❗️Эртага, 14 январь — барча учун иш куни
14 январь – Ватан ҳимоячилари куни Ўзбекистонда кенг нишонланади, бироқ бу кун дам олиш куни ҳисобланмайди.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига кўра, қуйидаги 9 та ишланмайдиган байрам куни бор:
1 январь — Янги йил;
8 март — Хотин-қизлар куни;
21 март — Наврўз байрами;
9 май — Хотира ва қадрлаш куни;
1 сентябрь — Мустақиллик куни;
1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни;
8 декабрь — Конституция куни;
Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни;
Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа) диний байрамининг биринчи куни.
Қонун билан тасдиқланган байрамлар сони 30 дан ортиқ бўлиб, уларнинг 9 таси дам олиш куни ҳисобланади, қолганлари эса ишланадиган байрам кунларидир. 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ҳам қонун билан белгиланган ишланадиган байрам кунларидан биридир.
Telegram|Facebook I YouTube I Live

👍10👎5😢1
Бухоро 2025 йилги дунё бўйлаб ташриф буюришга арзийдиган рўйхатдан жой олди
The New York Times нашри 2025 йилда ташриф буюриш учун 52 та манзилдан иборат рўйхатини тақдим этди. Улар орасида Бухоро ҳам бор.
Хабарга кўра, бир пайтлар ўзининг ҳунармандлари, шоирлари ва сўфий мусулмонлари билан машҳур бўлган қадимий, ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси объекти бўлган Бухоро диққатни тортган. Нашр уни Ипак йўли шаҳри, дея атади.

👍9
Парламентда кафолатланган мухолифат ҳуқуқлари кучайтирилади
Парламентда мухолифат ҳуқуқларига оид қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Бу ҳақда 2025 йилга мўлжалланган Давлат дастури лойиҳасида эълон қилинди.
Маълум бўлишича, лойиҳада мухолифатнинг кафолатланган ҳуқуқларини 3 тадан 6 тага ошириш режа қилинмоқда. Шунингдек, дастур 1 нафар қўмита раиси ва 2 нафар қўмита раиси ўринбосари лавозимларини кафолатли эгаллаш, ҳар чоракда "Ҳукумат соати" ва парламент сўрови доирасида камида биттадан масала киритиш каби қўшимча ҳуқуқлар беришни назарда тутади.

👍4😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украина президенти қўлга тушган Шимолий Корея асирларининг сўроқ жараёнини эълон қилди
Володимир Зеленский телеграм саҳифасида Украина ҳарбийлари томонидан қўлга туширилган шимолий кореялик аскарларнинг сўроқ жараёни акс этган видеони эълон қилди.
Асирлардан бири у Украинага қарши урушга жўнатилишини билмаганини, командирлар уларни фақат машғулотлар учун чақирганини айтган. Иккинчи аскар эса оиласи борлигини, аммо улар унинг қаердалигини билмаслигини маълум қилган. Ҳар икки асирдан КХДРга қайтишни хоҳлаш-хоҳлашмасликлари сўралганида, улардан бири қайтишни хоҳлашини, иккинчиси эса Украинада яшашни исташини билдирган.
Зеленский асирлар ватанига қайтишни истамаса, улар учун «бошқа йўллар ҳам бўлиши мумкинлигини» таъкидлади. «Хусусан, уруш ҳақида бор ҳақиқатни тарқатишни хоҳлаган кореяликларга бундай имконият берилади», — деди у.

👍12👎6😢5
Humo тўлов тизими Paynet АЖ томонидан сотиб олинди
«Миллий банклараро процессинг маркази»нинг 100 фоиз давлат акциялари пакетини сотиш бўйича очиқ савдоларида 6 нафар номзоддан Paynet АЖ 65 миллион АҚШ доллари миқдорида энг юқори харид баҳосини таклиф қилиб, ким ошди савдосида ғолиб бўлди.
Қайд этиш керак, Paynet таклифи Маслаҳатчи ҳисоблаган индикатив нархлар интервали чегарасида жойлашган ва KPMG халқаро мустақил нархловчи томонидан нарх қўйилган баҳодан юқори ҳисобланади.
Харидор Жамиятга тегишли бўлган Humo тўлов тизимининг барқарор ва узлуксиз ишлашини таъминлашга қаратилган қўшимча тадбирларни амалга ошириш бўйича мажбуриятларни, шунингдек, тизим фойдаланувчиларининг махфий (шахсий ва банк) маълумотларини ҳимоя қилишни зиммасига олган.
Маълумот учун, Paynet АЖ – Ўзбекистон молиявий технологиялар соҳасида 18 йилдан буён фаолият юритаётган энг йирик тўлов операторларидан биридир. Тизим 1500 тадан ортиқ товар ва хизматлар етказиб берувчилар учун тўлов имкониятини таъминлаб, ундан фойдаланувчиларнинг йиллик сони 20 миллиондан зиёддир.

