Кўп квартирали уйлар ертўласидан фойдаланганлик учун ижара тўлови электронлаштирилади
Ҳукумат қарори билан "Кўп квартирали уйнинг ертўласидан фойдаланиш тартиби тўғрисида"ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, кўп квартирали уйларнинг ертўлалари жисмоний ва юридик шахсларга фойдаланишга берилганда, ижара учун тўловлар ҳисоби “Менинг уйим” биллинг тизимида юритилади;
Кўп квартирали уйнинг ертўласини ижарага беришда уйдаги умумий мол-мулк ҳуқуқи ушбу жойлар мулкдорларининг номига давлат рўйхатидан ўтказилади.
Шунингдек, бир неча маълумотлар алмашинуви йўлга қўйилади.
Telegram|Facebook I YouTube I Live

👍5👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Интернетда нарса харид қилганда огоҳ бўлинг! — Тошкент шаҳар ИИББ огоҳлантиради
Ҳозирда фирибгарлар эълон сайтларида маҳсулот нархини арзон кўрсатиб, олдиндан тўлов қилишга ундашмоқда.
Тўлов қилинганидан сўнг эса алоқа узилиб, қора рўйхатга тушасиз.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
Ҳозирда фирибгарлар эълон сайтларида маҳсулот нархини арзон кўрсатиб, олдиндан тўлов қилишга ундашмоқда.
Тўлов қилинганидан сўнг эса алоқа узилиб, қора рўйхатга тушасиз.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍8👎1
2025 йил баъзи йўналишлар учун тил сертификати талаб қилинади
2025/2026 ўқув йили қабулидан бошлаб фанлар мажмуасида чет тили биринчи фан сифатида белгиланган таълим йўналишларига қабул хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи миллий ёки халқаро сертификат асосида амалга оширилади.
Бу 2024 йил 25 майдаги "Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш ва давлат буюртмасини жойлаштириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги президент фармонида келтириб ўтилган.
Бунда фанлар мажмуасида чет тили биринчи фан сифатида белгиланган таълим йўналишларига қабул қилишда ушбу фандан тест синови ўтказилмайди. Абитуриентлар белгиланган даражадаги сертификатни тақдим этиши лозим.
Масалан, хорижий тил ва адабиёти, Филология ва тилларни ўқитиш, Таржима назарияси ва амалиёти йўналишларида биринчи блок учун миллий ёки халқаро сертификати талаб қилинади.

👍4👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Смартфонлар нархи кескин ошиши кутилмоқда: iPhone 16 Pro Max деярли $1800 га чиқади
Эндиликда импорт қилинадиган барча смартфонлар божхона декларациясидан ўтказилиши ва эгалари бунинг учун божхона тўлови (+30%) ва ҚҚС (+12%) тўлашлари шарт. Шунда:
iPhone 16 Pro Max нархи: 1200 доллар
+ Божхона тўлови: $360
+ ҚҚС: $187
Жами: $1747
Янги телефон ҳарид қилишни кейинги ойга қолдирманг, ҳозир айни вақти.

👎8👍5😢1
TikTok 19 январдан бошлаб 170 миллион америкалик фойдаланувчи учун ишлашдан тўхташи мумкин — Тhe New York Times
"Агар АҚШ маъмурияти Apple ва Google каби компаниялар ТикТокни мамлакат ҳудудида тарқатганлик учун жазоланмаслигига кафолат бермаса, TikTok ўз фаолиятини тўхтатади. Қўшма Штатлар расмийлари Хитой ҳукумати ТikTok'дан америкалик фойдаланувчиларининг маълумотларини тўплаш ёки контентни Пекин фойдасига таъсир қилиш учун фойдаланиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда", деб ёзади нашр.
Тhe New York Times'нинг қайд этишича, Доналд Трамп раҳбарлигидаги янги маъмурият вазиятни ўрганиб чиққанидан сўнг, TikTok бўйича якуний қарорни қабул қилади.

👍10👎1
Эски ҳаммом, эски тос – Қашқадарёдаги метан заправкаларда нега лимит кам ажратиляпти?
Республика миқёсида энг кўп газ ишлаб чиқариш қувватига эга Қашқадарёда тадбиркорлар ва аҳоли лимитлар кам берилаётганидан кескин норози. Маълум бўлишича лимитлар ҳамма туманга тенг миқдорда тақсимланмаяпти. Бу эса тадбиркорларни қийин аҳволга солиб қўймоқда ва шу билан биргаликда бунинг ортидан оддий аҳоли ҳам қийналмоқда.
Айнан шу муаммо бўйича бўлган мурожаат сабаб Қашқадарёга борган Effect.uz мухбири вилоятдаги метан заправкалардан бирига кириб бунинг гувоҳи бўлди. Яна ўша газ муаммоси, яна норозиликлар...Эски ҳаммом, эски тос ҳолати давом этмоқда.

👍14👎2😢2
2024 йилда судлар томонидан Тошкент вилояти ҳокимининг қарорлари энг кўп бекор қилинган
2024 йил давомида маъмурий судлар томонидан давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахслари қарорини ҳақиқий эмас деб топишга доир жами 6991 та иш кўрилган бўлиб, уларнинг 3184 таси қаноатлантирилган.
Жумладан, маҳаллий ҳокимлик қарорларининг ҳақиқий эмас деб топилишга оид жами 2 720 та иш кўрилган бўлиб, шундан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ва мансабдор шахсларининг қонунчиликка мос келмайдиган ҳамда фуқаролар ёки юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган жами 933 та қарори бекор қилинган.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тақдим қилган маълумотига кўра, 2024 йилда маҳаллий ҳокимликлар томонидан чиқарилган қарорларнинг энг кўп бекор қилиниши бўйича Тошкент вилояти етакчилик қилган – 426 та ҳужжатдан 143 таси бекор қилинган.
Кейинги 2- ва 3-ўринларда Самарқанд(291 та ҳужжатдан 128 таси) ҳамда Жиззах(239 та ҳужжатдан 113 таси) вилоятлари кўрсатилган.

👍10
Доналд Трамп томонидан чиқарилган криптовaлюта нархи бир суткада 8200% га ошди
Биринчи кунда 200 миллион дона $TRUMP мемкоинларини сотиб олиш имконияти берилган. Кейинги уч йил ичида уларнинг умумий сони 1 миллиардга етиши кутилмоқда.
"Токен Solana блокчейнида ишга туширилган. Дастлаб бир $TRUMP мемкоинининг нархи 18 сентни ташкил этган. Coinmarket маълумотларига кўра, унинг нархи ҳозирда деярли 21 долларга етган. $TRUMP нинг капитализацияси 4,6 миллиард долларни, савдо ҳажми эса 5,5 миллиард долларни ташкил этмоқда.
Аввалроқ Bloomberg Трампнинг криптовалюта сиёсатига миллий устуворлик мақомини бериш режалари ҳақида хабар берган эди. Бу криптовалюталар билан давлат агентликлари ҳамкорлик қилаши ва АҚШда криптовалюталар бўйича маслаҳат кенгаши ташкил этилишини билдиради.
Маълумот учун Доналд Трамп томонидан тақдим этилган $TRUMP мемкоин бўлиб, бу унинг қийматини ошириш орқали даромад олиш мақсадида яратиладиган, молиявий асословчи қиймати бўлмаган криптовалюталар сирасига киради.

👍11
Жанубий Корея президентининг ҳибсда сақлаш муддати узайтирилди — Yonhap
Сеулнинг Ғарбий округ суди қарорига кўра, энди терговчилар Юн Сок Ёлни 20 кунгача ҳибсда ушлаб туришлари мумкин. Бу муддатга 15 январда у қўлга олинганидан кейин вақтинчалик ҳибсхонада ўтказган кунлар ҳам киритилади.
Коррупцияга қарши кураш идораси Юннинг ишини 10 кун ичида прокуратурага топширишни режалаштирмоқда. Прокуратура эса терговни давом эттириб, давлат раҳбари ҳибсда бўлган даврда унга айблов эълон қилишни мўлжалламоқда.
2024 йил 3 декабр куни Юн Сок Ёл Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат жорий қилиш ҳақида эълон қилган эди. Мамлакат парламенти бу қарорни тезда бекор қилди ва 14 декабр куни Юнга нисбатан импичмент эълон қилганди. Ҳокимиятдан четлатилган давлат раҳбари суд ордери билан 15 январ куни иккинчи уринишда қўлга олинган.

👍7
Юн Сок Ёл тарафдорлари Сеулдаги Ғарбий округ суди биносида тартибсизликлар уюштирди — Yonhap
Оломон суд биносига бостириб кириб, ойна ва мебелларни синдирди, бундан ташқари, полиция ходимларига ҳужум қилди.
"Полиция тартибсизлик уюштирганларларни суд биносидан чиқариб юборишга муваффақ бўлди, уларнинг бир қисми ҳибсга олинди", дея хабар бермоқда ОАВ.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
Оломон суд биносига бостириб кириб, ойна ва мебелларни синдирди, бундан ташқари, полиция ходимларига ҳужум қилди.
"Полиция тартибсизлик уюштирганларларни суд биносидан чиқариб юборишга муваффақ бўлди, уларнинг бир қисми ҳибсга олинди", дея хабар бермоқда ОАВ.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍8
Навалнийнинг адвокатлари озодликдан маҳрум қилинди
Владимир областининг Петушинский суди ҳозирда вафот этган мухолифатчи Алексей Навалнийнинг уч собиқ адвокати — Вадим Кобзев, Алексей Липцер ва Игор Сергунинни «экстремистик ҳамжамиятда» иштирок этиш иши бўйича уч ярим йилдан беш ярим йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилди.
Вадим Кобзев 5,5 йил, Алексей Липцер беш йил, Игор Сергунин эса уч йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Ëпиқ суд мажлисидаги эшитувлар 24 декабрь куни якунланди. 10 январь куни адвокатлар сўнгги сўзларни айтишди.
Адвокатларга ҳукм 10 январь куни чиқиши керак эди, кейин 17 январга қолдирилди.

«Навалнийнинг адвокатлари устидан ҳукм 17 январь куни соат 10:00 да эълон қилинди. Навалний Россияга қайтиб келган ва қамоққа олинган кун. Менга айтингчи, бу тасодифми?» — деди ФБК директори Иван Жданов бу борада.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍10😢3
TikTok АҚШдаги фаолиятини тўхтатди, илова App Store'дан ҳам ўчириб ташланган
Хизмат Қўшма Штатларда платформага нисбатан федерал тақиқ кучга киришидан олдин ишлашдан тўхтади. Reuters маълумотига кўра, иловани очишга уриниш вақтида фойдаланувчилар TikTok'нинг мавжуд эмаслиги ҳақида хабар олишмоқда.
"АҚШда TikTok'ни тақиқловчи қонун қабул қилинди. Афсуски, бу сиз ҳозирча TikTok'дан фойдалана олмаслигингизни англатади. Бизнинг омадимиз шундаки, президент Трамп ўз вазифасига киришгач, TikTok'ни тиклаш бўйича ечим устида ишлашини аниқ билдирди. Илтимос, янгиликларни кузатиб боринг", дейилади иловадаги хабарда.

👍19
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдуқодир Ҳусанов трансфери энг юқори давраларда муҳокама қилинди.
Шавкат Мирзиёев Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси билан учрашувда футболчи Абдуқодир Ҳусанов ҳақида суҳбатлашди.
Шайх Холид ибн Муҳаммад Ол Наҳаён бундай футболчини улғайтирган ўзбек халқига ҳурматини билдирди.

👍11👎2😢1