Абдуқодир Ҳусановнинг “Манчестер Сити”даги илк суръатлари...
АПЛ чемпиони Ҳусанов билан 2029 йилгача шартнома тузди. Келишув яна бир йилга узайиши мумкин.
Аввалроқ Манчестер клуби 20 ёшли футболчи учун «Ланс»га 40 млн евро тўлаши хабар қилинганди. Бу қиймат бонуслар ҳисобига яна ортиши мумкин.
Шу тариқа Ҳусанов Англия Премер-лигасида ўйнайдиган биринчи ўзбек футболчисига айланди.
Шунингдек, Абдуқодир ўзбек ўйинчилари орасида энг қиммат трансфер бўлди. Аввалги рекордчи 2021 йил «Женоа»дан «Рома»га 18 млн еврога ўтган Элдор Шомуродов эди.
Шунингдек, ҳимоячи «Ланс» тарихида ҳам энг қиммат трансферга айланди. Эътиборлиси, Франция клуби Ҳусановни 2023 йил июл ойида «Энергетик-БГУ»дан 100 минг еврога сотиб олганди.
Telegram|Facebook I YouTube I Live

👍19🔥2👎1
«Ланс» доимо юрагимда қолади» — Ҳусанов
Яқиндагина “шаҳарликлар” сафига қўшилган Абдуқодир Ҳусанов собиқ жамоаси “Ланс” билан хайрлашди:
Telegram|Facebook I YouTube I Live
Яқиндагина “шаҳарликлар” сафига қўшилган Абдуқодир Ҳусанов собиқ жамоаси “Ланс” билан хайрлашди:
Юрагимда алоҳида ўрин тутган ва Европадаги илк катта саргузаштим бўлган “Ланс” жамоаси билан хайрлашиш вақти келди.
Франция ва “Ланс” шаҳрига самимий қабул учун катта раҳмат! Франция менга эшикларини очди, французлар менга меҳрибон эди. Бунинг учун сизларга раҳмат.
Ўтган бир ярим йил давомида мени қўллаб-қувватлаган барчага чуқур миннатдорлик билдираман.
“Ланс”нинг ажойиб мухлисларига катта раҳмат. Сиз жамоангиз учун ҳамма нарсага тайёр бўлган ҳақиқий армиясиз. Бизни олға етакладингиз, сўнгги нафасимизгача тинмай қўллаб-қувватладингиз.
Фаолиятимда мени янги синов кутиб турибди, лекин бу ерда бошдан кечирганларимни ҳеч қачон унутмайман. “Ланс” доимо юрагимда қолади ва менинг бир қисмим ҳамиша “Санг эт Ор” (“қон-олтин” – “Ланс”нинг лақаби – таҳр.) бўлиб қолади”, - деб ёзди Ҳусанов ўзининг Telegram саҳифасида.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
🔥18👍7👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Бойсундаги М25 кони жойлашган ҳудудда оловли майдончалар юзага келгани айтилмоқда Сурхондарёдаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” кони атрофида олинган видеодан кўринишича, кондан чиқаётган газ ҳудудда бир нечта оловли майдонларни ҳосил қилган. Маҳаллий аҳолига…
Энергетика вазирлиги: “М-25” кони ҳудудида ҳеч қандай кутилмаган вазиятлар кузатилмаган
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Бойсундаги М25 кони жойлашган ҳудудда оловли майдончалар юзага келгани акс этган видео эълон қилинган эди.Энергетика вазирлиги ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.
Унда айтилишича, 604-сонли қудуқда тозалаш ишлари олиб борилаётганда қудуқдан олис ҳудудларда ер юзасига яқин жойлашган бўшлиқлар ва коллекторлардаги микро ёриқларда кичик ҳажмдаги газ тўпланган.
дейилади расмий изоҳда.

