Хитойга алоқадор ҳакерлар АҚШ Молия вазирининг компютерини бузиб кирди
Бу ҳақда Bloomberg агентлиги манбаларга таяниб хабар берди.
Ҳакерлар Жанет Йелленнинг компютерида сақланаётган 50 дан ортиқ файлни қўлга киритишган. Бундан ташқари, вазирнинг икки ёрдамчиси фойдаланувчи компютерлар ҳам бузилган.
"Кибержиноятчиларни АҚШ Молия вазирлигининг санкциялар, разведка ва халқаро ишлардаги роли қизиқтирган кўринади, таъкидланишича, улар вазирликнинг электрон почтаси ёки махфий тизимларига кира олишмаган", деб ёзади агентлик.
АҚШ махфий хизматлари маълумотларига кўра, Silk Typhoon ва UNC5221 ҳакерлик гуруҳлари ушбу киберҳужумга алоқадор.
Telegram|Facebook I YouTube I Live

👍13
Бухоро ФВБга янги бошлиқ тайинланди
Фавқулодда вазиятлар вазирининг тегишли буйруғи билан полковник Шукрулло Аюбов Ҳамроевич Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у Ўзбекистон Республикаси ФВВ Бошланғич тайёргарлик ва малака ошириш маркази бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

👍7👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда чақалоқ кўчага ташлаб кетилган
Жорий йил 15 январь куни Тошкент шаҳрининг Янгихаёт туманида йўловчилардан бири кўчада янги туғилган чақалоқ солинган сумкани топиб олган. Бу ҳақда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, ҳудудда яшовчи бир киши кўчада ётган сумкадан боланинг йиғисини эшитиб, дарҳол тез ёрдам чақирган. Чақалоқ зудлик билан тиббий муассасага етказилиб, шифокорлар ҳозир унинг аҳволи барқарор эканини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Янгихаёт тумани ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди.

😢14👍4
Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Фарғона вилояти ҳокимлиги капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати директори вазифасида ишлаб келган Ҳаким Долимов Фарғона вилояти ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда Ҳаким Долимов жамоатчиликка таништирилди.
Ҳаким Долимов 1983 йилда Бувайда туманида туғилган. 2006 йилда Фарғона политехника институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини Фарғона вилояти иқтисодиёт бош бошқармасида мутахассисликдан бошлаган. Мазкур бошқармада бош мутахассис, биринчи ўринбосар, Фарғона вилояти ҳокимининг саноат, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудири, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Миллий ва ҳудудий инвестицияларнинг йўналиш ва лойиҳаларини шакллантириш бошқармаси бош мутахассиси, Фарғона вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси директори вазифаларида ишлаган.
У 2021 йилдан тайинловга қадар Фарғона вилояти ҳокимлиги капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати директори лавозимида ишлаб келаётганди.

👍10👎1
Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик вафот этди
18 январ ҳолатига кўра, Туркияда қўлбола алкогол туфайли ҳалок бўлган ўзбекистонликлар сони 17 нафарга етди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси маълум қилди.
Бош консулхона томонидан қалбаки спиртли маҳсулотларни истеъмол қилиш натижасида вафот этган ватандошларнинг жасадларини Ўзбекистонга юбориш учун зарур ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда ҳамда оила аъзоларига керакли ёрдам кўрсатилмоқда.
Шу билан бирга, Истанбул ҳудудидаги шифохоналарнинг жонлантириш бўлимларида қалбаки спиртли ичимликдан заҳарланиб даволанаётган фуқаролар сони беш нафарга етган. Қайд этилишича, консулхона ходимлари ушбу ватандошларнинг ҳолидан хабар олиб, уларнинг яқинлари ва шифохона маъмурияти билан доимий алоқада бўлиб турибди.
дейилади Бош консулхона хабарида.
Аввалроқ Туркияда спиртли ичимликдан вафот этган ўзбекистонликлар сони 10 нафарга етгани ҳамда ҳолатга алоқадор Туркманистон фуқаролари қўлга олингани хабар берилган эди.

