This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тармоқда ўзбекларни итга тенглаштирган россияликнинг видеоси тарқалмоқда
ТИВ қандай чора кўради? Яна рус элчисини илтимос билан таклиф қилиб, мулойимлик билан муносабатда бўладими ёки ўзининг мустақил давлат эканини кескин равишда эслатадими?!
Эслатиб ўтамиз, шу пайтгача Ўзбекистонга таҳдид қилган рус сиёсатчиларига ҳеч қандай чора қўлланмаган!
Telegram|Facebook I YouTube I Live

😢32👍13👎11🔥4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мудофаа вазирлиги огоҳликка чақиради
Муддатли ҳарбий хизматга юбориш, контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш, мудофаа ишлари бошқармаси ва бўлимларида амалга ошириладиган ҳар қандай ҳужжат ишлари мутлақо бепул.
Ушбу масалалар юзасидан ишингизни моддий маблағ эвазига ҳал қилиб беришни таклиф этишдими? Ундай кимсаларга ишонманг! Жиноятчиларга шерик бўлиб, келажагингизни барбод қилманг!

👍101
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҲАМАС Исроилга 3 нафар гаровдагини топширди – Al Arabiya
ҲАМАС гаровга олинган уч аёлни Халқаро Қизил хоч ташкилоти вакилларига топширди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил озод қилиши керак бўлган 90 нафар фаластинлик маҳбуслар рўйхати борлиги хабар қилинган эди.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
ҲАМАС гаровга олинган уч аёлни Халқаро Қизил хоч ташкилоти вакилларига топширди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали хабар берди.
Бир муддат олдин ҲАМАС озод қилишни режалаштираётган уч аёлнинг исмлари рўйхатини топширган эди. Улар: Роми Гонен, Эмили Дамари ва Дорон Штайнбречер.
Маълум қилинишича, бундан буён (сулҳнинг биринчи босқичи даврида) ҲАМАС ҳар шанба куни гаровга олинганларни Исроилга топширади. Бунинг эвазига эса Исроил жами 700 нафар фаластинликни озод қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил озод қилиши керак бўлган 90 нафар фаластинлик маҳбуслар рўйхати борлиги хабар қилинган эди.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍5
"Ўзбекистонда янги «GAB Airlines» авиакомпанияси ташкил этилгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди" – Фуқаро авиацияси агентлиги
Оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистонда янги «GAB Airlines» авиакомпанияси ташкил этилгани ва Airbus-320 ва Airbus-330 ҳаво кемаларида парвозларни амалга ошириши ҳақидаги хабарлар тарқалди. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги фуқаро авиацияси агентлиги хабар юзасидан расмий муносабат билдирди. Унда айтилишича ушбу хабар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Фуқаро авиациясида ҳаво кемаларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ҳар қандай фаолиятни амалга ошириш учун, Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодекси ва Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида қонун талабларига мувофиқ ҳар қандай юридик шахс “Ўзавиация” агентлигидан белгиланган тартибда ҳаво кемаси эксплуатанти сертификатини олиши шарт.дейилади хабарда.
Фақатгина ҳаво кемаси эксплуатанти сертификатини олгандан кейингина авиакомпания мақомини олиш мумкин ва ҳаво кемаларида ҳаво ташувларини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади.
Ўзини «GAB Airlines»авиакомпанияси деб атаётган ташкилот бугунги кунга қадар “Ўзавиация” агентлигига ҳаво кемаси эксплуатанти сертификатини олиш учун ариза ва ҳаво кемасини сотиб олгани ёки ижарага (лизингга) олгани ҳақидаги ҳужжатларни тақдим этмаган.
Шундай қилиб, оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистонда «GAB Airlines» авиакомпанияси ташкил этилгани ҳақида эълон қилинаётган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди,
Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍3
Японияликлар очлик ва йўқликдан қочиб, қамоқхоналарга боришмоқда!
CNN мақоласига кўра, Япониядаги йирик аёллар қамоқхонаси асосан кекса ёшдаги аёллар билан тўлган. Маҳбуслар учун ёлғизлик муаммоси шу қадар оғирки, улар панжара ортида қолишни афзал кўришади.
«Ҳатто бу ерда абадий яшаш учун ойига 20-30 минг иена (130-190 АҚШ доллари) тўлашга тайёрлигини айтганлар ҳам бор» — дейди «Точиги аёллар қамоқхонаси» ходими Такаёши Ширанага.
Маълум қилинишича, у ерда маҳбуслар мунтазам овқатланиш, бепул тиббий ёрдам, парвариш ва эркин ҳаётда уларга етишмайдиган мулоқот имкониятини олишади.
«Бу қамоқхонада жуда яхши одамлар бор. Балки бу ҳаёт мен учун энг барқарори бўлса керак» — деди озиқ-овқат ўғирлагани учун жазо ўтаётган 81 ёшли жиноятчи.
Шунингдек, Японияда 65 ёшдан ошганларнинг 20 фоизи қашшоқликда яшаши қайд этилган. Қўриқчи Ширанаганинг айтишича, кўпчилик омон қолиш ва яшаш учун қамоқхонага тушади.

😢13👍11🔥2
Швейцария Алишер Усмоновнинг активларини блокдан чиқарди
Швейцариянинг Иқтисодий масалалар бўйича давлат котибияти (СЕCО) бошқа юрисдикциялардаги мулкка хизмат кўрсатиш учун тўловларни амалга ошириш мақсадида илгари россиялик миллиардер Алишер Усмонов билан боғлиқ бўлган трастларнинг Credit Suisse банкидаги ҳисоб рақамларида 6,5 миллион евродан ортиқ маблағни блокдан чиқарди.
https://effect.uz/6132

👍9👎2
Ҳусийлар жаҳон иқтисодиётига 200 миллиард долларлик зарар етказди — Тhe Economist
Энг катта зарарни Миср кўрган — Сувайш канали орқали тушадиган даромаддан етти миллиард доллар йўқотган. АҚШ эса кемаларни ҳимоя қилиш учун беш миллиард доллар сарфлаган.
Ҳусийларнинг ҳаракатларидан Россия ва Хитой фойда кўргди. Ҳозирда Сувайш канали орқали ташиладиган нефт маҳсулотларининг катта қисми Россияга тегишли. Қизил денгиздаги Хитой кемалари сони ўсиб, умумий ҳажмнинг бешдан бир қисмини ташкил этмоқда.
дея қайд этади The Economist.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
"2024 йил давомида Яман ҳусийлари савдо кемаларини Африкани айланиб ўтишга мажбур қилиб, денгиз орқали юк ташиш харажатларини беш баравар ошишига сабаб бўлди. Натижада ёқилғи сарфи ортиб, ҳар бир рейс тахминан бир миллион долларга қимматлашди. Қизил денгизда юк ташиш учун суғурта тарифлари 20 бараварга ошган",деб ёзади нашр.
Энг катта зарарни Миср кўрган — Сувайш канали орқали тушадиган даромаддан етти миллиард доллар йўқотган. АҚШ эса кемаларни ҳимоя қилиш учун беш миллиард доллар сарфлаган.
Ҳусийларнинг ҳаракатларидан Россия ва Хитой фойда кўргди. Ҳозирда Сувайш канали орқали ташиладиган нефт маҳсулотларининг катта қисми Россияга тегишли. Қизил денгиздаги Хитой кемалари сони ўсиб, умумий ҳажмнинг бешдан бир қисмини ташкил этмоқда.
"Яман ҳусийлари Исроил ва Ғазо секторидаги ҲАМАС ҳаракати ўртасидаги уруш бошланганидан бери Қизил денгиздаги ҳарбий кемалар ва савдо кемаларига мунтазам равишда ҳужум қилиб келмоқда. 19 январ куни кучга кирган ўт очишни тўхтатиш режими ҳусийлар ҳужумларини қисман камайтириши мумкин, аммо улардан келадиган таҳдидни тўлиқ бартараф этмайди",
дея қайд этади The Economist.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍11😢1
Навоийда янги йирик лойиҳалар қурилишига старт берилди
2024 йилда Навоий шаҳри таркибида Янги Навоий шаҳарчаси биринчи босқичи қурилиш жараёнлари бошланган эди. Шаҳарчада баландлиги 7 дан 32 қаватгача бўлган турар жойлар, мактаблар, боғчалар ва поликлиника, шунингдек, боғ ва университетнинг янги биноси қурилиши режалаштирилган.
Бугун, 19 январ куни Навоий вилояти тарихи зарварақлари учун яна бир муҳим сана сифатида муҳрланадиган бўлди. Навоий шаҳридаги "Фаровон" МФЙ ҳудудида “GRATIS BUILDINGS” МЧЖ томонидан конгресс ҳол, 27 қаватли меҳмонхона ва бизнес маркази, кўп қаватли турар жой комплекси қурилишига старт берилди. Ушбу тадбирда вилоят раҳбари Нормат Турсунов, нуронийлар, ҳудудлар раҳбарлари ва бир гуруҳ фаоллар иштирок этди.
Бундан ташқари, Навоий шаҳри "Ёшлик" маҳалласидаги 19 гектар майдонда Навоий давлат университетининг янги кампуси қад ростлайди. 2027 йилга қадар битказилиши режалаштирилган талабалар шаҳарчасида 12 минг ўринли ўқув бинолари, 2 минг 400 ўринли талабалар турар жойлари, спорт иншоотлари, амфитеатр, сайилгоҳ, замонавий ўқув лабораториялари, музей, илмий-тадқиқот ва коворкинг марказлари, кутубхона, очиқ ва ёпиқ типдаги бассейн ва бошқа инфратузилмага эга замонавий бинолар қурилади.
Ушбу лойиҳаларга ҳам айнан бугун рамзий старт берилди. Келажакда бу каби замонавий ва ҳашаматли объектлар Янги Навоий шаҳарчасига ўзига хос кўрк бағишлайди.

