Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Президентнинг тегишли фармони билан Эркинжон Оқбўтаевич Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Э.Турдимов 2024 йил 28 ноябрь куни Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилган ва бу жамоатчиликка “бошқа ишга ўтиши” билан боғлиқ экани айтилган эди.
Сирдарё вилоятини бунга қадар бошқариб келган Акмалжон Маҳмудалиев эса жорий йил 16 январда “ҳудудида инвестицияларни жалб қилиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва бошқа йўналишлардаги фаолиятда жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун” лавозимидан озод этилганди.
Telegram|Facebook I YouTube I Live

👍107
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳрида адвокат ва юрист ушланди
Тошкент шаҳридаги адвокатлик фирмаси адвокати 1999 й.т. шахсга нисбатан 2024-йилда жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг ҳукми билан тайинланган 10-йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси бўйича ҳозирда шаҳар судининг кассация инстанциясида кўрилаётган шикоятни мансабдор танишлари орқали ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилган.
Хусусан у тайинланган жазони 4-йил муддатга камайтириб бериш эвазига, ҳар бир йил учун 5 минг АҚШ долларидан, жами 20 минг АҚШ доллари олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур ишга алоқадор бўлган, Тошкент шаҳридаги банклардан бирининг юристи ҳам адвокатдан 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Терговга қадар текширув давомида, банк юристи прокуратура органларидаги қариндоши орқали ёрдам бермоқчи бўлганлиги аниқланиб, ҳозирда бу борада тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ҳолат юзасидан адвокат ҳамда юристга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддасининг 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддасининг 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👍15👎2
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ҳам ишдан кетди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабабли Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан тузилган шартномани ўзаро розилик билан бекор қилишга қарор қилди. Бу ҳақда ЎФА ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, словениялик мураббий ўз мурожаатида ҳозирги ҳолатида вазифаларини тўлақонли, профессионал тарзда бажара олмаслигини билдирган.
Маълумот учун, Сречко Катанец номзоди 2021 йил 27 август куни Ўзбекистон миллий терма жамоасига мураббийлигига маъқулланган эди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳозирда миллий терма жамоамиз бош мураббийи лавозимига муносиб номзод тайинлаш борасида иш олиб бораётганини маълум қилди.

👍8
Трамп АҚШда сунъий интеллектга 500 миллиард доллар инвестиция киритилишини эълон қилди
Ушбу маблағни ОpenAI, SoftBank ва Оracle каби компаниялари инвестиция қилади. Трамп ушбу қўшма корхона Stargate деб номланишини эълон қилди ва уни "сунъий интеллект инфратузилмаси тарихдаги энг йирик лойиҳаси" деб атади.
"Stargate сунъий интеллектнинг замонавий авлодини қўллаб-қувватлаш учун жисмоний ва виртуал инфратузилма қуради, жумладан, бутун мамлакат бўйлаб маълумотларни қайта ишлаш марказлари ташкил этилади", деб хабар бермоқда CNN.
Оracle раҳбари Ларри Эллисоннинг айтишича, шундай марказлардан биринчиси ҳозирда Техасда қуриляпти. Stargate лойиҳаси 100 мингдан ортиқ одамни иш билан таъминлаши кутиляпти.
"Менимча, бу давримизнинг энг муҳим лойиҳаси бўлади. Биз буни сизсиз амалга ошира олмасдик, жаноб президент," — деди ОpenAI бош директори Сэм Алтман Трамп билан учрашувда.