Айни пайтда ҳудудда кичик ҳажмда тўпланган газни ёқиш орқали зарарсизлантириш ишлари олиб борилмоқда. Бундан кўзланган мақсад кислотали газларнинг атмосферага чиқишини олдини олишдан иборат.
Ушбу жараён атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олишда стандарт ёндашув ҳисобланади ва халқаро саноат хавфсизлиги талабларига тўла жавоб беради,
дейилади расмий изоҳда.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍9😢5
Ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳонлар тўлови каррасига ошгани айтилмоқда
Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини
олиш учун имтиҳонлар ўтказиладиган Тошкент имтиҳон марказларида нархлар кескин оширилгани айтилмоқда
Хабарларга кўра, Имтиҳон марказларида нархлар ҳеч қандай огоҳлантириш ва эълонларсиз каррасига оширилган, сабаб сифатида эса бензин ва шу кабиларнинг нархлари ошгани кўрсатилган.
Бироқ имтиҳон топшириш нархлари ошиши ҳақида ҳали расмий ахборот берилмади.

👎27👍5🔥1
Болаларга заҳарли илонлар билан томоша Пискентдаги боғчада кўрсатилгани аниқланди
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда болаларга заҳарли илонлар билан томоша кўрсатилгани акс этган видео тарқалган эди. Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати ҳолат Пискент туманидаги боғчада содир бўлганини маълум қилди.
деб ёзганди эколог Наргиз Қосимова.
Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси берган маълумотга кўра, бу томоша 16 январь куни Тошкент вилояти Пискент туманидаги 7-сонли давлат мактабгача таълим муассасасида ўтказилган. Бунда боғча маъмурияти томонидан болаларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфсизлик чоралари таъминланмаган.
Қайд этилишича, ушбу томоша Олмалиқ шаҳар “Кумуш диёр” хусусий корхонаси тасарруфидаги “Тошкент” ҳаваскорлик цирк жамоаси ходими Ҳ.А томонидан уюштирилган бўлиб, у ўқув йили аввалида туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига таълим тизимидаги муассасаларга цирк томошаларини намойиш қилиш бўйича хат ва дастур билан мурожаат қилган. Масъуллар томонидан ушбу томошаларга рухсат берилган. Намойишлар дастурида ҳайвонлар билан саҳна кўринишлари кўрсатилмаган.
Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганиш ишлари олиб борилди. Ишчи гуруҳ хулосаси билан ҳолатга бевосита масъул бўлган, эътиборсизлик қилган шахсларга нисбатан чора кўрилди.
Мазкур ҳолат ички ишлар органлари томонидан ҳам тўлиқ назоратга олинди.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда болаларга заҳарли илонлар билан томоша кўрсатилгани акс этган видео тарқалган эди. Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати ҳолат Пискент туманидаги боғчада содир бўлганини маълум қилди.
“Биринчидан бу тур илонлар жуда тез ҳаракатланувчан ва заҳарли бўлишади. Иккинчидан таълим муассасаларида бундай заҳарли илонлар билан томошалар ўтказишга қайси раҳбар розилик бергани қизиқ. Цирк томошалари қўйиб юрган шахсларнинг илонларни сақлашга рухсати борми? Видеони диққат билан кузатсангиз илонлар билан ўйнаётган шахснинг ўзи ҳам илонларда қанчалик қўрқишини сезишингиз мумкин”,
деб ёзганди эколог Наргиз Қосимова.
“Жониворларни яшикка солиб устини мато билан беркитган одам жониворлар ўлиб қолиши ҳақида ўйламаса керак”,дея қўшимча қилганди у.
Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси берган маълумотга кўра, бу томоша 16 январь куни Тошкент вилояти Пискент туманидаги 7-сонли давлат мактабгача таълим муассасасида ўтказилган. Бунда боғча маъмурияти томонидан болаларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфсизлик чоралари таъминланмаган.
Қайд этилишича, ушбу томоша Олмалиқ шаҳар “Кумуш диёр” хусусий корхонаси тасарруфидаги “Тошкент” ҳаваскорлик цирк жамоаси ходими Ҳ.А томонидан уюштирилган бўлиб, у ўқув йили аввалида туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига таълим тизимидаги муассасаларга цирк томошаларини намойиш қилиш бўйича хат ва дастур билан мурожаат қилган. Масъуллар томонидан ушбу томошаларга рухсат берилган. Намойишлар дастурида ҳайвонлар билан саҳна кўринишлари кўрсатилмаган.
Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганиш ишлари олиб борилди. Ишчи гуруҳ хулосаси билан ҳолатга бевосита масъул бўлган, эътиборсизлик қилган шахсларга нисбатан чора кўрилди.
Мазкур ҳолат ички ишлар органлари томонидан ҳам тўлиқ назоратга олинди.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍7🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Таксичи ухлаб қолган мижоз номига 12 млн кредит олган
Ижтимоий тармоқларда Тошкентда такси ҳайдовчиси мижозга сув ичириб ухлатиб қўйиб, унинг номига 12 млн микрокредит расмийлаштириб олгани айтилган хабарлар тарқалди
У пулларни танишининг пластик картасига ўтказиб, пулларни банкомат орқали нақд қилиб олган.
Аслида эса маст мижоз таксичига локацияни кўриб кетасиз деб телефонини бериб ўзи ухлаб қолган, ва таксичи унинг номига телефонидан фойдаланиб кредит олиб уни дўстининг картасига ташлаб ечиб олган.
Тошкент шаҳар ИИБ, Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида ҳар иккала шахс ушланди.