👍8🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Озод бўлиши кутилаётган фаластинликлар Исроил қамоқхонасидан олиб чиқилмоқда
Исроилнинг Дамон қамоқхонасидан олиб чиқилаётган фаластинлик аёл маҳбуслар Фаластин қаршилик ҳаракати билан маҳбус алмашиш келишуви доирасида озод этилиши кутиляпти.
Келишувга кўра, Исроил томони озод қилинган 3 нафар фуқароси эвазига жами 90 нафар фаластинлик маҳбусни қўйиб юбориши керак. Бу яқин соатларда амалга оширилиши айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, сулҳнинг биринчи босқичи тахминан 42 кун давом этади ва бундан буён ҲАМАС ҳар ҳафта яна 3-4 нафар гаровга олинганларни, Исроил томони эса келишилган сондаги фаластинликларни озод қилади.

👍15
Одам савдосида айбланган ўзбекистонлик Туркиядан депортация қилинди
Ўзбекистон ва Туркия ИИВлари ҳамкорликда одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланиб, Ўзбекистонда қидирувда бўлган, 34 ёшли Салиева Ўғилхон Тошкент шаҳрига депортация қилинди.
Мазкур шахснинг Ўзбекистон фуқароларини чет элда қонунга хилоф равишда ҳужжатларини олиб қўйгани ва шаҳвоний мақсадларда сотиб юборгани айтилмоқда.
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Ў.Салиеванинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Бош консулхонага ёки Ўзбекистон Республикаси ИИВ ёхуд ички ишлар органларининг қуйи ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилиш сўраляпти.
– дейилади хабарда.

«Жиноят учун жазонинг муқаррарлигини таъминлаш мақсадида Туркия ҳудудида ҳамкорликдаги тадбирлар тизимли равишда давом эттирилмоқда»,
– дейилади хабарда.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бутун бир миллат итга тенглаштириляпти, шундаям Ўзбекистон ТИВ мум тишлаб ўтирмоқчими?! — Кушербаев россияликлар ўзбекларни итга тенглаштиргани ҳолати юзасидан ТИВдан изоҳ сўради
Telegram|Facebook I YouTube I Live
Telegram|Facebook I YouTube I Live
🔥33👍20👎1😢1
Ўзбекистон ЮНЕСКО Ижроия кенгаши аъзолигига номзодини расман илгари сурди
ЮНЕСКОнинг Париждаги бош қароргоҳида Ўзбекистоннинг ЮНЕСКО Ижроия кенгаши аъзолигига номзодини расман илгари суришга бағишланган учрашув ўтказилди.
Унда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаяне Умерова, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКО ҳузуридаги доимий вакили Камол Мухторов ва ЮНЕСКО Ижроия кенгаши раиси Вера Лакей иштирок этди.
Учрашувда мамлакатнинг ЮНЕСКО мақсадларига содиқлиги ва ташкилот фаолиятига қўшаётган доимий ҳиссаси эътироф этилди. Мазкур учрашув чоғида Ўзбекистон 2027-2030 йиллар давомида ЮНЕСКО Ижроия кенгаши аъзолигига номзодини расман илгари сургани маълум қилинди.
Томонлар маданиятлараро мулоқотни мустаҳкамлаш, янги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва 2025 йил ноябрь ойида Самарқандда ўтказилиши режалаштирилган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида муҳокама қилиниши кутилаётган лойиҳалар бўйича ҳам фикр алмашди.
Жамғарма ахборот хизмати хабарига кўра, учрашувда Ўзбекистоннинг мазкур ташаббуси халқаро маданий ҳамкорликка садоқати ва амалий фаолиятининг ёрқин намунаси сифатида эътироф этилди.