👍3🔥3
“Бошқа қайтиб келмайман” – Сречко Катанец
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ мураббийи Сречко Катанец Сhampionat.asia нашрига берган интервьюсида кетиш сабаблари ҳақида тўхталиб ўтди.
Мураббий соғлиғидаги муаммолар боис лавозимини тарк этди. ЎФА матбуот хизмати бу ҳақда қуйидагича маълум қилди:
61 ёшли мутахассис 2021 йил кузидан бери Ўзбекистонни бошқариб келаётганди. Маълумотларга кўра, унинг маоши йилига 1,2 миллион долларни ташкил қилган.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ мураббийи Сречко Катанец Сhampionat.asia нашрига берган интервьюсида кетиш сабаблари ҳақида тўхталиб ўтди.
Соғлигим ҳақида тўлиқ айтиб берсам анча вақт керак бўлади. Айни пайтда соғлигим анча яхши. Агар учинчи марта терма жамоани соғлигим туфайли тарк этсам бошқа қайтиб келмайман.деди у.
Мураббий соғлиғидаги муаммолар боис лавозимини тарк этди. ЎФА матбуот хизмати бу ҳақда қуйидагича маълум қилди:
Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабабли Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан тузилган шартномани ўзаро розилик билан бекор қилишга қарор қилди. Словениялик мураббий ўз мурожаатида ҳозирги ҳолатида вазифаларини тўлақонли, профессионал тарзда бажара олмаслигини афсус билан қайд этди. ЎФА ҳамда Сречко Катанец ўртасидаги шартнома ўзаро дўстона муносабатларни сақлаган ҳолда бекор қилинди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси миллий жамоамиз бош мураббийи лавозимига муносиб номзод тайинлаш борасида иш олиб бормоқда.
61 ёшли мутахассис 2021 йил кузидан бери Ўзбекистонни бошқариб келаётганди. Маълумотларга кўра, унинг маоши йилига 1,2 миллион долларни ташкил қилган.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍15
Россия мудофаа вазири Андрей Белоусов расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси мудофаа вазири Андрей Белоусовни қабул қилди.
Учрашув аввалида Россия мудофаа идораси раҳбари Ўзбекистон етакчисига Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини Россия Федерацияси Президентининг 2024 йил май ойида Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтаи назаридан янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Қабул қилинган дастурий ва режа ҳужжатларига мувофиқ икки мамлакат мудофаа идоралари ҳамкорлигини кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.

👍88👎8
Панама ҳукумати Трампнинг Панама каналини босиб олиш таҳдидлари туфайли БМТга шикоят қилди — Reuters
Тегишли ҳужжат БМТ бош котиби Антонио Гутеррешга топширилди.
"БМТга аъзо давлатлар ўз халқаро муносабатларида ҳар қандай давлатнинг ҳудудий яхлитлиги ёки сиёсий мустақиллигига нисбатан куч ишлатиш билан таҳдид қилишдан тийилиши керак", — дея таъкидлади Панаманинг БМТдаги доимий вакили Элой Алфаро де Алба.
Доналд Трамп 20 январ куни бўлиб ўтган инаугурация маросимида Панама канали Панама давлати эмас, Хитой назорат қилаётганини, шу сабабли, АҚШ канални ўз назорати остига қайтариши зарурлигини айтган эди.

👍6😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Актриса Феруза Норматова кибербуллингга учради
Адвокат Комилова ўз Телеграм саҳифасида актриса ва блогер Феруза Норматова кибербуллингга учраганини маълум қилди.
Унда айтилишича, актриса ва инста-блогер Феруза Норматова манфаатида Тошкент шаҳар ИИББга ЖКнинг 139, 140 ва 141-1-моддалари бўйича жиноят иши қўзғатишни сўраб ариза берилган. Ҳозирда суриштирув кетяпти.
Шунингдек, А.О. илгари МЖтКнинг 41 (“ҳақорат қилиш”) ва 183 (“майда безорилик”) моддалари билан жавобгарликка тортилгани ҳам маълум қилинган.
деб ёзади адвокат ўз саҳифасида

