Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Маҳорат сизники ҳурматли синф раҳбарлар. Вижинг-вижинг гап керак эмас"...
Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси шаҳар бўлимига қарашли 23-сон мактаб директори ўқувчиларга мажбурий форма қилдириш учун ота-оналардан 70 минг сўмдан олиш кераклигини талаб қиляпти. Йўқса ўқувчи мактабга киритилмас экан.
П/С: Мана Ўзбекистонда таълим оқсашининг яққол сабабларидан биттаси: биз бор эътиборимизни таълим сифатига эмас, формага, давоматга қаратамиз.
Telegram|Facebook I YouTube I Live

"Энди маҳорат сизники ҳурматли синф раҳбарлар, вижинг-вижинг гап керакмас. Қандай қилиб пул йиғиш сизнинг маҳоратингизга, фантазиянгизга боғлиқ, 10 февралгача бирорта ўқувчида форма бўлмаса, мен дарвозадан ташқарига чиқариб юбораман",дейилади мактаб директори ўқитувчиларга топшириқ бергани акс этган видеолавҳада.
П/С: Мана Ўзбекистонда таълим оқсашининг яққол сабабларидан биттаси: биз бор эътиборимизни таълим сифатига эмас, формага, давоматга қаратамиз.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
👎50👍11
«Савобли ишларимизни сиёсий ўйинга айлантирманг» — Садир Жапаров
Қирғизистон президенти давлатнинг Муфтийлик ва диний уламоларидан диний тартиб ўрнатишга ёрдам беришини сўраган.
Сабаби, сўнгги йилларда радикал материаллар тарқалиши кўпайган. Садир Жапаров Қирғизистон суди экстремистик ва террорчи ташкилотларнинг фаолиятини тақиқланганига қарамай Ҳизбут-Таҳрир-аль-Исломий, Ат-Такфир Валь-Ҳижра ва Яқин Инкор ва бошқалар фаолиятини давом эттираётганини айтган.
Қолаверса, Суриядан "жиҳод"га кетган 544 фуқаролар қайтарилиб, ҳозирда Қирғизистон назоратида реабилитациядан ўтаётгани ҳам қайд этилган.

👍16
35 та муассасани йириклаштириш ҳисобига 22 та техника университети ташкил қилинади, 17 та муҳандислик мактаби очилади
Президент Шавкат Мирзиёев олий таълим ва илм-фан соҳасидаги устувор вазифаларга оид тақдимот билан танишди.
🟡 Олий таълимда илмий салоҳиятни 55 фоизга чиқариш, хорижда 5 минг нафар педагог малакасини ошириш режалаштирилган. Илғор муҳандислик мактабларини 25 тага етказиб, саноат корхоналари билан лойиҳалар қийматини 10 баробар ошириш мақсад қилинган.
🟡 Йиғилишда Нукус, Бухоро, Фарғона ва Наманган техника университетларини ташкил этиш лойиҳалари тақдимот қилинди. Унга кўра, янги йўналишлар очилиб, хорижий дастурлар татбиқ қилинади, талабаларнинг илмий-инновацион жараёнларда иштироки кенгайтирилади, олийгоҳларга саноат ҳамкорлари бириктирилади.
🟡 Умуман, бу йўналишдаги 35 та муассасани йириклаштириш ҳисобига, 22 та техника университети ташкил қилинади. Шу йил охиригача яна 17 та муҳандислик мактаби очилади.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
Президент Шавкат Мирзиёев олий таълим ва илм-фан соҳасидаги устувор вазифаларга оид тақдимот билан танишди.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍23
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорни шантаж қилиб, ундан пул ундиришда гумонланаётган блогерлар ушланди
Telegramдаги «Nazorat Uz» канали маъмурлари овқатланиш тармоқлари раҳбарларидан катта миқдорда пул талаб қилганликда гумонланмоқда. Улар ошхонада суварак чиққани акс этган видеолар борлигини айтиб, тадбиркорларни қўрқитган. Ҳолат юзасидан уч кишига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган
Канал вакиллари Тошкент шаҳридаги йирик овқатланиш шохобчаларига кириб, улардан маҳсулот сотиб олган ва ичига инсон саломатлиги учун зарарли бўлган нарсаларни жойлаштириб, видеога олган. Шундан сўнг Ж.И. овқатланиш компанияси раҳбариятига мурожаат қилиб, бу материалларни Telegram ва YouTubeʼдаги каналларида эълон қилишини айтган, дейилади хабарда.
Жумладан, 2024 йилнинг сентябрь ойида Ж.И. тез ёрдам ходими кийимида 16-шаҳар шифохонасидан видео ёзиб, у ерга машҳур овқатланиш тармоқларидан бирида заҳарланган бир қанча фуқаролар олиб келинганини айтган.
Маълумотга кўра, шундан сўнг у бренд масъулларига маҳсулотлар ичидан пашша чиққани акс этган материалларни ташлаб, ҳисобига пул ўтказиб берилмаса, видеоларни тармоққа юклашини айтиб, шантаж қилган.
Хабарларда канал маъмури овқатланиш шохобчасини ижтимоий тармоқларда реклама қилиш бўйича сохта шартнома тузиб, бу орқали 240 миллион сўм миқдорида пул ундиришга урингани айтилади. Жумладан, овқатланиш тармоғи «Nazorat Uz» муаллифига 2 ой давомида 80 миллион сўм пул ўтказган. Кейинчалик шантаж давом этавергач, тадбиркор ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилган.