👍11
2024 йилда Ўзбекистонга муҳожирлар томонидан 15 миллиард долларга яқин пул ўтказилган
2024 йилда Ўзбекистонга жисмоний шахслар томонидан йўлланган пул ўтказмалари 30 фоизга ошиб, 14,8 миллиард долларга етди. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.
Маълумотларга кўра, маблағларнинг 77 фоизи – 11,5 миллиард доллар Россиядан келиб тушган. Трансфертларнинг қолган қисми Қозоғистон (795 миллион доллар), АҚШ (577 миллион доллар), Жанубий Корея (534 миллион доллар), Туркия (405 миллион доллар), Буюк Британия (135 миллион доллар) ва бошқа давлатлардан қабул қилинган.
Шунингдек, 2024 йилда P2P (онлайн) ўтказмалар ҳам жадал ривожланган. Уларнинг умумий сони 71 миллионтага етган бўлиб, 2023 йилга нисбатан 47 фоизга кўпайган. Онлайн ўтказмалар умумий трансфертлар ҳажмида 40 фоизга яқин улушни ташкил этган.
Марказий банкнинг маълум қилишича, 2024 йилда Ўзбекистондан чет элга йўлланган пул ўтказмалари 2,8 миллиард долларга етган. Банклар ва жисмоний шахслар ўртасидаги валюта олди-сотди операцияларининг умумий ҳажми 2023 йилга нисбатан 19 фоизга кўпайиб, 25,5 миллиард долларга етган. Шу билан бирга, ушбу даврда жисмоний шахслар томонидан банкларга 16,1 миллиард доллар миқдоридаги валюта сотилган, бу 2023 йилга нисбатан 31 фоизга кўпайган.
Билдирилишича, йил давомида жисмоний шахслар томонидан банклардан харид қилинган валюта 9,4 миллиард долларга етган, бу 2023 йилга нисбатан 3 фоизга кўпайган.

