Камбағал оилалар аъзоларини касбларга ўқитиш мақсадида стипендиялар ажратилади
Бу борада жорий йил 17 январь куни президентнинг ПҚ-12-сон қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ 2025 йил 1 февралдан касбларга ўқитиш мақсадида ажратиладиган стипендиялар ногиронлиги бўлган шахсларга, шунингдек, муддати 3 ойдан кўп давом этадиган ўқув курсларига қабул қилинган Камбағал оилалар реестридаги оилаларнинг ишсиз аъзоларига тўланади.
2025 йил 1 майгача ишсиз аҳолини, шу жумладан, устувор равишда камбағал оилалар аъзоларини касб-ҳунарга ўқитиш харажатларини қоплаб бериш бўйича ваучер тизими жорий қилинади.
Мазкур тизим 2025 йил 1 февралдан Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳрида синовдан ўтказилади.
Маҳаллаларда камбағал оила аъзоларининг ишлаш иштиёқини ва ташаббускорлигини оширишга қаратилган «Фаровон ҳаётга илк қадам», «Ишонч» лойиҳалари ва «Маърифат орқали камбағалликни қисқартириш» дастури амалга оширилади.
Telegram|Facebook I YouTube I Live

👍115
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Икки қизни Туркияга фоҳишаликка жўнатаётган аёл қўлга тушди
Тошкент вилояти Бекобод шаҳри ва Ўртачирчиқ туманида яшовчи 21 ёшли икки нафар қизлар (С.Т. ва М.М.)ни алдаб, мўмай даромад топишга ишонтириб, Тошкент халқаро аэропорти орқали Туркиянинг Истанбул шаҳрига фоҳишалик учун жўнатаётган аёл қўлга олинди.
Нурафшон шаҳрида яшовчи 1999 йилда туғилган аёл (Н.К.) ушбу жинояти устида Тошкент вилояти ИИББ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган назорат тадбирда далилий ашёлар билан ушланган.
Ҳозирда ушланган шахсга нисбатан Жиноят кодекси 135-моддаси (Одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👍12
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги: захирадаги картошка бозорга чиқарилмоқда
Вазирлик маълумотига кўра, мамлакат аҳолисининг картошкага бўлган йиллик талаби 4 миллион тоннани ташкил этади. 2024 йилда 3,7 миллион тонна картошка етиштирилган бўлиб, шундан 600 минг тонна уруғликка захира қилинган.
2024-2025 йил қиш ва баҳор мавсуми учун 245,5 минг тонна картошка захирага жамғарилган. 20 январь ҳолатига кўра, 6,3 минг тонна картошка ички бозорларга чиқарилиб, 239,2 минг тонна захира қолган.

👍3
Барча хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қиймати ошди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 22 январь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 9,35 сўмга ошиб, 12 984,44 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 69,36 сўмга кўтарилиб, 13 442,79 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 2,27 сўмга ошди ва 129,90 сўмни ташкил қилди.

👍5👎3
Шавкат Мирзиёев Доналд Трампни табриклади
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трампни ушбу лавозимга расмий киришгани муносабати билан табриклади.
Давлатимиз раҳбари ўз мактубида Дональд Трампнинг янги муддатдаги фаолияти давомида АҚШнинг халқаро майдондаги нуфузи ва обрў-эътибори, иқтисодий қудрати ва салоҳияти, глобал миқёсдаги ўрни ва аҳамияти янада ортишига ишонч билдирди.
Ўзбекистон АҚШнинг мамлакатимиз мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини доимий қўллаб-қувватлашга қаратилган сиёсатини юқори баҳолайди ва алоҳида қадрлайди.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни ташриф билан Ўзбекистонга келишга таклиф этди.

"Сизнинг биринчи Президентлик даврингизда Ўзбекистон-АҚШ ўртасида янги даврдаги стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилганини ва кўп қиррали алоқаларимиз юқори босқичга кўтарилганини истар эдим. Биз бундан кейин ҳам икки ва кўп томонлама платформалар доирасида узоқ муддатли ҳамкорлигимизни янада ривожлантиришдан манфаатдормиз", – дейилади Президентимиз мактубида.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни ташриф билан Ўзбекистонга келишга таклиф этди.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍36
Исроил «аксилтеррор операция» номи остида Женин шаҳрига ҳужум бошлади
Исроил кучлари Ғарбий Соҳил шимолидаги Женин шаҳрида жойлашган Фаластин қочқинлар лагерига ҳаво ҳужумларини уюштирмоқда.
Исроил томони ҳарбий кучлари Женин шаҳрида аксилтеррор операциясини бошлаганини эълон қилди.
Женинга бошланган кенг кўламли ҳарбий рейддан сўнг маҳаллий фаластинликлар орасида қурбонлар борлиги айтилмоқда. Маҳаллий шифохоналарга ярадорлар келтирилмоқда.

👎23👍10😢2
Қозоғистондан ер остидан ўтказилган қувур орқали бензин ташиганлар ушланди
Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Тошкент вилоятининг Қибрай туманида яшовчи, 1986 й.т. М.М. ва 1997 й.т. Х.Х.лар Қозоғистон Республикаси фуқароси А.К. билан ўзаро тил бириктириб, қўшни давлатдан мамлакатимиз ҳудудига ноқонуний йўллар билан АИ-92 маркали бензин ёнилғисини ўтказиш ва сотиш билан шуғулланганликлари аниқланди.
Улар ушбу ноқонуний ишни Қозоғистон Республикаси Туркистон вилоятининг Сариёғоч тумани ҳудудидан Тошкент вилоятининг Қибрай тумани ҳудудига ер остидан ўтказилган тахминан 300 метр узунликдаги қувур ичига шланг жойлаштириш орқали амалга оширишган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қозоғистон Республикаси фуқароси А.Кга нисбатан чора кўриш бўйича қўшни давлат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари хабардор қилинди.

👍10👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти автомобил йўллари бош бошқармаси назорати остида "Ўзйўлкўприк" кластери Андижон филиали томонидан Андижон вилояти Жалақудуқ ва Хўжаобод туманларини боғловчи давлат аҳамиятидаги Д-137 "Андижон—Жалақудуқ — Қўрғонтепа — А373 автойўли" автомобил йўлининг 65,1 км қисмидаги табиий офат оқибатида қулаб тушган "Оқбўйрасой" устидан ўтувчи кўприкда махсус техникалар ёрдамида қурилиш ишлари қизғин давом этиб, айни бугунда 8 метрни ташкил этувчи темир-бетон плиталар ўрнатилмоқда.
Маълумот ўрнида, ушбу йўл ўтказгичнинг узунлиги 54 метр ва қатнов қисми 11,5 метрни ташкил этади. Шунингдек, пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш ва уларга қулайлик яратиш мақсадида 1,5 метрдан иборат икки ёқлама пиёдалар ўтиш йўлаги ҳам барпо этилади.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
Маълумот ўрнида, ушбу йўл ўтказгичнинг узунлиги 54 метр ва қатнов қисми 11,5 метрни ташкил этади. Шунингдек, пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш ва уларга қулайлик яратиш мақсадида 1,5 метрдан иборат икки ёқлама пиёдалар ўтиш йўлаги ҳам барпо этилади.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍9🔥1
ЎФА президенти Абдусалом Азизов лавозимидан озод этилди
Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов лавозимидан озод этилгани айтилмоқда.
ЎФА ахборот хизматининг маълум қилишича, 22 февраль куни Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдан ташқари сайлов Конгресси бўлиб ўтади. Унда янги раҳбар сайланади.
Хабарга кўра, ассоциация низомига биноан, конгресс ўтказилгунга қадар ЎФА президенти вазифалари ЎФА биринчи вице-президенти зиммасига, яъни Равшан Эрматовга юклатилади.
Маълумот учун, Абдусалом Азизов 2019 йил 15 июлдан бошлаб Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясида 2024 йил якуни ҳамда 2025 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар белгилаб олинди
Қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясида 2024 йил якуни ҳамда 2025 йилда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифаларнинг ижроси юзасидан инспекция раҳбари раислигида навбатдаги кенгайтирилган тартибдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
2024 йилда амалга оширилган ишлар ҳақида тақдимотда қуйидагилар келтирилди: Ҳудудий инспекциялар томонидан қурилиш объектларида 296 мингдан ортиқ мониторинглар ўтказилган, уларнинг натижасида 138 мингдан зиёд мажбурий ёзма кўрсатмалар берилган. Мониторинглар давомида кўплаб қурилиш материалларининг сифатсизлиги, лойиҳалаштиришдаги камчиликлар ва қурилиш-монтаж ишлари билан боғлиқ хатолар аниқланган. Шунингдек, 9 мингдан ортиқ ҳолатда маъмурий жарималар қўлланилиб, 1 682 та ҳолатда сифатсиз материаллар ишлатилганлиги сабабли тегишли чоралар кўрилган.
Шунингдек, йиғилишда кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш соҳасида амалга оширилган ишларга тўхтатлиб ўтилди. Жумладан 2024 йилда 12 минг 218 та кўп қаватли уйнинг техник ҳолати ўрганилди ва 4 902 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб тегишли чора-тадбирлар амалга оширилди. Бу жараёнларда 2 мингдан ортиқ ҳуқуқбузарликлар бартараф этилиб, 1 290 та ҳолат бўйича судларга даъво аризалари киритилди.
Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимларидаги муаммолар ҳам алоҳида эътиборга олинди. Хусусан , оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича 4 мингдан ортиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланиб, бартараф этиш чоралари кўрилган.
Йиғилиш давомида, 2025 йилда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар ҳақида ҳам алоҳида таъкидланди. Инспекция раҳбари ҳудудий назорат тадбирларини кучайтириш, қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилишда самарадорликни ошириш ва ишнинг шаффофлигини таъминлаш зарурлигини таъкидлади.
сўнг ҳар бир ҳудудий инспекция раҳбарининг ҳисоботи тингланди. Ҳисоботлар давомида раҳбарлар ўз ҳудудларидаги қурилиш, коммунал ичимлик суви соҳаларини назорат қилишда амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот беришди. Фаолияти давомида айрим ҳудудий инспекция раҳбарлари томонидан баъзи камчиликларга йўл қўйилганлиги қайд этилди.
Йиғилиш якунида, 2025 йил учун белгиланган барча вазифалар ва режаларнинг амалга оширилиши соҳа сифатини оширишга хизмат қилиши аниқ айтишимиз мумкинки Белгиланган топшириқ ҳамда вазифалар , қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси тизимининг янада ривожланишига катта ҳисса қўшади.

