат банклари томонидан қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилган
Ўтган 2024 йил давомида тижорат банкларининг реклама қонунчилигига риоя этиш ҳолатлари кўриб чиқилди.
Рақобат қўмитаси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди ва 15 дан ортиқ тижорат банклари томонидан йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан маълумотлар (Республика ва қўмитанинг ҳудудий органлари кесимидаги ҳолатларга нисбатан) тегишли чоралар кўрилиши таъминланган.
— “Aloqa Bank” АТ (Республика, Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан);
— “Asia Alliance bank” ATB (Республика томонидан);
— “AVO bank” АЖ (Республика томонидан);
— “Biznesni rivojlantirish banki” АТБ (Республика томонидан);
— “Davr Bank” ATB (Республика томонидан);
— “Hamkorbank” ATB (Республика томонидан);
— “Ipoteka bank” АТИБ (Республика томонидан);
— “Universal bank” АТБ (Республика томонидан);
— “Hayot bank” АЖ (Республика томонидан);
— “Invest finans bank” АЖ (Республика томонидан);
— “Ipak yoʻli bank” АТБ (Республика томонидан);
— “Orient Finance Bank” ХАТБ (Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан);
— “Turon Bank” АТБ (Республика, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий органи томонидан);
— “Yangi bank” АЖ (Республика томонидан);
— “Xalq banki” АТБ (Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий органи томонидан).
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан қўмита томонидан қўзғатилган ишлар белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, тегишли чоралар кўрилиши таъминланган.

Эндиликда ҳали битмаган уйни ҳам имтиёзли ипотека кредити ва субсидияга олса бўлади
➖девелоперлар томонидан объектнинг 50 фоизи қурилганда, фуқаролар кредит ва субсидия олиши мумкин бўлади. Ушбу тартиб нафақат имтиёзли, балки тижорат ипотекаси учун ҳам татбиқ этилади.
➖Қурувчи ташкилотлар қурилишни бошлаганидан якунлагунича, лекин кўпи билан 12 ой давомида ер солиғи тўлашдан озод қилинади. Объект муддатида топширилмаса, девелопер ер солиғини 2 карра миқдорда тўлайди.
➖“Янги Ўзбекистон” массиви учун берилган ерларнинг 10 фоизи девелоперларга тижорат биноларини қуриши учун ягона лот сифатида савдога чиқарилади.
➖Бу уйларнинг пастки қаватида хусусий боғча ташкил қилишга рухсат берилиши, улар мулк солиғидан ҳам озод қилиниши таъкидланди.

👍65
Трамп Яман ҳусийларини “террорчилик ташкилоти” сифатида тан олиш жараёнини бошлайдиган қарорни имзолади
Оқ уй сайтида чоп этилган қарорга кўра, Эрон томонидан қўллаб-қувватланаётган Ямандаги “Ансор Аллоҳ” қуролли гуруҳи Америка фуқаролари ва Яқин Шарқдаги иттифоқчилар хавфсизлигига таҳдид солмоқда. Ҳусийлар АҚШ ҳарбий кемаларини ўққа тутган, савдо кемаларига ҳужум қилган, Саудия Арабистони ва Исроилга зарбалар берган.
Қарорга мувофиқ, АҚШ Давлат котиби Марко Рубио 30 кун ичида ҳусийларни “террорчилик ташкилоти” сифатида тан олиш жараёни бўйича ҳисобот тақдим этиши керак.
Собиқ президент Жо Байден маъмурияти 2021 йилда “Ансор Аллоҳ”ни Трампнинг биринчи муддати даврида қўшилган “хорижий террорчилик ташкилотлари” рўйхатидан чиқарган эди. Бу қарор Яманда инсонпарварлик ёрдамини етказишни осонлаштириш мақсадида қабул қилинган, чунки ҳусийлар пойтахт Сана ва мамлакат ҳудуднинг учдан бир қисмини эгаллаб олган.
Бироқ гуруҳ ҲАМАС томонида Исроилга қарши урушга киришганидан сўнг, ҳусийлар “махсус мақомга эга глобал террорчилик ташкилотлари” рўйхатига қайта киритилди.

👍8👎5