EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Фарғоналик қизалоқ қорнидан 135 та магнит шарча олинди — ССВ

Фарғоналик 2 ёшли Самира Тоиржонова магнит шарча ютиб юборгани маълум бўлди. Республика шошилинч тиббий марказида унинг қорнидан 135 та магнит шарча олинган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, қизалоқ магнит шарчалар билан ўйнаб келган ва шу жараёнда улардан анча-мунчасини ичига ютган. Вақт ўтиши билан шарчалар қорнида йиғилиб қолиб, унинг аҳволи ёмонлашган. Ота-онаси эса тезликда шифохонага олиб боргандан.

Операциядан сўнг қизалоқ қорнидаги жами 135 та магнит шарча олинган ва айни пайтда у шифокорлар назоратида, аҳволи яхши экани айтилмоқда.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энди шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли ҳам расман тан олинади

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍6👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Kiyim-kechak va matolar sohasida tajribaga ega bo'lgan sotuvchilar uchun ajoyib taklif!

Matolar va kiyim-kechaklarga "вышевка" bosish bilan shug'ullanadigan PANO kompaniyasi sotuv sohasida kamida 1yillik tajribaga ega bo'lgan sotuv menejerlarini ishga taklif qiladi

Talablar:
— 18-30 yosh oralig'ida bo'lish;
— Erkak kishi;
— Sotuv sohasida 1 yillik tajriba;
— Tekstilniyda ishlagan;
— Kompyuter ko'nikmalariga ega;
— Haydovchilik guvohnomasi

Vazifalar:
• Mahsulotni mijozlarga taqdim qilish;
• Instagram va telegramdan mijozlar topish;
• Ijtimoiy tarmoqlarni yurg'izish

Sizni kutmoqda:
— Tushlik;
— Yo'l xarajatlari;
— Team Building

Ish tartibi: 6/1
Ish vaqti: 9:00 dan 18:00 gacha

Oylik maosh: 4 mln dan 12 mln gacha
Manzil: Toshkent shahar, Chilonzor tumani

Aloqa: +998900549788 @HRG_Jobo

ID 399 • eslatma •
ISH BAZASI - O'zbekistondagi ishlar bazasi
👍2👎1🔥1
Нодирбек Абдусатторов энг кўп пул ишлаган шахматчилар рўйхатидан жой олди

2024 йилда шахмат турнирларида энг катта мукофот пулларини қўлга киритган шахматчилар рўйхатини эълон қилди.

Chess.com сайти маълумотига кўра, ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ўтган йилда 132 981 доллар ишлаб олди. У 12 та йирик турнирда қатнашиб, шунча маблағга эга бўлди.

Бу рўйхатда жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу яққол пешқадамлик қилмоқда.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍9👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Она ўз фарзандини уриб ўлдирди...

Telegram|Facebook I YouTube I Live
😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эндиликда карталар максимум сони битта банкда 5 тагача, барча банкларда 20 тагача

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍5👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Лос-Анжелесда ёнғинлар катта зарар келтирмоқда

Лос-Анжелеснинг чекка ҳудудларида талончилар сабаб комендантлик соати жорий этилди. 11 январ, шанба куни, минтақада шамол бироз пасайиб, ўт ўчирувчиларга ёнғинга қарши самаралироқ курашиш имконини берди.

Лос-Анжелесдаги ўрмон ёнғинларидан энг кўп Палисадес, Малибу ва Алтадена зарар кўрди. Сўнгги маълумотларга кўра, 11 киши ҳалок бўлган, 15 минг гектар майдонда минглаб бинолар ёниб кетган. 180 минг киши эвакуация қилинди. Ёнғин Ҳидден Ҳиллс шаҳрига ҳам етиб борди.

Талончиларга қарши курашиш учун полиция жабрланган ҳудудларда соат 18:00 дан эрталаб соат 6 гача комендантлик соати жорий этди. АҚШ Миллий гвардиясининг минглаб аскарлари ташландиқ уйларни ҳимоя қилиш учун сафарбар этилган. Талончиликда гумон қилинган камида 20 киши ҳибсга олинган.

Калифорния губернатори Гевин Нюсом Лос-Анжелеснинг коммунал хизматларини «тўлиқ мустақил кўриб чиқиш»ни буюрди. У ёнғинлар пайтида сув таъминотининг йўқлигини «ўта ташвишли» деб атади.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍15😢2👎1
Халқаро ва вилоятлараро йўналишда катта ҳажмли автобуслар қатнови йўлга қўйилади

2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Унга кўра халқаро ва вилоятлараро йўналишларда ҳаракат хавфсизлиги таъминланади ҳамда туристик йўналишларда автобус қатновларининг улушини ошириш мақсадида янги йўналишлар очилади.