Бош консулхона дипломатлари мазкур ҳолат юзасидан Истанбул ҳокимлиги, соғлиқни сақлаш бошқармаси, суд-тиббий экспертиза маркази ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан мунтазам алоқада бўлиб турибди.
Баъзи ватандошларимиз заҳарланган бўлса-да, уй шароитида даволанишга ҳаракат қилиб, шифохонага бормаган ҳолатлар ҳам аниқланди. Уларга мурожаат қилинганда, шифохонага бориш моддий жиҳатдан қимматга тушиши мумкинлигини айтишди. Бироқ кейинчалик бундай қарорлар буйрак фаолиятининг ишдан чиқиши, кўриш қобилиятининг ёмонлашиши ва нафас олишда муаммолар юзага келишига олиб келмоқда.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам заҳарланиш аломатлари сезилганда 112 қисқа рақами орқали тез тиббий ёрдам чақиртирилиши ҳамда шифохонанинг “қизил ҳудуди” (“кıрмıзı алан”) орқали қабул қилиниши лозим. Бу хизмат бепул эканини эслатиб ўтамиз.
Бош консулхона барча фуқароларимизни эҳтиёт чоралари кўришга, шахсий хавфсизликка риоя қилишга ва зарур ҳолларда Бош консулхонага мурожаат қилишга чақиради.
Ватандошларимиз билан узлуксиз алоқани таъминлаш мақсадида консулхонанинг қуйидаги мобил алоқа рақами +90 553 541 17 17 (24/7 режимида) ишламоқда.
дейилади Бош консулхона хабарида.
Аввалроқ Туркияда спиртли ичимликдан вафот этган ўзбекистонликлар сони 10 нафарга етгани ҳамда ҳолатга алоқадор Туркманистон фуқаролари қўлга олингани хабар берилган эди.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍11👎3😢2
Россия қўшинлари Киев ва Запорожега ҳужум қилди, қурбонлар ва ярадорлар бор
18 январ куни тонгда Россиянинг Киевга қилган ҳужуми оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлгани ҳақида шаҳар ҳарбий маъмурияти раҳбари Тимур Ткаченко маълум қилди.
— дея маълум қилди Киев мэри Виталий Кличко.
Бундан ташқари, бугун тонгда Россия Запорожега ҳам ракета ҳужуми уюштирди.
Вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Иван Фёдоровнинг сўзларига кўра, Россия ҳужуми натижасида 10 киши яраланган, уларнинг барчаси касалхонага ётқизилган. Зарбалар оқибатида турар жой биноларига зарар етказилган.
, — дея қўшимча қилди Фёдоров.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
18 январ куни тонгда Россиянинг Киевга қилган ҳужуми оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлгани ҳақида шаҳар ҳарбий маъмурияти раҳбари Тимур Ткаченко маълум қилди.
"Россия ракеталари ва дронлари ҳужумига учраган Украина пойтахтида ёнғинлар, турар жой биноси, сув таъминоти қувури ва “Лукьяновская” метро бекатига зарар етди. Портлашлардан сўнг метро бекати ёпилди",
— дея маълум қилди Киев мэри Виталий Кличко.
Бундан ташқари, бугун тонгда Россия Запорожега ҳам ракета ҳужуми уюштирди.
Вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Иван Фёдоровнинг сўзларига кўра, Россия ҳужуми натижасида 10 киши яраланган, уларнинг барчаси касалхонага ётқизилган. Зарбалар оқибатида турар жой биноларига зарар етказилган.
"Ўтган бир сутка мобайнида Россия қўшинлари Запороже вилоятининг тўққизта аҳоли пунктига 241 марта турли қуроллар билан ҳужум қилди"
, — дея қўшимча қилди Фёдоров.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍11👎3🔥1😢1
Теҳрондаги Эрон Олий суди биноси олдида отишма содир бўлди
Эрон Олий суди биноси олдида юз берган отишма оқибатида икки судя ҳалок бўлди ва яна бир нафари яраланди дея хабар беради IRNA агентлиги.
, дейилади агентлик хабарида.
Отишма 18 январ куни эрталаб Теҳрондаги Олий суд биноси яқинида содир бўлган. Номаълум шахс судяларни ўққа тутган. Ҳодиса оқибатида судялар Али Разини ва Муҳаммад Мокисеҳ ҳалок бўлган.
Эрон Олий суди матбуот хизматига кўра, отишмада ҳалок бўлган судялар терроризм ва жосусликда гумон қилинган шахсларнинг ишлари учун масъул бўлган.
Отишма уюштирган шахс ўз жонига қасд қилган. Дастлабки маълумотларга кўра, у Олий суд томонидан кўриб чиқилган бирорта ишга алоқадор эмас.
IRNA’нинг маълум қилишича, Разинига 1998 йилда, Теҳрон бош судяси лавозимида фаолият юритган пайтида ҳам унинг машинасига бомба ўрнатиб, суиқасд қилинган. Суиқасд оқибатида Разини жароҳат олган.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
Эрон Олий суди биноси олдида юз берган отишма оқибатида икки судя ҳалок бўлди ва яна бир нафари яраланди дея хабар беради IRNA агентлиги.
"Ҳодиса натижасида икки судя ҳалок бўлди, бир нафари яраланди. Ҳужум қилган шахс отишмадан кейин ўз жонига қасд қилди. Ҳукумат ҳужумни террорчилик акти сифатида баҳолаяпти"
, дейилади агентлик хабарида.
Отишма 18 январ куни эрталаб Теҳрондаги Олий суд биноси яқинида содир бўлган. Номаълум шахс судяларни ўққа тутган. Ҳодиса оқибатида судялар Али Разини ва Муҳаммад Мокисеҳ ҳалок бўлган.
Эрон Олий суди матбуот хизматига кўра, отишмада ҳалок бўлган судялар терроризм ва жосусликда гумон қилинган шахсларнинг ишлари учун масъул бўлган.
Отишма уюштирган шахс ўз жонига қасд қилган. Дастлабки маълумотларга кўра, у Олий суд томонидан кўриб чиқилган бирорта ишга алоқадор эмас.
IRNA’нинг маълум қилишича, Разинига 1998 йилда, Теҳрон бош судяси лавозимида фаолият юритган пайтида ҳам унинг машинасига бомба ўрнатиб, суиқасд қилинган. Суиқасд оқибатида Разини жароҳат олган.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍7
Кўп квартирали уйлар ертўласидан фойдаланганлик учун ижара тўлови электронлаштирилади
Ҳукумат қарори билан "Кўп квартирали уйнинг ертўласидан фойдаланиш тартиби тўғрисида"ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, кўп квартирали уйларнинг ертўлалари жисмоний ва юридик шахсларга фойдаланишга берилганда, ижара учун тўловлар ҳисоби “Менинг уйим” биллинг тизимида юритилади;
Кўп квартирали уйнинг ертўласини ижарага беришда уйдаги умумий мол-мулк ҳуқуқи ушбу жойлар мулкдорларининг номига давлат рўйхатидан ўтказилади.
Шунингдек, бир неча маълумотлар алмашинуви йўлга қўйилади.

