Айдар–Арнасой кўллар тизими – кимнинг тизгинида?
Айдаркўлда балиқчилик қачон ривожланади?!Балиқчиларга янгидан — янги солиқларни жорий этаётган« Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖ ва унинг 2023 йилнинг 22 майида 100 фоизлик ишончли бошқарувини инвестиция киритиш шарти билан қўлга киритган «PRO FISH LINE» МЧЖ иш юритувидан балиқчи тадбиркорлар кескин норози бўлишмоқда.
Тадбиркорларга кўра уларнинг эътирозларига салкам икки йилдан буён ҳеч бир идора жиддий ёндашмаётганлиги уларнинг норозилигини оширмоқда.
Бир неча марта Жиззах вилояти ҳокимининг қабулида ҳам бўлишган. Жумладан, 2024 йилнинг 21 сентябрь куни Арнасой тумани ҳокимлигида Жиззах вилоятининг собиқ ҳокими Эргаш Салиев бошчилигида ўтказилган йиғилишда ҳам «PRO FISH LINE»нинг ноқонуний талаблари ва ноҳақликларига чек қўйилишини талаб қилишган. Бироқ на ҳоким ва на бошқаси шунча вақт ўтсада уларга ёрдам бермаган.
Яқинда бир гуруҳ балиқчи тадбиркорлар яна Жиззах вилояти ҳокимлигига янги раҳбардан нажот излаб келишди.
Тегишли масъуллар ва Вилоят ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Зафар Рўзиев уларнинг муаммоларини тинглагач, душанба куни яъни 13 январь – Фориш тумани ҳокимлигида учрашиб масалага ечим топишга келишиб олишди.
EFFECT.UZ воқеалар ривожини кузатиб боради. Тез кунларда ушбу мурожаат юзасидан тайёрланган катта видеорепортаж эътиборингизга ҳавола этилади.
👉🏻 https://effect.uz/6130
Telegram|Facebook I YouTube I Live

👍19
«Ўқитувчиларга имтиёзли автокредит орқали автомобилларни сотишга тайёрмиз» – «Ўзавтосаноат»
Интернетда UzAuto Вазирлар Маҳкамасининг ўқитувчилар учун автомобилларни тижорат банклари орқали 60 ой муддатга ва 30 фоиз дастлабки тўлов билан имтиёзли шартлар асосида харид қилиш бўйича топшириғини рад этгани ҳақида хабарлар кенг тарқалди.
«Ўзавтосаноат» АЖ бу тўғрисидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилади.
👉🏻 https://effect.uz/6131

👎22👍8🔥1
Хоразмдаги масжидлардан бирида ёнғин содир бўлди
Бугун, 12 январь куни Хоразм вилоятининг Боғот туманидаги масжидлардан бирида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Effect.uz’га ишончли манба хабар бермоқда.
Қайд этилишича, соат 06:18да Боғот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими навбатчилик қисмига, Боғот тумани, Бешариқ қишлоғи, “Ашхобод” маҳалласидаги “Абдал бобо” масжидида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушган. Ёнғин соат 07:40да тўлиқ ўчирилган, жарохат олган ва жабрланган фуқаролар йўқ.
Маълум қилинишича, ёнғин оқибатида масжиднинг 120 кв.м майдони ёнган, 250 кв.м. майдони сақлаб қолинган. Олиб борилган суриштирувлар давомида, ёнғин иситиш козонида табиий газ босимининг ошиб кетиши натижасида келиб чиққанлиги аниқланган.

👍8😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эндиликда “А” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасисиз мопед ва скутерларларни бошқариш жавобгарликка сабаб бўлади
Telegram|Facebook I YouTube I Live
Telegram|Facebook I YouTube I Live
👎23👍10
“Фахрий донор” кўкрак нишони соҳибларига жамоат транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилади
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан ишлаб чиқилган янги қонун лойиҳаси фахрий донорлар учун бир қатор имтиёзларни ўз ичига олган. Ҳозирда ушбу ҳужжат Қонунчилик палатасининг Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан кўриб чиқилмоқда.
Лойиҳага кўра, “Фахрий донор” кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар шаҳар жамоат транспортидан бепул фойдаланиш имконига эга бўладилар. Бу ташаббус фахрий донорларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган.
Қонун лойиҳаси тасдиқлангандан сўнг, мазкур имтиёзлар амалиётга жорий этилади.

👍6👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Jismoniy shaxslar "kontrakt" to‘loviga yo‘naltirilgan 12% daromad solig‘ini masofadan qaytarib olishi mumkin.
📲 Buning uchun soliq organlariga bormasdan Soliq mobil ilova orqali shartnoma va toʻlov hujjatlarini (bitta pdf faylda skanerlangan holda) 📎 ilova qilib deklaratsiya yuborish mumkin.
✔️“Soliq imtiyozini qaytarish” elektron xizmatida foydalanuvchining ish haqi va boshqa daromadlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar avtomatik shakllanadi.
📲Deklaratsiya yuborilganidan keyingi qadam – Keshbek va imtiyozlar bo‘limida – "Ortiqcha to‘lovni qaytarish" xizmati orqali ariza yuboriladi.
Face ID orqali shaxsingizni tasdiqlang.

👍7👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Лос-Анжелесда ёнғин ўчираётган самолёт дрон билан тўқнашиб қулаб тушди
9 январь куни Лос-Анжелесда CL-415 Super Scooper самолёти дрон билан тўқнашув натижасида ерга қулади ва ёниб кетди. Самолётнинг қаноти шикастланиб, фойдаланишдан чиқди.
Калифорния ёнғин хавфсизлиги департаменти ҳодиса ёнғин ўчириш жараёнини секинлаштирганини маълум қилди. Тергов ишлари бошланган.
Федерал авиация маъмурияти дронлар ва рухсатсиз самолётлардан фойдаланишни тақиқлади. Қоидабузарларга 75 минг долларгача жарима белгиланган.
Ёнғин хавфсизлиги бошлиғи Энтони Маррон келгусида бундай ҳодисаларни олдини олиш учун ҳаво зирҳи тизими жорий этилишини маълум қилди.

👍17😢5👎1
Ўзбекистонда таксичилар солиқлардан озод қилинди, лекин шарт билан!
Ўзбекистонда янги тартибга кўра, йиллик даромади 100 миллион сўмдан ошмаган таксичилар солиқлардан озод қилинди. Бу ўзгариш жисмоний шахсларнинг ўзини-ўзи банд қилиш ва таксичи сифатида расмий фаолият юритишини қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий этилди.
Илгари таксичилар вақтинчалик равишда ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўта оларди. Энди эса улар расмий ва доимий равишда хизмат кўрсатишлари мумкин.
Бироқ, агар таксичининг йиллик даромади 100 миллион сўмдан ошса, улар якка тартибдаги тадбиркорлар каби белгиланган солиқ тўловларини амалга оширишлари талаб этилади.
Ушбу қарор такси хизматлари бозорида шаффофликни таъминлаш ва фаолиятни расмийлаштиришга қаратилган.

👍19👎3
«Салимбой» озодликда!
Салим Абдувалиев бугун озодликка чиқди
Бугун, 12 январь куни, 75 ёшли Салим Абдувалиев, халқ орасида «Салимбой» номи билан машҳур шахс, саломатлигидаги муаммолар сабабли қамоқдан озод этилди.
Салим Абдувалиев 2023 йилнинг декабрь ойи бошида ўқотар қуролни қонунга хилоф равишда сақлашда гумонланиб процессуал тартибда ушланганди.

👎27👍14😢2🔥1
Самарқанд шаҳрига икки тумандан 400 гектардан ошиқ ер қўшилади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган таклифга асосан "Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри, Оқдарё ва Самарқанд туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида"ги Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қарор лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.
Хабарга кўра, лойиҳада Самарқанд туманидан 170 гектар ва Оқдарё туманидан 243 гектар ер майдонини Самарқанд шаҳри таркибига ўтказиш режа қилинган.
Шунингдек, қарор лойиҳаси тайёр бўлса, сиёсий партиялар фракциялари муҳокамасига тақдим этилади.

👍5
❗️Эртага, 14 январь — барча учун иш куни
14 январь – Ватан ҳимоячилари куни Ўзбекистонда кенг нишонланади, бироқ бу кун дам олиш куни ҳисобланмайди.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига кўра, қуйидаги 9 та ишланмайдиган байрам куни бор:
1 январь — Янги йил;
8 март — Хотин-қизлар куни;
21 март — Наврўз байрами;
9 май — Хотира ва қадрлаш куни;
1 сентябрь — Мустақиллик куни;
1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни;
8 декабрь — Конституция куни;
Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни;
Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа) диний байрамининг биринчи куни.
Қонун билан тасдиқланган байрамлар сони 30 дан ортиқ бўлиб, уларнинг 9 таси дам олиш куни ҳисобланади, қолганлари эса ишланадиган байрам кунларидир. 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ҳам қонун билан белгиланган ишланадиган байрам кунларидан биридир.