👍11👎3
Тимур Кападзе Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди
Ўзбекистон футбол ассоциацияси миллий терма жамоа бош мураббийи этиб Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси билан тарихий натижага эришган Тимур Кападзени тайинлади.
Айни кунларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатарда йиғин ўтказмоқда. Тимур Кападзе ушбу йиғинга қўшилиб, жамоа бошқарувини қўлга олади.

👎15👍14
EFFECT.UZ | Расмий канал
Панама ҳукумати Трампнинг Панама каналини босиб олиш таҳдидлари туфайли БМТга шикоят қилди — Reuters Тегишли ҳужжат БМТ бош котиби Антонио Гутеррешга топширилди. "БМТга аъзо давлатлар ўз халқаро муносабатларида ҳар қандай давлатнинг ҳудудий яхлитлиги ёки…
Хитой ҳеч қачон Панама каналини бошқаришга аралашмаган — ХХР Ташқи ишлар вазирлиги
"Хитой канални бошқариш ва уни эксплуатация қилишда иштирок этмайди, шунингдек, ҳеч қачон канал ишларига аралашмаган" — деди Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мао Нин.
Bloomberg агентлиги Панамада каналга яқин жойлашган иккита портни назорат қилувчи Гонгконг компаниясига нисбатан текширув бошлангани ҳақида хабар берди. Аудит АҚШ президенти Доналд Трампнинг Панама канални бошқариш бўйича Қўшма Штатларга берган ваъдаларини бузиб, Хитойнинг аралашувига йўл қўйганига оид баёнотларидан кейин амалга оширилмоқда.

👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2024 йилда тўланган контракт тўловини 12 фоизини айни вақтда қайтариб олиш мумкин
Талабалар тўлаган контракт суммасининг 12 фоизини қайтариб олиш ҳуқуқига эга. Ушбу видеода ҳаттоки, уйдан чиқмасдан контракт тўловининг 12 фоизини қайтариб олиш мумкинлиги ҳақида маълумот берилган.
Аввал фарзандининг контрактини тўлашда 26 ёшгача бўлган чеклов бор эди. Ҳозирда фарзанди учун контракт тўлашда ёш чегараси олиб ташланган. Турмуш ўртоғи учун контракт тўлашда эса бу чеклов сақлаб қолинган.

👍5👎1
Криминология институти пулли хизматлар кўрсатади
“Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти томонидан пуллик хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Низом Криминология тадқиқот институти томонидан жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида шартнома асосида пулли хизматлар кўрсатиш тартибини белгилайди.
Институт қуйидаги фаолият турлари бўйича пулли хизмат кўрсатади:
- экспертлик фаолияти;
- илмий-тадқиқот фаолияти;
-ноширлик фаолияти;
-матбаа фаолияти.
Буюртмачи хизмат кўрсатишни сўраб Институтга ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.
Институтга мурожаат келиб тушган кундан бошлаб бир иш куни ичида буюртмачи ва Институт ўртасида икки нусхада хизмат кўрсатиш бўйича шартнома тузилади.
Хизматлар прейскуранти (нархлари) Институт томонидан бозор конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда тасдиқланади.

