EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ўзбекистон энергия нархининг ҳамёнбоплиги ва инфратузилма ҳолатини баҳоланувчи рейтингга киритилмади

Жаҳон Иқтисодий Форуми ҳар йили энергетик ўтиш индексини эълон қилади. Ушбу индекс энергия тизимининг самарадорлигини ва унинг барқарор моделга ўтишга тайёрлигини баҳолайди.

Тожикистон индексда Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи ўриннда. Мамлакат 53,6 балл билан 120 иштирокчи орасида 71-ўринни эгаллади.

Бу кўрсаткич Тожикистонга қўшни Қозоғистон (98-ўрин, 50,1 балл) ва Қирғизистондан (80-ўрин, 52,7 балл) ўзиб кетиш имконини берди. Ўзбекистон ва Туркманистон рейтингга киритилмади.

Энергетик ўтиш индекси бутун дунё мамлакатлари энергия тизимларини икки асосий мезонга асосланган комплекс баҳолашдир: энергия тизимининг самарадорлиги (60% вазн) ва барқарор моделга ўтишга тайёрлиги (40% вазн). Умумий баллга таъсир этувчи омилларга энергия нархи ҳамёнбоплиги, барқарорлик, инновациялар даражаси, инфратузилма ҳолати, шунингдек соҳадаги сиёсатни қўллаб-қувватлаш ва инвестиция фаоллиги киради.

Жаҳон рейтингида анъанавий тарзда Шимолий Европа мамлакатлари етакчилик қилмоқда: Швеция 78,4 балл билан биринчи ўринни эгаллаган бўлса, Дания (75,2 балл) иккинчи ва Финляндия (74,5 балл) учинчи ўринни эгаллади. Жаҳон ўртача кўрсаткичи 56,5 баллни ташкил этди, бу Тожикистон натижаларидан бир оз юқорироқ.

2024 йилда МДҲ ва Каспийбўйи давлатлари орасида етакчи Озарбайжон бўлди, у 60,3 балл билан 38-ўринни эгаллади.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍12😢7
Тошкент Президент мактаби ўқувчилари БААда нуфузли совринни қўлга киритди

Тошкент шаҳридаги Президент мактаби барқарор ривожланиш бўйича Шайх Зоид ал Наҳаён номидаги нуфузли мукофотнинг «Глобал ўрта мактаблар» номинациясида ғолиб деб топилди. Мукофотни Бирлашган Араб Амирликлари президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид ал Наҳаён топширди.

Абу-Дабидаги тақдирлаш маросимида БААда расмий ташрифи билан бўлиб турган Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди. Давлат раҳбари мактаб вакиллари билан учрашиб, уларни ғалаба билан табриклади. Zayed Sustainability Prize экологик барқарорлик ва инсон фаровонлигига хизмат қилувчи инновацияларни рағбатлантиради. 2008 йилда БАА асосчиси Шайх Зайд бин Султон ал-Наҳайён меросини давом эттириш мақсадида таъсис этилган.

Мукофот 5 йўналишда берилади: соғлиқни сақлаш, таълим, энергия, сув ва глобал мактаблар. Ҳар бир йўналишда ғолиблар барқарорлик лойиҳалари учун молиявий ёрдам олади. Жами фонд — 3 миллион доллар.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍21👎1
Туркияда қалбаки алкоголли ичимликдан заҳарланиш оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, уларнинг 6 нафари ўзбекистонлик

Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги бош консулхонаси хабар берди.

Олинган маълумотларига кўра, сўнгги бир сутка ичида Истанбул шаҳрида жами 38 киши қалбаки спиртли ичимлик истеъмоли оқибатида заҳарланган. Касалхонага мурожаат қилганларнинг 11 нафари ҳаётдан кўз юмган. Маълум бўлишича, шифохонага мурожаат қилганларнинг 26 нафари хорижликлардир.

Ҳозирга вақтга кўра қалбаки спиртли ичимликлар оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқаролари сони 6 нафарга етди. Улардан 5 нафари эркак ва 1 нафари аёл киши.

Полиция воқеа юзасидан кенг қамровли тергов ишларини бошлади. Мазкур ҳолатга алоқадорликда айбланиб, 2 нафар Туркманистон фуқароси қўлга олинган ва уларга нисбатан жиноят иши очилган.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍5
Айрим тадбиркор ва юридик шахслар давлат божини тўлашдан озод этилади

Президент томонидан имзоланган қонун билан “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.

Уларга кўра, маъмурий-ҳудудий бирликлар тузилганлиги ёки тугатилганлиги, уларнинг чегаралари ёки бўйсунуви ўзгартирилганлиги натижасида тадбиркорлик субъектларининг ва бошқа юридик шахсларнинг жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганда улар қайта давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божини тўлашдан озод этилади.

Шунингдек, суғурта қилдирувчилар мажбурий суғурта шартномаларидан келиб чиқадиган даъволар юзасидан давлат божини тўлашдан озод этилишини назарда тутувчи қўшимчалар киритилмоқда.

Бунда суғурта қилдирувчилар (суғурталанган шахслар, наф олувчилар, жабрланувчилар) мажбурий суғурта шартномаларидан келиб чиқадиган даъволар юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судларда ва Иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод этилади.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍10
АҚШ ва Арманистон стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжатни имзолади

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва Арманистон Ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян 14 январ куни Вашингтонда икки давлат ўртасида стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги хартияни имзолади.

"Келишув доирасида мамлакатлар хавфсизлик, мудофаа, иқтисодиёт, демократия соҳаларида Ереван ва Вашингтон ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш учун қўшма комиссия тузади. Шунингдек, АҚШ Арманистон Республикасининг халқаро эътироф этилган чегаралари доирасида унинг суверенитетини ҳимоя қилишни кучайтиришни мақсад қилганини таъкидлади", —деди АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен.

Бундан ташқари, Арманистон ИШИДга қарши кураш бўйича халқаро коалиция таркибига қўшилиши билдирилди.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍5👎2🔥1
Финляндия ҳукумати томонидан ҳибсга олинган Eagle S танкери экипажи сув ости кабели ва газ қувурини узишни режалаштирган — Reuters

Агентлик бу ҳақда декабр ойи охирида Eagle S танкери томонидан Estlink 2 кабелига зарар етказилиши фонида тузилган Финляндия тергов гуруҳи раҳбарига таяниб ёзмоқда.

Reuters манбасига кўра, кема экипажи Эстония ва Финляндия ўртасидаги сув ости электр узатиш кабелига шикаст етказиш учун лангарини атайлаб кабел ўтган ҳудудда денгиз тубига туширган. Бундан ташқари, кема Болтиқ денгизи остидан ўтадиган яна бир электр узатиш кабели Estlink 1 га ва BalticConnector газ қувурига зарар этказиши режалаштирган.

Финляндия ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Eagle S ва унинг экипажини Estlink 2 билан содир бўлган воқеадан сўнг дарҳол ҳибсга олиди. Ҳозирда кема экипажи тергов остида ва уларга Финляндияни тарк этиш тақиқланган.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍7
Қозоғистондаги норезидент шахсларга банк карталари бир йилгача муддатга берилади

Бу ҳақда Қозоғистон Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур қарор банк хизматларидан наркотик моддалар савдоси ва ноқонуний рақамли активлар айланишида фойдаланиш хавфини минималлаштириш мақсадида қабул қилинган.

"Чекловлар тадбиркорлар, инвесторлар ва дипломатларга тааллуқли эмас. Шунингдек, янги қоидалар илгари чиқарилган карталарга таъсир қилмайди", деб ёзади “Курсив” нашри.

Forbes маълумотларига кўра, 2022-2024 йиллар давомида 695 минг нафар россиялик Қозоғистон банклари карталарини олган бўлиши мумкин.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Чироқни ўчириб курашишдан кўра, уни ёқиб, муаммони очиқ қилиш самаралидир» – Қодиров

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерлик фаолиятини ҳуқуқий асосда ташкил этишга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди. Қонун лойиҳасини қабул қилишни қўллаб-қувватлаган «Миллий тикланиш» демократик партияси раҳбари Алишер Қодиров бунга нима сабаб бўлганига изоҳ берди.

Қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаган Қодировнинг таъкидлашича, ушбу ташаббус виртуал ўйинлардан келиб чиқадиган салбий таъсирларни чеклашга қаратилган. Унга кўра, илгари ҳуқуқий асос йўқлиги туфайли, бундай ўйинларда алданганлар ҳимоясиз қолган. Энди эса янги тартиб-интизом орқали аҳолининг манфаатлари ҳимоя қилинади.

Партия раҳбари таваккалчиликка асосланган ўйинлар лицензия асосида амалга оширилишига рухсат бериш орқали ўйин иштирокчиларини рўйхатга олиш, вояга етмаганлар учун иштирокига тақиқ қўйиш, ўйинлардаги маблағ миқдорини чеклаш, шунингдек, ота-оналарга фарзандлари учун тақиқ қўйиш ҳуқуқини бериш каби нормалар сабабли ёқлаб овоз берган. Бунинг натижасида расмий иштирокчилар учун масъулият оширилиши ва сохта ўйинларни ташкил этувчилар учун шарт-шароит қийинлашиши кутилмоқда.

