EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳабиб Нурмагомедов самолётдан тушириб юборилди

Собиқ жангчи Лас-Вегас — Лос-Анжелес йўналишида парвоз қилаётган самолётнинг стюардессалар фавқулодда вазиятларда ёрдам кўрсатадиган жойга ўтириб олган бўлган. Борт кузатувчиси унга буни тушунтиршга уринганида, Ҳабиб номақбул муомалада бўлган. Бироз мулоқотдан кейин борт катта ходими келиб, Ҳабибни самолётдан ҳайдаб солган.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍20👎2🔥1
Жиззахда илонни тириклай еб юборган шахс жаримага тортилди

Ижтимоий тармоқларда фуқаро кўлвор илонни тириклай егани акс этган видео лавҳа тарқалган. Ҳолат юзасидан Зомин туман Экология инспекцияси ва ИИБ ходимлари ўрганиш олиб борган.

Ўрганиш давомида бу ишни фуқаро Қ.Ҳ. содир этгани аниқланган. Фуқаро бу ҳаракати билан «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунининг 4, 30, 51, 53-моддалари талабларини бузган.

Давлат инспекторлари томонидан фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-модда 1-қисми (Ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини, шунингдек, ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузиш, жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса) билан БҲМнинг 20 баравари (7,5 млн сўм) миқдорида жарима қўлланган.

Шунингдек, 1 млн 125 минг сўм миқдорида табиатга етказилган зарар ҳисобланган.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍15👎5😢2
Ўзбекистоннинг уч вилоятида фирибгарлар қўлга олинди

Қашқадарё, Бухоро ва Фарғона вилоятларида пора эвазига ишга киритишга уринган фирибгарлар ушланди.

Қашқадарёда: Деҳқонобод туманидаги корхона қўриқчиси ишга жойлаштириш баҳонасида уч фуқаронинг 2 500 долларини олган пайтида қўлга олинди.

Бухорода: Шофиркон туман Тиббиёт бирлашмаси ходими 700 доллар пора олган ҳолда ушланган.

Фарғонада: “Тошлоқтумангаз” ходими ишга жойлаштириш баҳонасида 1,7 млн сўм ва 500 доллар олгани аниқланган, аммо поранинг бир қисмини қайтарган.

Ҳар учала ҳолат бўйича жиноят ишлари қўзғатилди ва тергов давом этмоқда.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍11
Самарқандда 5 киши ароқдан заҳарланиб вафот этди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида 13 киши қўлбола ароқдан заҳарланиб вафот этгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддиновга кўра, 11 январ куни Самарқанд шаҳрида 5 киши вафот этган. Улар Самарқанд шаҳрининг Нурафшон маҳалласида яшовчи 63 ёшли А.М., 50 ёшли Ж.Б., Шукрона маҳалласида яшовчи 72 ёшли В.Б., 56 ёшли А.У. ҳамда Маданият маҳалласида яшовчи 39 ёшли О.Т. бўлган.

Марҳумларнинг 4 нафари ўз яшаш хонадонида, бири эса шифохонада вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Марҳумларнинг ўлими сабабини аниқлаш учун экспертиза тайинланган.

Натижалари ҳақида қўшимча равишда хабар қилиниши билдирилган.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍8
Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан БААга учиб кетди

Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаён таклифига биноан 13 январ куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Амирликлар пойтахти Абу-Даби шаҳрида олий даражадаги музокаралар, шунингдек, БААнинг етакчи ташкилотлари, компания ва банклари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар бўлиб ўтади.

Ўзбекистон президенти «Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги» халқаро саммитида ҳам иштирок этади.

Шунингдек, давлат раҳбари Дубай шаҳрига ташриф буюриб, Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти, бош вазири, Дубай амири Шайх Муҳаммад Ол Мактум билан учрашув ўтказади.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍7👎1🔥1😢1
Алламжоновнинг 7 нафар ходими ҳам қамоққа олинган

Комил Алламжоновга суиқасддан сўнг жамоат тартибини бузганликда айбланиб, унинг етти нафар ходими 15 суткага қамоқ жазосига тортилгани маълум бўлди.

Олий суд ушбу етти нафар фуқаронинг шикоятини тафтиш тартибида кўриб чиқади.

Очиқ суд мажлиси бугун, 13 январ куни соат 9:30 га белгиланган.

Ҳимоячилар айбловлар сохталаштирилганини таъкидламоқда.