👍11
Буюк Британия Россиянинг жосус кемаси мамлакат денгиз ҳудудига кирганини маълум қилди
Қироллик Мудофаа вазири Жон Ҳили Буюк Британия ҳарбий-денгиз флотининг иккита кемаси Россиянинг “Янтарь” кемасини кузатаётганини билдирди.
Вазирнинг сўзларига кўра, ушбу кема Буюк Британиянинг сув ости инфратузилмасининг муҳим объектлари ҳақида разведка маълумотлари тўплаш ва харитага тушириш учун ишлатилади. У 20 январ куни ушбу объектлар яқинида аниқланган.
"Биз сизни кузатиб турибмиз, нима қилаётганингизни биламиз ва Буюк Британияни ҳимоя қилиш учун қатъий чоралар кўришдан чўчимаймиз", — деди Ҳили Владимир Путинга мурожаат қилиб.
Буюк Британия Мудофаа вазирининг айтишича, Россия кемаси ўша пайтда Буюк Британия қирғоқларидан тахминан 72 километр узоқликда бўлган. Ҳозирда “Янтарь” Буюк Британия сувларидан чиққан ва Шимолий денгизда сузиб юрибди.

👍11😢1
Маҳаллаларда мактаб битирувчилари ва талабалар билан ишловчи янги лавозим жорий этилади
«2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.
Вилоятлар марказлари ва криминоген вазият оғир туман (шаҳар)лар маҳаллаларида профилактика кичик инспектори фаолияти йўлга қўйилади. Кичик инспектор меҳнат мигрантлари, мактаб битирувчилари ва талабалар билан ишлайди.
Ички ишлар органларида миграцион профилактика бўлинмалари, туманлараро маъмурий конвой гуруҳлари ташкил қилинади.
Синов тариқасида криминоген вазият оғир ҳудудлардаги профилактика бўлинмаларида маъмурий амалиёт гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилади ва улар жиноят иши қўзғатишни рад этишга оид ҳужжатларни ўрганиб, таркибида маъмурий ҳуқуқбузарлик бўлган ҳолатлар юзасидан ҳужжатларни расмийлаштиради.
Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари фаолияти йўлга қўйилади. Унга профилактика (катта, кичик) инспекторлари, хотин-қизлар масалалари бўйича, пробация, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва патруль-пост хизматлари инспекторлари ҳамда тезкор-қидирув хизмати ходими киритилади, Миллий гвардия қўриқлаш бўлинмаларининг нарядлари хизмат олиб бориши ташкил этилади.
Натижада – 5 тагача маҳалла микроҳудудга бирлаштирилади ва жиноятчилик олдини олиш бўйича тезкор ҳаракатланиш тизими яратилади.

👍8👎6
Айрим ҳудудларда қор кўчиш хавфи эълон қилинди
Ўзгидромет жорий йил 23-27 январь кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли республиканинг айрим ҳудудлари аҳолисини қор кўчиши хавфидан огоҳлантирди.
Жумладан, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманларида (Чотқол тизмаси тоғлари) ҳамда Наманган вилоятининг Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.

👍2
Айрим дорилар клиник тадқиқотларсиз рўйхатдан ўтказилади
Қуйидаги дори воситалари клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказилади:
Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказишда клиник тадқиқотлар ва ишлаб чиқариш шароитлари «Зарур ишлаб чиқариш амалиёти – GMP» талабларига мувофиқлиги бўйича ўрганишлар ўтказиш талаб этилмайдиган дори воситалари рўйхатига киритилган дори воситалари;
маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқилган, хавфсизлиги ва самарадорлиги референс препаратдан қолишмаслиги экспериментал тадқиқотларда исботланган айрим женерик дори воситалари ва гален препаратлари;
бир ишлаб чиқарувчи томонидан турли савдо номлари остида ишлаб чиқилган, таркиби бир хил бўлган дори воситалари. Бунда, ушбу дори воситаларининг камида биттаси клиник тадқиқотларнинг ижобий натижаси асосида рўйхатдан ўтказилган бўлиши талаб қилинади;
«биовейвер» усули ёрдамида референс препарат билан қиёсланган ҳолда исботланган бир таъсир этувчи моддага эга бўлган, перорал қўлланадиган женерик дори препаратлари;
хавфсизлиги ва самарадорлиги 20 йил ва ундан ортиқ муддат давомида маҳаллий ва Европа иттифоқига аъзо давлатлардаги ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган, шунингдек Евросиё иқтисодий Иттифоқи талабларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилган бир таъсир этувчи (монопрепарат) моддага эга бўлган ҳамда перорал ва парентерал усулларда қўлланадиган женерик дори воситалари (инсулин ва унинг аналоглари ҳамда биосимилярлар бундан мустасно).
Дори воситаларининг клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги қарор Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Фармакология қўмитаси тавсиясига мувофиқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган доимий фаолият олиб борувчи Экспертлар кенгаши томонидан қабул қилинади.

👍2👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов илк иш кунида Гулистон шаҳар шифохонасига борди
👍57👎1
Россия 2028 йилга келиб ЕИга ҳужум қилиши мумкин — Кая Каллас
"Европа Иттифоқига аъзо давлатлар миллий разведка хизматлари Россия яқин 3-5 йил ичида бизнинг ҳарбий тайёргарлигимизни синаб кўриши мумкинлигини айтишмоқда", – дея маълум қилди Европа Иттифоқи бош дипломати.
Кая Каллас Европа Иттифоқи мамлакатларини мудофаа соҳасига сармояларни оширишга чақирар экан, Владимир Путин "фақат куч тилида гаплашиши"ни таъкидлади.
Уни сўзларига кўра, Москва ҳозирда ҳарбий мақсадларга Брюсселга нисбатан тахминан беш баробар кўпроқ маблағ сарфламоқда.
"Европанинг ўз ҳарбий имкониятларига сармоя киритмаслиги тажовузкорга хавфли сигнал юбормоқда. Кучсизлигимиз уни провокацияга ундайди. Одамлар менинг Россияга нисбатан кескин позициядалигимни айтишади. Аммо мен фақатгина реалистик ёндашяпман", – деб қўшимча қилди Каллас Брюсселда бўлиб ўтган Европа Мудофаа агентлигининг (EDA) йиллик конференциясида.

👍5
Марказий банк асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
Марказий банк Бошқаруви 2025 йил 23 январдаги йиғилишида ўрта муддатли истиқболда нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.
«Ўрта муддатли истиқболда Марказий банк инфляциянинг 5 фоизлик таргетигача барқарор пасайиб бориши учун пул-кредит шароитларининг етарли даражада қатъий шаклланишини таъминлаб боради», – дейилади регулятор хабарида.
Шунингдек, иқтисодиётдаги ялпи талаб ва нархларга оширувчи босимлар келгуси чоракларда кутилганидан кўра кучайиши бўйича эҳтимоллар ва асослар юзага келган тақдирда пул-кредит шароитлари қатъийлиги қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Маълумот учун, асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича Марказий банк бошқарувининг навбатдаги йиғилиши 2025 йил 13 март кунига белгиланган.

👍1👎1
Лос-Анжелес округида янги ёнғин бошланди. Ўн минглаб одамлар эвакуация қилинди
CNN телеканалнинг хабар беришича, “Ҳьюз” дея номланган ёнғин 36 квадрат километрдан ортиқ майдонни қамраб олган. Ёниб кетган бинолар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ. Сунъий йўлдош орқали олинган маълумотларга кўра, ёнғин маркази Лос-Анжелеснинг шимолида жойлашган Кастаик кўли яқинида бўлган. Олов қалин буталар сабаб тез тарқалган.
Калифорния штатининг Лос-Анжелес ва Вентура округларида яшовчи тахминан 31 минг аҳоли эвакуация қилиш буйруғини олган. Маҳаллий ҳукумат яна 23 минг кишини эвакуация қилишга чақирмоқда.
Шунингдек, Кастаикдаги 4,3 минг маҳбусни сиғдирадиган округ қамоқхонаси қисман эвакуация қилинган. Қарийб 500 нафар маҳбус бошқа қисмга кўчирилган.
Ёнғинни 4 мингдан ортиқ ўт ўчирувчи ўчирмоқда. Лос-Анжелес ўрмон ёнғинлари хизмати раҳбари Роберт Гарсиянинг сўзларига кўра, ҳозирги вазият сўнгги икки ҳафтада аввал юз берган ёнғинларга нисбатан "унчалик оғир эмас".

