Чилидаги стадионда отишма бўлди
Чилидаги стадиондаги отишмада 11 ёшли бола ҳалок бўлди
Пенафлор (Чили) коммунасидаги стадионда юз берган отишмада 11 ёшли бола ҳалок бўлди. Бундан ташқари, 33 ёшли эркак камида етти марта ўқ узган.
Ҳодиса маҳаллий майдонда футбол ўйини чоғида содир бўлган, у ерда муштлашувдан сўнг номаълум одамлар билан машина етиб келган, шундан сўнг отишма бошланган.
Маълумотларга кўра, бола учта ўқдан жароҳат олган ва касалхонага етказилган, кейинроқ вафот этган.
Эркак Пенафлордаги касалхонада оғир аҳволда қолмоқда.
Маҳаллий полиция ҳодиса сабабларини аниқлаш ва айбдорларни аниқлаш учун тергов ишларини бошлади.
Telegram|Facebook I YouTube I Live

👍1👎1
Красноярск аэропортида пичоқ билан ҳужум қилган эркак ўзбекистонлик эканлиги айтилмоқда
Красноярск халқаро аэропортида пичоқ билан қуролланган эркак йўловчилардан бирига ҳужум қилган. Транспорт полициясининг маълум қилишича, гумонланувчи ҳодиса жойида қўлга олинган. Жабрланувчи шошилинч тиббий муассасага етказилган бўлиб, айни пайтда реанимация бўлимида қолмоқда.
РИА Новости ҳужум содир этган эркак Ўзбекистон фуқароси эканлигини ёзмоқда. Дастлабки суриштирув маълумотларига кўра, у ҳодиса содир бўлган пайтда алкоголь таъсири остида бўлган ва ўз юртига қайтиш учун Красноярскка келган.
Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳодисанинг барча жиҳатларини ўрганмоқда. Ҳужум сабаблари ва унинг содир этилишига олиб келган омиллар аниқланяпти.

👍10👎2
Украина Россияга ҳужумни амалга оширди
Украина дронлари Саратов ва Қозонга зарба берди, бунинг оқибатида нефтни қайта ишлаш заводлари ва бошқа корхоналар зарарланди. Бундан ташқари Россиянинг Брянск, Ростов, Тула, Орёл ва Ижевск вилоятларида ҳам ҳам зарбалар қайд этилди.
Украина Қуролли кучлари Брянск ва Тула вилоятларида кимё заводлари, Энгелс ва Сартовда аэродромларга, шунингдек, яна бошқа кўплаб объектларга зарба берилганини маълум қилди.

👍3👎3
Тайсон Фюри фаолиятини якунлади
Буюк британиялик машҳур боксчи Тайсон Фюри фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
Спортчи ўз қарорини эълон қилган видеони тармоққа жойлаштирди.
"Ҳаммага салом, мен бу қарорни қисқа ва ажойиб тарзда ифодалашга уринаман. Мен боксдаги фаолиятини якунлаганимни эълон қилмоқчиман. Бу ажойиб бўлди. Менга фаолиятимнинг ҳар бир дақиқаси ёқди", - деди Фюри.
36 ёшли британиялик профессионал боксда 34 ғалаба, иккита мағлубият ва бир дуранг қайд этди. Фюри бир нечта оғир вазн тоифасида чемпионлик камарига эга. Сўнгги икки жангида Фюри украиналик Александр Усикка мағлуб бўлди.

👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятини легаллаштириш бўйича қонун лойиҳаси қабул қилинди!
Парламент қимор ўйинларини тартибга солувчи, лицензиялаш ва иштирокчилар устидан назоратни тартибга солувчи ҳужжатни тасдиқлади.
Эндиликда лойиҳа кўриб чиқиш учун Сенатга сўнгра имзолаш учун Президентга юборилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live

👎30👍4🔥2
ТikTok ўзининг Америкадаги бўлинмаси Илон Маскка сотилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни рад этди
"Ҳеч қандай асосга эга бўлмаган ёлғон гаплар учун биздан изоҳ кутмаслигингиз керак", — дея баёнот берди Хитой платформаси.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Олий суди қарорига кўра, ТikTok ўз платформасини Америка компаниясига сотиши учун 5 кун муҳлатга эга, бироқ ижтимоий тармоқ бу масалани судда қайта кўриб чиқишга ҳаракат қилиши мумкин.

👍2
ҲАМАС Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишув шартларини қабул қилди — Associated Press
"Исроил томони келишув масаласида ҳамон ўйлаб кўрмоқда", дейилади агентлик хабарида.
Al Arabiya телеканалининг манбаларига таяниб хабар беришича, ҲАМАС келишувга ҳеч қандай изоҳ бермаган ҳолда уни қабул қилган.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
"Исроил томони келишув масаласида ҳамон ўйлаб кўрмоқда", дейилади агентлик хабарида.
Al Arabiya телеканалининг манбаларига таяниб хабар беришича, ҲАМАС келишувга ҳеч қандай изоҳ бермаган ҳолда уни қабул қилган.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Лос-Анжелесда ёнғин ўчираётган самолёт дрон билан тўқнашиб қулаб тушди
9 январь куни Лос-Анжелесда CL-415 Super Scooper самолёти дрон билан тўқнашув натижасида ерга қулади ва ёниб кетди. Самолётнинг қаноти шикастланиб, фойдаланишдан чиқди.
Калифорния ёнғин хавфсизлиги департаменти ҳодиса ёнғин ўчириш жараёнини секинлаштирганини маълум қилди. Тергов ишлари бошланган.
Федерал авиация маъмурияти дронлар ва рухсатсиз самолётлардан фойдаланишни тақиқлади. Қоидабузарларга 75 минг долларгача жарима белгиланган.
Ёнғин хавфсизлиги бошлиғи Энтони Маррон келгусида бундай ҳодисаларни олдини олиш учун ҳаво зирҳи тизими жорий этилишини маълум қилди.

👍9😢2
Самарқандда метро қурилиши кутилмоқда
Бу қурилиш 2019 йилда ваъда берилганди
Самарқандда 6 км узунликдаги ер усти метроси қурилиши кўзда тутилмоқда. Метро янги қуриладиган «Ширин» замонавий ишбилармонлик маркази ҳудудида бўлиши кутилмоқда.
Бундан ташқари 112 км ички йўллар, пиёдалар ва велосипед йўлаклари, 2 та катта кўприк ҳамда 7,2 км ички коммуникация учун тоннель, 180 км ирригация қувури ҳамда 14 км канал ва кўплаб суғориш иншоотлари қурилиши маъқулланди.

👍13👎1
Эрон Россия билан яширин ядровий музокаралар олиб бормоқда— The Times
Эрон ядровий дастурини янада кучайтириш учун Россия билан яширин музокаралар олиб бормоқда. Ғарб манбалари Эрон ядровий қурол яратишга бир қадам қолганини айтишмоқда, деб ёзади The Times
Музокараларни Эроннинг энг нуфузли сиёсатчиларидан бири, олий раҳнамо Али Хоманаийнинг яқин сафдоши Али Ларижоний олиб бормоқда. У мунтазам равишда Россияга учиб боради, унинг ташрифлари ҳақида расман ҳеч нарса хабар қилинмаган.

👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Фуқаролар муаммолари бартараф этилади" – Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда “Хонадонимиз томидан чакки ўтаяпти, ширкатга мурожаат қилишдан наф бўлмаяпти", сарлавҳаси остида эълон қилинган эди.
Мазкур мурожаат Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан ўрганилди.
Ҳозирда инспекция назорати остида мурожаатда кўрсатилган муаммолар бошқарув сервис компанияси томонидан бартараф этилмоқда.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда “Хонадонимиз томидан чакки ўтаяпти, ширкатга мурожаат қилишдан наф бўлмаяпти", сарлавҳаси остида эълон қилинган эди.
“Мен – Бобомурод Саидов, Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Ж.Шоший кўчаси 4-уй 40/1а-хонадонда яшайман. Оилалиман, тўрт фарзандим бор. Тўрт қаватли уйнинг сўнгги қаватида яшаймиз. Икки хонамдан ҳам чакки ўтади. 2 январь куни ҳам ёмғир ёғди, томдан яна чакки ўтди. Уй зах, болаларим касал бўлиб қоляпти. Порталга мурожаат қилганимда, менга ҳокимиятдан “ремонт қилинди” деган мазмунда хат жўнатишди, лекин ҳеч нима қилинмаган. “Дом”имизга қарайдиган ширкатга қўшнилар билан уч йилдан бери мурожаат қиламиз, лекин фойдаси бўлмади. Ҳолбуки, тўловларни озгина кечиктирсак, бизга хабар бермай судга, МИБгача ариза беришади. Ҳолат юзасидан амалий кўмак сўрайман”. дейилган эди мурожаатда.
Мазкур мурожаат Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан ўрганилди.
Ҳозирда инспекция назорати остида мурожаатда кўрсатилган муаммолар бошқарув сервис компанияси томонидан бартараф этилмоқда.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍17👎1
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл ҳибсга олинди — BBC
Худди 12 кун илгари бўлгани каби бу сафар ҳам ҳукуматдан четлатилган президент қароргоҳидаги кўп соатлик қарама-қаршиликдан сўнг, ниҳоят терговчилар уни Коррупцияни тергов қилиш бюросига олиб боришди.
Юн сал аввал видеомурожаат қилиб, ҳибсга олинишини ҳамон ноқонуний ҳисоблашини, бироқ қон тўкилишининг олдини олиш учун терговчилар ва полицияга бўйсунишга қарор қилганини айтган.
2024 йил декабр ойи бошида Жанубий Корея президентининг мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилишга уриниши муваффақиятсизлика учраган, шундан сўнг парламент уни исён уюштиришда айблаб, давлат раҳбарига импичмент эълон қилганди.
Юн Сок Ёл президентлик вазифасини бажаришдан 14 декабрда (парламент импичментга овоз берганидан кейин) четлатилди, бироқ уни лавозимидан кетказиш учун импичментни Конституцион суд ҳам тасдиқлаши шарт. Суд қарори чиқмас экан, Юн Сок Ёл расман президент бўлиб қолаверади.

👍16🔥1
Блогер Mr beast Tik-Tokʼни қутқармоқчи
Блогер Мr beast яқин вақт ичида Қўшма Штатларда Tik-Tok платформасини блокировкаланишдан қутқариш мақсадида уни сотиб олишга тайёрлигини билдирди.
Унинг сўзларига кўра, бундай баёнотдан сўнг миллиардерлар уни қўллаб-қувватлашни таклиф қилишган. 2024 йил апрел ойида Байден томонидан имзоланган қонунга кўра, Tik-Tok 2025 йил 19 январгача америкалик эгасини топиши керак..Бу пойгага миллиардер Илон Маск ҳам қўшилган.

Ўзбекистон энергия нархининг ҳамёнбоплиги ва инфратузилма ҳолатини баҳоланувчи рейтингга киритилмади
Жаҳон Иқтисодий Форуми ҳар йили энергетик ўтиш индексини эълон қилади. Ушбу индекс энергия тизимининг самарадорлигини ва унинг барқарор моделга ўтишга тайёрлигини баҳолайди.
Тожикистон индексда Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи ўриннда. Мамлакат 53,6 балл билан 120 иштирокчи орасида 71-ўринни эгаллади.
Бу кўрсаткич Тожикистонга қўшни Қозоғистон (98-ўрин, 50,1 балл) ва Қирғизистондан (80-ўрин, 52,7 балл) ўзиб кетиш имконини берди. Ўзбекистон ва Туркманистон рейтингга киритилмади.
Энергетик ўтиш индекси бутун дунё мамлакатлари энергия тизимларини икки асосий мезонга асосланган комплекс баҳолашдир: энергия тизимининг самарадорлиги (60% вазн) ва барқарор моделга ўтишга тайёрлиги (40% вазн). Умумий баллга таъсир этувчи омилларга энергия нархи ҳамёнбоплиги, барқарорлик, инновациялар даражаси, инфратузилма ҳолати, шунингдек соҳадаги сиёсатни қўллаб-қувватлаш ва инвестиция фаоллиги киради.
Жаҳон рейтингида анъанавий тарзда Шимолий Европа мамлакатлари етакчилик қилмоқда: Швеция 78,4 балл билан биринчи ўринни эгаллаган бўлса, Дания (75,2 балл) иккинчи ва Финляндия (74,5 балл) учинчи ўринни эгаллади. Жаҳон ўртача кўрсаткичи 56,5 баллни ташкил этди, бу Тожикистон натижаларидан бир оз юқорироқ.
2024 йилда МДҲ ва Каспийбўйи давлатлари орасида етакчи Озарбайжон бўлди, у 60,3 балл билан 38-ўринни эгаллади.