“BBC World News” Хива шаҳрининг туризм салоҳияти ҳақида
“BBC World News” халқаро телеканали билан ҳамкорликда Хива шаҳрининг туризм салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланиши Хива шаҳри ва унинг бой маданий меросини глобал миқёсда танитиш учун муҳим қадамдир. Хива Ўзбекистоннинг энг қадимий ва гўзал шаҳарларидан бири бўлиб, унинг тарихий обидалари ва архитектура ёдгорликлари туризмни ривожлантиришда муҳим ўрин эгаллайди.
Видеороликда шаҳарнинг тарихий диққатга сазовор жойлари, масалан, Хива ичидаги Ичан-Қалъа мажмуаси, Муҳаммад Аминхон мадрасаси, Калта Минор минора, ва бошқа тарихий обидалар намойиш этилди. Шунингдек, видеода шаҳар ҳудудидаги меҳмонхоналар, миллий анъаналар, ва туризм учун яратилган қулайликлар ҳақида ҳам маълумотлар берилган.
Бу каби лойиҳалар, Хива шаҳри ва Ўзбекистоннинг умумий туризм салоҳиятини жаҳон бозорида кенг танитиш, сайёҳларни жалб қилиш ва иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.
Маълумот учун: “BBC News” халқаро оммавий ахборот канали ҳисобланади. “BBC” таркибига киради. Корпорациянинг барча телеканаллари орасида энг машҳури ҳисобланади.

👍5🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Деновликлар хавотири: Бозорни қуриш кимга ишониб, топширилди?
Сурхондарё вилоятининг Денов туманида жойлашган халқ тилида айтиладиган “Бободеҳқон” бозори ўрнида янгиси қад ростлаши кутилмоқда.
Устига-устак, хорижий инвестиция эвазига қурилиши айтилаётган бу янги замонавий комплекс албатта, деновликларни хурсанд қилади. Лекин ҳаммасини ҳам эмас, нега деганда бунинг ўзига яраша сабаблари бор.
Афғонистонлик инвестор мулкдорлар билан очиқчасига гаплашмаяпти, келишмаяпти, ўртага аралашган ёрдамчи ҳокимият мулкдор дўкончиларнинг уйига ИИБ ходимларини юбориб, уларни қўрқитмоқчи бўлади. Бир томон манфаатларига ишлайдиган тушунарсиз шартномаларга имзо босиш мажбурийлиги ҳақида гап очишади.
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов 23 декабрь куни эски деҳқон бозори ўрнига қурилиши кутилаётган “Denov mall” савдо мажмуасига старт берган ва шундан сўнг ишлар қизғин равишда фаоллашган.
Келиб чиқиши афғонистонлик бўлган инвестор Аҳмед Жайхун бошчилигидаги Ҳиндистоннинг UN OOO DGI-GROUP компанияси ушбу лойиҳага 100-150 млн доллар атрофида инвестиция киритмоқчи, бунгача у Ўзбекистонда учта лойиҳада иштирок этган.
Хусусан, Самарқандда энг катта меҳмонхона қурилиши, Тошкент ва Шўрчидаги лойиҳалар шулар жумласидан. Аҳмед Жайхун Деновда одамлар билан учрашиб, бу ишда ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмаслигига ваъда берган ва аҳолидан унга лойиҳани тезроқ якунлаши учун ёрдам сўраган.
Мулкдорлар инвесторга ёрдам беришга тайёр ва замонавий савдо комплекси қурилишига қарши эмас, фақат уларни рози қилиш шарти ўртага ташланмоқда.
👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

👍13👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АҚШда 150 килограммли аёл 10 ёшли асранди ўғлининг хулқ-атворидан норози бўлиб, жазо сифатида унинг устига ётиб олган. Беш дақиқа давомида бола бўғилиб вафот этган.
Аёл олти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
Аёл олти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍2
"Миллий тикланиш"нинг Бухоро вилоят кенгашига янги раис тайинланди
Партия раиси Алишер Қодировнинг тегишли буйруғи билан Хасанов Ражаббой Тўхсанович "Миллий тикланиш" демократик партияси Бухоро вилояти кенгаши раиси лавозимига тайинланди.
Р.Хасанов 1963 йил Пешку туманида туғилган. Тайинловга қадар “Бетакрор-Барқарор Барака” корхонаси бош директори лавозимида ишлаган.
Маълумот ўрнида, бу лавозимда аввал ишлаган Махсуд Мухаммедов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган эди.