👍5👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Интернетда нарса харид қилганда огоҳ бўлинг! — Тошкент шаҳар ИИББ огоҳлантиради
Ҳозирда фирибгарлар эълон сайтларида маҳсулот нархини арзон кўрсатиб, олдиндан тўлов қилишга ундашмоқда.
Тўлов қилинганидан сўнг эса алоқа узилиб, қора рўйхатга тушасиз.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
Ҳозирда фирибгарлар эълон сайтларида маҳсулот нархини арзон кўрсатиб, олдиндан тўлов қилишга ундашмоқда.
Тўлов қилинганидан сўнг эса алоқа узилиб, қора рўйхатга тушасиз.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍8👎1
2025 йил баъзи йўналишлар учун тил сертификати талаб қилинади
2025/2026 ўқув йили қабулидан бошлаб фанлар мажмуасида чет тили биринчи фан сифатида белгиланган таълим йўналишларига қабул хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи миллий ёки халқаро сертификат асосида амалга оширилади.
Бу 2024 йил 25 майдаги "Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш ва давлат буюртмасини жойлаштириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги президент фармонида келтириб ўтилган.
Бунда фанлар мажмуасида чет тили биринчи фан сифатида белгиланган таълим йўналишларига қабул қилишда ушбу фандан тест синови ўтказилмайди. Абитуриентлар белгиланган даражадаги сертификатни тақдим этиши лозим.
Масалан, хорижий тил ва адабиёти, Филология ва тилларни ўқитиш, Таржима назарияси ва амалиёти йўналишларида биринчи блок учун миллий ёки халқаро сертификати талаб қилинади.

👍4👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Смартфонлар нархи кескин ошиши кутилмоқда: iPhone 16 Pro Max деярли $1800 га чиқади
Эндиликда импорт қилинадиган барча смартфонлар божхона декларациясидан ўтказилиши ва эгалари бунинг учун божхона тўлови (+30%) ва ҚҚС (+12%) тўлашлари шарт. Шунда:
iPhone 16 Pro Max нархи: 1200 доллар
+ Божхона тўлови: $360
+ ҚҚС: $187
Жами: $1747
Янги телефон ҳарид қилишни кейинги ойга қолдирманг, ҳозир айни вақти.