👍7
EFFECT.UZ | Расмий канал
"Маҳорат сизники ҳурматли синф раҳбарлар. Вижинг-вижинг гап керак эмас"... Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси шаҳар бўлимига қарашли 23-сон мактаб директори ўқувчиларга мажбурий форма қилдириш учун ота-оналардан 70 минг сўмдан олиш…
Қашқадарёда ўқитувчиларга форма учун пул йиғишга кўрсатма берган мактаб директори жаримага тортилди
Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳридаги 23-умумий ўрта таълим мактаб директори томонидан ўқувчиларнинг формаси учун пул йиғимига кўрсатма бергани ҳақида видео тарқалганди.
Унга кўра, директор ўқитувчиларга видеомурожаат йўллаб, 70 минг сўмдан йиғишни, формаси йўқ ўқувчини эса мактаб дарвозасидан ташқарига чиқариб юборишини айтганди.
Ушбу мактаб директорига нисбатан ўртача ойлик иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида жарима интизомий жазоси қўлланилди. Шунингдек, мактаб жамоасига келгусида ушбу ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича тушунтириш берилиб, мактаб синф раҳбарларидан тушунтириш хатлари олинди.

👍18👎12🔥1😢1
Қирғизистонда пойтахтни кўчириш таклиф қилинди
Жўгорку Кенгеси (Қирғизистон парламенти) мажлисида депутат Бакытбек Марипов пойтахтни бошқа жойга кўчиришни ва у ергп Вазирлар Маҳкамасини ҳам жойлаштиришни таклиф қилди.
Унинг фикрига кўра, бу билан ҳаво ифлосланиши ва тирбандлик муаммосини ҳал қилиш мумкин бўлади, Бу ҳақида Tengrinews.kz. хабар берди.
"Иссиқкўл вилоятида Асман шаҳри қурилмоқда. Бунинг учун 10 миллиард доллар сармоя жалб қилинади. Бишкекдан темир йўлни кўчириш учун 550 миллион доллар керак бўлади. Бу айланма йўл қурилиши билан бир қаторда, 1 миллиарддан ортиқ", деган депутат.
Мариповнинг сўзларига кўра, шунинг учун Бишкекни бошқа жойга кўчириш ва у ҳудудга Вазирлар маҳкамасини юбориш керак. Кейин ҳеч қандай тирбандлик бўлмайди.

👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Болаларга томоша кўрсатган морбознинг илони олиб қўйилди
Аввалроқ болалар боғчаларидан бирида тарбияланувчилар учун заҳарли илон билан томоша кўрсатилгани ҳақида хабар берган эдик.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
Аввалроқ болалар боғчаларидан бирида тарбияланувчилар учун заҳарли илон билан томоша кўрсатилгани ҳақида хабар берган эдик.
Тошкент вилояти Экология бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган ўрганиш натижаларига кўра, воқеа Пискент туманидаги МТМларидан бирида туманнинг Бирлик МФЙда яшовчи Ж.Х.томонидан содир этилганлиги, у томоша учун 2 та заҳарли кобра илонидан фойдаланганлиги аниқланди.Иш юзасидан тўпланган ҳужжатлар эса ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва тегишли чора кўриш мақсадида суд органларига топширилган.
Мазкур шахс ушбу хатти-ҳаракати билан қонунчиликнинг ёввойи ҳайвонларни сақлаш билан боғлиқ тартибларини бузган. Шу боис 2 бош илон Тошкент ҳайвонот боғига топширилди.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍10