EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.7K photos
16K videos
31 files
68K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
АҚШда TikTok'нинг фаолияти тикланишни бошлади

Трамп инаугурацияси куни TikTok'ни блокдан чиқаришни ваъда берган эди. Бугун, 20 январ куни АҚШда TikTok фаолияти тикланишни бошлади. Бу ҳақда илованинг Х ижтимоий тармоғидаги аккаунтида эълон қилинган баёнотда билдирилди.

"Хизмат кўрсатувчи шерикларимиз билан келишувга мувофиқ, АҚШ ҳудудида TikTok'нинг фаолияти тикланиш жараёнида", дейилган баёнотда.

TikTok бунинг учун АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трампга миннатдорлик билдирди.

Аввалроқ Трамп ўзининг TruthSocial ижтимоий тармоғида президентлигининг биринчи кунида TikTok'га қарши тақиқларнинг кучга киришини кечиктириш бўйича фармон чиқаришга ваъда берган эди. Шунингдек, у TikTok'нинг фаолиятини чекловчи тақиқни бузган компаниялар учун жазо чоралари қўлланмаслигини ҳам таъкидлаганди.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍4👎1
Пойтахтнинг икки туманида электр энергияси вақтинча ўчирилади

Бугун, 20 январ куни мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабаб Тошкентнинг Яшнобод ва Чилонзор туманларида электр энергияси вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ хабар берди. 

Қуйидаги ҳудудларда “свет” ўчирилади:

Яшнобод тумани: “Жарқўрғон”, “Мухтор Ашрафий”, “Янги давр” ҳамда “Бунёдкор” МФЙ айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 13:00 гача;

Чилонзор тумани: “Дўмбиробод”, “Боғзор”, “Ботирма” ҳамда “Тирсакобод” МФЙ айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача.

Таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Доналд Трамп инаугурацияси арафасида Вашингтондаги Capital One Arena'да нутқ сўзлади

Доналд Трамп нутқидан асосий иқтибослар:

◾️ Биз ғалаба қозондик! Вашингтондаги муваффақиятсиз тузум ҳукмронлигига чек қўяман ва Американи яна буюк қиламан;

◾️ Американинг тўрт йиллик таназзулига барҳам берилади. Биз Америка кучи ва фаровонлиги, қадр-қиммати ва ғурурининг янги бобини бошлаймиз;

◾️ Америка чегараларида ноқонуний муҳожирларнинг "босқинини" тўхтатишга ваъда бераман. Ўз инаугурация нутқимда бу масала юзасидан аниқ чораларни эълон қиламан;

◾️ Менга TikTok ижтимоий тармоғи ёқади, уни сақлаб қолиш керак. Бугундан бошлаб TikTok АҚШга қайтди;

◾️ Инаугурациядан кейин сизни жуда хурсанд қиладиган президент фармонларини кўрасиз;

◾️ Илон Маск Ҳукумат самарадорлиги департаментига раҳбарлик қилади;

◾️ Биз даҳоларимизга ғамхўрлик қилишимиз керак, чунки бизда уларнинг сони кам;

◾️ Байденнинг барча аҳмоқона буйруқлари 24 соат ичида бекор қилинади;

◾️ Ҳарбийларга АҚШ мудофааси учун “Темир гумбаз” каби ракетага қарши мудофаа тизимини яратиш бўйича кўрсатма бераман;

◾️ Украинадаги можарога барҳам беришга ва учинчи жаҳон уруши бошланишининг олдини олишга ваъда бераман;

◾️ Биз эркакларни аёллар спортидан узоқлаштирамиз.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍26
Тошкент шаҳрида ҳаракатсиз турган машина ёниб кетди

2025 йилнинг 20 январь куни соат 08:10 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасидаги MDIS институти автотураргоҳида ҳаракатсиз турган Nexia ёниб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.

Шунингдек, ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Ёнғин оқибатида тан жароҳат олганлар бўлмагани айтилмоқда.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍2
Қозоғистон Ўзбекистонга картошка экспортини 6 ойга тўхтатди

Қозоғистоннинг бир қатор вилоятларида картошка нархи кескин ошиб кетгани туфайли ҳукумат ушбу маҳсулотнинг учинчи давлатга экспортини олти ойга чеклашга қарор қилди. Бу ҳақда Kazinform хабар берди.

Қозоғистон ҳукумати матбуот хизматининг маълум қилишича, бош вазир кўрсатмасига биноан Қишлоқ хўжалиги, Савдо ва интеграция вазирликларига мамлакатдаги картошка бозорида юзага келаётган вазиятни мунтазам мониторинг қилиш топширилган.

«Қўшни давлатларда, айниқса, Ўзбекистонда талаб ортгани ва экспорт нархларининг юқорилиги туфайли жорий йилда картошка экспорти 1,5 баробарга ошиб, 411 минг тоннадан 605 минг тоннага етди. Бу каби талаб ажиотажи ички бозорга таъсир кўрсатди. Охирги ҳафтада экспорт билан шуғулланувчи ишлаб чиқарувчилар ўртасида нархларнинг кескин ўсиши қайд этилди (170 дан 270 тенгегача)»,
— дейилади ҳукумат хабарида.

Ички бозорда картошка нархини барқарорлаштириш учун Савдо фаолиятига оид масалалар бўйича идоралараро комиссия йиғилишида картошкани учинчи давлатга олиб чиқилишини 6 ой муддатга чеклаш бўйича қарор қабул қилинган.

«Мазкур чора ЕОИИ давлатларига тааллуқли эмас, аммо ушбу йўналишдаги экспорт назорат остида бўлади. Шу билан бирга, юзага келган вазият инобатга олинган ҳолда 16 январдан экспорт учун фитосанитар сертификатларни тақдим этиш бутунлай тўхтатилди»,

— дейилади хабарда.

Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигига кўра, бугунги кунда мавжуд захиралар 2025 йилги ҳосилга қадар ички бозор талабини қондириш учун тўлиқ етади. 19 январ ҳолатига кўра, 850 минг тоннадан ортиқ картошка захираси мавжуд.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍7😢2
Тошкентдан Қозонга учаётган самолёт Украина ракеталари туфайли манзилга етиб бора олмади 

Бу ҳақда Flightradar24 авиапарвозлар мониторинги портали маълум қилди.

Маълум бўлишича, Украина ракеталари Қозонни бомбардимон қила бошлади, ўша пайтда Тошкентдан келган Red Wings самолёти ҳудудга қўнмоқчи бўлаётган эди. Кейин у ҳудудни 80 км масофани айланиб ўтишга мажбур бўлди.

Энди экипаж муқобил аэродромга, Самара аэропортига кетишга қарор қилди.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
Реклама қонунчилигини бузгани учун Ucell жаримага тортилди

Рақобат қўмитаси томонидан олиб борилган мониторингларда “COSCOM” МЧЖ (Ucell) томонидан оммавий ахборот воситаларида жойлаштирилган рекламаларда бўрттирувчи маъно ифодаланганлик ҳолатлари аниқланди.

Юқоридагиларга кўра, қўмита Махсус комиссияси томонидан “COSCOM” МЧЖга нисбатан “Реклама тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиши аломатлари билан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан молиявий жарима қўллаш хақида қарор қабул қилинди.

Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан кўрсатма берилди.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍4😢2
"Толибон" расмийси аёллар таълимига қўйилган тақиқни қоралади

Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги директор ўринбосари Шер Аббос Станикзай ҳукуматни афғон аёллари ва қизларининг таълим олишига қўйилган тақиқларни бекор қилишга чақирди.

Амалдор диний мактабдаги маросимда тўпланганларга аёллар ва қизларнинг таълим олишини тақиқлашга ҳеч қандай сабаб йўқлигини айтди. "Толибон" етакчиси қизларга олтинчи синфдан кейин таълим олишни тақиқлаган. Ўтган йилнинг сентябрь ойида эса ҳукумат аёллар учун тиббий таълим ва курсларни ҳам тўхтатган.

Афғонистонда аёл ва қизлар фақат аёл шифокорлар ҳамда тиббиёт ходимларида даволаниши мумкин.

«Биз яна раҳбариятни таълим эшикларини очишга чақирамиз. 40 миллион аҳолининг 20 миллион нафарини барча ҳуқуқларидан маҳрум этиб, уларга нисбатан адолатсизлик қилмоқдамиз. Бу ислом қонунларига кўра эмас, балки бизнинг шахсий танловимиз ёки табиатимиз натижаси»,

деди Станикзай.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍17
Трамп АҚШ президенти инаугурацияси анъаналарини бузиб, унга хорижий сиёсатчиларни таклиф қилди — Politico

"Шу вақтгача Қўшма Штатлар президентлари инаугурация маросимига фақат хорижий дипломатларни таклиф қилинган, аммо бошқа давлат раҳбарлари чақирилмасди. Доналд Трумп бу анъанани бузиб, Хитой Халқ Республикаси раиси Си Жинпинга таклифнома юборган. Бироқ у рад жавобини бериб, ўрнига ўз ўринбосари Хан Чженни юборади"
,

деб ёзади нашр.

Шу билан бирга, маросимга бутун дунёдан ўнг қанот сиёсатчилар таклиф қилинган: Италия ва Венгрия бош вазирлари Жоржа Мелони ва Виктор Орбан, Аргентина ва Салвадор президентлари Хавер Милей ва Найиб Букеле, британиялик сиёсатчи Найжел Фараж, франциялик Эрик Земур, белгиялик Том Ван Грикен, Полшанинг собиқ бош вазири Матеуш Моравецкий ва Бразилиянинг собиқ президенти Жаир Болсонаро.

Германиялик сиёсатчилар орасида таклифнома ўнг популистик “Германия учун муқобил” партияси етакчиси Алис Вайделга юборилган. У бора олмаслигини ва ўрнига ҳамкасби Тино Хрупаллуни жўнатишини билдирган. Шу билан бирга, маросимга Еврокомиссия раиси, немис сиёсатчиси Урсула фон дер Ляйен таклиф қилинмаган. Politico буни “Европанинг марказчи асосий оқими иккинчи даражага туширилганини” дея қайд этди.

Маросимда шунингдек, АҚШнинг президентлари Жо Байден, Билл Клинтон, Жорж Буш ва Барак Обама ҳам қатнашади. Аммо тўрт йил олдин Байденнинг инаугурациясига Трумп бормаган эди.

Меҳмонлар орасида миллиардерлар Илон Маск, Марк Цукерберг, Жефф Безос, ОpenAI раҳбари Сэм Альтман ва TikTok раҳбари Шоу Цзи Чу ҳам бор. Инаугурацияда россиялик вакиллар қатнашиши кутилмаяпти.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍10
Эндиликда Умра ва Ҳажга борувчиларга эмланиш мажбурий бўлади

2025 йил 1 февралдан бошлаб Саудия Арабистони барча саёҳатчилар, жумладан Умра ёки Ҳажга борадиган зиёратчилар учун мажбурий эмланиш талабини жорий қилмоқда.

Икки ва ундан катта ёшдаги ҳар бир киши учун менингитга қарши эмлаш сертификатини тақдим этишни талаб қиладиган ушбу чора катта диний йиғилишлар пайтида аҳоли саломатлигини таъминлаш ва юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олишга қаратилган.