👍9😢3
Маълум сабабларга кўра олмаган пенсиянгизнинг 12 ойлигини эмас 24 ойлигини олишингиз мумкинлигини билармидингиз?
Бугунги кунда қонунчиликда пенсионерга ҳисобланган, лекин унинг томонидан талаб қилиб олинмаган пенсияларни тўлаш муддати 12 ойдан 24 ойга узайтирилгани белгилаб қўйилган.
Мисол учун, сиз маълум сабабларга кўра чет элга кетдингиз ва 2 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтиб келдингиз.
Бунда сиз пенсиянгиз тўхтатилган кундан бошлаб 2 йиллик муддатдаги пенсия маблағларингизни олиш ҳуқуқига эга бўласиз.
Бунинг учун Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимига ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
Бугунги кунда қонунчиликда пенсионерга ҳисобланган, лекин унинг томонидан талаб қилиб олинмаган пенсияларни тўлаш муддати 12 ойдан 24 ойга узайтирилгани белгилаб қўйилган.
Мисол учун, сиз маълум сабабларга кўра чет элга кетдингиз ва 2 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтиб келдингиз.
Бунда сиз пенсиянгиз тўхтатилган кундан бошлаб 2 йиллик муддатдаги пенсия маблағларингизни олиш ҳуқуқига эга бўласиз.
Бунинг учун Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимига ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍11
EFFECT.UZ | Расмий канал
Бойсундаги М25 кони жойлашган ҳудудда оловли майдончалар юзага келгани айтилмоқда Сурхондарёдаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” кони атрофида олинган видеодан кўринишича, кондан чиқаётган газ ҳудудда бир нечта оловли майдонларни ҳосил қилган. Маҳаллий аҳолига…
«М-25» кони ҳудудида ҳеч қандай кутилмаган вазиятлар кузатилмаган — Эковазирлик
Эковазирлик матбуот котиби ҳам «М-25» кони ҳудудида ҳеч қандай кутилмаган вазиятлар кузатилмагани ҳақида маълум қилди.
Унда айтилишича, ҳудудда кичик ҳажмда тўпланган газни ёқиш орқали зарарсизлантириш ишлари олиб борилмоқда ва ундан кўзланган мақсад кислотали газларнинг атмосферага чиқишини олдини олишдан иборат экан.
Ушбу жараён атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олишда стандарт ёндашув ҳисобланаши ва халқаро саноат хавфсизлиги талабларига тўла жавоб бериши таъкидланган.

👍3👎3😢2
АҚШ президенти Доналд Трамп Оқ уйдаги биринчи кунида сайловолди ваъдаларини бажарувчи 100 га яқин буйруқни имзолади
Трампнинг АҚШ президенти лавозимидаги дастлабки қарорлари:
— АҚШнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидан ва Париж иқлим келишувларидан чиқиши;
— Байден президентлиги даврида қабул қилинган 78 та қарорни бекор қилиш (шу жумладан, Кубага терроризмни қўллаб-қувватловчи давлат мақомини бериш);
— Туғилганлик ҳуқуқи бўйича АҚШ фуқаролигини олишга чекловлар киритиш;
— Наркокартелларга террористик ташкилотлар мақомини бериш;
— Мексика кўрфазини Америка кўрфази деб қайта номлаш жараёнини бошлаш тўғрисида кўрсатма;
— АҚШнинг жанубий чегарасида ноқонуний мигрантлар оқимини тўхтатиш мақсадида фавқулодда ҳолат режимини жорий этиш;
— Байден маъмуриятининг амалдорларини махфий маълумотларни ноқонуний ошкор қилгани учун жавобгарликка тортиш;
— TikTok бўйича ижро буйруғи, унда ижтимоий тармоқнинг ярмига америкалик компания эгалик қилиши кўзда тутилган;
— Сўз эркинлигини тиклаш ва давлат цензурасини олдини олиш тўғрисида директива.

👍17
Камбағал оилалар аъзоларини касбларга ўқитиш мақсадида стипендиялар ажратилади
Бу борада жорий йил 17 январь куни президентнинг ПҚ-12-сон қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ 2025 йил 1 февралдан касбларга ўқитиш мақсадида ажратиладиган стипендиялар ногиронлиги бўлган шахсларга, шунингдек, муддати 3 ойдан кўп давом этадиган ўқув курсларига қабул қилинган Камбағал оилалар реестридаги оилаларнинг ишсиз аъзоларига тўланади.
2025 йил 1 майгача ишсиз аҳолини, шу жумладан, устувор равишда камбағал оилалар аъзоларини касб-ҳунарга ўқитиш харажатларини қоплаб бериш бўйича ваучер тизими жорий қилинади.
Мазкур тизим 2025 йил 1 февралдан Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳрида синовдан ўтказилади.
Маҳаллаларда камбағал оила аъзоларининг ишлаш иштиёқини ва ташаббускорлигини оширишга қаратилган «Фаровон ҳаётга илк қадам», «Ишонч» лойиҳалари ва «Маърифат орқали камбағалликни қисқартириш» дастури амалга оширилади.