"Феруза жуда қаттиқ кибербуллингга учраган. Аҳмаджонов Отабек Умиджон ўғли деган шахс Instagram тармоғида уни мунтазам таъқиб қилмоқда, очиқча ҳақоратламоқда, туҳматлар уюштирмоқда, шунингдек Ф.Норматовага оид шахсий ҳаёти ва оиласига дахлдор ҳисобланадиган маълумотларни эълон қилмоқда.
Бунақасига биринчи марта дуч келишим. Қип-қизил кибербуллинг, мен ҳатто маниакал кибербуллинг деган бўлардим. А.О. Instagram’даги аккаунтида Феруза Норматова ҳақида тинимсиз қисқа видеолар чиқариб ётибди (буни ўзича “сериал” деб атайди). Ҳар бир видеода туҳмат, ҳақоратлар бор; Ф.Норматованинг шахсий ҳаётини муҳокама қилади, ўтмишини кавлаштиради, баъзан ўз оғзи билан ва баъзан “подписчиклари тилидан” Ферузага оид бадном қилувчи, таҳқирловчи ёлғон маълумотларни ўқиб беради...
Бир одам унинг яшашига халал бермаётган бошқа бир инсонга нисбатан шунақа “одержимый” бўлиб қолиши мумкинми? Феруза Норматовани сурункасига таъқиб қилиш, сериал” видеолар учун мавзуга айлантириб тинимсиз устидан мағзава ағдариш унга нимага керак? Бу ўзининг “ташаббуси”ми ёки кимнингдир буюртмасини бажаряптими? Умид қиламизки, ваколатли идоралар унинг қилмишига тегишлича ҳуқуқий баҳо беради.
Шунингдек, А.О. илгари МЖтКнинг 41 (“ҳақорат қилиш”) ва 183 (“майда безорилик”) моддалари билан жавобгарликка тортилгани ҳам маълум қилинган.
Ф.Норматова ишида у билан “ҳамкорлик қилган” Э.Ш. исмли қиз ҳам бор эди – уни суд орқали маъмурий жазога тортишга муваффақ бўлдик. Аммо А.О.нинг қилмиши анча оғир ва у жиноий тартибда жазоланиши шарт деб ҳисоблайман",
деб ёзади адвокат ўз саҳифасида
Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍15👎1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИИБ ходимлари Регистон майдонига киритиш эвазига сайёҳдан пора олди
ИИБ ходимлари Самарқандда саёҳат қилиб юрган кореялик сайёҳ Парк Жун Ҳеидан пора олди. Бу ҳақда сайёҳ ўзининг You Tubeдаги "Denov trip" каналида жойлаган Самарқанддаги саёҳати тўғрисидаги видеолавҳада хабар берди.
Кореялик сайёҳ Регистон мажмуасига кириш учун билет қаерда сотилишини сўраб, икки ички ишлар ходимига мурожаат қилади. Ходимлардан бири ундан пул талаб қилади.
Сайёҳ 50 минг сўм кўрсатиб, "бўладими?" деб сўрайди. Ходимлар пулни чиқинди қутига солишни айтган. Видеода сайёҳ пулни солар экан, "улар пора олди" деб айтгани акс этган.
Ҳолат юзасидан, Самарқанд вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати расмий муносабат билдириб, ушбу ҳолат бўйича хизмат текшируви ўтказилганини, патрул-пост хизмати батальонининг икки нафар ходими ички ишлар органи ходимининг шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракатлар содир этгани учун хизматдан бўшатилганини маълум қилди.

👍30
Ироқда 9 ёшли қизларни турмушга беришга рухсат берувчи қонун қабул қилинди — Тhe Guardian
Мамлакат парламенти “Шахсий мақом” тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритди, бу эса исломий судларга оилавий масалаларда, жумладан, никоҳ, ажралиш ва мерос бўйича кўпроқ ваколатлар беради. Ироқда амалдаги қонун никоҳ учун минимал ёшни 18 ёш деб белгилайди. Янги қабул қилинган ўзгаришлар эса никоҳ ёшини диний тартибларга кўра белгилаш имкониятини беради.
Айримларнинг фикрича, бу Жаъфарий шиа ҳуқуқий тизимига мувофиқ, қизларнинг ўсмирлик ёшидаёқ, ҳатто 9 ёшда ҳам, турмушга берилишига сабаб бўлади. Қайд этиш жоизки, Ироқдаги кўплаб шиа диний етакчилари Жаъфарий ҳуқуқий тизимига амал қилади.

👎46😢5👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Маҳорат сизники ҳурматли синф раҳбарлар. Вижинг-вижинг гап керак эмас"...
Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси шаҳар бўлимига қарашли 23-сон мактаб директори ўқувчиларга мажбурий форма қилдириш учун ота-оналардан 70 минг сўмдан олиш кераклигини талаб қиляпти. Йўқса ўқувчи мактабга киритилмас экан.
П/С: Мана Ўзбекистонда таълим оқсашининг яққол сабабларидан биттаси: биз бор эътиборимизни таълим сифатига эмас, формага, давоматга қаратамиз.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси шаҳар бўлимига қарашли 23-сон мактаб директори ўқувчиларга мажбурий форма қилдириш учун ота-оналардан 70 минг сўмдан олиш кераклигини талаб қиляпти. Йўқса ўқувчи мактабга киритилмас экан.
"Энди маҳорат сизники ҳурматли синф раҳбарлар, вижинг-вижинг гап керакмас. Қандай қилиб пул йиғиш сизнинг маҳоратингизга, фантазиянгизга боғлиқ, 10 февралгача бирорта ўқувчида форма бўлмаса, мен дарвозадан ташқарига чиқариб юбораман",дейилади мактаб директори ўқитувчиларга топшириқ бергани акс этган видеолавҳада.
П/С: Мана Ўзбекистонда таълим оқсашининг яққол сабабларидан биттаси: биз бор эътиборимизни таълим сифатига эмас, формага, давоматга қаратамиз.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
👎50👍11
«Савобли ишларимизни сиёсий ўйинга айлантирманг» — Садир Жапаров
Қирғизистон президенти давлатнинг Муфтийлик ва диний уламоларидан диний тартиб ўрнатишга ёрдам беришини сўраган.
Сабаби, сўнгги йилларда радикал материаллар тарқалиши кўпайган. Садир Жапаров Қирғизистон суди экстремистик ва террорчи ташкилотларнинг фаолиятини тақиқланганига қарамай Ҳизбут-Таҳрир-аль-Исломий, Ат-Такфир Валь-Ҳижра ва Яқин Инкор ва бошқалар фаолиятини давом эттираётганини айтган.
Қолаверса, Суриядан "жиҳод"га кетган 544 фуқаролар қайтарилиб, ҳозирда Қирғизистон назоратида реабилитациядан ўтаётгани ҳам қайд этилган.

