EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
ҲАМАС Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишув шартларини қабул қилди — Associated Press

"Исроил томони келишув масаласида ҳамон ўйлаб кўрмоқда", дейилади агентлик хабарида.

Al Arabiya телеканалининг манбаларига таяниб хабар беришича, ҲАМАС келишувга ҳеч қандай изоҳ бермаган ҳолда уни қабул қилган.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Лос-Анжелесда ёнғин ўчираётган самолёт дрон билан тўқнашиб қулаб тушди

9 январь куни Лос-Анжелесда CL-415 Super Scooper самолёти дрон билан тўқнашув натижасида ерга қулади ва ёниб кетди. Самолётнинг қаноти шикастланиб, фойдаланишдан чиқди.

Калифорния ёнғин хавфсизлиги департаменти ҳодиса ёнғин ўчириш жараёнини секинлаштирганини маълум қилди. Тергов ишлари бошланган.

Федерал авиация маъмурияти дронлар ва рухсатсиз самолётлардан фойдаланишни тақиқлади. Қоидабузарларга 75 минг долларгача жарима белгиланган.

Ёнғин хавфсизлиги бошлиғи Энтони Маррон келгусида бундай ҳодисаларни олдини олиш учун ҳаво зирҳи тизими жорий этилишини маълум қилди.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍9😢2
Самарқандда метро қурилиши кутилмоқда

Бу қурилиш 2019 йилда ваъда берилганди

Самарқандда 6 км узунликдаги ер усти метроси
қурилиши кўзда тутилмоқда. Метро янги қуриладиган «Ширин» замонавий ишбилармонлик маркази ҳудудида бўлиши кутилмоқда.

Бундан ташқари 112 км ички йўллар, пиёдалар ва велосипед йўлаклари, 2 та катта кўприк ҳамда 7,2 км ички коммуникация учун тоннель, 180 км ирригация қувури ҳамда 14 км канал ва кўплаб суғориш иншоотлари қурилиши маъқулланди.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍13👎1
Эрон Россия билан яширин ядровий музокаралар олиб бормоқда— The Times

Эрон ядровий дастурини янада кучайтириш учун Россия билан яширин музокаралар олиб бормоқда. Ғарб манбалари Эрон ядровий қурол яратишга бир қадам қолганини айтишмоқда, деб ёзади The Times

Музокараларни Эроннинг энг нуфузли сиёсатчиларидан бири, олий раҳнамо Али Хоманаийнинг яқин сафдоши Али Ларижоний олиб бормоқда. У мунтазам равишда Россияга учиб боради, унинг ташрифлари ҳақида расман ҳеч нарса хабар қилинмаган.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Фуқаролар муаммолари бартараф этилади" – Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда “Хонадонимиз томидан чакки ўтаяпти, ширкатга мурожаат қилишдан наф бўлмаяпти", сарлавҳаси остида эълон қилинган эди.
“Мен – Бобомурод Саидов, Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Ж.Шоший кўчаси 4-уй 40/1а-хонадонда яшайман. Оилалиман, тўрт фарзандим бор. Тўрт қаватли уйнинг сўнгги қаватида яшаймиз. Икки хонамдан ҳам чакки ўтади. 2 январь куни ҳам ёмғир ёғди, томдан яна чакки ўтди. Уй зах, болаларим касал бўлиб қоляпти. Порталга мурожаат қилганимда, менга ҳокимиятдан “ремонт қилинди” деган мазмунда хат жўнатишди, лекин ҳеч нима қилинмаган. “Дом”имизга қарайдиган ширкатга қўшнилар билан уч йилдан бери мурожаат қиламиз, лекин фойдаси бўлмади. Ҳолбуки, тўловларни озгина кечиктирсак, бизга хабар бермай судга, МИБгача ариза беришади. Ҳолат юзасидан амалий кўмак сўрайман”. дейилган эди мурожаатда.

Мазкур мурожаат Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан ўрганилди.

Ҳозирда инспекция назорати остида мурожаатда кўрсатилган муаммолар бошқарув сервис компанияси томонидан бартараф этилмоқда.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍17👎1
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл ҳибсга олинди — BBC

Худди 12 кун илгари бўлгани каби  бу сафар ҳам ҳукуматдан четлатилган президент қароргоҳидаги кўп соатлик қарама-қаршиликдан сўнг, ниҳоят терговчилар уни Коррупцияни тергов қилиш бюросига олиб боришди.

Юн сал аввал видеомурожаат қилиб, ҳибсга олинишини ҳамон ноқонуний ҳисоблашини, бироқ қон тўкилишининг олдини олиш учун терговчилар ва полицияга бўйсунишга қарор қилганини айтган.

2024 йил декабр ойи бошида Жанубий Корея президентининг мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилишга уриниши муваффақиятсизлика учраган, шундан сўнг парламент уни исён уюштиришда айблаб, давлат раҳбарига импичмент эълон қилганди.

Юн Сок Ёл президентлик вазифасини бажаришдан 14 декабрда (парламент импичментга овоз берганидан кейин) четлатилди, бироқ уни лавозимидан кетказиш учун импичментни Конституцион суд ҳам тасдиқлаши шарт. Суд қарори чиқмас экан, Юн Сок Ёл расман президент бўлиб қолаверади.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍16🔥1
Блогер Mr beast Tik-Tokʼни қутқармоқчи

Блогер Мr beast яқин вақт ичида Қўшма Штатларда Tik-Tok платформасини блокировкаланишдан қутқариш мақсадида уни сотиб олишга тайёрлигини билдирди.

Унинг сўзларига кўра, бундай баёнотдан сўнг миллиардерлар уни қўллаб-қувватлашни таклиф қилишган. 2024 йил апрел ойида Байден томонидан имзоланган қонунга кўра, Tik-Tok 2025 йил 19 январгача америкалик эгасини топиши керак..Бу пойгага миллиардер Илон Маск ҳам қўшилган.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍6
Ўзбекистон энергия нархининг ҳамёнбоплиги ва инфратузилма ҳолатини баҳоланувчи рейтингга киритилмади

Жаҳон Иқтисодий Форуми ҳар йили энергетик ўтиш индексини эълон қилади. Ушбу индекс энергия тизимининг самарадорлигини ва унинг барқарор моделга ўтишга тайёрлигини баҳолайди.

Тожикистон индексда Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи ўриннда. Мамлакат 53,6 балл билан 120 иштирокчи орасида 71-ўринни эгаллади.

Бу кўрсаткич Тожикистонга қўшни Қозоғистон (98-ўрин, 50,1 балл) ва Қирғизистондан (80-ўрин, 52,7 балл) ўзиб кетиш имконини берди. Ўзбекистон ва Туркманистон рейтингга киритилмади.

Энергетик ўтиш индекси бутун дунё мамлакатлари энергия тизимларини икки асосий мезонга асосланган комплекс баҳолашдир: энергия тизимининг самарадорлиги (60% вазн) ва барқарор моделга ўтишга тайёрлиги (40% вазн). Умумий баллга таъсир этувчи омилларга энергия нархи ҳамёнбоплиги, барқарорлик, инновациялар даражаси, инфратузилма ҳолати, шунингдек соҳадаги сиёсатни қўллаб-қувватлаш ва инвестиция фаоллиги киради.

Жаҳон рейтингида анъанавий тарзда Шимолий Европа мамлакатлари етакчилик қилмоқда: Швеция 78,4 балл билан биринчи ўринни эгаллаган бўлса, Дания (75,2 балл) иккинчи ва Финляндия (74,5 балл) учинчи ўринни эгаллади. Жаҳон ўртача кўрсаткичи 56,5 баллни ташкил этди, бу Тожикистон натижаларидан бир оз юқорироқ.

2024 йилда МДҲ ва Каспийбўйи давлатлари орасида етакчи Озарбайжон бўлди, у 60,3 балл билан 38-ўринни эгаллади.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍12😢7
Тошкент Президент мактаби ўқувчилари БААда нуфузли совринни қўлга киритди

Тошкент шаҳридаги Президент мактаби барқарор ривожланиш бўйича Шайх Зоид ал Наҳаён номидаги нуфузли мукофотнинг «Глобал ўрта мактаблар» номинациясида ғолиб деб топилди. Мукофотни Бирлашган Араб Амирликлари президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид ал Наҳаён топширди.

Абу-Дабидаги тақдирлаш маросимида БААда расмий ташрифи билан бўлиб турган Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди. Давлат раҳбари мактаб вакиллари билан учрашиб, уларни ғалаба билан табриклади. Zayed Sustainability Prize экологик барқарорлик ва инсон фаровонлигига хизмат қилувчи инновацияларни рағбатлантиради. 2008 йилда БАА асосчиси Шайх Зайд бин Султон ал-Наҳайён меросини давом эттириш мақсадида таъсис этилган.

Мукофот 5 йўналишда берилади: соғлиқни сақлаш, таълим, энергия, сув ва глобал мактаблар. Ҳар бир йўналишда ғолиблар барқарорлик лойиҳалари учун молиявий ёрдам олади. Жами фонд — 3 миллион доллар.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍21👎1
Туркияда қалбаки алкоголли ичимликдан заҳарланиш оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, уларнинг 6 нафари ўзбекистонлик

Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги бош консулхонаси хабар берди.

Олинган маълумотларига кўра, сўнгги бир сутка ичида Истанбул шаҳрида жами 38 киши қалбаки спиртли ичимлик истеъмоли оқибатида заҳарланган. Касалхонага мурожаат қилганларнинг 11 нафари ҳаётдан кўз юмган. Маълум бўлишича, шифохонага мурожаат қилганларнинг 26 нафари хорижликлардир.

Ҳозирга вақтга кўра қалбаки спиртли ичимликлар оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқаролари сони 6 нафарга етди. Улардан 5 нафари эркак ва 1 нафари аёл киши.

Полиция воқеа юзасидан кенг қамровли тергов ишларини бошлади. Мазкур ҳолатга алоқадорликда айбланиб, 2 нафар Туркманистон фуқароси қўлга олинган ва уларга нисбатан жиноят иши очилган.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍5
Айрим тадбиркор ва юридик шахслар давлат божини тўлашдан озод этилади

Президент томонидан имзоланган қонун билан “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.

Уларга кўра, маъмурий-ҳудудий бирликлар тузилганлиги ёки тугатилганлиги, уларнинг чегаралари ёки бўйсунуви ўзгартирилганлиги натижасида тадбиркорлик субъектларининг ва бошқа юридик шахсларнинг жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганда улар қайта давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божини тўлашдан озод этилади.

Шунингдек, суғурта қилдирувчилар мажбурий суғурта шартномаларидан келиб чиқадиган даъволар юзасидан давлат божини тўлашдан озод этилишини назарда тутувчи қўшимчалар киритилмоқда.

Бунда суғурта қилдирувчилар (суғурталанган шахслар, наф олувчилар, жабрланувчилар) мажбурий суғурта шартномаларидан келиб чиқадиган даъволар юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судларда ва Иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод этилади.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍10
АҚШ ва Арманистон стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжатни имзолади

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва Арманистон Ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян 14 январ куни Вашингтонда икки давлат ўртасида стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги хартияни имзолади.

"Келишув доирасида мамлакатлар хавфсизлик, мудофаа, иқтисодиёт, демократия соҳаларида Ереван ва Вашингтон ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш учун қўшма комиссия тузади. Шунингдек, АҚШ Арманистон Республикасининг халқаро эътироф этилган чегаралари доирасида унинг суверенитетини ҳимоя қилишни кучайтиришни мақсад қилганини таъкидлади", —деди АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен.

Бундан ташқари, Арманистон ИШИДга қарши кураш бўйича халқаро коалиция таркибига қўшилиши билдирилди.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍5👎2🔥1
Финляндия ҳукумати томонидан ҳибсга олинган Eagle S танкери экипажи сув ости кабели ва газ қувурини узишни режалаштирган — Reuters

Агентлик бу ҳақда декабр ойи охирида Eagle S танкери томонидан Estlink 2 кабелига зарар етказилиши фонида тузилган Финляндия тергов гуруҳи раҳбарига таяниб ёзмоқда.

Reuters манбасига кўра, кема экипажи Эстония ва Финляндия ўртасидаги сув ости электр узатиш кабелига шикаст етказиш учун лангарини атайлаб кабел ўтган ҳудудда денгиз тубига туширган. Бундан ташқари, кема Болтиқ денгизи остидан ўтадиган яна бир электр узатиш кабели Estlink 1 га ва BalticConnector газ қувурига зарар этказиши режалаштирган.

Финляндия ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Eagle S ва унинг экипажини Estlink 2 билан содир бўлган воқеадан сўнг дарҳол ҳибсга олиди. Ҳозирда кема экипажи тергов остида ва уларга Финляндияни тарк этиш тақиқланган.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍7
Қозоғистондаги норезидент шахсларга банк карталари бир йилгача муддатга берилади

Бу ҳақда Қозоғистон Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур қарор банк хизматларидан наркотик моддалар савдоси ва ноқонуний рақамли активлар айланишида фойдаланиш хавфини минималлаштириш мақсадида қабул қилинган.

"Чекловлар тадбиркорлар, инвесторлар ва дипломатларга тааллуқли эмас. Шунингдек, янги қоидалар илгари чиқарилган карталарга таъсир қилмайди", деб ёзади “Курсив” нашри.

Forbes маълумотларига кўра, 2022-2024 йиллар давомида 695 минг нафар россиялик Қозоғистон банклари карталарини олган бўлиши мумкин.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Чироқни ўчириб курашишдан кўра, уни ёқиб, муаммони очиқ қилиш самаралидир» – Қодиров

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерлик фаолиятини ҳуқуқий асосда ташкил этишга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди. Қонун лойиҳасини қабул қилишни қўллаб-қувватлаган «Миллий тикланиш» демократик партияси раҳбари Алишер Қодиров бунга нима сабаб бўлганига изоҳ берди.

Қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаган Қодировнинг таъкидлашича, ушбу ташаббус виртуал ўйинлардан келиб чиқадиган салбий таъсирларни чеклашга қаратилган. Унга кўра, илгари ҳуқуқий асос йўқлиги туфайли, бундай ўйинларда алданганлар ҳимоясиз қолган. Энди эса янги тартиб-интизом орқали аҳолининг манфаатлари ҳимоя қилинади.

Партия раҳбари таваккалчиликка асосланган ўйинлар лицензия асосида амалга оширилишига рухсат бериш орқали ўйин иштирокчиларини рўйхатга олиш, вояга етмаганлар учун иштирокига тақиқ қўйиш, ўйинлардаги маблағ миқдорини чеклаш, шунингдек, ота-оналарга фарзандлари учун тақиқ қўйиш ҳуқуқини бериш каби нормалар сабабли ёқлаб овоз берган. Бунинг натижасида расмий иштирокчилар учун масъулият оширилиши ва сохта ўйинларни ташкил этувчилар учун шарт-шароит қийинлашиши кутилмоқда.

«Чироқни ўчириб курашишдан кўра, уни ёқиб, муаммони очиқ қилиш самаралидир,» — деди «Миллий тикланиш» демократик партияси раҳбари. Қодировнинг фикрича, бундай иллатларни қоралаш ёки тақиқлаш билан чеклаш мумкин эмас. Унга кўра, қонун орқали шаффофликни таъминлаш ва соҳага аниқ меъёрларни жорий қилиш орқали жамиятдаги салбий ҳолатларнинг олдини олиш мумкин.

«Даромадни ҳар қандай шаклини тўғри деб биладиганлар тарбияда бой берилган инсонлар экани, уларни тақиқ тўхтатмаслиги, улар учун қадр ёки қадрият бўлмаслигини яна бир бор тушундик. Инсон ўзгарса, жамият ўзгаради»,

— деб таъкидлади Қодиров.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍18👎12😢2🔥1
Туризм қўмитасида “Туризм ва меҳмонхона бизнеси” кафедраси филиали очилди

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2024 йил 7 февралдаги ПҚ-62 сонли қарори ҳамда 2024 йил 18 ийулдаги ПҚ-269 сонли қарорларида йирик хўжалик бирлашмалари билан ҳамкорликда мутахассис тайёрловчи кафедраларнинг филиалини ташкил этиш ҳамда амалий машғулотлар ва малакавий амалиётларга корхона ва ташкилотларнинг малакали мутахассисларини жалб қилиш вазифаси берилган.

Шу мақсадда 15 январ куни Туризм қўмитасида Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Туризм ва меҳмонхона бизнеси” кафедраси филиалнинг очилиши бўлиб ўтди.

Филиал ташкил этилишидан мақсад

Назария ва амалиёт ўртасида интегратсияни ёлга қўйиш, реал иқтисодиёт талабларини ҳисобга олган ҳолда кадрлар тайёрлаш;

Соҳа бўйича тайёрланаётган кадрларни амалий машғулотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш. Соҳа бўйича дарс берадиган профессор-ўқитувчилар, илмий тадқиқотчилар,докторантлар ва талабаларга соҳадаги янгиликларни етказиш.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍4👎1
Президент танқиди сабабли бўшатилган собиқ ҳоким яна лавозимга тайинланди

Ҳокимлик даврида қабулига келганларга пойгакдан жой бериши билан интернетда машҳур бўлган Андижон тумани собиқ ҳокими Абдужаббор Эгамбердиев янги лавозимга тайинланди.

Таъкидланишича, Абдужаббор Эгамбердиев 2024 йилнинг 18 декабрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг Андижон вилояти кенгашининг йил якунларига бағишланган йиғилишида Кенгаш раиси лавозимига тайинланган. У бунга қадар Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси вазифасида ишлаб келаётган бўлган.

Маълумот учун, у 2021 йилнинг февралидан 2022 йилнинг сентябрь ойига қадар Андижон туманига ҳокимлик қилган. У Президент топшириғига биноан 2022 йилнинг 27 сентябрь куни давлат хизматчиси этикасига номуносиб хатти-ҳаракатлари, раҳбарлик маданиятини сақламагани, ўтказилган қабулларда фуқароларга ҳурматсизликка йўл қўйгани ва фаолиятидаги бошқа камчиликлари учун Андижон тумани ҳокими лавозимидан озод этилганди.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👎21👍3🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Красноярск аэропортида пичоқ билан ҳужум қилган эркак ўзбекистонлик эканлиги айтилмоқда

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👎4👍1😢1