EFFECT.UZ | Расмий канал
Қозоғистонлик "тик-токер"лар Чорсудаги гўшт бозоридан видео олишди Энди бошқа бозорлардаги аҳволни тасаввур қилиш шунчаки даҳшат... Чорсу бозорида гўшт маҳсулотларини назорат қиладиганлар (СЭС) йўқми...?! Telegram|Facebook I YouTube I Live
"Ўзбекистонда сотилаётган гўштлар сифати доим назоратда" — Ветеринария қўмитаси қозоғистонлик блогернинг видеолавҳасига расмий муносабат билдирди
Ижтимоий тармоқларда қозоғистонлик блогер томонидан пойтахтимиздаги Чорсу деҳқон бозорида сифатсиз жигар гўшти сотилаётгани айтилган видеолавҳа эълон қилинган эди.
Бунга Тошкент шаҳар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси озиқ-овқат хавфсизлиги ва ташқи ишлар бўлими бошлиғи Ўткир Отабоев шундай жавоб қилди:
Telegram|Facebook I YouTube I Live

Бир кунда Чорсу деҳқон бозорига 18-20 тонна мол, 12-13 тонна майда шохли мол ва 5-6 тонна парранда гўшти кириб келади. Барча кириб келаётган гўшт маҳсулотлари пойтахтимиз ва вилоятлардаги қушхоналардан бирламчи ветеринария ҳужжатлари билан келтирилади. Бундан ташқари, бозордаги ветеринария-санитария экспертизасида ўндан ортиқ мутахассис фаолият олиб боради. Улар томонидан бозорга кириб келаётган барча гўштлар тўлиқ назоратдан ўтказилиб, сотув расталарига чиқарилади.
Қозоғистонлик блогер томонидан Чорсуда сотилаётган жигар гўштининг ичида эхинококк борлиги айтилган видеолавҳани мен ҳам кўрдим. Бу ёлғон маълумот. Чунки, эхинококк бор жигар гўшти бозоргача етиб келмайди. Шунингдек, қушхоналарда сўйилган ҳар бир мол, қўйлар ветеринария шифокорлари томонидан кўрикдан ўтказилиб, ўша ернинг ўзида утилизация қилинади, яъни зарарсизлантирилади.
Видеода кўрсатилган жигардаги оқ доғлар ёғ тўқималардир. Ушбу жигар гўшти қайта текширувдан ўтказилди. Унда ҳеч қандай эхинококк топилмади.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
👎27👍12😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: "Ҳар бир доллар инвестициянинг самарадорлигини ошириш ҳудуд ва тармоқлар раҳбарларининг асосий вазифаси бўлиши зарур"
Telegram|Facebook I YouTube I Live
Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍21😢1
Пахта етиштириш ва қайта ишлашда қўшимча бозор механизмлари жорий қилинади
Жорий йилдан бошлаб кластерлар пахтага талаби ва нарх таклифини биржага қўяди, фермерлар эса ўзига маъқулини танлаб, фьючерс шартномасини тузади.
Имтиёзли кредит олмай, ўзи пахта етиштирган фермерларга биржада сотган пахтасини 10 фоизи миқдорида субсидия берилади.
Имтиёзли кредитни йил якунигача тўлиқ қайтарган фермерларга кредитнинг 4 фоизи қайтариб берилади. Уларга кредит фоизи амалда 10 фоиздан 6 фоизга тушади.

