EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.7K photos
16K videos
31 files
68K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Юн Сок Ёл тарафдорлари Сеулдаги Ғарбий округ суди биносида тартибсизликлар уюштирди — Yonhap

Оломон суд биносига бостириб кириб, ойна ва мебелларни синдирди, бундан ташқари, полиция ходимларига ҳужум қилди.

"Полиция тартибсизлик уюштирганларларни суд биносидан чиқариб юборишга муваффақ бўлди, уларнинг бир қисми ҳибсга олинди", дея хабар бермоқда ОАВ.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍8
Навалнийнинг адвокатлари озодликдан маҳрум қилинди

Владимир областининг Петушинский суди ҳозирда вафот этган мухолифатчи Алексей Навалнийнинг уч собиқ адвокати — Вадим Кобзев, Алексей Липцер ва Игор Сергунинни «экстремистик ҳамжамиятда» иштирок этиш иши бўйича уч ярим йилдан беш ярим йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Вадим Кобзев 5,5 йил, Алексей Липцер беш йил, Игор Сергунин эса уч йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Ëпиқ суд мажлисидаги эшитувлар 24 декабрь куни якунланди. 10 январь куни адвокатлар сўнгги сўзларни айтишди.

Адвокатларга ҳукм 10 январь куни чиқиши керак эди, кейин 17 январга қолдирилди.

«Навалнийнинг адвокатлари устидан ҳукм 17 январь куни соат 10:00 да эълон қилинди. Навалний Россияга қайтиб келган ва қамоққа олинган кун. Менга айтингчи, бу тасодифми?» — деди ФБК директори Иван Жданов бу борада.


Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍10😢3
TikTok АҚШдаги фаолиятини тўхтатди, илова App Store'дан ҳам ўчириб ташланган

Хизмат Қўшма Штатларда платформага нисбатан федерал тақиқ кучга киришидан олдин ишлашдан тўхтади. Reuters маълумотига кўра, иловани очишга уриниш вақтида фойдаланувчилар TikTok'нинг мавжуд эмаслиги ҳақида хабар олишмоқда.

"АҚШда TikTok'ни тақиқловчи қонун қабул қилинди. Афсуски, бу сиз ҳозирча TikTok'дан фойдалана олмаслигингизни англатади. Бизнинг омадимиз шундаки, президент Трамп ўз вазифасига киришгач, TikTok'ни тиклаш бўйича ечим устида ишлашини аниқ билдирди. Илтимос, янгиликларни кузатиб боринг", дейилади иловадаги хабарда.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍19
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдуқодир Ҳусанов трансфери энг юқори давраларда муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси билан учрашувда футболчи Абдуқодир Ҳусанов ҳақида суҳбатлашди.

Шайх Холид ибн Муҳаммад Ол Наҳаён бундай футболчини улғайтирган ўзбек халқига ҳурматини билдирди.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍11👎2😢1
Жанубий Корея ўзбекистонликларга чеклов қўйди

Жанубий Кореяда иқтисодий ўзгаришлар ҳамда ўзбекистонлик ходимларнинг иш жойларини сабабсиз тарк этиш ҳолатлари кўп кузатилганлиги боис қабул чекловлари ўрнатилмоқда. Бу ҳақда  Миграция агентлиги хабар берди.

Маълум бўлишича, 2024 йилда Жанубий Кореяга E-9 визаси билан ишлаш учун 3080 нафар фуқаро юборилган бўлиб, бу рақам 2023 йилга нисбатан анча пасайганлигини кўрсатади.

Жумладан, Миграция агентлиги бош мутахассиси Достон Олимжонов бу фақат ўзбекистонликлар билан боғлиқ ҳолат эмаслигини таъкидлаб ўтиб, Непалнинг Кореяга юборган мигрантлари сони бир йилда 19 758 нафардан 7081 нафарга камайганлигини мисол сифатида кўрсатди.

Шунингдек, юзага келган иқтисодий инқирозлар сабабли, Кореяда кўплаб компаниялар ўзларини банкрот деб эълон қилмоқда. Агентлик бошқарма бошлиғи Азим Алматовнинг таъкидлашича, иш ташлаш ҳолатлари Сенегал ва Вьетнам давлатларида камроқ кузатилганлиги боис, Корея кўпроқ уларнинг фуқароларини танлашмоқда.

Ҳозирда, ташкилот томонидан илгари сурилаётган кўникма ва мослашувни кучайтиришга қаратилган дастурлар юқоридаги муаммоларни бартараф этишга қаратилган.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍18👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижондаги боғчада 14 январ муносабати билан ўтказилган тадбир ташкилотчилари ишдан олинди

Байрам тадбирида боғча тарбияланувчилари оталари билан бирга диний мазмундаги қўшиққа рақс тушишгани сабаб қилиб келтирилмоқда.

