EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
АҚШ ва Арманистон стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжатни имзолади

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва Арманистон Ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян 14 январ куни Вашингтонда икки давлат ўртасида стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги хартияни имзолади.

"Келишув доирасида мамлакатлар хавфсизлик, мудофаа, иқтисодиёт, демократия соҳаларида Ереван ва Вашингтон ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш учун қўшма комиссия тузади. Шунингдек, АҚШ Арманистон Республикасининг халқаро эътироф этилган чегаралари доирасида унинг суверенитетини ҳимоя қилишни кучайтиришни мақсад қилганини таъкидлади", —деди АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен.

Бундан ташқари, Арманистон ИШИДга қарши кураш бўйича халқаро коалиция таркибига қўшилиши билдирилди.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍5👎2🔥1
Финляндия ҳукумати томонидан ҳибсга олинган Eagle S танкери экипажи сув ости кабели ва газ қувурини узишни режалаштирган — Reuters

Агентлик бу ҳақда декабр ойи охирида Eagle S танкери томонидан Estlink 2 кабелига зарар етказилиши фонида тузилган Финляндия тергов гуруҳи раҳбарига таяниб ёзмоқда.

Reuters манбасига кўра, кема экипажи Эстония ва Финляндия ўртасидаги сув ости электр узатиш кабелига шикаст етказиш учун лангарини атайлаб кабел ўтган ҳудудда денгиз тубига туширган. Бундан ташқари, кема Болтиқ денгизи остидан ўтадиган яна бир электр узатиш кабели Estlink 1 га ва BalticConnector газ қувурига зарар этказиши режалаштирган.

Финляндия ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Eagle S ва унинг экипажини Estlink 2 билан содир бўлган воқеадан сўнг дарҳол ҳибсга олиди. Ҳозирда кема экипажи тергов остида ва уларга Финляндияни тарк этиш тақиқланган.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍7
Қозоғистондаги норезидент шахсларга банк карталари бир йилгача муддатга берилади

Бу ҳақда Қозоғистон Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур қарор банк хизматларидан наркотик моддалар савдоси ва ноқонуний рақамли активлар айланишида фойдаланиш хавфини минималлаштириш мақсадида қабул қилинган.

"Чекловлар тадбиркорлар, инвесторлар ва дипломатларга тааллуқли эмас. Шунингдек, янги қоидалар илгари чиқарилган карталарга таъсир қилмайди", деб ёзади “Курсив” нашри.

Forbes маълумотларига кўра, 2022-2024 йиллар давомида 695 минг нафар россиялик Қозоғистон банклари карталарини олган бўлиши мумкин.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Чироқни ўчириб курашишдан кўра, уни ёқиб, муаммони очиқ қилиш самаралидир» – Қодиров

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерлик фаолиятини ҳуқуқий асосда ташкил этишга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди. Қонун лойиҳасини қабул қилишни қўллаб-қувватлаган «Миллий тикланиш» демократик партияси раҳбари Алишер Қодиров бунга нима сабаб бўлганига изоҳ берди.

Қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаган Қодировнинг таъкидлашича, ушбу ташаббус виртуал ўйинлардан келиб чиқадиган салбий таъсирларни чеклашга қаратилган. Унга кўра, илгари ҳуқуқий асос йўқлиги туфайли, бундай ўйинларда алданганлар ҳимоясиз қолган. Энди эса янги тартиб-интизом орқали аҳолининг манфаатлари ҳимоя қилинади.

Партия раҳбари таваккалчиликка асосланган ўйинлар лицензия асосида амалга оширилишига рухсат бериш орқали ўйин иштирокчиларини рўйхатга олиш, вояга етмаганлар учун иштирокига тақиқ қўйиш, ўйинлардаги маблағ миқдорини чеклаш, шунингдек, ота-оналарга фарзандлари учун тақиқ қўйиш ҳуқуқини бериш каби нормалар сабабли ёқлаб овоз берган. Бунинг натижасида расмий иштирокчилар учун масъулият оширилиши ва сохта ўйинларни ташкил этувчилар учун шарт-шароит қийинлашиши кутилмоқда.

«Чироқни ўчириб курашишдан кўра, уни ёқиб, муаммони очиқ қилиш самаралидир,» — деди «Миллий тикланиш» демократик партияси раҳбари. Қодировнинг фикрича, бундай иллатларни қоралаш ёки тақиқлаш билан чеклаш мумкин эмас. Унга кўра, қонун орқали шаффофликни таъминлаш ва соҳага аниқ меъёрларни жорий қилиш орқали жамиятдаги салбий ҳолатларнинг олдини олиш мумкин.

«Даромадни ҳар қандай шаклини тўғри деб биладиганлар тарбияда бой берилган инсонлар экани, уларни тақиқ тўхтатмаслиги, улар учун қадр ёки қадрият бўлмаслигини яна бир бор тушундик. Инсон ўзгарса, жамият ўзгаради»,

— деб таъкидлади Қодиров.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍18👎12😢2🔥1
Туризм қўмитасида “Туризм ва меҳмонхона бизнеси” кафедраси филиали очилди

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2024 йил 7 февралдаги ПҚ-62 сонли қарори ҳамда 2024 йил 18 ийулдаги ПҚ-269 сонли қарорларида йирик хўжалик бирлашмалари билан ҳамкорликда мутахассис тайёрловчи кафедраларнинг филиалини ташкил этиш ҳамда амалий машғулотлар ва малакавий амалиётларга корхона ва ташкилотларнинг малакали мутахассисларини жалб қилиш вазифаси берилган.

Шу мақсадда 15 январ куни Туризм қўмитасида Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Туризм ва меҳмонхона бизнеси” кафедраси филиалнинг очилиши бўлиб ўтди.

Филиал ташкил этилишидан мақсад

Назария ва амалиёт ўртасида интегратсияни ёлга қўйиш, реал иқтисодиёт талабларини ҳисобга олган ҳолда кадрлар тайёрлаш;

Соҳа бўйича тайёрланаётган кадрларни амалий машғулотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш. Соҳа бўйича дарс берадиган профессор-ўқитувчилар, илмий тадқиқотчилар,докторантлар ва талабаларга соҳадаги янгиликларни етказиш.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍4👎1
Президент танқиди сабабли бўшатилган собиқ ҳоким яна лавозимга тайинланди

Ҳокимлик даврида қабулига келганларга пойгакдан жой бериши билан интернетда машҳур бўлган Андижон тумани собиқ ҳокими Абдужаббор Эгамбердиев янги лавозимга тайинланди.

Таъкидланишича, Абдужаббор Эгамбердиев 2024 йилнинг 18 декабрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг Андижон вилояти кенгашининг йил якунларига бағишланган йиғилишида Кенгаш раиси лавозимига тайинланган. У бунга қадар Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси вазифасида ишлаб келаётган бўлган.

Маълумот учун, у 2021 йилнинг февралидан 2022 йилнинг сентябрь ойига қадар Андижон туманига ҳокимлик қилган. У Президент топшириғига биноан 2022 йилнинг 27 сентябрь куни давлат хизматчиси этикасига номуносиб хатти-ҳаракатлари, раҳбарлик маданиятини сақламагани, ўтказилган қабулларда фуқароларга ҳурматсизликка йўл қўйгани ва фаолиятидаги бошқа камчиликлари учун Андижон тумани ҳокими лавозимидан озод этилганди.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👎21👍3🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Красноярск аэропортида пичоқ билан ҳужум қилган эркак ўзбекистонлик эканлиги айтилмоқда

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👎4👍1😢1
Овлаш тақиқланган қуш ва ҳайвонлар турлари белгиланди

Ўзбекистон Республикасининг “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги 627-сонли қонунига кўра, овлаш тақиқланган қуш ва ҳайвонлар турлари белгиланган.

хусусан, Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби ва халқаро Қизил китобга киритилган ёввойи ҳайвонлардан қоплон, тарғил сиртлон, қор қоплони, ёввойи қушлардан еса турна, укки, оққуш, япалоққуш, қузғун, алп зоғчаси каби турларни овлаш қатъиян таъқиқланади.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍6👎1
АҚШ Қимматли қоғозлар комиссияси (SEC) Илон Маскни судга берди

Колумбия округи судига тақдим этилган давога кўра, Маск Twitter'ни сотиб олишидан олдин компания акцияларига эгалик қилишини ошкор қилмаган. SEC бизнесмендан ноқонуний олинган даромадларни фоизлари билан қайтаришни талаб қилмоқда.

Тhe New York Times'нинг ёзишича, Илон Маск Twitter акцияларини 2022 йилнинг январ охирида сотиб олишни бошлаган ва март ўрталарига келиб унинг акциялари 5 фоизлик чегара даражасига етган. Қонунчиликк кўра, бу чегарадан ошгандан кейин маълумотни ошкор қилиш талаб этилади, бироқ Маск буни ўз вақтида бажармаган. Шундан кейин у яна акцияларни сунъий равишда пасайтирилган нархларда сотиб олган ва комиссия ҳисоб-китобига кўра, камида 150 миллион долларлик тўловлардан қочган.

Маскнинг адвокати Алекс Спиро даъвони "ёлғон" деб атади ва комиссиянинг бизнесменга қарши иш қўзғатишининг имкони йўқлигини таъкидлади.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍6
Актёр Равшан Жўраев вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли актёр Равшан Жўраев 63 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда актриса ва телебошловчи Мавлуда Аҳмедова маълум қилди.

Равшан Жўраев «Бобур», «Чақалоқ», «Кўнгил кўчалари», «Шайтанат», «Буюк шараф» ва бошқа фильмлардаги роллари билан танилган.

Effect.uz жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
😢21👍2
Карантин аҳамиятга эга зарарли организмлар рўйхати тасдиқланди

2025 йил 14 январь куни Қишлоқ хўжалиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси учун карантин аҳамиятига эга бўлган зарарли организмлар рўйхатини тасдиқлади. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Хабарга кўра, энди 2022 йил 12 мартда тақдим этилган рўйхат ўз кучини йўқотди.

Маълумот учун, Карантин аҳамиятга эга организмлар деганда ўсимликлар, ҳайвонлар ёки микроорганизмлар орасида мавжуд бўлган ва бошқа ҳудудларга ёки мамлакатларга кириб бориши тақиқланган ёки назорат қилинадиган организмлар тушунилади. Бу организмлар экологик, иқтисодий ёки соғлиқ учун жиддий хавф туғдириши мумкин.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍3
Uzbekistan Airways самолётида техник носозлик кузатилди

Внуково халқаро аэропортида 15 январь куни ҳаво кемасида техник носозлик вужудга келган. Шу сабабли Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг бир нечта авиақатновлари мажбурий кечиктирилади. 

HY9628/9627/9608 Москва (Внуково)—Фарғона—Москва (Внуково)—Бухоро авиақатновлари тахминий ҳаракат жадвали: 

HY9628 — Москвадан (Внуково) жўнаб кетиш 17:25, Фарғонага етиб бориш 23:40;  

HY9627 — Фарғонадан жўнаб кетиш 00:50 (16 январь), Москвага (Внуково) етиб бориш 03:35 (16 январь); 

HY9608 — Москвадан (Внуково) жўнаб кетиш 04:50 (16 январь), Бухорога етиб бориш 10:45 (16 январь).

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍12👎1
Самарқандда 14 ёшли қиз ўзини 8-қаватдан ташлаб, вафот этди

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг хабар беришича, ҳолат 13 январь куни содир бўлган. 8-синф ўқувчиси кўп қаватли турар жойнинг 8-қавати подъезди деразасидан ўзини ташлаган.

Айни дамда Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси ҳамда масъул идораларга хизмат текшируви тайинланган.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍8😢2
Ҳокимнинг ўғлини қамоқдан озод қилган судя «Ибратли судя» деб топилди

Судялар олий кенгаши 2024 йил якунлари бўйича алоҳида фаоллик кўрсатган 18 нафар судяни «Ибратли судя» мукофоти билан тақдирлади. Улар орасида Наманган вилояти судининг жиноят ишлари бўйича судяси Авазбек Иномов ҳам бор. У электр энергиясини ўғирлаган Поп тумани ҳокимининг ўғли Ғулом Султоновни апелляцияда озодликка чиқаргани билан танилган.

Султонов ҳоким Аъзамжон Султоновнинг ўғли бўлиб, 200 млн сўмдан ошиқ электр энергиясини ўғирлаганликда айбланиб, 2,5 йилга қамалган эди.

Авазбек Иномов раислик қилган апелляция суди уни қамоқдан озод қилган, аммо бу қарор жамоатчилик танқидларига учради. Тафтиш инстанцияси апелляция ажримини бекор қилиб, биринчи ҳукмни ўз кучида қолдирди ва Султонов қайта қамалди.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👎23👍9😢5🔥2
Оқдарё сув омбори ҳақида ёлғон хабар тарқатган икки фуқаро жаримага тортилди

Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида жойлашган Оқдарё сув омбори ҳақида ёлғон хабар тарқатган икки фуқаро жаримага тортилди. Улар омборда сув сатҳи ошгани ва ёриқлар пайдо бўлгани ҳақида нотўғри маълумот тарқатган. Аслида сув омборида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилган, ҳеч қандай носозлик аниқланмаган.

Туман ҳокимлиги маълумотига кўра, омбор ва унинг инфратузилмалари барқарор ишламоқда. Ёлғон хабар тарқатган икки шахс – 1988 йилда туғилган Ж.Ҳ. ва 1989 йилда туғилган М.П. – 10 январ куни таъмир ишларини тасвирга олиб, видеони нотўғри мазмунда тарқатган.

Суд уларга БҲМнинг 20 баравари, яъни 7,5 млн сўмдан жарима жазоси тайинлади.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍9👎3
Қашқадарёдаги вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда – Омбудсман

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда унинг ҳузуридаги жамоатчилик гуруҳлари томонидан 2024 йилда Қашқадарё вилоятида жойлашган вақтинча сақлаш ва тергов ҳибсхоналари, жазони ижро этиш муассасалари ҳамда махсус қабулхоналарга мониторинг ташрифлари амалга оширилган бўлиб, унда бир қатор камчиликлар аниқланган.

Ушбу камчиликларни бартараф этиш бўйича омбудсман томонидан Ички ишлар вазирлигига тақдимнома киритилган. Маълум қилинишича, тақдимнома асосида айрим камчиликларни бартараф этиш бўйича амалий ишлар бошланган. Жумладан, вақтинча сақлаш ҳибсхоналаридаги камераларни кўзга зиён етказмайдиган ҳолда ўқиш ёки ёзиш учун етарли табиий ва сунъий ёруғлик билан таъминлаш, иситиш ҳамда бошқа тегишли чоралар кўрилмоқда.

Бундан ташқари, Қарши туман ички ишлар бўлими вақтинча сақлаш ҳибсхонаси фаолияти тўхтатилиб, сақланаётган шахслар капитал таъмирланган Касби туман ички ишлар бўлими вақтинча сақлаш ҳибсхонасига кўчирилган.

Омбудсман тақдимномасида билдирилган камчиликларни ўз вақтида бартараф этмаган ходимларга нисбатан хизмат текширувлари ўтказилиб, 1 нафар ходим лавозимидан озод этилган ва 9 нафар ходимнинг хатти-ҳаракатлари Интизомий кенгашлар томонидан кўриб чиқилган.

«Айни пайтда вазирлик томонидан вақтинча сақлаш ҳибсхоналари шароитларини яхшилаш бўйича амалий ишлар давом эттирилмоқда. Камералар ва ювиниш хоналарини керакли жиҳозлар билан таъминлаш ва санитария талабларига мувофиқлаштириш ишлари давом этяпти»,

— дейилади хабарда.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍13👎1
Буюк Британияда коррупциявий жанжал...

Буюк Британия Молия вазири Тулип Сиддиқ лавозимини тарк этди. Сабаб сифатида, коррупцияга қарши тергов бўйича босим кучайгани учун истеъфога чиққани айтилмоқда. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Хабарга кўра, Бангладеш прокуратураси Тулип Сиддиққа нисбатан жиноий иш қўзғатиш арафасида. У фаолияти давомида бир неча қонунбузарликларни қилганликда айбланмоқда.

Жумладан, терговда ўтган ойда унинг оиласи Бангладешдаги инфратузилма харажатларидан 3,9 миллиард фунт стерлинг ўғирлагани айтиб ўтилган.

Бош вазирнинг расмий вакили Стармер вазирга тўлиқ ишонишини билдириб, айбловларни рад этган.

Тулип Сиддиқнинг Бангладешдаги коррупция билан боғлиқ терговлар туфайли босим остида истеъфога чиққанлиги ҳақида сўз боради. Асосий нуқталар:

1. Айбловлар ва терговлар:

• Тулип Сиддиқ, Бангладешнинг собиқ бош вазири Шайх Ҳасинанинг жияни, 2024 йили лавозимдан четлатилган амма (хола)си билан алоқалари бўйича саволларга дуч келди.

• У Бангладешдаги инфратузилма лойиҳаларидан 3,9 миллиард фунт стерлинг ўғирланганлигига оид терговларда тилга олинган.

• Шунингдек, у Лондондаги мулкларни ўзлаштирганлиги учун танқидга учради, бунга ўша мулклар унинг қариндошлари билан боғлиқлиги даъво қилинган.


Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дубайда Ўзбекистон байроғи...

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи шарафига Дубайдаги дунёнинг энг баланд биноси – "Бурж Халифа" Ўзбекистон байроғи рангларига бурканди.

Ифтихор...

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍52👎1