Тетравалент менингококга қарши вакцина Саудия Арабистонига жўнашдан камида 10 кун олдин олиниши керак. Бу талаб нафақат зиёратчиларга, балки Саудия Арабистонига туристик ёки бизнес визалари билан кирувчи барча саёҳатчиларга ҳам тегишли. Хавф юқори мамлакатлардан келганлар учун қўшимча эҳтиёт чоралари ҳам кўрилиши мумкин.

Бунда туризм агентликлари саёҳатчиларни тайёрлашда ҳал қилувчи роль ўйнайди. Улар ушбу янги талабга тезда мослашишлари ва мижозларни амалдаги соғлиқни сақлаш қоидалари ҳақида хабардор қилишлари зарур бўлади.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиларига кобра билан томоша кўрсатилди

Ижтимоий тармоқларда болалар боғчасида заҳарли илонлар билан томоша қўйилгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, боғча болаларига маъмурият томонидан болаларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфсизлик чоралари таъминланмаган ҳолда Ўрта Осиё кобралари билан томоша уюштирилган.

“Ҳозирда ички ишлар органлари томонидан мазкур ҳолат қачон ва қаерда содир бўлганини аниқлаш чоралари кўрилмоқда, вазиятга ҳуқуқий баҳо бериш масаласи ҳал этилади”,

дейилади Болалар омбудсмани муносабатида.

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилиши билдирилган.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍5👎2😢2
Навоийлик "автотеррорист" ўқувчига жиноий иш қўзғатилди

2008 йилда туғилган бола отасига тегишли бўлган Kia Sonet машинасини тунги вақтда Навоий шаҳри ҳудудида давлат рақамисиз, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмасдан бошқариб юрган. Ҳудудда хизмат олиб бораётган инспектор уни тўхтатмоқчи бўлганида, бола ходимни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Инспектор Жасуржон Муҳаммадов 1993 йилда туғилган, 2 фарзанднинг отаси бўлган. У ички ишлар органлари тизимида 2017 йилдан буён ишлаб келган.

Бош прокуратура навоийлик ўқувчининг содир этган йўл-транспорт ҳодисаси ортидан жиноий иш очилганини маълум қилди.

Қайд этилишича, одам ўлими билан боғлиқ ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 266 (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) ва 117 (Хавф остида қолдириш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍15
Биткоин курси илк бор $107 000 дан ошди

CoinmarketCap портали маълумотларига кўра, ҳозирда бир биткоин 107 754 АҚШ долларини ташкил қилмоқда. Бу ушбу криптовалюта тарихидаги энг юқори кўрсаткич.

Доналд Трамп 18 январда ишга туширган $ТRUMP мемкоини ҳозирда тахминан $60 туради. Савдолар бошида унинг нархи атиги $7 эди. Унинг рафиқаси Мелания Трамп ҳам ўз мемкоинини ишга туширди. $MELANIA виртуал тангалари дастлаб $7,4 га сотилган бўлса, ҳозирда улар $12 дан қимматроққа баҳоланмоқда.

Трамп сайловолди кампанияси давомида АҚШда крипто саноатни қўллаб-қувватлашга ваъда берган эди. Сайловда Трамп ғалаба қозонганидан сўнг биткоин бир неча бор ўзининг тарихий максимал қийматини янгилади.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бойсундаги М25 кони жойлашган ҳудудда оловли майдончалар юзага келгани айтилмоқда

Сурхондарёдаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” кони атрофида олинган видеодан кўринишича, кондан чиқаётган газ ҳудудда бир нечта оловли майдонларни ҳосил қилган. Маҳаллий аҳолига кўра, газ чиқиши оқибатида ёпилган йирик қудуқ атрофида ўнлаб тирқишлар пайдо бўлиб, улар ёндириб қўйилган.

Ҳолат юзасидан Энергетика вазирлиги ҳозирча муносабат билдирмади.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
😢11👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ССВ 2 ойлик чақалоқнинг қўли кесиб ташланганига изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда тиббиёт ходимларининг нотўғри муолажаси оқибатида 2 ойлик чақалоқнинг қўллари кесиб ташлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳолатга ойдинлик киритди.

2024 йил 9 декабрь куни соат 15:30 лар атрофида Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида яшовчи 2024 йилда туғилган қизалоқ Ҳ.Ж. ота-онаси томонидан Тошкент шаҳар 1-сон болалар клиник шифохонасига тана ҳароратининг кўтарилиши, йўтал, хириллаш, ҳансираш, безовталик ва ҳолсизлик каби шикоятлар билан олиб келинган.

Бемор зудлик билан навбатчи шифокор Н.Султанова томонидан тиббий кўрикдан ўтказилган. Дастлабки текширув давомида унга пневмония ташхиси қўйилган. Беморнинг аҳволи шифокорлар томонидан оғир дея баҳоланиб, дарҳол муассасанинг чақалоқлар ва чала туғилган чақалоқлар патологияси бўлимига госпитализация қилинган.

Шунингдек, бўлимда гематолог, ангиохирург, болалар жарроҳи, неонатал-жарроҳ каби тор соҳа мутахассислари томонидан ўтказилган қўшимча ва клиник тиббий текширувлар натижасида беморга — асосий: сепсис, септисемия, COVID-19 этиологияли шифохонадан ташқари пневмония асосий ташхиси ҳамда туғма юрак нуқсони-бўлмачалараро тўсиқ нуқсони касаллиги ва унинг асорати бўлган нафас етишмовчилиги 1 ва 2-даража, юрак-қон томир етишмовчилиги 1 ва 2-а даражаси ташхиси қўйилган.

Муассасада даволаниш вақтида қизалоқда чап томонлама елка артерияси тромбоэмболияси, чап қўл ва чап қўл панжасида қон айланишининг 3-а даражали ўткир бузилиши, полиорган етишмовчилиги кузатилган. Шу сабабли бемор ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида ампутация ўтказишга қарор қилинган ва ота-онасининг розилиги билан унда жарроҳлик аралашуви амалга оширилган. Ҳозирда чақалоқнинг аҳволи стабил ҳолатда.

Қайд этилишича, айни пайтда мазкур ҳолат соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тўлиқ назоратга олиниб, вазиятга аниқлик киритиш мақсадида хизмат текшируви ўтказилмоқда. Якуний хулосалар бўйича жамоатчиликка қўшимча маълумот берилади.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍9👎2
Эрон суди машҳур хонандани ўлимга ҳукм қилди

Эрон суди машҳур хонанда Амир Ҳусайн Магсудлуни шаккокликда айблаганидан кейин ўлим жазосига ҳукм қилди.

37 ёшли хонанда 2018 йилдан бери Истанбулда истиқомат қилган. Бироқ 2023 йил декабрида Туркия полицияси уни Эронга топширган. Ўшандан бери у Эронда ҳибсда сақланмоқда. У «фоҳишабозлик»ни тарғиб қилгани учун 10 йилга озодликдан маҳрум қилинган, бошқа ҳолларда эса у «номақбул контент» тарқатишда айбланган.

Олий суд ишни қайта кўриб чиққан ва Амир Ҳусайн Магсудлуни пайғамбарни ҳақоратлаганликда айблаб, ўлим жазосига ҳукм қилган.

Реп, поп-мусиқа ва Р&Б уйғунлиги билан танилган кўплаб татуировкаларга эга бўлган ижрочи илгари консерватив сиёсатчилар орасида «машҳур» бўлган. Улар хонанда ёш ва либерал эронликларнинг фикрига таъсир ўтказмоқчи эканини айтган.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍32🔥1
Ҳафта давомида ҳарорат пасайиб, ёмғир, қор ёғади

«Ўзгидромет» 20-26 январь кунлари Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво шароитлари ҳақида маълумот берди. Ҳафтанинг турли кунларида ёғингарчилик, ҳароратнинг пасайиши ва кучли шамол кузатилиши прогноз қилинмоқда.

20 январь, душанба куни Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи ҳаво ҳарорати 7-12 даража илиқ, жанубий ҳудудларда баъзи жойларда 15 даражагача илиқ бўлиши прогноз қилинган. Шамол айрим жойларда 15-20 м/с тезликда эсиши мумкин.

21 январь, сешанба куни Республиканинг катта қисмида ёмғир ёғади, шимолий ҳудудларда ёмғир қорга айланади. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда кучли ёғингарчилик бўлиши мумкин. Фарғона водийсида ёғингарчилик эҳтимоли паст. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.


22 январь, чоршанба куни Волга бўйидан келадиган совуқ ҳаво массалари сабабли ёғингарчилик бутун республика бўйлаб давом этади. Кўплаб ҳудудларда ёмғир қорга айланади, лекин Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятларида ёғингарчилик бўлмайди. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.


23 январь куни фақат марказий ва шарқий ҳудудларда қор ёғиши кутиляпти. Ҳарорат кечаси 2-7, шимолда 8-13 даража совуқ, кундузи 0-5 даражагача совиши мумкин.

24 январь, жума куни ҳеч қандай ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлиши тахмин қилинмоқда.

Пойтахтимиз Тошкент шаҳрида 20 январь, душанба куни ёғингарчилик бўлмайди, кундузи ҳаво 10-12 даража илиқ бўлади. Сешанба куни ёмғир ёғиши, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. 22 январь куни ёмғир қўрга айланиши тахмин қилинмоқда. Пайшанба куни кечаси қор ёғиши тахмин қилиняпти. Тошкентда ҳаво ҳарорати ҳафта давомида кечаси 4-6 даража совуқ, кундузи 1 даража совуқдан 1 даража илиққача ўзгаради.

21—23 январь кунлари Республика бўйлаб шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда у 20-23 м/с гача етиши тахмин қилинган. Шунингдек, ҳафта давомида кўплаб ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли бор.

Ҳафта давомида республика бўйлаб номунтазам ёғингарчилик ва совуқ ҳаво кузатилади. Фуқароларга иссиқ кийим кийиш, туманли кунларда транспорт воситаларидан фойдаланишда эҳтиёткор бўлиш ва йўл ҳаракат қоидаларига риоя қилиш тавсия қилинади.


Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бозор расталарида сотилаётган гўштларнинг сифат даражаси ўрганилди

Ўрганиш давомида бир қатор бозорларда гўшт маҳсулотлари учун лаборатория текшируви хулосаси олдиндан ёзиб берилгани аниқланди.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига биринчи ўринбосар тайинланди

Жураев Марат Юлдашевич Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

М. Жураев тайинловга қадар Президент Администрацияси банк соҳаси, молия бозори ва молиявий технологияларни ривожлантириш шуъбаси мудири лавозимида фаолият юритган.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍6😢2
Тошкентда 6 ёшли бола иссиқ сув қувурига тушиб кетиб, вафот этди

«Коммуналчи иссиқлик қувваттаъмир» МЧЖнинг ташқи трубаларни таъмирлаш монтажчиси темир цех майдонидаги ер остидан ўтган иссиқлик трубалари жойлашган қувурда унинг устки темир-бетон қопламасини олиб ташлаган ҳолда таъмирлаб, ишларни якунига етказмасдан очиқ ҳолатда қолдирган.

Оқибатда 2024 йил 9 июль куни 2018 йилда туғилган бола очиқ қолдирилган қувур ичига тушиб кетиб, юқори нафас йўлларининг суюқлик билан беркилиши оқибатида иссиқ сувдан 100 фоиз куйиш оқибатида вафот этган.

Суд ҳукми билан айбланувчи ЖКнинг 258-моддаси (тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми «а» банди билан айбли деб топилиб, унга нисбатан бир муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳамда иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👎17👍3