👍12😢7
Тошкент Президент мактаби ўқувчилари БААда нуфузли совринни қўлга киритди
Тошкент шаҳридаги Президент мактаби барқарор ривожланиш бўйича Шайх Зоид ал Наҳаён номидаги нуфузли мукофотнинг «Глобал ўрта мактаблар» номинациясида ғолиб деб топилди. Мукофотни Бирлашган Араб Амирликлари президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид ал Наҳаён топширди.
Абу-Дабидаги тақдирлаш маросимида БААда расмий ташрифи билан бўлиб турган Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди. Давлат раҳбари мактаб вакиллари билан учрашиб, уларни ғалаба билан табриклади. Zayed Sustainability Prize экологик барқарорлик ва инсон фаровонлигига хизмат қилувчи инновацияларни рағбатлантиради. 2008 йилда БАА асосчиси Шайх Зайд бин Султон ал-Наҳайён меросини давом эттириш мақсадида таъсис этилган.
Мукофот 5 йўналишда берилади: соғлиқни сақлаш, таълим, энергия, сув ва глобал мактаблар. Ҳар бир йўналишда ғолиблар барқарорлик лойиҳалари учун молиявий ёрдам олади. Жами фонд — 3 миллион доллар.

👍21👎1
Туркияда қалбаки алкоголли ичимликдан заҳарланиш оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, уларнинг 6 нафари ўзбекистонлик
Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги бош консулхонаси хабар берди.
Олинган маълумотларига кўра, сўнгги бир сутка ичида Истанбул шаҳрида жами 38 киши қалбаки спиртли ичимлик истеъмоли оқибатида заҳарланган. Касалхонага мурожаат қилганларнинг 11 нафари ҳаётдан кўз юмган. Маълум бўлишича, шифохонага мурожаат қилганларнинг 26 нафари хорижликлардир.
Ҳозирга вақтга кўра қалбаки спиртли ичимликлар оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқаролари сони 6 нафарга етди. Улардан 5 нафари эркак ва 1 нафари аёл киши.
Полиция воқеа юзасидан кенг қамровли тергов ишларини бошлади. Мазкур ҳолатга алоқадорликда айбланиб, 2 нафар Туркманистон фуқароси қўлга олинган ва уларга нисбатан жиноят иши очилган.

👍5
Айрим тадбиркор ва юридик шахслар давлат божини тўлашдан озод этилади
Президент томонидан имзоланган қонун билан “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.
Уларга кўра, маъмурий-ҳудудий бирликлар тузилганлиги ёки тугатилганлиги, уларнинг чегаралари ёки бўйсунуви ўзгартирилганлиги натижасида тадбиркорлик субъектларининг ва бошқа юридик шахсларнинг жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганда улар қайта давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божини тўлашдан озод этилади.
Шунингдек, суғурта қилдирувчилар мажбурий суғурта шартномаларидан келиб чиқадиган даъволар юзасидан давлат божини тўлашдан озод этилишини назарда тутувчи қўшимчалар киритилмоқда.
Бунда суғурта қилдирувчилар (суғурталанган шахслар, наф олувчилар, жабрланувчилар) мажбурий суғурта шартномаларидан келиб чиқадиган даъволар юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судларда ва Иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод этилади.