This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM

SpaceX синов парвози вақтида Starship прототипи ҳалокатга учраганини маълум қилди
Компания маълумотларига кўра, ракетада баландликка кўтарилиш чоғида ноодатий носозлик юз берган.
Интернетда Starship ракетаси портлаши ва уни парчаларининг қулаши акс этган видеолар пайдо бўлди. Тасвирларда ракетанинг ҳавода портлагани, унинг қисмлари атмосферага кириб, ортидан ёруғ из қолдиргани кўринади.
Telegram|Facebook I YouTube I Live

👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
2025 йилнинг 17 январ куни соат 01:30 ларда Шайхонтоҳур тумани Себзор кўчасидаги кўприк устида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, Lacetti, HOWO юк транспорт воситаси ва Lacetti автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси кузатилди.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

👎1
Буюк Британия парламентида россиялик дипломатлар қўлга олинди
Лондондаги Буюк Британия парламенти биносига экскурсияга келган бир неча россиялик дипломатлар умумий гуруҳдан ажралиб, Лордлар палатасининг бегоналар ташриф буюриши тақиқланган ёпиқ ҳудудларига кириб кетишган. Улар ушбу ҳудуддан қўриқчилар томонидан чиқариб юборилган.
Хабарларга кўра, россиялик дипломатлар ҳеч қандай “зарарли ҳаракатлар”ни амалга оширишга улгурмаган.

👍4👎3
Эндиликда ўқув муассасалари ошхоналари E-auksion орқали ижарага берилади
Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини ижарага бериш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан «Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори қабул қилинди.
Ўзгартиришларга кўра, умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ошхоналари E-auksion тизимида ўтказилган танлов асосида ижарага берилади.
Қуйидаги талабларга жавоб берадиган ижарага олувчилар танловда иштирок этишлари мумкин:
тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун давлат рўйхатидан ўтган;
умумий овқатланиш бўйича камида 6 ой давомида фаолият юритаётган;
ошхона фаолияти йўналиши бўйича махсус жиҳозларга эга бўлган;
шартнома ва суд ҳужжатлари бўйича зиммасида ижара ҳамда солиқ тўловларидан қарздорлиги мавжуд бўлмаган.
Бунда ижарага олувчи аризасига ушбу талабларга жавоб беришини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари ва тегишли маълумотларни илова қилади.
Танловда ғолиб деб эътироф этилган ижарага олувчи билан ижара шартномаси шу даврдаги ўқув йили учун тузилади.
Мажбуриятларини муддатида ва тўлиқ бажариб келаётган ижарaгa олувчи билан шартнома муддати кейинги ўқув йилларига узайтирилиши мумкин.

👎9👍4
Туркияда қўлбола алкоголли ичимликдан вафот этган ўзбекистонликлар сони 14 нафарга етди
Туркияда қалбаки спиртли ичимлик истеъмолидан вафот этган ўзбекистонликлар сони ортди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги бош консулхонаси хабар берди.
Аввалроқ, 14 январ куни 6 нафар, 15 январ куни эса 4 нафар ватандошимизнинг заҳарланиш оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. 17 январ ҳолатига кўра, заҳарланиш оқибатида вафот этган ўзбекистонлик фуқароларнинг умумий сони 14 нафарни ташкил қилмоқда.
Туркия оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, 88 киши алкоголли ичимликдан заҳарланиш аломатлари билан шифохонага мурожаат қилган, улардан 37 нафари вафот этган.
Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари 16 январ куни Истанбул шаҳрида 32 862 литр ноқонуний метил ва этил спиртли ичимликларни мусодара қилган.
Султангази, Фатиҳ, Бакиркўй, Кучукчекмеже, Чаталжа, Эсенюрт, Зейтинбурну ва Бейкоз туманларида ўтказилиб, 9 нафар гумонланувчи қўлга олинган. Текширувлар чоғида 227 шиша сохта ичимлик ва дистиллаш ускунаси ҳам топилган. Қўлга олинганлардан 3 нафари полициядаги сўроқлардан сўнг қўйиб юборилган бўлса, 6 нафарининг тергови давом этмоқда.
Шунингдек, Бош консулхона дипломатлари Истанбул шаҳридаги шифохоналарнинг жонлантириш бўлимларида қалбаки спиртли ичимликдан заҳарланиш оқибатида даволанаётган фуқароларнинг ҳолидан хабар олган. Улардан 3 нафарининг аҳволи оғирлигича қолмоқда.
дейилади хабарда.