Аввалроқ, президент администрациясининг собиқ мулозими Комил Алламжоновга нисбатан уюштирилган қуролли ҳужум ортидан очилган жиноий иш судга оширилгани хабар қилинганди.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍4👎4😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Алламжоновнинг 7 нафар ходими ҳам қамоққа олинган Комил Алламжоновга суиқасддан сўнг жамоат тартибини бузганликда айбланиб, унинг етти нафар ходими 15 суткага қамоқ жазосига тортилгани маълум бўлди. Олий суд ушбу етти нафар фуқаронинг шикоятини тафтиш тартибида…
Алламжоновга яқин шахсларга оид суд бошқа кунга қолдирилди

Бугун, 13 январь куни соат 9:30 да Комил Алламжоновга суиқасддан сўнг жамоат тартибини бузганлик айбловига кўра, 15 суткага қамоққа олинган етти нафар фуқаронинг иши бўйича Олий судда тафтиш тартибида очиқ суд мажлиси ўтказиши керак эди. Бироқ суд мажлиси 23 январь кунига қолдирилди.

«Бугун, 13 январда ушбу ишни кўриб чиқиш бошланди. Асоссиз маъмурий жавобгарликка тортилган 7 нафар фуқародан 1 нафари судга келмаган. Менинг илтимосим билан иш 2025 йил 23 январь соат 11:00 га қолдирилди. Қолаверса, иш бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган туман ИИБ ходимини жалб қилиш тўғрисида илтимоснома киритдим. Мазкур фуқароларни маъмурий қамоққа олиш жараёнида суд-ҳуқуқ тизимимизда мавжуд бўлган кўплаб камчиликлар, хусусан, кириш таъминланмаганлиги аниқлангани учун бу иш прецедент бўлиб қолади, деб умид қиламан», деди адвокат Давронбек Саидов.


Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍18
Америкадан қайтаётган Uzbekistan Airways самолёти Татаристонга мажбурий қўнишни амалга оширди

Uzbekistan Airways компаниясига тегишли Boeing 787-8 Dreamliner самолёти Нью-Йорк-Тошкент йўналишида парвозни амалга ошираётган вақтда йўловчилардан бири жанжал кўтарган.

Шу сабаб самолёт мажбурий қўнишни амалга оширган ва тартибни сақлаш учун маҳаллий полицияга мурожаат қилинган.

Шундан сўнг самолёт яна парвозни амалга оширган ва 3,5 соат кечикиш билан Тошкентга қўнган.


Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍3
Тошкентда кондукторлар кунига 300 миллион сўмгача «чўнтакка» уриб юришган!

Автобусларда нақд тўлов бекор қилиниши билан бир қизиқ ҳолат аниқланди: жамоат транспорти даромади кунига 300 миллион сўмга ошди.

Январ ойининг илк 10 кунида автобуслар одатий 8,5 миллиард сўм ўрнига 11,5 миллиард сўм ишлаб топган.

Маълум бўлишича, аввал бу 300 миллион сўм кондукторларнинг чўнтагига тушар экан.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👎17😢12👍7🔥2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Самарқандда 5 киши ароқдан заҳарланиб вафот этди Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида 13 киши қўлбола ароқдан заҳарланиб вафот этгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддиновга кўра, 11 январ куни Самарқанд…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда 5 киши ароқдан заҳарланиб вафот этди 

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида 11 январ куни 5 киши вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.

Маълум қилинишича, улар Самарқанд шаҳрининг Нурафшон маҳалласида яшовчи 63 ёшли А.М., 50 ёшли Ж.Б., Шукрона маҳалласида яшовчи 72 ёшли В.Б., 56 ёшли А.У. ҳамда Маданият маҳалласида яшовчи 39 ёшли О.Т. бўлган.

Марҳумларнинг 4 нафари ўз яшаш хонадонида, бири эса шифохонада вафот этган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани, марҳумларнинг ўлими сабабини аниқлаш учун экспертиза тайинлангани маълум қилинган эди.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддиновнинг хабар беришича Самарқандда қўлбола усулда ясалган спиртли ичимлик маҳсулотларини сотган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) 4-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍6
Россиянинг аэропортида Ўзбекистон фуқароси пичоқ билан йўловчиларга ҳужум қилгани айтилмоқда

Маълумотларга кўра Красноярск аэропортида 40 ёшли Ўзбекистон фуқароси Умид Қаимов исмли шахс томонидан пичоқли ҳужум содир бўлгани айтилмоқда

Манбаларга кўра, Умид Қаимов аэропортга қуролсиз кирган ва у ердаги муассасалардан бирининг бар пештахтаси устига чиқиб, у ердан пичоқ олиб одамларга ҳужум қилган. Сўроқ пайтида у ҳужумга рашк сабаб бўлганини айтган

Ҳужум қилган шахс қўлга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказиш учун юборилган. Ҳозирда ҳодиса сабаблари ва шароитларига ойдинлик киритиш давом этмоқда.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍9😢2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Саида Мирзиёева Ватан ҳимоячиларига мурожаат қилди

«Юртнинг кучи — бирликда, қадри эса — тинчликдадир! Барча юртдошларимизни ушбу муҳим кунда табриклаймиз. Тинчлик ва мустаҳкамлик ҳар доим юртимизнинг асосий қадрияти бўлиб қолади! Ватан ҳимоячилари куни муборак бўлсин!»,

- деб ёзади Саида Мирзиёева.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍41👎14😢2
Лос-Анжелеснинг ёниб кетган ҳудуди Лихтенштейндан ошиб кетди

Калифорния ўрмон хўжалиги ва ёнғиндан ҳимоя қилиш департаментига кўра, Лос-Анжелесдаги ёнғинлар Лихтенштейндан каттароқ ҳудудни қамраб олган. Лихтенштейннинг майдони 160 км²ни ташкил қилади. Бу ҳақда "Радар Америка" нашри хабар берди.

Хабарга кўра, Лос-Анжелес ўн минглаб аҳолиси мажбурий эвакуация қилишга билдиришномалар берган. Ёнғин кучли шамол туфайли кучайгани, бу эса Палисадес ҳудудида авиация ва ўт ўчириш гидрантларини вақтинча тўхтатиб қўйганини билдирди.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍9
Андижонда сифатсиз биологик фаол қўшимчаларни ишлаб чиқарган шахс жавобгарликка тортилди

Андижонда МЧЖ раҳбари сифатсиз, санитария-эпидемиологик сертификатларининг муддати ўтган 20 хил турдаги биологик фаол қўшимчаларни ишлаб чиқариб келгани аниқланди.

Қайд этилишича, Андижон шаҳрида жойлашган ишлаб чиқариш корхонаси раҳбари Ф.Р. истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган, санитария-эпидемиологик сертификатларининг муддати ўтган 20 хил турдаги 2 419 дона биологик фаол қўшимчаларни ишлаб чиқариб, сақлаб келган.


Жиноят ишлари бўйича Пахтаобод туман суди томонидан мазкур шахс айбли деб топилиб, унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида, яъни 10 200 000 сўм жарима жазоси тайинланди.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍6
Японияда зилзила юз берди

13 январ куни Япония жануби-ғарбида 6,6 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда мамлакат метеорология агентлиги маълум қилди.

Зилзила Миядзаки, Синтоми ва Таканабэ префектураларини қамраб олган, унинг маркази денгизнинг Кюсю ороли соҳилига яқин қисмида, 36 км чуқурликда жойлашган.

Ер қимирлаши оқибатида жароҳатланганлар ёки бузилишлар бўлгани ҳақида хабар келиб тушмаган. Фақат Миядзаки ва Коти префектуралари яқинида баландлиги 20 сантиметрга яқин кичик цунами кузатилган.

Ҳодиса сабабли Кюсю оролидан ўтувчи юқори тезликли темир йўлда қатнов вақтинча тўхтатилди. Маҳаллий АЭСларда меъёрдан четга чиқиш кузатилмади.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍4
Чилидаги стадионда отишма бўлди

Чилидаги стадиондаги отишмада 11 ёшли бола ҳалок бўлди
Пенафлор (Чили) коммунасидаги стадионда юз берган отишмада 11 ёшли бола ҳалок бўлди. Бундан ташқари, 33 ёшли эркак камида етти марта ўқ узган.

Ҳодиса маҳаллий майдонда футбол ўйини чоғида содир бўлган, у ерда муштлашувдан сўнг номаълум одамлар билан машина етиб келган, шундан сўнг отишма бошланган.

Маълумотларга кўра, бола учта ўқдан жароҳат олган ва касалхонага етказилган, кейинроқ вафот этган.
Эркак Пенафлордаги касалхонада оғир аҳволда қолмоқда.
Маҳаллий полиция ҳодиса сабабларини аниқлаш ва айбдорларни аниқлаш учун тергов ишларини бошлади.


Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍1👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда машиналар нархи ошиб кетиши мумкин...

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👎22👍1
Красноярск аэропортида пичоқ билан ҳужум қилган эркак ўзбекистонлик эканлиги айтилмоқда

Красноярск халқаро аэропортида пичоқ билан қуролланган эркак йўловчилардан бирига ҳужум қилган. Транспорт полициясининг маълум қилишича, гумонланувчи ҳодиса жойида қўлга олинган. Жабрланувчи шошилинч тиббий муассасага етказилган бўлиб, айни пайтда реанимация бўлимида қолмоқда.

РИА Новости ҳужум содир этган эркак Ўзбекистон фуқароси эканлигини ёзмоқда. Дастлабки суриштирув маълумотларига кўра, у ҳодиса содир бўлган пайтда алкоголь таъсири остида бўлган ва ўз юртига қайтиш учун Красноярскка келган.

Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳодисанинг барча жиҳатларини ўрганмоқда. Ҳужум сабаблари ва унинг содир этилишига олиб келган омиллар аниқланяпти.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍10👎2