👍5
Ҳудудларда 16 та автовокзал ва автостанциялар қурилади
2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди. Унга кўра, ҳудудларда жамоат транспорти тизими ривожлантирилади.
Ҳудудларда 16 та автовокзал ва автостанциялар қуриш ва реконструкция қилиш кўзда тутилган. Ҳудудларда жамоат транспортининг 50 та янги йўналишлар тармоғи ташкил этилади.
Ҳудудларда жамоат транспортида электрон тўловлар жозибадорлигини ошириш ва электрон тўловлар улушини ўртача 30 фоизга етказиш (ҳозир 15 фоиз) режалаштирилган. Ҳудудларда жамоат транспорти учун янги замонавий жами 700 та автобус харид қилинади.
Ҳудудларда 743 та оралиқ бекатларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларини ташкиллаштириш мўлжалланмоқда. Автобуслар ҳаракатига устуворлик бериш мақсадида ҳудудларда жамоат транспорти учун алоҳида автобус йўлакларини 150 кмга етказиш назарда тутилган.

👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳабиб Нурмагомедов самолётдан тушириб юборилди
Собиқ жангчи Лас-Вегас — Лос-Анжелес йўналишида парвоз қилаётган самолётнинг стюардессалар фавқулодда вазиятларда ёрдам кўрсатадиган жойга ўтириб олган бўлган. Борт кузатувчиси унга буни тушунтиршга уринганида, Ҳабиб номақбул муомалада бўлган. Бироз мулоқотдан кейин борт катта ходими келиб, Ҳабибни самолётдан ҳайдаб солган.

👍20👎2🔥1
Жиззахда илонни тириклай еб юборган шахс жаримага тортилди
Ижтимоий тармоқларда фуқаро кўлвор илонни тириклай егани акс этган видео лавҳа тарқалган. Ҳолат юзасидан Зомин туман Экология инспекцияси ва ИИБ ходимлари ўрганиш олиб борган.
Ўрганиш давомида бу ишни фуқаро Қ.Ҳ. содир этгани аниқланган. Фуқаро бу ҳаракати билан «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунининг 4, 30, 51, 53-моддалари талабларини бузган.
Давлат инспекторлари томонидан фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-модда 1-қисми (Ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини, шунингдек, ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузиш, жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса) билан БҲМнинг 20 баравари (7,5 млн сўм) миқдорида жарима қўлланган.
Шунингдек, 1 млн 125 минг сўм миқдорида табиатга етказилган зарар ҳисобланган.

👍15👎5😢2
Ўзбекистоннинг уч вилоятида фирибгарлар қўлга олинди
Қашқадарё, Бухоро ва Фарғона вилоятларида пора эвазига ишга киритишга уринган фирибгарлар ушланди.
— Қашқадарёда: Деҳқонобод туманидаги корхона қўриқчиси ишга жойлаштириш баҳонасида уч фуқаронинг 2 500 долларини олган пайтида қўлга олинди.
— Бухорода: Шофиркон туман Тиббиёт бирлашмаси ходими 700 доллар пора олган ҳолда ушланган.
— Фарғонада: “Тошлоқтумангаз” ходими ишга жойлаштириш баҳонасида 1,7 млн сўм ва 500 доллар олгани аниқланган, аммо поранинг бир қисмини қайтарган.
Ҳар учала ҳолат бўйича жиноят ишлари қўзғатилди ва тергов давом этмоқда.

👍11
Самарқандда 5 киши ароқдан заҳарланиб вафот этди
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида 13 киши қўлбола ароқдан заҳарланиб вафот этгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддиновга кўра, 11 январ куни Самарқанд шаҳрида 5 киши вафот этган. Улар Самарқанд шаҳрининг Нурафшон маҳалласида яшовчи 63 ёшли А.М., 50 ёшли Ж.Б., Шукрона маҳалласида яшовчи 72 ёшли В.Б., 56 ёшли А.У. ҳамда Маданият маҳалласида яшовчи 39 ёшли О.Т. бўлган.
Марҳумларнинг 4 нафари ўз яшаш хонадонида, бири эса шифохонада вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Марҳумларнинг ўлими сабабини аниқлаш учун экспертиза тайинланган.
Натижалари ҳақида қўшимча равишда хабар қилиниши билдирилган.

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан БААга учиб кетди
Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаён таклифига биноан 13 январ куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Амирликлар пойтахти Абу-Даби шаҳрида олий даражадаги музокаралар, шунингдек, БААнинг етакчи ташкилотлари, компания ва банклари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар бўлиб ўтади.
Ўзбекистон президенти «Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги» халқаро саммитида ҳам иштирок этади.
Шунингдек, давлат раҳбари Дубай шаҳрига ташриф буюриб, Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти, бош вазири, Дубай амири Шайх Муҳаммад Ол Мактум билан учрашув ўтказади.

👍7👎1🔥1😢1
Алламжоновнинг 7 нафар ходими ҳам қамоққа олинган
Комил Алламжоновга суиқасддан сўнг жамоат тартибини бузганликда айбланиб, унинг етти нафар ходими 15 суткага қамоқ жазосига тортилгани маълум бўлди.
Олий суд ушбу етти нафар фуқаронинг шикоятини тафтиш тартибида кўриб чиқади.
Очиқ суд мажлиси бугун, 13 январ куни соат 9:30 га белгиланган.
Ҳимоячилар айбловлар сохталаштирилганини таъкидламоқда.
Аввалроқ, президент администрациясининг собиқ мулозими Комил Алламжоновга нисбатан уюштирилган қуролли ҳужум ортидан очилган жиноий иш судга оширилгани хабар қилинганди.

👍4👎4😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Алламжоновнинг 7 нафар ходими ҳам қамоққа олинган Комил Алламжоновга суиқасддан сўнг жамоат тартибини бузганликда айбланиб, унинг етти нафар ходими 15 суткага қамоқ жазосига тортилгани маълум бўлди. Олий суд ушбу етти нафар фуқаронинг шикоятини тафтиш тартибида…
Алламжоновга яқин шахсларга оид суд бошқа кунга қолдирилди
Бугун, 13 январь куни соат 9:30 да Комил Алламжоновга суиқасддан сўнг жамоат тартибини бузганлик айбловига кўра, 15 суткага қамоққа олинган етти нафар фуқаронинг иши бўйича Олий судда тафтиш тартибида очиқ суд мажлиси ўтказиши керак эди. Бироқ суд мажлиси 23 январь кунига қолдирилди.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
Бугун, 13 январь куни соат 9:30 да Комил Алламжоновга суиқасддан сўнг жамоат тартибини бузганлик айбловига кўра, 15 суткага қамоққа олинган етти нафар фуқаронинг иши бўйича Олий судда тафтиш тартибида очиқ суд мажлиси ўтказиши керак эди. Бироқ суд мажлиси 23 январь кунига қолдирилди.
«Бугун, 13 январда ушбу ишни кўриб чиқиш бошланди. Асоссиз маъмурий жавобгарликка тортилган 7 нафар фуқародан 1 нафари судга келмаган. Менинг илтимосим билан иш 2025 йил 23 январь соат 11:00 га қолдирилди. Қолаверса, иш бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган туман ИИБ ходимини жалб қилиш тўғрисида илтимоснома киритдим. Мазкур фуқароларни маъмурий қамоққа олиш жараёнида суд-ҳуқуқ тизимимизда мавжуд бўлган кўплаб камчиликлар, хусусан, кириш таъминланмаганлиги аниқлангани учун бу иш прецедент бўлиб қолади, деб умид қиламан», деди адвокат Давронбек Саидов.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍18
Америкадан қайтаётган Uzbekistan Airways самолёти Татаристонга мажбурий қўнишни амалга оширди
Uzbekistan Airways компаниясига тегишли Boeing 787-8 Dreamliner самолёти Нью-Йорк-Тошкент йўналишида парвозни амалга ошираётган вақтда йўловчилардан бири жанжал кўтарган.
Шу сабаб самолёт мажбурий қўнишни амалга оширган ва тартибни сақлаш учун маҳаллий полицияга мурожаат қилинган.
Шундан сўнг самолёт яна парвозни амалга оширган ва 3,5 соат кечикиш билан Тошкентга қўнган.

👍3
Тошкентда кондукторлар кунига 300 миллион сўмгача «чўнтакка» уриб юришган!
Автобусларда нақд тўлов бекор қилиниши билан бир қизиқ ҳолат аниқланди: жамоат транспорти даромади кунига 300 миллион сўмга ошди.
Январ ойининг илк 10 кунида автобуслар одатий 8,5 миллиард сўм ўрнига 11,5 миллиард сўм ишлаб топган.
Маълум бўлишича, аввал бу 300 миллион сўм кондукторларнинг чўнтагига тушар экан.

👎17😢12👍7🔥2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Самарқандда 5 киши ароқдан заҳарланиб вафот этди Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида 13 киши қўлбола ароқдан заҳарланиб вафот этгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддиновга кўра, 11 январ куни Самарқанд…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда 5 киши ароқдан заҳарланиб вафот этди
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида 11 январ куни 5 киши вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
Маълум қилинишича, улар Самарқанд шаҳрининг Нурафшон маҳалласида яшовчи 63 ёшли А.М., 50 ёшли Ж.Б., Шукрона маҳалласида яшовчи 72 ёшли В.Б., 56 ёшли А.У. ҳамда Маданият маҳалласида яшовчи 39 ёшли О.Т. бўлган.
Марҳумларнинг 4 нафари ўз яшаш хонадонида, бири эса шифохонада вафот этган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани, марҳумларнинг ўлими сабабини аниқлаш учун экспертиза тайинлангани маълум қилинган эди.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддиновнинг хабар беришича Самарқандда қўлбола усулда ясалган спиртли ичимлик маҳсулотларини сотган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) 4-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👍6
Россиянинг аэропортида Ўзбекистон фуқароси пичоқ билан йўловчиларга ҳужум қилгани айтилмоқда
Маълумотларга кўра Красноярск аэропортида 40 ёшли Ўзбекистон фуқароси Умид Қаимов исмли шахс томонидан пичоқли ҳужум содир бўлгани айтилмоқда
Манбаларга кўра, Умид Қаимов аэропортга қуролсиз кирган ва у ердаги муассасалардан бирининг бар пештахтаси устига чиқиб, у ердан пичоқ олиб одамларга ҳужум қилган. Сўроқ пайтида у ҳужумга рашк сабаб бўлганини айтган
Ҳужум қилган шахс қўлга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказиш учун юборилган. Ҳозирда ҳодиса сабаблари ва шароитларига ойдинлик киритиш давом этмоқда.

👍9😢2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Саида Мирзиёева Ватан ҳимоячиларига мурожаат қилди
- деб ёзади Саида Мирзиёева.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
«Юртнинг кучи — бирликда, қадри эса — тинчликдадир! Барча юртдошларимизни ушбу муҳим кунда табриклаймиз. Тинчлик ва мустаҳкамлик ҳар доим юртимизнинг асосий қадрияти бўлиб қолади! Ватан ҳимоячилари куни муборак бўлсин!»,
- деб ёзади Саида Мирзиёева.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍41👎14😢2
Лос-Анжелеснинг ёниб кетган ҳудуди Лихтенштейндан ошиб кетди
Калифорния ўрмон хўжалиги ва ёнғиндан ҳимоя қилиш департаментига кўра, Лос-Анжелесдаги ёнғинлар Лихтенштейндан каттароқ ҳудудни қамраб олган. Лихтенштейннинг майдони 160 км²ни ташкил қилади. Бу ҳақда "Радар Америка" нашри хабар берди.
Хабарга кўра, Лос-Анжелес ўн минглаб аҳолиси мажбурий эвакуация қилишга билдиришномалар берган. Ёнғин кучли шамол туфайли кучайгани, бу эса Палисадес ҳудудида авиация ва ўт ўчириш гидрантларини вақтинча тўхтатиб қўйганини билдирди.