Халқаро автобус йўналишлари сони 36 тадан 40 тага етказилади. Масофаси 400 кмдан ошиқ бўлган вилоятлараро йўналишлар бўйича янги 10 та йўналишда катта ҳажмли автобуслар қатнови йўлга қўйилади.

Қирғизистон, Тожикистон, давлатлари билан автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатномаларни айирбошлашда Е-Permit ахборот тизими жорий этилади. Республикада юк ташувлари ва логистика хизматларини рақамлаштириш орқали таъминот занжири иштирокчилари учун мавжуд Е-logistika ахборот тизими мобил иловаси ишга туширилади.

Аҳоли ва сайёҳларга қулайликларни янада ошириш мақсадида темирйўл чипталарини онлайн электрон тизим орқали сотиш жараёни 85 фоизга етказилади. “Ўзбекистон темирйўллари” АЖ тизимида темирйўл чипталарини мобил илова ва электрон тўлов тизимлари орқали сотиш ривожлантирилиб, онлайн электрон тизим орқали сотиш ҳажмини 85 фоизга етказиш чоралари кўрилади. Темирйўл чипталарини сотиш шаффофлиги таъминлаб борилади.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пропан нархи тушди, бензин эса қимматлашди

Биржа савдоларида суюлтирилган газ нархи сезиларли пастлади — тоннасига 6 млн 82 минг сўм. Бу дегани бир литр пропаннинг улгуржи нархи тахминан 3550 сўмни ташкил этмоқда. Бу дегани ташиш харажатлари, солиқлар ва фойдани қўшганда заправкаларда пропан нархи 4200-4500 сўмгача тушиши мумкин дегани.

Бензин нархи эса бироз ошган. Бир тонна AI-80 9 млн 335 минг сўмдан сотилган.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍9👎7
“Фахрий донор” кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар шаҳар жамоат транспортидан бепул фойдаланади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан ишлаб чиқилган ва ҳозирда Қонунчилик палатасининг Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан кўриб чиқилаётган янги қонун лойиҳасида фахрий донорлар учун бир қатор имтиёзлар назарда тутилмоқда.

Аҳоли орасида беғараз донорлик маданиятини шакллантириш, донорлик ҳаракатини кенг жамоатчилик иштирокида ривожлантириш ҳамда қон донорларини рағбатлантиришга қаратилган қонун лойиҳаси билан, “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга бериладиган бир марталик пул мукофоти миқдори оширилмоқда.

Шунингдек, лойиҳага кўра, "Ўзбекистон Республикаси фахрий донори" кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар шаҳар жамоат транспортидан (йўналиши ва йўналишсиз таксилардан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлишади. Бунинг устига, уларга санаторий-курортларда даволаниш учун йўлланмаларни навбатсиз олиш имконияти яратилади.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍7👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Инсон табиат кушандасига айланмасин!

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍4
Тошкент метрополитенига 3 та янги поезд олиб келинди

Тошкент метрополитенига яна тўрт вагонли 3 та поезд олиб келинди. Бу ҳақда "Тошкент метрополитени" ДУК ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, поездлар белгиланган йўриқномага асосан, 910 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, сўнгра йўловчиларга хизмат қилиши учун йўналишларга чиқарилади.

Шунингдек, 2025 йил январ-феврал ойларида яна 6 та метро поезди олиб келиниши режалаштирилган. Бу орқали, метро вагон паркларини янгилаш ва белгиланган вақт интервалларини янада қисқартишга эришиш мақсад қилинган.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍8😢1
Бўстонлиқда айиқ ўлдирилиб, фақат териси ташлаб кетилган — Экология вазирлиги

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Бурчмулло давлат ўрмон хўжалигига қарашли “Ахсарсой” ҳудудида айиқ ўлдирилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Экология вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, ўтказилган рейд давомида ҳудуддан ҳайвон териси топилган. Фанлар академиясининг Зоология институтида ашёвий далиллар ўрганилганда, у Тянь-Шань қўнғир айиғига тегишли экани маълум бўлган. Номаълум шахслар айиқни арқон билан ўлдириб, ҳайвон танасининг барча қисмларини олиб, терисини воқеа жойида қолдиришган.

Маълумот учун, Тянь-Шань қўнғир айиғи Ўзбекистон Қизил китобига ва CITES I иловасига заиф, кенг тарқалган, лекин мозаик тарзда тарқалган кичик тур сифатида киритилган. Уни ов қилиш қатъиян ман этилиши келтирилган.