«Чироқни ўчириб курашишдан кўра, уни ёқиб, муаммони очиқ қилиш самаралидир,» — деди «Миллий тикланиш» демократик партияси раҳбари. Қодировнинг фикрича, бундай иллатларни қоралаш ёки тақиқлаш билан чеклаш мумкин эмас. Унга кўра, қонун орқали шаффофликни таъминлаш ва соҳага аниқ меъёрларни жорий қилиш орқали жамиятдаги салбий ҳолатларнинг олдини олиш мумкин.

«Даромадни ҳар қандай шаклини тўғри деб биладиганлар тарбияда бой берилган инсонлар экани, уларни тақиқ тўхтатмаслиги, улар учун қадр ёки қадрият бўлмаслигини яна бир бор тушундик. Инсон ўзгарса, жамият ўзгаради»,

— деб таъкидлади Қодиров.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍18👎12😢2🔥1
Туризм қўмитасида “Туризм ва меҳмонхона бизнеси” кафедраси филиали очилди

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2024 йил 7 февралдаги ПҚ-62 сонли қарори ҳамда 2024 йил 18 ийулдаги ПҚ-269 сонли қарорларида йирик хўжалик бирлашмалари билан ҳамкорликда мутахассис тайёрловчи кафедраларнинг филиалини ташкил этиш ҳамда амалий машғулотлар ва малакавий амалиётларга корхона ва ташкилотларнинг малакали мутахассисларини жалб қилиш вазифаси берилган.

Шу мақсадда 15 январ куни Туризм қўмитасида Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Туризм ва меҳмонхона бизнеси” кафедраси филиалнинг очилиши бўлиб ўтди.

Филиал ташкил этилишидан мақсад

Назария ва амалиёт ўртасида интегратсияни ёлга қўйиш, реал иқтисодиёт талабларини ҳисобга олган ҳолда кадрлар тайёрлаш;

Соҳа бўйича тайёрланаётган кадрларни амалий машғулотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш. Соҳа бўйича дарс берадиган профессор-ўқитувчилар, илмий тадқиқотчилар,докторантлар ва талабаларга соҳадаги янгиликларни етказиш.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍4👎1
Президент танқиди сабабли бўшатилган собиқ ҳоким яна лавозимга тайинланди

Ҳокимлик даврида қабулига келганларга пойгакдан жой бериши билан интернетда машҳур бўлган Андижон тумани собиқ ҳокими Абдужаббор Эгамбердиев янги лавозимга тайинланди.

Таъкидланишича, Абдужаббор Эгамбердиев 2024 йилнинг 18 декабрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг Андижон вилояти кенгашининг йил якунларига бағишланган йиғилишида Кенгаш раиси лавозимига тайинланган. У бунга қадар Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси вазифасида ишлаб келаётган бўлган.

Маълумот учун, у 2021 йилнинг февралидан 2022 йилнинг сентябрь ойига қадар Андижон туманига ҳокимлик қилган. У Президент топшириғига биноан 2022 йилнинг 27 сентябрь куни давлат хизматчиси этикасига номуносиб хатти-ҳаракатлари, раҳбарлик маданиятини сақламагани, ўтказилган қабулларда фуқароларга ҳурматсизликка йўл қўйгани ва фаолиятидаги бошқа камчиликлари учун Андижон тумани ҳокими лавозимидан озод этилганди.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👎21👍3🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Красноярск аэропортида пичоқ билан ҳужум қилган эркак ўзбекистонлик эканлиги айтилмоқда

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👎4👍1😢1
Овлаш тақиқланган қуш ва ҳайвонлар турлари белгиланди

Ўзбекистон Республикасининг “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги 627-сонли қонунига кўра, овлаш тақиқланган қуш ва ҳайвонлар турлари белгиланган.

хусусан, Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби ва халқаро Қизил китобга киритилган ёввойи ҳайвонлардан қоплон, тарғил сиртлон, қор қоплони, ёввойи қушлардан еса турна, укки, оққуш, япалоққуш, қузғун, алп зоғчаси каби турларни овлаш қатъиян таъқиқланади.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍6👎1
АҚШ Қимматли қоғозлар комиссияси (SEC) Илон Маскни судга берди

Колумбия округи судига тақдим этилган давога кўра, Маск Twitter'ни сотиб олишидан олдин компания акцияларига эгалик қилишини ошкор қилмаган. SEC бизнесмендан ноқонуний олинган даромадларни фоизлари билан қайтаришни талаб қилмоқда.