Маълумотларга кўра, байрамдан сўнг боғча мудири, шунингдек, ташкилий ишлар учун масъул бўлган бошқа шахслар ишдан бўшатилгани айтилмоқда.

Боғча таъминотини ўмараётганлар, ҳокимликда таниши бор мудиралар эса жойидан қимирламай ишлаб келмоқда.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍35👎19😢6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тармоқда ўзбекларни итга тенглаштирган россияликнинг видеоси тарқалмоқда

ТИВ қандай чора кўради? Яна рус элчисини илтимос билан таклиф қилиб, мулойимлик билан муносабатда бўладими ёки ўзининг мустақил давлат эканини кескин равишда эслатадими?!

Эслатиб ўтамиз, шу пайтгача Ўзбекистонга таҳдид қилган рус сиёсатчиларига ҳеч қандай чора қўлланмаган!

Telegram|Facebook I YouTube I Live
😢32👍13👎11🔥4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мудофаа вазирлиги огоҳликка чақиради

Муддатли ҳарбий хизматга юбориш, контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш, мудофаа ишлари бошқармаси ва бўлимларида амалга ошириладиган ҳар қандай ҳужжат ишлари мутлақо бепул.

Ушбу масалалар юзасидан ишингизни моддий маблағ эвазига ҳал қилиб беришни таклиф этишдими? Ундай кимсаларга ишонманг! Жиноятчиларга шерик бўлиб, келажагингизни барбод қилманг!

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍101
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҲАМАС Исроилга 3 нафар гаровдагини топширди – Al Arabiya

ҲАМАС гаровга олинган уч аёлни Халқаро Қизил хоч ташкилоти вакилларига топширди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали хабар берди.

Бир муддат олдин ҲАМАС озод қилишни режалаштираётган уч аёлнинг исмлари рўйхатини топширган эди. Улар: Роми Гонен, Эмили Дамари ва Дорон Штайнбречер.

Маълум қилинишича, бундан буён (сулҳнинг биринчи босқичи даврида) ҲАМАС ҳар шанба куни гаровга олинганларни Исроилга топширади. Бунинг эвазига эса Исроил жами 700 нафар фаластинликни озод қилади.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил озод қилиши керак бўлган 90 нафар фаластинлик маҳбуслар рўйхати борлиги хабар қилинган эди.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍5
"Ўзбекистонда янги «GAB Airlines» авиакомпанияси ташкил этилгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди" – Фуқаро авиацияси агентлиги

Оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистонда янги «GAB Airlines» авиакомпанияси ташкил этилгани ва Airbus-320 ва Airbus-330 ҳаво кемаларида парвозларни амалга ошириши ҳақидаги хабарлар тарқалди. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги фуқаро авиацияси агентлиги хабар юзасидан расмий муносабат билдирди. Унда айтилишича ушбу хабар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Фуқаро авиациясида ҳаво кемаларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ҳар қандай фаолиятни амалга ошириш учун, Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодекси ва Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида қонун талабларига мувофиқ ҳар қандай юридик шахс “Ўзавиация” агентлигидан белгиланган тартибда ҳаво кемаси эксплуатанти сертификатини олиши шарт.

Фақатгина ҳаво кемаси эксплуатанти сертификатини олгандан кейингина авиакомпания мақомини олиш мумкин ва ҳаво кемаларида ҳаво ташувларини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади.

Ўзини «GAB Airlines»авиакомпанияси деб атаётган ташкилот бугунги кунга қадар “Ўзавиация” агентлигига ҳаво кемаси эксплуатанти сертификатини олиш учун ариза ва ҳаво кемасини сотиб олгани ёки ижарага (лизингга) олгани ҳақидаги ҳужжатларни тақдим этмаган.

Шундай қилиб, оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистонда «GAB Airlines» авиакомпанияси ташкил этилгани ҳақида эълон қилинаётган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди,
дейилади хабарда.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍3
Японияликлар очлик ва йўқликдан қочиб, қамоқхоналарга боришмоқда!

CNN мақоласига кўра, Япониядаги йирик аёллар қамоқхонаси асосан кекса ёшдаги аёллар билан тўлган. Маҳбуслар учун ёлғизлик муаммоси шу қадар оғирки, улар панжара ортида қолишни афзал кўришади.

«Ҳатто бу ерда абадий яшаш учун ойига 20-30 минг иена (130-190 АҚШ доллари) тўлашга тайёрлигини айтганлар ҳам бор» — дейди «Точиги аёллар қамоқхонаси» ходими Такаёши Ширанага.

Маълум қилинишича, у ерда маҳбуслар мунтазам овқатланиш, бепул тиббий ёрдам, парвариш ва эркин ҳаётда уларга етишмайдиган мулоқот имкониятини олишади.

«Бу қамоқхонада жуда яхши одамлар бор. Балки бу ҳаёт мен учун энг барқарори бўлса керак» — деди озиқ-овқат ўғирлагани учун жазо ўтаётган 81 ёшли жиноятчи.

Шунингдек, Японияда 65 ёшдан ошганларнинг 20 фоизи қашшоқликда яшаши қайд этилган. Қўриқчи Ширанаганинг айтишича, кўпчилик омон қолиш ва яшаш учун қамоқхонага тушади.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
😢13👍11🔥2
Швейцария Алишер Усмоновнинг активларини блокдан чиқарди

Швейцариянинг Иқтисодий масалалар бўйича давлат котибияти (СЕCО) бошқа юрисдикциялардаги мулкка хизмат кўрсатиш учун тўловларни амалга ошириш мақсадида илгари россиялик миллиардер Алишер Усмонов билан боғлиқ бўлган трастларнинг Credit Suisse банкидаги ҳисоб рақамларида 6,5 миллион евродан ортиқ маблағни блокдан чиқарди.

https://effect.uz/6132

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍9👎2
Ҳусийлар жаҳон иқтисодиётига 200 миллиард долларлик зарар етказди — Тhe Economist

"2024 йил давомида Яман ҳусийлари савдо кемаларини Африкани айланиб ўтишга мажбур қилиб, денгиз орқали юк ташиш харажатларини беш баравар ошишига сабаб бўлди. Натижада ёқилғи сарфи ортиб, ҳар бир рейс тахминан бир миллион долларга қимматлашди. Қизил денгизда юк ташиш учун суғурта тарифлари 20 бараварга ошган",
деб ёзади нашр.

Энг катта зарарни Миср кўрган — Сувайш канали орқали тушадиган даромаддан етти миллиард доллар йўқотган. АҚШ эса кемаларни ҳимоя қилиш учун беш миллиард доллар сарфлаган.

Ҳусийларнинг ҳаракатларидан Россия ва Хитой фойда кўргди. Ҳозирда Сувайш канали орқали ташиладиган нефт маҳсулотларининг катта қисми Россияга тегишли. Қизил денгиздаги Хитой кемалари сони ўсиб, умумий ҳажмнинг бешдан бир қисмини ташкил этмоқда.

"Яман ҳусийлари Исроил ва Ғазо секторидаги ҲАМАС ҳаракати ўртасидаги уруш бошланганидан бери Қизил денгиздаги ҳарбий кемалар ва савдо кемаларига мунтазам равишда ҳужум қилиб келмоқда. 19 январ куни кучга кирган ўт очишни тўхтатиш режими ҳусийлар ҳужумларини қисман камайтириши мумкин, аммо улардан келадиган таҳдидни тўлиқ бартараф этмайди",

дея қайд этади The Economist.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍11😢1
Навоийда янги йирик лойиҳалар қурилишига старт берилди

2024 йилда Навоий шаҳри таркибида Янги Навоий шаҳарчаси биринчи босқичи қурилиш жараёнлари бошланган эди. Шаҳарчада баландлиги 7 дан 32 қаватгача бўлган турар жойлар, мактаблар, боғчалар ва поликлиника, шунингдек, боғ ва университетнинг янги биноси қурилиши режалаштирилган.

Бугун, 19 январ куни Навоий вилояти тарихи зарварақлари учун яна бир муҳим сана сифатида муҳрланадиган бўлди. Навоий шаҳридаги "Фаровон" МФЙ ҳудудида “GRATIS BUILDINGS” МЧЖ томонидан конгресс ҳол, 27 қаватли меҳмонхона ва бизнес маркази, кўп қаватли турар жой комплекси қурилишига старт берилди. Ушбу тадбирда вилоят раҳбари Нормат Турсунов, нуронийлар, ҳудудлар раҳбарлари ва бир гуруҳ фаоллар иштирок этди.

Бундан ташқари, Навоий шаҳри "Ёшлик" маҳалласидаги 19 гектар майдонда Навоий давлат университетининг янги кампуси қад ростлайди. 2027 йилга қадар битказилиши режалаштирилган талабалар шаҳарчасида 12 минг ўринли ўқув бинолари, 2 минг 400 ўринли талабалар турар жойлари, спорт иншоотлари, амфитеатр, сайилгоҳ, замонавий ўқув лабораториялари, музей, илмий-тадқиқот ва коворкинг марказлари, кутубхона, очиқ ва ёпиқ типдаги бассейн ва бошқа инфратузилмага эга замонавий бинолар қурилади.

Ушбу лойиҳаларга ҳам айнан бугун рамзий старт берилди. Келажакда бу каби замонавий ва ҳашаматли объектлар Янги Навоий шаҳарчасига ўзига хос кўрк бағишлайди.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍8🔥2