👍115
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Икки қизни Туркияга фоҳишаликка жўнатаётган аёл қўлга тушди
Тошкент вилояти Бекобод шаҳри ва Ўртачирчиқ туманида яшовчи 21 ёшли икки нафар қизлар (С.Т. ва М.М.)ни алдаб, мўмай даромад топишга ишонтириб, Тошкент халқаро аэропорти орқали Туркиянинг Истанбул шаҳрига фоҳишалик учун жўнатаётган аёл қўлга олинди.
Нурафшон шаҳрида яшовчи 1999 йилда туғилган аёл (Н.К.) ушбу жинояти устида Тошкент вилояти ИИББ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган назорат тадбирда далилий ашёлар билан ушланган.
Ҳозирда ушланган шахсга нисбатан Жиноят кодекси 135-моддаси (Одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👍12
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги: захирадаги картошка бозорга чиқарилмоқда
Вазирлик маълумотига кўра, мамлакат аҳолисининг картошкага бўлган йиллик талаби 4 миллион тоннани ташкил этади. 2024 йилда 3,7 миллион тонна картошка етиштирилган бўлиб, шундан 600 минг тонна уруғликка захира қилинган.
2024-2025 йил қиш ва баҳор мавсуми учун 245,5 минг тонна картошка захирага жамғарилган. 20 январь ҳолатига кўра, 6,3 минг тонна картошка ички бозорларга чиқарилиб, 239,2 минг тонна захира қолган.

👍3
Барча хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қиймати ошди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 22 январь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 9,35 сўмга ошиб, 12 984,44 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 69,36 сўмга кўтарилиб, 13 442,79 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 2,27 сўмга ошди ва 129,90 сўмни ташкил қилди.

👍5👎3
Шавкат Мирзиёев Доналд Трампни табриклади
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трампни ушбу лавозимга расмий киришгани муносабати билан табриклади.
Давлатимиз раҳбари ўз мактубида Дональд Трампнинг янги муддатдаги фаолияти давомида АҚШнинг халқаро майдондаги нуфузи ва обрў-эътибори, иқтисодий қудрати ва салоҳияти, глобал миқёсдаги ўрни ва аҳамияти янада ортишига ишонч билдирди.
Ўзбекистон АҚШнинг мамлакатимиз мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини доимий қўллаб-қувватлашга қаратилган сиёсатини юқори баҳолайди ва алоҳида қадрлайди.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни ташриф билан Ўзбекистонга келишга таклиф этди.

"Сизнинг биринчи Президентлик даврингизда Ўзбекистон-АҚШ ўртасида янги даврдаги стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилганини ва кўп қиррали алоқаларимиз юқори босқичга кўтарилганини истар эдим. Биз бундан кейин ҳам икки ва кўп томонлама платформалар доирасида узоқ муддатли ҳамкорлигимизни янада ривожлантиришдан манфаатдормиз", – дейилади Президентимиз мактубида.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни ташриф билан Ўзбекистонга келишга таклиф этди.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍36
Исроил «аксилтеррор операция» номи остида Женин шаҳрига ҳужум бошлади
Исроил кучлари Ғарбий Соҳил шимолидаги Женин шаҳрида жойлашган Фаластин қочқинлар лагерига ҳаво ҳужумларини уюштирмоқда.
Исроил томони ҳарбий кучлари Женин шаҳрида аксилтеррор операциясини бошлаганини эълон қилди.
Женинга бошланган кенг кўламли ҳарбий рейддан сўнг маҳаллий фаластинликлар орасида қурбонлар борлиги айтилмоқда. Маҳаллий шифохоналарга ярадорлар келтирилмоқда.

👎23👍10😢2