👍6
Forwarded from EFFECT.UZ | Расмий канал
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Деновликлар хавотири: Бозорни қуриш кимга ишониб, топширилди?
Сурхондарё вилоятининг Денов туманида жойлашган халқ тилида айтиладиган “Бободеҳқон” бозори ўрнида янгиси қад ростлаши кутилмоқда.
Устига-устак, хорижий инвестиция эвазига қурилиши айтилаётган бу янги замонавий комплекс албатта, деновликларни хурсанд қилади. Лекин ҳаммасини ҳам эмас, нега деганда бунинг ўзига яраша сабаблари бор.
Афғонистонлик инвестор мулкдорлар билан очиқчасига гаплашмаяпти, келишмаяпти, ўртага аралашган ёрдамчи ҳокимият мулкдор дўкончиларнинг уйига ИИБ ходимларини юбориб, уларни қўрқитмоқчи бўлади. Бир томон манфаатларига ишлайдиган тушунарсиз шартномаларга имзо босиш мажбурийлиги ҳақида гап очишади.
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов 23 декабрь куни эски деҳқон бозори ўрнига қурилиши кутилаётган “Denov mall” савдо мажмуасига старт берган ва шундан сўнг ишлар қизғин равишда фаоллашган.
Келиб чиқиши афғонистонлик бўлган инвестор Аҳмед Жайхун бошчилигидаги Ҳиндистоннинг UN OOO DGI-GROUP компанияси ушбу лойиҳага 100-150 млн доллар атрофида инвестиция киритмоқчи, бунгача у Ўзбекистонда учта лойиҳада иштирок этган.
Хусусан, Самарқандда энг катта меҳмонхона қурилиши, Тошкент ва Шўрчидаги лойиҳалар шулар жумласидан. Аҳмед Жайхун Деновда одамлар билан учрашиб, бу ишда ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмаслигига ваъда берган ва аҳолидан унга лойиҳани тезроқ якунлаши учун ёрдам сўраган.
Мулкдорлар инвесторга ёрдам беришга тайёр ва замонавий савдо комплекси қурилишига қарши эмас, фақат уларни рози қилиш шарти ўртага ташланмоқда.
👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО
Telegram|Facebook I YouTube I Live
Сурхондарё вилоятининг Денов туманида жойлашган халқ тилида айтиладиган “Бободеҳқон” бозори ўрнида янгиси қад ростлаши кутилмоқда.
Устига-устак, хорижий инвестиция эвазига қурилиши айтилаётган бу янги замонавий комплекс албатта, деновликларни хурсанд қилади. Лекин ҳаммасини ҳам эмас, нега деганда бунинг ўзига яраша сабаблари бор.
Афғонистонлик инвестор мулкдорлар билан очиқчасига гаплашмаяпти, келишмаяпти, ўртага аралашган ёрдамчи ҳокимият мулкдор дўкончиларнинг уйига ИИБ ходимларини юбориб, уларни қўрқитмоқчи бўлади. Бир томон манфаатларига ишлайдиган тушунарсиз шартномаларга имзо босиш мажбурийлиги ҳақида гап очишади.
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов 23 декабрь куни эски деҳқон бозори ўрнига қурилиши кутилаётган “Denov mall” савдо мажмуасига старт берган ва шундан сўнг ишлар қизғин равишда фаоллашган.
Келиб чиқиши афғонистонлик бўлган инвестор Аҳмед Жайхун бошчилигидаги Ҳиндистоннинг UN OOO DGI-GROUP компанияси ушбу лойиҳага 100-150 млн доллар атрофида инвестиция киритмоқчи, бунгача у Ўзбекистонда учта лойиҳада иштирок этган.
Хусусан, Самарқандда энг катта меҳмонхона қурилиши, Тошкент ва Шўрчидаги лойиҳалар шулар жумласидан. Аҳмед Жайхун Деновда одамлар билан учрашиб, бу ишда ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмаслигига ваъда берган ва аҳолидан унга лойиҳани тезроқ якунлаши учун ёрдам сўраган.
Мулкдорлар инвесторга ёрдам беришга тайёр ва замонавий савдо комплекси қурилишига қарши эмас, фақат уларни рози қилиш шарти ўртага ташланмоқда.
👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО
Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍8😢1
Ўзбекистон 2024 йилда газ бозоридаги импортни 2,4 баробарга оширган
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилда Ўзбекистон Россия ва Туркманистондан 1,68 миллиард долларлик газ импорт қилган. Бу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 2,4 баробар, 2022 йилга нисбатан эса 6 баробарга ошган.
2023 йилда мамлакат Туркманистон ва Россиядан жами 694,9 миллион долларлик газ сотиб олган бўлса, 2024 йилда бу миқдор 1,68 миллиард долларга етган. 2022 йилдаги 281,9 миллион долларлик импорт билан солиштирганда, 2024 йилдаги ўсиш 6 баробарни ташкил этади.
Шунингдек, газ экспортида ҳам ижобий динамика қайд этилган. 2023 йилда Ўзбекистон хорижга 529,9 миллион долларлик газ етказиб берган бўлса, 2024 йилда экспорт ҳажми 18,4 фоизга ошиб, 627,6 миллион долларга етган. Экспорт фаолиятининг жадал ўсиши айниқса 2023 йилнинг июнь ойидан бошлаб қайд этилган.

👎10😢1
Янги «Cyber university» давлат университети ташкил этилади
Президент янги давлат университетини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолади.
«Cyber university» давлат университетини ташкил этиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси президентининг 2025-йил 20-январдаги ПҚ-14-сон қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, университетнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланмоқда:
– ахборотни ҳимоялаш, ахборот ва киберхавфсизлик, рақамли технологиялар ва рақамли иқтисодиёт, сунъий интеллектга асосланган автоматлаштирилган ахборот-тахдилий тизимларни яратиш, робототехника ва бошқа турдош соҳалар бўйича кадрлар тайёрлаш;
– рақамли технологиялар соҳасида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
– ўқув жараёнини илғор хорижий тажриба ва замонавий таълим технологиялари асосида ташкил этиш ҳамда очиқ ахборот-таълим муҳитининг ривожланишига кўмаклашиш;
– ёшларнинг билим олиши ва касб эгаллашига қўшимча шарт- шароитлар яратиш, давлат органлари, корхоналари ҳамда бошқа ташкилотларни кадрлар билан таъминлашда саралаш ва қамровни кенгайтириш;
– ўқув ва илмий лойиҳаларни амалга оширишда етакчи республика ва хорижий олий таълим ҳамда илмий-тадқиқот ташкилотлари, рақамли технологиялар ишлаб чиқувчилари ва истеъмолчилари, бошқа соҳавий корхоналар билан ҳамкорлик қилиш;
– тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқув- методик адабиётларни яратиш, талабалар ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда фундаментал, илмий ва амалий тадқиқотлар олиб бориш.

👍57🔥3
Ўзбекистонда криминоген вазият оғир маҳаллалар ҳақида президентга ахборот бериб борилади
Ўзбекистонда криминоген вазият оғир маҳаллалар билан янгича ишлаш механизмлари жорий этилади. Бу ҳақда «2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарорида белгиланди.
Қарорга кўра, масъул идоралар ва муассасалар учун 2025 йилда «Ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш» устувор вазифа этиб белгиланди. Шунингдек, маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган бир қатор йўл хариталари ҳамда 2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳит яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизимининг самарадорлигини ошириш бўйича манзилли чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси, дастур ва «йўл хариталари»нинг ижросини назорат қилиб бориш учун Бош прокуратура ҳузурида Республика идоралараро мувофиқлаштириш ишчи гуруҳи тузилади.
Эндиликда, жиноят содир этилган маҳаллаларда илмий ташкилот ва таълим муассасалари томонидан илмий ёндашувлар асосида ўрганишлар ўтказилади. Барча туман (шаҳар) сектор раҳбарларига, Миллий гвардия қўриқлаш хизмати бошлиқларига ва ички ишлар органлари бошлиқлари ўринбосарларига 2025 йилда криминоген вазият оғир маҳаллалар номма-ном бириктирилади.
Масъуллар фаолияти ҳар ой якунида – ички ишлар вазири ҳузурида, ҳар чорак якунида – Бош прокурор ҳузурида, ҳар ярим йилда бош вазир ҳузурида танқидий муҳокама қилинади, ҳар бир маҳалла кесимида президентга ахборот бериб борилади.
Қарорга мувофиқ, вилоятлар марказлари ва криминоген вазият оғир туман (шаҳар)лар маҳаллаларида профилактика кичик инспектори фаолияти йўлга қўйилади. Кичик инспектор меҳнат мигрантлари, мактаб битирувчилари ва талабалар билан ишлайди.
Ички ишлар органларида миграцион профилактика бўлинмалари, туманлараро маъмурий конвой гуруҳлари ташкил қилинади.

👍53👎2😢1
Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтиришни истисно этмади — Reuters
"АҚШ президенти Путин Украина масаласида музокаралар олиб бориш ва тинчлик битимини имзолашдан бош тортса, янги санкциялар жорий этилиши мумкинлигини айтди", деб хабар беради агентлик.
Трамп, шунингдек, Украинага ҳарбий ёрдам юборишни ҳам истисно этмади. Унинг фикрича, Европа Иттифоқи ҳам Киевга кўпроқ ёрдам бериши керак. Бундан ташқари, АҚШ президенти урушни тўхтатишга Хитой раҳбари Си Жинпин ҳам ёрдам бериши кераклигини айтди.
"Унинг бизникидек катта кучи бор, шунинг учун мен унга Россиянинг Украина билан уруши масаласини ҳал қилиши кераклигини айтдим. Биз бу ҳақда гаплашдик", — деди Трамп.

👍8👎1