👍10👎5😢1
Бухоро 2025 йилги дунё бўйлаб ташриф буюришга арзийдиган рўйхатдан жой олди
The New York Times нашри 2025 йилда ташриф буюриш учун 52 та манзилдан иборат рўйхатини тақдим этди. Улар орасида Бухоро ҳам бор.
Хабарга кўра, бир пайтлар ўзининг ҳунармандлари, шоирлари ва сўфий мусулмонлари билан машҳур бўлган қадимий, ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси объекти бўлган Бухоро диққатни тортган. Нашр уни Ипак йўли шаҳри, дея атади.

👍9
Парламентда кафолатланган мухолифат ҳуқуқлари кучайтирилади
Парламентда мухолифат ҳуқуқларига оид қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Бу ҳақда 2025 йилга мўлжалланган Давлат дастури лойиҳасида эълон қилинди.
Маълум бўлишича, лойиҳада мухолифатнинг кафолатланган ҳуқуқларини 3 тадан 6 тага ошириш режа қилинмоқда. Шунингдек, дастур 1 нафар қўмита раиси ва 2 нафар қўмита раиси ўринбосари лавозимларини кафолатли эгаллаш, ҳар чоракда "Ҳукумат соати" ва парламент сўрови доирасида камида биттадан масала киритиш каби қўшимча ҳуқуқлар беришни назарда тутади.

👍4😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украина президенти қўлга тушган Шимолий Корея асирларининг сўроқ жараёнини эълон қилди
Володимир Зеленский телеграм саҳифасида Украина ҳарбийлари томонидан қўлга туширилган шимолий кореялик аскарларнинг сўроқ жараёни акс этган видеони эълон қилди.
Асирлардан бири у Украинага қарши урушга жўнатилишини билмаганини, командирлар уларни фақат машғулотлар учун чақирганини айтган. Иккинчи аскар эса оиласи борлигини, аммо улар унинг қаердалигини билмаслигини маълум қилган. Ҳар икки асирдан КХДРга қайтишни хоҳлаш-хоҳлашмасликлари сўралганида, улардан бири қайтишни хоҳлашини, иккинчиси эса Украинада яшашни исташини билдирган.
Зеленский асирлар ватанига қайтишни истамаса, улар учун «бошқа йўллар ҳам бўлиши мумкинлигини» таъкидлади. «Хусусан, уруш ҳақида бор ҳақиқатни тарқатишни хоҳлаган кореяликларга бундай имконият берилади», — деди у.

👍12👎6😢5
Humo тўлов тизими Paynet АЖ томонидан сотиб олинди
«Миллий банклараро процессинг маркази»нинг 100 фоиз давлат акциялари пакетини сотиш бўйича очиқ савдоларида 6 нафар номзоддан Paynet АЖ 65 миллион АҚШ доллари миқдорида энг юқори харид баҳосини таклиф қилиб, ким ошди савдосида ғолиб бўлди.
Қайд этиш керак, Paynet таклифи Маслаҳатчи ҳисоблаган индикатив нархлар интервали чегарасида жойлашган ва KPMG халқаро мустақил нархловчи томонидан нарх қўйилган баҳодан юқори ҳисобланади.
Харидор Жамиятга тегишли бўлган Humo тўлов тизимининг барқарор ва узлуксиз ишлашини таъминлашга қаратилган қўшимча тадбирларни амалга ошириш бўйича мажбуриятларни, шунингдек, тизим фойдаланувчиларининг махфий (шахсий ва банк) маълумотларини ҳимоя қилишни зиммасига олган.
Маълумот учун, Paynet АЖ – Ўзбекистон молиявий технологиялар соҳасида 18 йилдан буён фаолият юритаётган энг йирик тўлов операторларидан биридир. Тизим 1500 тадан ортиқ товар ва хизматлар етказиб берувчилар учун тўлов имкониятини таъминлаб, ундан фойдаланувчиларнинг йиллик сони 20 миллиондан зиёддир.

Ҳудудларда 16 та автовокзал ва автостанциялар қурилади
2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди. Унга кўра, ҳудудларда жамоат транспорти тизими ривожлантирилади.
Ҳудудларда 16 та автовокзал ва автостанциялар қуриш ва реконструкция қилиш кўзда тутилган. Ҳудудларда жамоат транспортининг 50 та янги йўналишлар тармоғи ташкил этилади.
Ҳудудларда жамоат транспортида электрон тўловлар жозибадорлигини ошириш ва электрон тўловлар улушини ўртача 30 фоизга етказиш (ҳозир 15 фоиз) режалаштирилган. Ҳудудларда жамоат транспорти учун янги замонавий жами 700 та автобус харид қилинади.
Ҳудудларда 743 та оралиқ бекатларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларини ташкиллаштириш мўлжалланмоқда. Автобуслар ҳаракатига устуворлик бериш мақсадида ҳудудларда жамоат транспорти учун алоҳида автобус йўлакларини 150 кмга етказиш назарда тутилган.

👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳабиб Нурмагомедов самолётдан тушириб юборилди
Собиқ жангчи Лас-Вегас — Лос-Анжелес йўналишида парвоз қилаётган самолётнинг стюардессалар фавқулодда вазиятларда ёрдам кўрсатадиган жойга ўтириб олган бўлган. Борт кузатувчиси унга буни тушунтиршга уринганида, Ҳабиб номақбул муомалада бўлган. Бироз мулоқотдан кейин борт катта ходими келиб, Ҳабибни самолётдан ҳайдаб солган.

👍20👎2🔥1
Жиззахда илонни тириклай еб юборган шахс жаримага тортилди
Ижтимоий тармоқларда фуқаро кўлвор илонни тириклай егани акс этган видео лавҳа тарқалган. Ҳолат юзасидан Зомин туман Экология инспекцияси ва ИИБ ходимлари ўрганиш олиб борган.
Ўрганиш давомида бу ишни фуқаро Қ.Ҳ. содир этгани аниқланган. Фуқаро бу ҳаракати билан «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунининг 4, 30, 51, 53-моддалари талабларини бузган.
Давлат инспекторлари томонидан фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-модда 1-қисми (Ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини, шунингдек, ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузиш, жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса) билан БҲМнинг 20 баравари (7,5 млн сўм) миқдорида жарима қўлланган.
Шунингдек, 1 млн 125 минг сўм миқдорида табиатга етказилган зарар ҳисобланган.

👍15👎5😢2
Ўзбекистоннинг уч вилоятида фирибгарлар қўлга олинди
Қашқадарё, Бухоро ва Фарғона вилоятларида пора эвазига ишга киритишга уринган фирибгарлар ушланди.
— Қашқадарёда: Деҳқонобод туманидаги корхона қўриқчиси ишга жойлаштириш баҳонасида уч фуқаронинг 2 500 долларини олган пайтида қўлга олинди.
— Бухорода: Шофиркон туман Тиббиёт бирлашмаси ходими 700 доллар пора олган ҳолда ушланган.
— Фарғонада: “Тошлоқтумангаз” ходими ишга жойлаштириш баҳонасида 1,7 млн сўм ва 500 доллар олгани аниқланган, аммо поранинг бир қисмини қайтарган.
Ҳар учала ҳолат бўйича жиноят ишлари қўзғатилди ва тергов давом этмоқда.

👍11
Самарқандда 5 киши ароқдан заҳарланиб вафот этди
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида 13 киши қўлбола ароқдан заҳарланиб вафот этгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддиновга кўра, 11 январ куни Самарқанд шаҳрида 5 киши вафот этган. Улар Самарқанд шаҳрининг Нурафшон маҳалласида яшовчи 63 ёшли А.М., 50 ёшли Ж.Б., Шукрона маҳалласида яшовчи 72 ёшли В.Б., 56 ёшли А.У. ҳамда Маданият маҳалласида яшовчи 39 ёшли О.Т. бўлган.
Марҳумларнинг 4 нафари ўз яшаш хонадонида, бири эса шифохонада вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Марҳумларнинг ўлими сабабини аниқлаш учун экспертиза тайинланган.
Натижалари ҳақида қўшимча равишда хабар қилиниши билдирилган.

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан БААга учиб кетди
Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаён таклифига биноан 13 январ куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Амирликлар пойтахти Абу-Даби шаҳрида олий даражадаги музокаралар, шунингдек, БААнинг етакчи ташкилотлари, компания ва банклари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар бўлиб ўтади.
Ўзбекистон президенти «Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги» халқаро саммитида ҳам иштирок этади.
Шунингдек, давлат раҳбари Дубай шаҳрига ташриф буюриб, Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти, бош вазири, Дубай амири Шайх Муҳаммад Ол Мактум билан учрашув ўтказади.

👍7👎1🔥1😢1