Тhe New York Times'нинг ёзишича, Илон Маск Twitter акцияларини 2022 йилнинг январ охирида сотиб олишни бошлаган ва март ўрталарига келиб унинг акциялари 5 фоизлик чегара даражасига етган. Қонунчиликк кўра, бу чегарадан ошгандан кейин маълумотни ошкор қилиш талаб этилади, бироқ Маск буни ўз вақтида бажармаган. Шундан кейин у яна акцияларни сунъий равишда пасайтирилган нархларда сотиб олган ва комиссия ҳисоб-китобига кўра, камида 150 миллион долларлик тўловлардан қочган.

Маскнинг адвокати Алекс Спиро даъвони "ёлғон" деб атади ва комиссиянинг бизнесменга қарши иш қўзғатишининг имкони йўқлигини таъкидлади.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍6
Актёр Равшан Жўраев вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли актёр Равшан Жўраев 63 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда актриса ва телебошловчи Мавлуда Аҳмедова маълум қилди.

Равшан Жўраев «Бобур», «Чақалоқ», «Кўнгил кўчалари», «Шайтанат», «Буюк шараф» ва бошқа фильмлардаги роллари билан танилган.

Effect.uz жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
😢21👍2
Карантин аҳамиятга эга зарарли организмлар рўйхати тасдиқланди

2025 йил 14 январь куни Қишлоқ хўжалиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси учун карантин аҳамиятига эга бўлган зарарли организмлар рўйхатини тасдиқлади. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Хабарга кўра, энди 2022 йил 12 мартда тақдим этилган рўйхат ўз кучини йўқотди.

Маълумот учун, Карантин аҳамиятга эга организмлар деганда ўсимликлар, ҳайвонлар ёки микроорганизмлар орасида мавжуд бўлган ва бошқа ҳудудларга ёки мамлакатларга кириб бориши тақиқланган ёки назорат қилинадиган организмлар тушунилади. Бу организмлар экологик, иқтисодий ёки соғлиқ учун жиддий хавф туғдириши мумкин.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍3
Uzbekistan Airways самолётида техник носозлик кузатилди

Внуково халқаро аэропортида 15 январь куни ҳаво кемасида техник носозлик вужудга келган. Шу сабабли Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг бир нечта авиақатновлари мажбурий кечиктирилади. 

HY9628/9627/9608 Москва (Внуково)—Фарғона—Москва (Внуково)—Бухоро авиақатновлари тахминий ҳаракат жадвали: 

HY9628 — Москвадан (Внуково) жўнаб кетиш 17:25, Фарғонага етиб бориш 23:40;  

HY9627 — Фарғонадан жўнаб кетиш 00:50 (16 январь), Москвага (Внуково) етиб бориш 03:35 (16 январь); 

HY9608 — Москвадан (Внуково) жўнаб кетиш 04:50 (16 январь), Бухорога етиб бориш 10:45 (16 январь).

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍12👎1
Самарқандда 14 ёшли қиз ўзини 8-қаватдан ташлаб, вафот этди

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг хабар беришича, ҳолат 13 январь куни содир бўлган. 8-синф ўқувчиси кўп қаватли турар жойнинг 8-қавати подъезди деразасидан ўзини ташлаган.

Айни дамда Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси ҳамда масъул идораларга хизмат текшируви тайинланган.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍8😢2
Ҳокимнинг ўғлини қамоқдан озод қилган судя «Ибратли судя» деб топилди

Судялар олий кенгаши 2024 йил якунлари бўйича алоҳида фаоллик кўрсатган 18 нафар судяни «Ибратли судя» мукофоти билан тақдирлади. Улар орасида Наманган вилояти судининг жиноят ишлари бўйича судяси Авазбек Иномов ҳам бор. У электр энергиясини ўғирлаган Поп тумани ҳокимининг ўғли Ғулом Султоновни апелляцияда озодликка чиқаргани билан танилган.

Султонов ҳоким Аъзамжон Султоновнинг ўғли бўлиб, 200 млн сўмдан ошиқ электр энергиясини ўғирлаганликда айбланиб, 2,5 йилга қамалган эди.

Авазбек Иномов раислик қилган апелляция суди уни қамоқдан озод қилган, аммо бу қарор жамоатчилик танқидларига учради. Тафтиш инстанцияси апелляция ажримини бекор қилиб, биринчи ҳукмни ўз кучида қолдирди ва Султонов қайта қамалди.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👎23👍9😢5🔥2