👍16
35 та муассасани йириклаштириш ҳисобига 22 та техника университети ташкил қилинади, 17 та муҳандислик мактаби очилади
Президент Шавкат Мирзиёев олий таълим ва илм-фан соҳасидаги устувор вазифаларга оид тақдимот билан танишди.
🟡 Олий таълимда илмий салоҳиятни 55 фоизга чиқариш, хорижда 5 минг нафар педагог малакасини ошириш режалаштирилган. Илғор муҳандислик мактабларини 25 тага етказиб, саноат корхоналари билан лойиҳалар қийматини 10 баробар ошириш мақсад қилинган.
🟡 Йиғилишда Нукус, Бухоро, Фарғона ва Наманган техника университетларини ташкил этиш лойиҳалари тақдимот қилинди. Унга кўра, янги йўналишлар очилиб, хорижий дастурлар татбиқ қилинади, талабаларнинг илмий-инновацион жараёнларда иштироки кенгайтирилади, олийгоҳларга саноат ҳамкорлари бириктирилади.
🟡 Умуман, бу йўналишдаги 35 та муассасани йириклаштириш ҳисобига, 22 та техника университети ташкил қилинади. Шу йил охиригача яна 17 та муҳандислик мактаби очилади.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
Президент Шавкат Мирзиёев олий таълим ва илм-фан соҳасидаги устувор вазифаларга оид тақдимот билан танишди.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍23
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорни шантаж қилиб, ундан пул ундиришда гумонланаётган блогерлар ушланди
Telegramдаги «Nazorat Uz» канали маъмурлари овқатланиш тармоқлари раҳбарларидан катта миқдорда пул талаб қилганликда гумонланмоқда. Улар ошхонада суварак чиққани акс этган видеолар борлигини айтиб, тадбиркорларни қўрқитган. Ҳолат юзасидан уч кишига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган
Канал вакиллари Тошкент шаҳридаги йирик овқатланиш шохобчаларига кириб, улардан маҳсулот сотиб олган ва ичига инсон саломатлиги учун зарарли бўлган нарсаларни жойлаштириб, видеога олган. Шундан сўнг Ж.И. овқатланиш компанияси раҳбариятига мурожаат қилиб, бу материалларни Telegram ва YouTubeʼдаги каналларида эълон қилишини айтган, дейилади хабарда.
Жумладан, 2024 йилнинг сентябрь ойида Ж.И. тез ёрдам ходими кийимида 16-шаҳар шифохонасидан видео ёзиб, у ерга машҳур овқатланиш тармоқларидан бирида заҳарланган бир қанча фуқаролар олиб келинганини айтган.
Маълумотга кўра, шундан сўнг у бренд масъулларига маҳсулотлар ичидан пашша чиққани акс этган материалларни ташлаб, ҳисобига пул ўтказиб берилмаса, видеоларни тармоққа юклашини айтиб, шантаж қилган.
Хабарларда канал маъмури овқатланиш шохобчасини ижтимоий тармоқларда реклама қилиш бўйича сохта шартнома тузиб, бу орқали 240 миллион сўм миқдорида пул ундиришга урингани айтилади. Жумладан, овқатланиш тармоғи «Nazorat Uz» муаллифига 2 ой давомида 80 миллион сўм пул ўтказган. Кейинчалик шантаж давом этавергач, тадбиркор ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилган.

👍11👎3
Тимур Кападзе Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди
Ўзбекистон футбол ассоциацияси миллий терма жамоа бош мураббийи этиб Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси билан тарихий натижага эришган Тимур Кападзени тайинлади.
Айни кунларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатарда йиғин ўтказмоқда. Тимур Кападзе ушбу йиғинга қўшилиб, жамоа бошқарувини қўлга олади.

👎15👍14
EFFECT.UZ | Расмий канал
Панама ҳукумати Трампнинг Панама каналини босиб олиш таҳдидлари туфайли БМТга шикоят қилди — Reuters Тегишли ҳужжат БМТ бош котиби Антонио Гутеррешга топширилди. "БМТга аъзо давлатлар ўз халқаро муносабатларида ҳар қандай давлатнинг ҳудудий яхлитлиги ёки…
Хитой ҳеч қачон Панама каналини бошқаришга аралашмаган — ХХР Ташқи ишлар вазирлиги
"Хитой канални бошқариш ва уни эксплуатация қилишда иштирок этмайди, шунингдек, ҳеч қачон канал ишларига аралашмаган" — деди Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мао Нин.
Bloomberg агентлиги Панамада каналга яқин жойлашган иккита портни назорат қилувчи Гонгконг компаниясига нисбатан текширув бошлангани ҳақида хабар берди. Аудит АҚШ президенти Доналд Трампнинг Панама канални бошқариш бўйича Қўшма Штатларга берган ваъдаларини бузиб, Хитойнинг аралашувига йўл қўйганига оид баёнотларидан кейин амалга оширилмоқда.

👍6