EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.7K photos
16K videos
31 files
67.9K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ўзбекистонда битта китоб ўқиган маҳбуснинг жазо муддати 3 кунга қисқариши мумкин

Ўзбекистонда маҳкумларнинг жазо муддатини китоб ўқиш орқали қисқартиришни кўзда тутувчи янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. “Миллий тикланиш” партияси томонидан илгари сурилаётган мазкур ташаббус хорижий тажрибага асосланган. Унга кўра, маҳкумлар тасдиқланган рўйхатдаги китобларни ўқиш ва имтиҳон топшириш орқали жазо муддатини қисқартириш имкониятига эга бўлади.

Лойиҳага кўра:
— 1 та китоб ўқиб, имтиҳонни топширган маҳкумнинг жазо муддати 3 кунга қисқаради.
— Маҳкумлар йилига кўпи билан 10 та китоб ўқиши мумкин.
— Китобларнинг рўйхати ва мазмуни Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан тасдиқланади.

Ташаббуснинг асосий мақсади – маҳкумларнинг билим ва маданиятини ошириш, уларни ижтимоий ҳаётга мослашишга тайёрлаш ва жазо ўташ жараёнида руҳий ҳамда ахлоқий ривожланишга ёрдам бериш.

“Китоб ўқиш маҳкумлар учун нафақат янги билим олиш, балки ўзини қайта тарбиялаш ва жамиятга мослашиш учун мотивация яратади,” дейди лойиҳа тарафдорлари.

Ташаббусга кўра, маҳкумлар фақат китоб ўқибгина қолмасдан, унинг мазмунини тушунганлигини ҳам исботлаши лозим. Буни текшириш мақсадида белгиланган тартибда имтиҳонлар ўтказилади. Маълумот учун, маҳкумлар учун адабиётлар рўйхати, шунингдек, улар ўқиши лозим бўлган китоблар ва имтиҳонлар ўзгариб, янгиланиб боради.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍26👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️“Манчестер Сити” расман Абдуқодир Ҳусанов трансферини оммага эълон қилди

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍27🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Манчестерга совринлар ютгани келдим» – Абдуқодир Ҳусановнинг янги жамоасидаги илк интервьюси

Бироз аввал “Манчестер Сити” ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов трансферини оммага эълон қилди.

Эътиборлиси, Ҳусанов интервьюда ўзимизнинг ўзбек тилидан фойдаланган.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
🔥15👍10
Абдуқодир Ҳусановнинг “Манчестер Сити”даги илк суръатлари...

АПЛ чемпиони Ҳусанов билан 2029 йилгача шартнома тузди. Келишув яна бир йилга узайиши мумкин.
 
Аввалроқ Манчестер клуби 20 ёшли футболчи учун «Ланс»га 40 млн евро тўлаши хабар қилинганди. Бу қиймат бонуслар ҳисобига яна ортиши мумкин. 
Шу тариқа Ҳусанов Англия Премер-лигасида ўйнайдиган биринчи ўзбек футболчисига айланди.

Шунингдек, Абдуқодир ўзбек ўйинчилари орасида энг қиммат трансфер бўлди. Аввалги рекордчи 2021 йил «Женоа»дан «Рома»га 18 млн еврога ўтган Элдор Шомуродов эди. 

Шунингдек, ҳимоячи «Ланс» тарихида ҳам энг қиммат трансферга айланди. Эътиборлиси, Франция клуби Ҳусановни 2023 йил июл ойида «Энергетик-БГУ»дан 100 минг еврога сотиб олганди.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍19🔥2👎1
«Ланс» доимо юрагимда қолади» — Ҳусанов

Яқиндагина “шаҳарликлар” сафига қўшилган Абдуқодир Ҳусанов собиқ жамоаси “Ланс” билан хайрлашди:

Юрагимда алоҳида ўрин тутган ва Европадаги илк катта саргузаштим бўлган “Ланс” жамоаси билан хайрлашиш вақти келди.

Франция ва “Ланс” шаҳрига самимий қабул учун катта раҳмат! Франция менга эшикларини очди, французлар менга меҳрибон эди. Бунинг учун сизларга раҳмат.

Ўтган бир ярим йил давомида мени қўллаб-қувватлаган барчага чуқур миннатдорлик билдираман.

“Ланс”нинг ажойиб мухлисларига катта раҳмат. Сиз жамоангиз учун ҳамма нарсага тайёр бўлган ҳақиқий армиясиз. Бизни олға етакладингиз, сўнгги нафасимизгача тинмай қўллаб-қувватладингиз.

Фаолиятимда мени янги синов кутиб турибди, лекин бу ерда бошдан кечирганларимни ҳеч қачон унутмайман. “Ланс” доимо юрагимда қолади ва менинг бир қисмим ҳамиша “Санг эт Ор” (“қон-олтин” – “Ланс”нинг лақаби – таҳр.) бўлиб қолади”, - деб ёзди Ҳусанов ўзининг Telegram саҳифасида.


Telegram
|Facebook I YouTube I Live
🔥18👍7👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Бойсундаги М25 кони жойлашган ҳудудда оловли майдончалар юзага келгани айтилмоқда Сурхондарёдаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” кони атрофида олинган видеодан кўринишича, кондан чиқаётган газ ҳудудда бир нечта оловли майдонларни ҳосил қилган. Маҳаллий аҳолига…
Энергетика вазирлиги: “М-25” кони ҳудудида ҳеч қандай кутилмаган вазиятлар кузатилмаган

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Бойсундаги М25 кони жойлашган ҳудудда оловли майдончалар юзага келгани акс этган видео эълон қилинган эди.Энергетика вазирлиги ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Унда айтилишича, 604-сонли қудуқда тозалаш ишлари олиб борилаётганда қудуқдан олис ҳудудларда ер юзасига яқин жойлашган бўшлиқлар ва коллекторлардаги микро ёриқларда кичик ҳажмдаги газ тўпланган.

Айни пайтда ҳудудда кичик ҳажмда тўпланган газни ёқиш орқали зарарсизлантириш ишлари олиб борилмоқда. Бундан кўзланган мақсад кислотали газларнинг атмосферага чиқишини олдини олишдан иборат.

Ушбу жараён атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олишда стандарт ёндашув ҳисобланади ва халқаро саноат хавфсизлиги талабларига тўла жавоб беради,

дейилади расмий изоҳда.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍9😢5
Ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳонлар тўлови каррасига ошгани айтилмоқда

Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини
олиш учун имтиҳонлар ўтказиладиган Тошкент имтиҳон марказларида нархлар кескин оширилгани айтилмоқда

Хабарларга кўра, Имтиҳон марказларида нархлар ҳеч қандай огоҳлантириш ва эълонларсиз каррасига оширилган, сабаб сифатида эса бензин ва шу кабиларнинг нархлари ошгани кўрсатилган.

Бироқ имтиҳон топшириш нархлари ошиши ҳақида ҳали расмий ахборот берилмади.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👎27👍5🔥1
Болаларга заҳарли илонлар билан томоша Пискентдаги боғчада кўрсатилгани аниқланди

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда болаларга заҳарли илонлар билан томоша кўрсатилгани акс этган видео тарқалган эди. Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати ҳолат Пискент туманидаги боғчада содир бўлганини маълум қилди.

“Биринчидан бу тур илонлар жуда тез ҳаракатланувчан ва заҳарли бўлишади. Иккинчидан таълим муассасаларида бундай заҳарли илонлар билан томошалар ўтказишга қайси раҳбар розилик бергани қизиқ. Цирк томошалари қўйиб юрган шахсларнинг илонларни сақлашга рухсати борми? Видеони диққат билан кузатсангиз илонлар билан ўйнаётган шахснинг ўзи ҳам илонларда қанчалик қўрқишини сезишингиз мумкин”,

деб ёзганди эколог Наргиз Қосимова.

“Жониворларни яшикка солиб устини мато билан беркитган одам жониворлар ўлиб қолиши ҳақида ўйламаса керак”,
дея қўшимча қилганди у.

Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси берган маълумотга кўра, бу томоша 16 январь куни Тошкент вилояти Пискент туманидаги 7-сонли давлат мактабгача таълим муассасасида ўтказилган. Бунда боғча маъмурияти томонидан болаларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфсизлик чоралари таъминланмаган.

Қайд этилишича, ушбу томоша Олмалиқ шаҳар “Кумуш диёр” хусусий корхонаси тасарруфидаги “Тошкент” ҳаваскорлик цирк жамоаси ходими Ҳ.А томонидан уюштирилган бўлиб, у ўқув йили аввалида туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига таълим тизимидаги муассасаларга цирк томошаларини намойиш қилиш бўйича хат ва дастур билан мурожаат қилган. Масъуллар томонидан ушбу томошаларга рухсат берилган. Намойишлар дастурида ҳайвонлар билан саҳна кўринишлари кўрсатилмаган.

Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганиш ишлари олиб борилди. Ишчи гуруҳ хулосаси билан ҳолатга бевосита масъул бўлган, эътиборсизлик қилган шахсларга нисбатан чора кўрилди.

Мазкур ҳолат ички ишлар органлари томонидан ҳам тўлиқ назоратга олинди.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍7🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Таксичи ухлаб қолган мижоз номига 12 млн кредит олган

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда такси ҳайдовчиси мижозга сув ичириб ухлатиб қўйиб, унинг номига 12 млн микрокредит расмийлаштириб олгани айтилган хабарлар тарқалди

У пулларни танишининг пластик картасига ўтказиб, пулларни банкомат орқали нақд қилиб олган.

Аслида эса маст мижоз таксичига локацияни кўриб кетасиз деб телефонини бериб ўзи ухлаб қолган, ва таксичи унинг номига телефонидан фойдаланиб кредит олиб уни дўстининг картасига ташлаб ечиб олган.

Тошкент шаҳар ИИБ, Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида ҳар иккала шахс ушланди.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍11
2024 йилда Ўзбекистонга муҳожирлар томонидан 15 миллиард долларга яқин пул ўтказилган

2024 йилда Ўзбекистонга жисмоний шахслар томонидан йўлланган пул ўтказмалари 30 фоизга ошиб, 14,8 миллиард долларга етди. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.

Маълумотларга кўра, маблағларнинг 77 фоизи – 11,5 миллиард доллар Россиядан келиб тушган. Трансфертларнинг қолган қисми Қозоғистон (795 миллион доллар), АҚШ (577 миллион доллар), Жанубий Корея (534 миллион доллар), Туркия (405 миллион доллар), Буюк Британия (135 миллион доллар) ва бошқа давлатлардан қабул қилинган.

Шунингдек, 2024 йилда P2P (онлайн) ўтказмалар ҳам жадал ривожланган. Уларнинг умумий сони 71 миллионтага етган бўлиб, 2023 йилга нисбатан 47 фоизга кўпайган. Онлайн ўтказмалар умумий трансфертлар ҳажмида 40 фоизга яқин улушни ташкил этган.

Марказий банкнинг маълум қилишича, 2024 йилда Ўзбекистондан чет элга йўлланган пул ўтказмалари 2,8 миллиард долларга етган. Банклар ва жисмоний шахслар ўртасидаги валюта олди-сотди операцияларининг умумий ҳажми 2023 йилга нисбатан 19 фоизга кўпайиб, 25,5 миллиард долларга етган. Шу билан бирга, ушбу даврда жисмоний шахслар томонидан банкларга 16,1 миллиард доллар миқдоридаги валюта сотилган, бу 2023 йилга нисбатан 31 фоизга кўпайган.

Билдирилишича, йил давомида жисмоний шахслар томонидан банклардан харид қилинган валюта 9,4 миллиард долларга етган, бу 2023 йилга нисбатан 3 фоизга кўпайган.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍9😢3
Маълум сабабларга кўра олмаган пенсиянгизнинг 12 ойлигини эмас 24 ойлигини олишингиз мумкинлигини билармидингиз?

Бугунги кунда қонунчиликда пенсионерга ҳисобланган, лекин унинг томонидан талаб қилиб олинмаган пенсияларни тўлаш муддати 12 ойдан 24 ойга узайтирилгани белгилаб қўйилган.

Мисол учун, сиз маълум сабабларга кўра чет элга кетдингиз ва 2 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтиб келдингиз.

Бунда сиз пенсиянгиз тўхтатилган кундан бошлаб 2 йиллик муддатдаги пенсия маблағларингизни олиш ҳуқуқига эга бўласиз.

Бунинг учун Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимига ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍11
EFFECT.UZ | Расмий канал
Бойсундаги М25 кони жойлашган ҳудудда оловли майдончалар юзага келгани айтилмоқда Сурхондарёдаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” кони атрофида олинган видеодан кўринишича, кондан чиқаётган газ ҳудудда бир нечта оловли майдонларни ҳосил қилган. Маҳаллий аҳолига…
«М-25» кони ҳудудида ҳеч қандай кутилмаган вазиятлар кузатилмаган — Эковазирлик

Эковазирлик матбуот котиби ҳам «М-25» кони ҳудудида ҳеч қандай кутилмаган вазиятлар кузатилмагани ҳақида маълум қилди.

Унда айтилишича, ҳудудда кичик ҳажмда тўпланган газни ёқиш орқали зарарсизлантириш ишлари олиб борилмоқда ва ундан кўзланган мақсад кислотали газларнинг атмосферага чиқишини олдини олишдан иборат экан.

Ушбу жараён атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олишда стандарт ёндашув ҳисобланаши ва халқаро саноат хавфсизлиги талабларига тўла жавоб бериши таъкидланган.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍3👎3😢2