Фурсатдан фойдаланиб, Бош консулхона барча фуқароларимизни спиртли ичимликлардан тийилишга ва шахсий хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишга чақиради,
дейилади хабарда.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍10👎1
Россияда ўзгача фикрловчиларга нисбатан таъқиб кучаймоқда — Human Rights Watch ҳисоботи
Human Rights Watch инсон ҳуқуқлари ташкилоти томонидан эълон қилинган 2025 йилги Бутунжаҳон ҳисоботига кўра, Кремл Россияда ҳар қандай кўринишдаги норозиликни бостиришга қаратилган агрессив курсини давом эттирмоқда.
— дея таъкидлади Human Rights Watch'нинг Европа ва Марказий Осиё бўйича директори Ҳью Уилямсон.
HRW ҳисоботига кўра, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи “Мемориал” ташкилоти томонидан тузилган ҳозирги пайтда 804 кишини ўз ичига олган “Россия сиёсий маҳкумлари” рўйхати ҳали тобора кенгаймоқда. Шунингдек, Россия ҳукумати “хорижий агент” деб эълон қилинган шахслар ва тузилмаларни таъқиб қилиш бўйича чораларни кучайтирмоқда.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
Human Rights Watch инсон ҳуқуқлари ташкилоти томонидан эълон қилинган 2025 йилги Бутунжаҳон ҳисоботига кўра, Кремл Россияда ҳар қандай кўринишдаги норозиликни бостиришга қаратилган агрессив курсини давом эттирмоқда.
"Кремл фуқаролардан Украинага қарши урушни ва “анъанавий рус қадриятлари” деб аталувчи ғояларни қўллаб-қувватлашни икки баравар куч билан талаб қила бошлади. Шунингдек, ҳар қандай бўйсунмаслик ҳолатларини жазолашни янада осонлаштирадиган янги репрессив қонунлар қабул қилди",
— дея таъкидлади Human Rights Watch'нинг Европа ва Марказий Осиё бўйича директори Ҳью Уилямсон.
HRW ҳисоботига кўра, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи “Мемориал” ташкилоти томонидан тузилган ҳозирги пайтда 804 кишини ўз ичига олган “Россия сиёсий маҳкумлари” рўйхати ҳали тобора кенгаймоқда. Шунингдек, Россия ҳукумати “хорижий агент” деб эълон қилинган шахслар ва тузилмаларни таъқиб қилиш бўйича чораларни кучайтирмоқда.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍11👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзбекистонлик Салимбойвачча Қирғизистон жанубини тўлиқ назорат қиларди” — Қамчибек Ташиев
деди Қамчибек Ташиев.
Ҳозирда Қирғизистон Марказий Осиёда, ҳатто собиқ совет давлатлари орасида ҳам уюшган жиноий гуруҳ мавжуд бўлмаган ягона давлат эканини айтди. Маҳаллий криминал авторитет Қамчи Кўлбоев эса “давлат манфаати учун” йўқ қилинганини таъкидлади.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
Ўзбекистондаги Салимбойвачча мамлакатимиз жанубини тўлиқ назорат қиларди. Жанубда барча уюшган жиноий гуруҳ етакчилари, йирик тадбиркорлар, ҳатто сиёсатчилар ва парламент депутатлари ҳам унинг олдига борарди. У айтган ҳамма нарсани бажаришарди,
деди Қамчибек Ташиев.
Ҳозирда Қирғизистон Марказий Осиёда, ҳатто собиқ совет давлатлари орасида ҳам уюшган жиноий гуруҳ мавжуд бўлмаган ягона давлат эканини айтди. Маҳаллий криминал авторитет Қамчи Кўлбоев эса “давлат манфаати учун” йўқ қилинганини таъкидлади.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍13🔥2👎1
Binance крипто-биржаси эндиликда Ўзбекистонда расман фаолият юритади
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ва Binance крипто-биржаси Ўзбекистон ҳудудида мижозларга хизмат кўрсатиш бўйича келишувга эришди.
Binance ўз фаолиятини қонунчиликка мувофиқ равишда маҳаллий "CoinPay" МЧЖ орқали амалга оширади.
Тизим интеграция тугалланганидан кейин ишга туширилади ва бу ҳақда CoinPay ва Binance расмий манбаларида эълон қилинади.
ИЛМА 2024 йилда Binance'ни судга берганди. Шундан кейин криптобиржа 300 БҲМ миқдоридаги жаримани давлат бюджетига тўлиқ тўлаган.

👍7🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро буғулари “дастурхон устида” фотоқопқонга тушди
Қуйи Амударё биосфера резерватида биотехник тадбирлар давомида қўйиб чиқилган маҳсулотлар билан озиқланаётган хонгуллар (Бухоро буғулари) камерага тушиб қолди.
Хонгул йўқ бўлиб кетаётган, локал тарқалган кенжа тур сифатида Ўзбекистон Қизил китоби, CITES’нинг II Иловасига, трансчегаравий кўчиб юрувчи тур сифатида эса Бонн конвенциясига киритилган.

👍13
Байден АҚШда TikTok'ни блоклаш тўғрисида қарор қабул қилишни Трамп маъмуриятига қолдирди
Бу ҳақда Associated Press америкалик юқори лавозимли манбасига таяниб хабар бермоқда.
АҚШ Конгресси 2024 йил апрел ойида TikTok'ни блоклаш тўғрисидаги қонунни маъқуллаб, буни "миллий хавфсизликка эҳтимолий таҳдид" деб изоҳлаган эди. Шу ойнинг ўзида қонун президент Байден томонидан имзоланганди.
TikTok'га эгалик қилувчи ByteDance компаниясига платформани америкалик шахс ёки компанияга сотиши учун 270 кун муҳлат берилган. Бу муддат 19 январда, яъни Доналд Трампнинг инаугурациясидан бир кун олдин тугайди.
16 январ куни Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майк Уолц TikTok'ни блоклаш тўғрисидаги қонуннинг кучга кириш муддати узайтирилиши мумкинлигини маълум қилган эди.

👍6
Қашқадарёда прокуратура терговчиси пора билан ушланган — манба
Бугун, 17 январь куни Қашқадарё вилояти Косон туманида прокурор пора билан қўлга олинган.
Манбанинг маълум қилишича, туман прокуратурасида катта терговчи бўлиб ишлаган ходим катта миқдордаги порани олаётганда тезкор ходимлар томонидан қўлга олинган.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
Бугун, 17 январь куни Қашқадарё вилояти Косон туманида прокурор пора билан қўлга олинган.
Манбанинг маълум қилишича, туман прокуратурасида катта терговчи бўлиб ишлаган ходим катта миқдордаги порани олаётганда тезкор ходимлар томонидан қўлга олинган.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
😢16👍9👎2
Бекзод Тошпўлатов Зарбдорга ҳоким бўлди
Жиззах вилоятининг Зарбдор туманига янги ҳоким тайинланди.
Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев иштирок этган Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Жиззах вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Тошпўлатов Бекзод Турғунович туман ҳокимига лавозимига тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг 28 декабрь кунида Зарбдор тумани ҳокими Рўзиев Зафар Шаропович вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган эди.

👍9👎2
2025 йилда 5,2 млн фуқаро иш билан таъминланади, 1,5 млн аҳоли камбағалликдан чиқарилади
Президент аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича янги чора-тадбирлар билан танишди.
Режага кўра, 60 та туман ва шаҳар камбағалликдан холи ҳудудга айлантирилади. Кичик бизнесни ривожлантириш учун 120 трлн сўм кредит ажратилади, 300 та маҳаллада қуввати 107 МВт бўлган қуёш электр станциялари қурилиб, кам таъминланган оилалар ишга жалб қилинади.
Шунингдек, 123 та туманда 20 минг гектар ўрмонзор ташкил этилиб, ҳар 100 та дарахт учун 375 минг сўм субсидия тўланади.

👍122😢13👎1🔥1