👍24👎2
Абдуқодир Ҳусанов Манчестерда!
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусановнинг "Ланс"дан "Манчестер Сити"га трансфери якунланмоқда.
City Xtra хабарига кўра, ҳимоячимиз аллақачон ўз агенти ва яқинлари билан Манчестерга етиб борган. Эртага у тиббий кўрикдан ўтади ва кейин трансфер эълон қилинади.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусановнинг "Ланс"дан "Манчестер Сити"га трансфери якунланмоқда.
City Xtra хабарига кўра, ҳимоячимиз аллақачон ўз агенти ва яқинлари билан Манчестерга етиб борган. Эртага у тиббий кўрикдан ўтади ва кейин трансфер эълон қилинади.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍38👎2
Жанубий Кореяда ҳалокатга учраган Jeju Air самолёти двигателларидан қушларнинг патлари топилди
29 декабрь куни Муан аэропортида ҳалокатга учраган Жанубий Кореянинг Jeju Air авиакомпаниясининг самолёти двигателларидан қуш патлари топилди. Бу ҳақда MBN телеканали хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, самолётнинг икки томонидаги иккита двигателда қуш патлари топилган. Телеканал маълумотларига кўра, бу қушлар билан тўқнашув двигателнинг ишдан чиқишига сабаб бўлган деган версия эҳтимолини оширади. Бундан ташқари, бу электр узилишига олиб келган деб ишонилади.
Ҳалокат бўйича тергов қўмитаси патларни топди ва биологик институтга уларни таҳлил қилишни сўради, улар 17 та намунани, жумладан, патлар ва қон доғларини ўрганди.
Эслатиб ўтамиз, авиаҳалокат натижасида 179 киши ҳалок бўлган. Бу мамлакатдаги энг йирик ҳаво фалокатига айланди.

👍7😢3
Истанбулда ўлимга сабаб бўлган деярли 33 минг литр спиртли ичимлик мусодара қилинди
Истанбул полицияси шаҳарда ўнлаб одамлар ҳалок бўлган 32,9 минг литр метил ва этил спиртини мусодара қилди. Тўққиз киши қалбаки спиртли ичимликлар ишлаб чиқариш ва сотишда гумонланиб ҳибсга олинди.
Бу ҳақда IHA агентлиги ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларига таяниб хабар берди.
Охирги маълумотларга кўра, ҳафта бошидан буён 32 киши қалбаки спиртли ичимликлардан заҳарланиш оқибатида вафот этган. Аввалроқ 30 киши ҳалок бўлгани, уларнинг аксарияти Ўзбекистон ва Туркманистон фуқаролари эканлиги ҳақида хабар берилган эди.
Ҳафта бошидан буён Истанбулда 80 дан ортиқ одам қалбаки спиртли ичимлик истеъмол қилиб, тиббий ёрдамга мурожаат қилган ва уларда метанолдан заҳарланиш ташхиси қўйилган. 30 дан ортиқ одам реанимацияда.
Заҳарланиш ҳолатларининг деярли барчаси асосан Туркманистон ва Ўзбекистон фуқаролари истиқомат қиладиган ҳудудда қайд этилган. Истанбул губернаторлиги фавқулодда ҳолат юзасидан "Қасддан одам ўлдиришга уриниш" моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилганини қайд этди.

👍9👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ҳоким ёрдамчиси 30 минг доллар билан қўлга тушди
Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишлаган шахс 30 минг доллар пора олаётганда ушланди.
Қайд этилишича, ҳоким ёрдамчиси фуқарога тадбиркорлик учун тўртта савдо дўкони қуриш учун 210 кв.м ҳудудни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали аукционда ютишини таъминлаши эвазига пул талаб қилган.
Ўтказилган тезкор тадбирда у талаб қилинган маблағни олаётганда ушланган.
Таъкидланишича, ҳоким ёрдамчиси муқаддам Жиноят кодексининг 167, 168, 205 ва бошқа моддалари билан 3 маротаба судланган шахс ҳисобланади.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 28,211-моддасининг 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.

👍15🔥2
Жанубий Корея президентининг хавфсизлик хизмати раҳбари ҳибсга олинди
Жанубий Корея полицияси президент хавфсизлик хизмати директори вазифасини бажарувчи Ким Сунг Хунни ҳибсга олди. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар берди.
Ким Сунг Хун сўроқ қилиш учун Сеулдаги Миллий тергов агентлиги қароргоҳига келганидан сўнг ҳибсга олинган. Разведка агентлиги директори вазифасини бажарувчи 3 январь куни президентни ҳибсга олишга биринчи уринишдан сўнг уч марта сўроққа келмаган, бу ҳибсга олиш учун ордер бериш учун ариза бериш учун асос бўлган.
Ким Сунг Хун ҳокимиятга ўз вазифаларини бажаришда тўсқинлик қилганликда гумон қилинмоқда. Ҳибсга олинишидан олдин унинг ўзи "хавфсизликни таъминлаш бўйича қонуний мажбуриятларини" бажараётганини айтди.

👍4
Хитойга алоқадор ҳакерлар АҚШ Молия вазирининг компютерини бузиб кирди
Бу ҳақда Bloomberg агентлиги манбаларга таяниб хабар берди.
Ҳакерлар Жанет Йелленнинг компютерида сақланаётган 50 дан ортиқ файлни қўлга киритишган. Бундан ташқари, вазирнинг икки ёрдамчиси фойдаланувчи компютерлар ҳам бузилган.
"Кибержиноятчиларни АҚШ Молия вазирлигининг санкциялар, разведка ва халқаро ишлардаги роли қизиқтирган кўринади, таъкидланишича, улар вазирликнинг электрон почтаси ёки махфий тизимларига кира олишмаган", деб ёзади агентлик.
АҚШ махфий хизматлари маълумотларига кўра, Silk Typhoon ва UNC5221 ҳакерлик гуруҳлари ушбу киберҳужумга алоқадор.

👍13🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
SpaceX синов парвози вақтида Starship прототипи ҳалокатга учраганини маълум қилди
Компания маълумотларига кўра, ракетада баландликка кўтарилиш чоғида ноодатий носозлик юз берган.
Интернетда Starship ракетаси портлаши ва уни парчаларининг қулаши акс этган видеолар пайдо бўлди. Тасвирларда ракетанинг ҳавода портлагани, унинг қисмлари атмосферага кириб, ортидан ёруғ из қолдиргани кўринади.

👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
2025 йилнинг 17 январ куни соат 01:30 ларда Шайхонтоҳур тумани Себзор кўчасидаги кўприк устида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, Lacetti, HOWO юк транспорт воситаси ва Lacetti автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси кузатилди.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

👎1
Буюк Британия парламентида россиялик дипломатлар қўлга олинди
Лондондаги Буюк Британия парламенти биносига экскурсияга келган бир неча россиялик дипломатлар умумий гуруҳдан ажралиб, Лордлар палатасининг бегоналар ташриф буюриши тақиқланган ёпиқ ҳудудларига кириб кетишган. Улар ушбу ҳудуддан қўриқчилар томонидан чиқариб юборилган.
Хабарларга кўра, россиялик дипломатлар ҳеч қандай “зарарли ҳаракатлар”ни амалга оширишга улгурмаган.

👍4👎3
Эндиликда ўқув муассасалари ошхоналари E-auksion орқали ижарага берилади
Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини ижарага бериш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан «Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори қабул қилинди.
Ўзгартиришларга кўра, умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ошхоналари E-auksion тизимида ўтказилган танлов асосида ижарага берилади.
Қуйидаги талабларга жавоб берадиган ижарага олувчилар танловда иштирок этишлари мумкин:
тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун давлат рўйхатидан ўтган;
умумий овқатланиш бўйича камида 6 ой давомида фаолият юритаётган;
ошхона фаолияти йўналиши бўйича махсус жиҳозларга эга бўлган;
шартнома ва суд ҳужжатлари бўйича зиммасида ижара ҳамда солиқ тўловларидан қарздорлиги мавжуд бўлмаган.
Бунда ижарага олувчи аризасига ушбу талабларга жавоб беришини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари ва тегишли маълумотларни илова қилади.
Танловда ғолиб деб эътироф этилган ижарага олувчи билан ижара шартномаси шу даврдаги ўқув йили учун тузилади.
Мажбуриятларини муддатида ва тўлиқ бажариб келаётган ижарaгa олувчи билан шартнома муддати кейинги ўқув йилларига узайтирилиши мумкин.

👎9👍4
Туркияда қўлбола алкоголли ичимликдан вафот этган ўзбекистонликлар сони 14 нафарга етди
Туркияда қалбаки спиртли ичимлик истеъмолидан вафот этган ўзбекистонликлар сони ортди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги бош консулхонаси хабар берди.
Аввалроқ, 14 январ куни 6 нафар, 15 январ куни эса 4 нафар ватандошимизнинг заҳарланиш оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. 17 январ ҳолатига кўра, заҳарланиш оқибатида вафот этган ўзбекистонлик фуқароларнинг умумий сони 14 нафарни ташкил қилмоқда.
Туркия оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, 88 киши алкоголли ичимликдан заҳарланиш аломатлари билан шифохонага мурожаат қилган, улардан 37 нафари вафот этган.
Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари 16 январ куни Истанбул шаҳрида 32 862 литр ноқонуний метил ва этил спиртли ичимликларни мусодара қилган.
Султангази, Фатиҳ, Бакиркўй, Кучукчекмеже, Чаталжа, Эсенюрт, Зейтинбурну ва Бейкоз туманларида ўтказилиб, 9 нафар гумонланувчи қўлга олинган. Текширувлар чоғида 227 шиша сохта ичимлик ва дистиллаш ускунаси ҳам топилган. Қўлга олинганлардан 3 нафари полициядаги сўроқлардан сўнг қўйиб юборилган бўлса, 6 нафарининг тергови давом этмоқда.
Шунингдек, Бош консулхона дипломатлари Истанбул шаҳридаги шифохоналарнинг жонлантириш бўлимларида қалбаки спиртли ичимликдан заҳарланиш оқибатида даволанаётган фуқароларнинг ҳолидан хабар олган. Улардан 3 нафарининг аҳволи оғирлигича қолмоқда.
дейилади хабарда.

Фурсатдан фойдаланиб, Бош консулхона барча фуқароларимизни спиртли ичимликлардан тийилишга ва шахсий хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишга чақиради,
дейилади хабарда.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍10👎1
Россияда ўзгача фикрловчиларга нисбатан таъқиб кучаймоқда — Human Rights Watch ҳисоботи
Human Rights Watch инсон ҳуқуқлари ташкилоти томонидан эълон қилинган 2025 йилги Бутунжаҳон ҳисоботига кўра, Кремл Россияда ҳар қандай кўринишдаги норозиликни бостиришга қаратилган агрессив курсини давом эттирмоқда.
— дея таъкидлади Human Rights Watch'нинг Европа ва Марказий Осиё бўйича директори Ҳью Уилямсон.
HRW ҳисоботига кўра, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи “Мемориал” ташкилоти томонидан тузилган ҳозирги пайтда 804 кишини ўз ичига олган “Россия сиёсий маҳкумлари” рўйхати ҳали тобора кенгаймоқда. Шунингдек, Россия ҳукумати “хорижий агент” деб эълон қилинган шахслар ва тузилмаларни таъқиб қилиш бўйича чораларни кучайтирмоқда.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
Human Rights Watch инсон ҳуқуқлари ташкилоти томонидан эълон қилинган 2025 йилги Бутунжаҳон ҳисоботига кўра, Кремл Россияда ҳар қандай кўринишдаги норозиликни бостиришга қаратилган агрессив курсини давом эттирмоқда.
"Кремл фуқаролардан Украинага қарши урушни ва “анъанавий рус қадриятлари” деб аталувчи ғояларни қўллаб-қувватлашни икки баравар куч билан талаб қила бошлади. Шунингдек, ҳар қандай бўйсунмаслик ҳолатларини жазолашни янада осонлаштирадиган янги репрессив қонунлар қабул қилди",

👍11👎3