Қонунбузарларнинг шахсини аниқлаш мақсадида Тошкент вилояти ИИБга тўпланган маълумотлар юборилгани айтилмоқда.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍8😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёдаги ўрмон хўжалигида дарахтлар кесилган

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида навбатдаги назорат рейд тадбирлари олиб борилган. Ана шундай рейдлардан бирида Деҳқонобод давлат ўрмон хўжалигининг «Дуоб» ўрмон бўлими ҳудудида жами 6 туп арча дарахти кесилганлиги аниқланди. Натижада табиатга 41 миллион 400 минг сўм зарар етказилган.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍4🔥1😢1
Президент электротехника соҳасидаги натижалар ва галдаги вазифаларга оид тақдимот билан танишди 

Президент Шавкат Мирзиёев транспорт ва логистика тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди.

Мутасаддиларга электрон навбат тизимини кенг жорий этиб, чегарадан ўтиш вақтини 20 дақиқагача қисқартириш, транспорт воситаларини онлайн кузатиш тизимини йўлга қўйиш орқали қўшимча юк оқимларини жалб қилиш бўйича топшириқлар берилди.

Яна бир масала – йўналишсиз такси хизматларига тегишли. Икки йил олдин жисмоний шахсларга ўзини ўзи банд қилган ҳолда таксичилик қилишига вақтинчалик рухсат берилган эди. Бунинг натижасида таксичилар сони 6 баробар ошиб, 457 мингга етди. Шу боис энди бу тартиб доимий бўлиши айтилди.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍68👎3😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️«Бир уй икки-уч кишига сотилган» – Хоразмда қурувчининг «кашаси» ортидан катта жанжал содир бўлди

Хоразм вилоятининг Урганч шаҳри марказидаги кўп қаватли уйлардан бирида аёллар ўртасида жанжал содир бўлди.

Effect.uz’га маълум қилинишича, қўшкўпирлик тадбиркор Йўлдош Маҳмудов раҳбарлигидаги "YANGIYOP FAYZ INVEST" МЧЖ томонидан қурилган уйларда ҳозиргача кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилмаган. Аксарият уйлар, икки-уч кишига сотилган.

Ваҳоланки, уй бино ва иншоотларни фойдаланишга 2021 йил 18 июнь куни давлат қабул комиссияси томонидан фойдаланишга қабул қилинган, яшашга рухсат берилган.

Аммо қурилиш ер участкаси аввалдан «Iskandar» МЧЖга тегишли бўлиб, Йўлдош Маҳмудов айни пайтда МЧЖнинг 7,20 фоизига улушдор Интизор Собированинг марҳум турмуш ўртоғи билан ўзаро келишув бузилгани ортидан пулини тўлаган фуқароларга олди-сотди асосида расмийлаштириб бериш учун жамият таъсисчиларидан бўлган Интизор Собирова розилик бермаяпти.

Чунки, Йўлдош Маҳмудов қурилиш участкаси ўрнига бериладиган бир қанча мулкларни бермаган, қисқа қилиб айтганда ваъда бажарилмаган. Бунинг ортидан ҳам «Iskandar» МЧЖ вакиллари ҳам турар жойни сотиб олган бир қатор фуқаролар жабрланмоқда.

👉🏻 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍10😢4🔥3👎1
Айдар–Арнасой кўллар тизими – кимнинг тизгинида?

Айдаркўлда балиқчилик қачон ривожланади?!Балиқчиларга янгидан — янги солиқларни жорий этаётган« Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖ ва унинг 2023 йилнинг 22 майида 100 фоизлик ишончли бошқарувини инвестиция киритиш шарти билан қўлга киритган «PRO FISH LINE» МЧЖ иш юритувидан балиқчи тадбиркорлар кескин норози бўлишмоқда.

Тадбиркорларга кўра уларнинг эътирозларига салкам икки йилдан буён ҳеч бир идора жиддий ёндашмаётганлиги уларнинг норозилигини оширмоқда.

Бир неча марта Жиззах вилояти ҳокимининг қабулида ҳам бўлишган. Жумладан, 2024 йилнинг 21 сентябрь куни Арнасой тумани ҳокимлигида Жиззах вилоятининг собиқ ҳокими Эргаш Салиев бошчилигида ўтказилган йиғилишда ҳам «PRO FISH LINE»нинг ноқонуний талаблари ва ноҳақликларига чек қўйилишини талаб қилишган. Бироқ на ҳоким ва на бошқаси шунча вақт ўтсада уларга ёрдам бермаган.

Яқинда бир гуруҳ балиқчи тадбиркорлар яна Жиззах вилояти ҳокимлигига янги раҳбардан нажот излаб келишди.

Тегишли масъуллар ва Вилоят ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Зафар Рўзиев уларнинг муаммоларини тинглагач, душанба куни яъни 13 январь – Фориш тумани ҳокимлигида учрашиб масалага ечим топишга келишиб олишди.

EFFECT.UZ воқеалар ривожини кузатиб боради. Тез кунларда ушбу мурожаат юзасидан тайёрланган катта видеорепортаж эътиборингизга ҳавола этилади.

👉🏻 https://effect.uz/6130

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍19