This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дубайда Ўзбекистон байроғи...
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи шарафига Дубайдаги дунёнинг энг баланд биноси – "Бурж Халифа" Ўзбекистон байроғи рангларига бурканди.
Ифтихор...
Telegram|Facebook I YouTube I Live

👍52👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистонлик "тик-токер"лар Чорсудаги гўшт бозоридан видео олишди
Энди бошқа бозорлардаги аҳволни тасаввур қилиш шунчаки даҳшат...
Чорсу бозорида гўшт маҳсулотларини назорат қиладиганлар (СЭС) йўқми...?!
Telegram|Facebook I YouTube I Live
Энди бошқа бозорлардаги аҳволни тасаввур қилиш шунчаки даҳшат...
Чорсу бозорида гўшт маҳсулотларини назорат қиладиганлар (СЭС) йўқми...?!
Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍18😢7👎2
Исроил ва Ҳамас келишувга эришди. Ғазода уруш тўхтатилади
Ғазода 15 ой давом этган урушни тўхтатиш бўйича келишув АҚШ кўмагида, Миср ва Қатар воситачилигида амалга ошди. Унга биноан томонлар гаровга олинган исроилликларни фаластинлик асирларга алмаштиришга рози бўлишди.
Ҳамас ва Исроил келишуви тафсилотлари маълум бўлди:
Исроил қўшини 6 ҳафта давомида босқичма-босқич олиб кетилади.
Бу жараён Ҳамас гаровда ушлаб турган исроилликларни озод этишни ўз ичига олади.
Ўз навбатида, Исроил ҳам фаластинлик маҳбусларни қўйиб юборади.
Битимнинг олти ҳафта давом этиши режалаштирилган биринчи босқичида ўт очишни тўхтатиш режими жорий этилади. Ҳамас 33 нафар исроиллик гаровга олинган шахсни, жумладан барча аёлларни, болаларни ва 50 ёшдан ошган эркакларни озод қилади.
Ҳар бир озод этилган исроиллик фуқаро эвазига, Исроил қамоқхоналаридан 30 нафар фаластинлик маҳбус озод қилинади, ҳарбий хизматчилар эвазига эса 50 нафардан фаластинлик маҳбус қўйиб юборилади.
Бундан ташқари, ҳар куни Ғазо секторига 600 та гуманитар ёрдам ортилган юк машинаси кириб келишига рухсат берилади. Келишувнинг иккинчи босқичи бўйича музокаралар биринчи босқичнинг 16 кунига келиб бошланиши керак.
Шундай қилиб, Ғазода узоқ давом этган уруш тугамоқда. Ушбу можаро 46 мингдан ортиқ инсоннинг ҳаётига зомин бўлди.

👍24😢9👎1
Қозоғистонда коррупционер амалдорларнинг ошкора рўйхати тузилади
Қозоғистонда коррупционерларнинг давлат реестри яратилади. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раисининг биринчи ўринбосари Улан Сарқулов маълум қилди.
«Бу профилактика воситаси. Унинг асосий мақсади - жамоатчиликнинг қоралаши орқали жамиятда коррупцияга нисбатан муросасизликни шакллантиришдан иборат. Реестрга оғир ва ўта оғир коррупция жиноятларини содир этганликда айбдор деб топилган шахслар тўғрисидаги маълумотлар киритилади. Жисмоний шахсларни реестрга киритиш учун суднинг қонуний кучга кирган айблов ҳукми асос бўлади», деди Сарқулов.
Реестр Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг веб-сайтига жойлаштирилади. Унда коррупцияга учраган мансабдор шахснинг фамилияси ва исми, унинг иш жойи ва жиноят содир этилган пайтдаги лавозими, жиноят таркиби, айблов ҳукми тафсилотлари ва тайинланган жазо кўрсатилади.
Реестрдан чиқариш қонуний кучга кирган ва судланганлик олиб ташланган оқлов ҳукми асосида амалга оширилади.

👍13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда эркак дорихонага пичоқ билан кириб, пулларни олиб кетди
Маълум қилинишича, воқеа 13 январь куни тахминан соат 23:05 да Чирчиқ шаҳридаги дорихоналардан бирида содир бўлган. Эркак дорихонага бостириб кириб, пичоқ билан қўрқитиб, кассадан 700 минг сўмни олиб кетган.
Ҳодиса оқибатида сотувчи жабрланмаган. Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси жиноятчининг шахсини аниқлаган. У ўғирлик вақтида маст ҳолатда бўлган 32 ёшли фуқаро бўлиб чиқди.
Унга нисбатан Жиноят кодексининг 164-моддаси (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи қўлга олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👍5
Туркияда сохта спиртли ичимликдан вафот этган ўзбекистонликлар сони 10 нафарга етди
Бу ҳақда Истанбул шаҳридаги Бош консулхона маълум қилди.
Қайд этилишича, 15 январь куни Бош консулхонага 4 нафар фуқаронинг (барчаси эркак киши) сохта спиртли ичимлик истеъмол қилиш натижасида вафот этгани бўйича мурожаатлар келиб тушган. 14 январь куни 6 нафар фуқаро вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.
Бош консулхона дипломатлари ушбу ҳолат юзасидан Истанбул соғлиқни сақлаш, суд-тиббий экспертиза бошқармаси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан доимий алоқада бўлиб турибди. Шунингдек, консулхонамизнинг телефон рақамлари орқали келиб тушаётган саволларга жавоб берилмоқда.
Бош консулхона барча фуқароларни спиртли ичимликлардан тийилишга ва эҳтиёткорликка чақирди.
Аввалроқ Самарқандда ароқдан заҳарланиш оқибатида 5 нафар эркак вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

👍8
200 минглик 50 мингликдан кўпроқ
Марказий банк Ўзбекистонда муомалада бўлиб турган сўмдаги пуллар сони 152 млн дона эканини маълум қилди.
Берилган маълумотларга қарайдиган бўлсак, одамлар қўлидаги ҳар 5 та пулдан 2 таси (40,9 фоизи) 100 000 сўмлик банкнотадир.
Йил давомида 200 000 сўмлик банкнота 50 000 сўмликни қувиб ўтди ва иккинчи ўринга кўтарилиб олди.
Айни пайтда барча пулларнинг 23,4 фоизи 200 000 сўмлик ҳисобланади. Ушбу банкнота муомалага чиқарилган илк йилда бу кўрсаткич 11 фоиздан бироз юқори эди.
Буёғига инфляция ва аҳолининг даромадлари ошиб бориши натижасида 200 000 сўмлик пуллар оммалашишда давом этади.
Ҳозирда энг йирик банкнота — 200 000 сўмлик бўлиб турибди. Яқин йилларда Марказий банк каттароқ пулларни ҳам муомалага чиқариши ҳақиқатга яқин.

👎9👍4🔥1
Болливуд юлдузи Саиф Али Хон Мумбайдаги уйида пичоқлаб кетилди
Болливуднинг машҳур актёри Сайф Али Хоннинг уйига босқинчи бостириб кирган. Босқинчининг ҳужуми натижасида актёр кўплаб пичоқ жароҳатлари орттириб касалхонага ётқизилди, деб хабар бермоқда BBC нашри.
Маълумотларга кўра, ҳужум пайшанба куни эрталаб Хон оиласи билан яшайдиган Мумбай шаҳрининг юқори даражадаги маҳалласида содир бўлган.
Шаҳар полициясининг таъкидланишича, актёр уйига ярим тундан кейин кириб келган номаълум эркак билан тортишиб қолган. Натижада Сайф Али Хон бир неча бор пичоқланган.
«Воқеа ўғирлик қилишга уриниш ортидан содир бўлган бўлиши мумкин», — дейди актёрнинг реклама гуруҳи вакили.
Воқеадан сўнг Актёр Сайф Али Хон зудлик билан шаҳарнинг «Лилавати» касалхонасига ётқизилган.
Касалхона бош операция директорининг айтишича, актёр олти марта пичоқланган, улардан иккитаси жуда хавфли жароҳат саналиб, анча чуқур жойлашган. «Актёр ҳамон операция қилинмоқда», — деб қўшимча қилади у.
Полиция аллақачон суриштирув ишларини бошлаб юборган, дейилади хабарда.
Маълумот учун, актёр Саиф Али Хон 1970 йилда таваллуд топган. Фаолияти давомида кўплаб филмларда рол ижро этган, кўплаб филмларда продюссерлик қилган.
Актёр ўзбек томошабинларига «Ўткинчи дунё», «Салом Намасте», «Қурбон», «Қалбим ўғриси», «Пойга», «На сен биласан, на мен» каби машҳур филмларда ижро этган роллари орқали яхши таниш.

😢15👍10
Президент бошчилигидаги видеоселектор йиғилиши ўтказилади
Бироздан сўнг президент Шавкат Мирзиёев раислигида инвестицияларни кенг жалб этиш ва экспортни ошириш борасидаги ишлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги асосий вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
Бироздан сўнг президент Шавкат Мирзиёев раислигида инвестицияларни кенг жалб этиш ва экспортни ошириш борасидаги ишлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги асосий вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍4
Молиявий мустақил ОТМлар иштироки тақиқланди – «Ташаббусли бюджет»га айрим ўзгаришлар киритилди
Сенат Кенгаши қарори билан, «Ташаббусли бюджет» жараёнини ўтказиш бўйича амалдаги тартибга тегишли ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.
Қарорга кўра, ҳар йили туман ва шаҳар бюджетидан 10 тадан кам бўлмаган, кўпи билан 30 та лойиҳа учун етарли маблағ ажратилиши белгиланди. Бунда 10 тадан ортиқ лойиҳа учун маблағлар туман ёки шаҳар аҳолисининг тегишли ҳудуддаги улушидан келиб чиқиб тақсимланади.
Маълумот учун, ҳозирги кунда лойиҳаларнинг энг юқори чегаравий қиймати 1,5 млрд сўмни ташкил этади. Шунга кўра, туман ва шаҳар бюджетидан ажратиладиган маблағларнинг энг кам миқдори 15 млрд сўм, энг юқори миқдори эса 45 млрд сўм этиб белгиланди.
Шунингдек, эндиликда ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтганини инобатга олган ҳолда, жорий йил 1-мавсумдан бошлаб молиявий мустақил бўлган олий таълим муассасаларининг «Ташаббусли бюджет»да иштирок этишига рухсат этилмайди.
Ижтимоий муаммоларга кўпроқ эътибор қаратиш мақсадида, ташкилотлар томонидан барча турдаги автомобиллар, жамоат хавфсизлигини таъминлашга оид жиҳозлар (радар, жамоат жойларидаги кузатув камералари, «светофор»), раҳбар ходимлар учун мебел жиҳозларини харид қилиш ҳам тақиқланди.

👍4👎1
Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилиши бошланди
Унда инвестиция масалалари кўриб чиқилмоқда.
Очиқлик ва кучли инвестиция сиёсати натижасида иқтисодиётимиз барқарор ўсиб келаётгани таъкидланди.
Хусусан, 2024 йилда ялпи ички маҳсулот 6,5 фоизга ошиб, 115 миллиард долларга етди, хорижий инвестиция 1,6 баробар ўсиб, 34,9 миллиард долларни ташкил қилди, қиймати 10 миллиард долларлик 242 та йирик ва ўрта лойиҳалар ишга тушди, экспорт илк бор 27 миллиард долларга чиқди.
Ўтган йили 50 та туманга 100 миллион доллардан кўп сармоя кириб келди (2023 йилда бундай туманлар 11 та эди).
Давлатобод, Янги Наманган, Мирзо Улуғбек, Чилонзор, Шайхонтоҳур туманлари, Наманган ва Самарқанд шаҳарларида инвестициялар 300 миллион доллардан ошган.
Тоғ-кон, нефтгаз, кимё, қишлоқ хўжалигида режа 2 карра ортиғи билан бажарилди.

👍12👎4😢2
Инвестиция режасини бажармаган ташкилот раҳбарлари жиддий огоҳлантирилди
Инвестиция режаси тўқимачиликда 17 миллион долларга кам бажарилгани, инвестиция “Ўзтрансгаз” ва "Ўзметкомбинат"да 2 баробар, “Ўзсувтаъминот”да 20 фоизга пасайгани кўрсатиб ўтилди.
Ушбу ташкилотлар раҳбарлари шу йил биринчи чоракда ўзгариш қилмаса, уларнинг фаолиятига баҳо берилиши ҳақида қаттиқ огоҳлантирилди.

👍5🔥3
Сирдарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди
Президент иштирокидаги видеоселекторда Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев лавозимидан озод этилди.
Ўтган йили Беруний, Қораўзак, Қўнғирот, Пешку, Янгиобод, Қамаши, Хонқа, Шовот туманларида инвестиция 15 миллион долларга ҳам етмади. Ромитан, Деҳқонобод, Миришкор, Чироқчи, Нарпай, Нуробод ва Гулистон туманлари, Оҳангарон шаҳрида экспорт камайган.
Ушбу 16 та туман ва шаҳар ҳокимларига ҳайфсан эълон қилинди.
Ҳудудида ивестицияларни жалб қилиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва бошқа йўналишлардаги фаолиятда жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев лавозимидан озод этилди.

👍70😢1
Эндиликда инвестиция бўйича янги назорат тизими бўлиши белгиланди
Бунда Бош вазир бу йилги 42 миллиард доллар хорижий инвестиция бўйича ойма-ой режани тасдиқлайди, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари, тармоқ раҳбарлари ҳафтада икки кун инвестиция билан шуғулланади.
Мутасаддилар тинмай ҳудудларга бориши, тадбиркорлар билан учрашиши, масаласини жойида ҳал қилиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Шунингдек, президент 2025 йилдаги асосий вазифаларга тўхталди.
Ўтган йил якунида ҳокимларнинг ҳудудий режалари белгилаб олинди. Ҳар бир туман кесимида бажарилиши лозим бўлган индикаторлар тўплами ишлаб чиқилди. Жумладан, бу йил 27 та туман ҳокими инвестицияни 200 миллион доллардан ошириш режасини олган. Масалан, сўнгги беш йилда Учкўприкда хорижий инвестиция 10 карра ошиб, 100 миллион долларга етди. Туман ҳокими 2025-йилда буни 200 миллион долларга етказишни ҳисоб-китоб қилган.
Лекин 10 та туман ҳокимининг режаси 40 миллион долларга ҳам етмаслиги кўрсатиб ўтилди. Булар Миришкор, Кўкдала, Боёвут, Бандихон, Узун, Шеробод, Бекобод, Тошкент, Риштон, Гурлан туманлари.Мутасаддиларга ушбу туманларга янги лойиҳалар пакетини шакллантириб, камида 100 миллион долларлик режани тасдиқлаш топширилди.

👍22👎1
Ҳокимларга ҳафтада 2 кун нима иш қилиши белгилаб берилди
Инвестицияларни жалб этиш ва экспортни ошириш юзасидан ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида инвестиция бўйича янги назорат тизими жорий этилиши белгиланди.
Янги тизимга кўра Бош вазир бу йилги 42 миллиард доллар хорижий инвестиция бўйича ойма-ой режани тасдиқлайди, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари, тармоқ раҳбарлари ҳафтада икки кун инвестиция билан шуғулланади.
Мутасаддиларга ҳудудларга боришиб, тадбиркорлар билан учрашиши, масалаларини жойида ҳал қилиши шартлиги ҳам айтилди.

👍26👎1
Бош вазир бошчилигида Фавқулодда штаб ташкил қилинади
Бу йил халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан 5,2 миллиард долларлик ишлар бажарилиши режалаштирилган.
Инвестицияларни ўзлаштиришда ҳалигача бюрократия кўплиги танқид қилинди.
Шу муносабат билан Бош вазир бошчилигида молия институтлари билан ишлаш бўйича алоҳида Фавқулодда штаб ташкил қилиниши белгиланди. Штаб ҳар бир лойиҳани ичига кириб, аниқ ишларни амалга оширади, ҳар ҳафта лойиҳама-лойиҳа муҳокама ўтказади.
Жорий йилда Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан 1,1 миллиард доллар, Ислом тараққиёт банки билан эса 1 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга ошириш белгиланган.
Мутасаддиларга ушбу 2 та халқаро банк билан яқиндан ишлаб, туманма-туман юриб, тадбиркорлар билан давлат кафолатисиз қилиш мумкин бўлган лойиҳаларни кўпайтириш топширилди. Уларга аниқ масъуллар бириктирилади, маблағ жалб қилишда тадбиркорларга кўмаклашилади.

👍6👎1
Жанубий Корея президенти кўрсатма беришдан бош тортди — BBC
Жанубий Кореянинг ҳибсга олинган президенти Юн Сок Ёл исён бўйича айбловлар юзасидан кўрсатма беришдан бош тортди.
Лавозимидан четлатилган президент Юн Сок Ёл икки кундан буён ҳибсда сақланмоқда. Ҳозирда суд Юннинг адвокатлари томонидан билдирилган далилларни тингламоқда. Адвокатларга кўра, унинг ҳибсга олиниши ҳақидаги ордер ҳақиқий эмас.
15 январ куни Жанубий Корея полицияси президентни иккинчи уринишда ҳибсга олишга муваффақ бўлди. Юн Сок Ёлга исён ва ваколатларни суиистеъмол қилиш бўйича айбловлар қўйилган.
Декабр ойи бошида Юн мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилишга муваффақиятсиз уринган эди. Шундан сўнг парламент уни исёнга уринишда айблади ва 14 декабр куни унга импичмент эълон қилди.
Юн Сок Ёл президентлик вазифаларини бажаришдан четлатилган, аммо уни лавозимидан четлатиш учун импичмент Конституциявий суд томонидан тасдиқланиши керак.
Конституциявий суд ҳали якуний қарор чиқармаганлиги сабабли, у расмий равишда президент бўлиб қолмоқда. Энди суд унинг лавозимидан бутунлай четлатилишини ёки ваколатларини тиклашни ҳал қилиши керак.

👍13😢1
Ўлчовли янги олтин қуймалар сотувга чиқарилмоқда
Марказий банк аҳолининг инвестиция ва жамғариш имкониятларини янада ошириш ҳамда қимматбаҳо металлар муомаласини кенгайтириш мақсадида 2025 йилнинг 17 январидан бошлаб 5, 10, 20, 50 граммли ўлчовли олтин қуймаларга қўшимча равишда оғирлиги 100 грамм бўлган олтиндан тайёрланган ўлчовли қуймаларни тижорат банклари орқали сотувга чиқармоқда.
Қуймалар махсус ҳимоя қадоқларида сотув учун тақдим этилади. Олтин қуймаларнинг қадоғи сертификат вазифасини бажариб ўз серия рақамига эга бўлади. Олтин қуймаларнинг сотиш нархлари ҳар куни Марказий банкнинг расмий веб-сайтида миллий валютада эълон қилиб борилади.
Қадоқлари бут олтин қуймалар сотув шохобчаларида қуйма эгасига тўловни амалга ошириш орқали қайтариб сотиб олинади.
Қадоғи бузилган ёки техник талабларга мос келмайдиган олтин қуймаларни қайтариб сотиб олиш уларни техник экпертизадан ўтказиш орқали амалга оширилади ва экспертиза ўтказилгандан сўнг тўлов тўлаб берилади.
Қадоғи бут ҳолатдаги олтин қуймаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсат берилади.

👍14👎1😢1
Буюк Британия ва Украина “100 йиллик стратегик ҳамкорлик” тўғрисидаги шартномани имзолади
Шартнома қуйидаги бандларни ўз ичига олади:
◾️ Буюк Британия Россиянинг музлатилган активлари ҳисобидан Украинага $3 миллиард ажратади;
◾️ Лондон Киевга 150 дона артиллерия қуролини топширади;
◾️ Украиналик ҳарбийларни тайёрлаш дастури кенгайтирилади, шунингдек, ҳамкорликда узоқ масофали қуроллар яратиш ривожлантирилади;
◾️ Буюк Британия Украина энергетика сектори учун асосий ҳамкор бўлади. Муҳим фойдали қазилмаларни қазиб олиш стратегиясини ишлаб чиқиш ва “яшил пўлат” ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилинади;
◾️ Икки давлат ўртасида денгиз хавфсизлиги соҳасида ҳамкорлик кучайтирилади. Бунинг учун Азов, Болтиқ ва Қора денгизларнинг хавфсизлигини мустаҳкамлашга қаратилган янги тузилма ташкил этилади.

👍12👎11😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Уй-жой сотиб олишда нималарга эътибор бериш лозим?
Ушбу видео орқали батафсил маълумотга эга бўлинг

👍11👎1😢1