👎8👍5😢1
TikTok 19 январдан бошлаб 170 миллион америкалик фойдаланувчи учун ишлашдан тўхташи мумкин — Тhe New York Times
"Агар АҚШ маъмурияти Apple ва Google каби компаниялар ТикТокни мамлакат ҳудудида тарқатганлик учун жазоланмаслигига кафолат бермаса, TikTok ўз фаолиятини тўхтатади. Қўшма Штатлар расмийлари Хитой ҳукумати ТikTok'дан америкалик фойдаланувчиларининг маълумотларини тўплаш ёки контентни Пекин фойдасига таъсир қилиш учун фойдаланиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда", деб ёзади нашр.
Тhe New York Times'нинг қайд этишича, Доналд Трамп раҳбарлигидаги янги маъмурият вазиятни ўрганиб чиққанидан сўнг, TikTok бўйича якуний қарорни қабул қилади.

Эски ҳаммом, эски тос – Қашқадарёдаги метан заправкаларда нега лимит кам ажратиляпти?
Республика миқёсида энг кўп газ ишлаб чиқариш қувватига эга Қашқадарёда тадбиркорлар ва аҳоли лимитлар кам берилаётганидан кескин норози. Маълум бўлишича лимитлар ҳамма туманга тенг миқдорда тақсимланмаяпти. Бу эса тадбиркорларни қийин аҳволга солиб қўймоқда ва шу билан биргаликда бунинг ортидан оддий аҳоли ҳам қийналмоқда.
Айнан шу муаммо бўйича бўлган мурожаат сабаб Қашқадарёга борган Effect.uz мухбири вилоятдаги метан заправкалардан бирига кириб бунинг гувоҳи бўлди. Яна ўша газ муаммоси, яна норозиликлар...Эски ҳаммом, эски тос ҳолати давом этмоқда.

👍14👎2😢2
2024 йилда судлар томонидан Тошкент вилояти ҳокимининг қарорлари энг кўп бекор қилинган
2024 йил давомида маъмурий судлар томонидан давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахслари қарорини ҳақиқий эмас деб топишга доир жами 6991 та иш кўрилган бўлиб, уларнинг 3184 таси қаноатлантирилган.
Жумладан, маҳаллий ҳокимлик қарорларининг ҳақиқий эмас деб топилишга оид жами 2 720 та иш кўрилган бўлиб, шундан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ва мансабдор шахсларининг қонунчиликка мос келмайдиган ҳамда фуқаролар ёки юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган жами 933 та қарори бекор қилинган.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тақдим қилган маълумотига кўра, 2024 йилда маҳаллий ҳокимликлар томонидан чиқарилган қарорларнинг энг кўп бекор қилиниши бўйича Тошкент вилояти етакчилик қилган – 426 та ҳужжатдан 143 таси бекор қилинган.
Кейинги 2- ва 3-ўринларда Самарқанд(291 та ҳужжатдан 128 таси) ҳамда Жиззах(239 та ҳужжатдан 113 таси) вилоятлари кўрсатилган.

👍10
Доналд Трамп томонидан чиқарилган криптовaлюта нархи бир суткада 8200% га ошди
Биринчи кунда 200 миллион дона $TRUMP мемкоинларини сотиб олиш имконияти берилган. Кейинги уч йил ичида уларнинг умумий сони 1 миллиардга етиши кутилмоқда.
"Токен Solana блокчейнида ишга туширилган. Дастлаб бир $TRUMP мемкоинининг нархи 18 сентни ташкил этган. Coinmarket маълумотларига кўра, унинг нархи ҳозирда деярли 21 долларга етган. $TRUMP нинг капитализацияси 4,6 миллиард долларни, савдо ҳажми эса 5,5 миллиард долларни ташкил этмоқда.
Аввалроқ Bloomberg Трампнинг криптовалюта сиёсатига миллий устуворлик мақомини бериш режалари ҳақида хабар берган эди. Бу криптовалюталар билан давлат агентликлари ҳамкорлик қилаши ва АҚШда криптовалюталар бўйича маслаҳат кенгаши ташкил этилишини билдиради.
Маълумот учун Доналд Трамп томонидан тақдим этилган $TRUMP мемкоин бўлиб, бу унинг қийматини ошириш орқали даромад олиш мақсадида яратиладиган, молиявий асословчи қиймати бўлмаган криптовалюталар сирасига киради.

👍11