АҚШ ва Буюк Британия Россия нефт саноатига қарши санкциялар киритди
"Янги санкциялар рўйхатига “Газпром нефт”, “Сургутнефтегаз” ва уларнинг ўнлаб шўба корхоналари киритилди. Рўйхатдан, шунингдек, 183 та нефт танкери жой олган, уларнинг кўпчилиги “соя флоти” таркибига киради", дейилади АҚШ Молия вазирлиги томонидан эълон қилинган баёнотда.
Шунингдек, “соя флоти” кемаларини суғурталашда иштирок этгани учун “Ингосстрах” ва “Алфатраховка” суғурта компанияларига қарши санкциялар жорий қилинди.
Рўйхатга Россиянинг 30 дан ортиқ нефт-сервис компаниялари, жумладан “Ачимгаз”, “Газпром шелфпроект”, “Оил Сервиcе Гарант”, шунингдек, Россия билан боғлиқ бўлган дунёнинг турли бурчакларидаги ўнлаб компаниялар ва шахслар киритилган.
Шахсий санкциялар “Газпром нефт” раҳбари Александр Дюков, “Лукойл” асосчисининг ўғли Юсуф Алекперов, “Лукойл” бош директори Вадим Воробев, “Сургутнефтегаз” бош директори Владимир Богданов ва бошқа шахсларга нисбатан жорий қилинди.
Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги ҳам “Газпром нефт” ва “Сургутнефтегаз” компанияларига қарши санкциялар жорий этилганини эълон қилди. Лондонга кўра, ушбу компаниялар биргаликда кунига 1 миллион баррелдан ортиқ нефт қазиб олади ва йиллик даромадлари тахминан 23 миллиард долларни ташкил этади.
Telegram|Facebook I YouTube I Live

👍5👎3
Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун бепул автобус қатнови йўлга қўйилади
2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди. Унга кўра, олис ва чекка ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун бепул автобус қатнови йўлга қўйилади.
Самарқанд ва Жиззах вилоятларидаги 100 та умумий ўрта таълим мактабида олис ҳудудлардан қатнайдиган ўқувчиларни автобуслар билан мактабга қатновини аутсорсинг асосида ташкил этиш кўзда тутилмоқда.
Мактабдан ташқари таълим ташкилотлари ўқитувчи-тренерлари ривожланган хорижий мамлакатларга давлат гранти асосида малака ошириш ва стажировкага юборилади.
Бунда:
мактабдан ташқари таълим йўналишида катта тажрибага эга давлатларнинг тажрибасини ўрганиш;
энг яхши мактабдан ташқари таълим йўналиши тизимига эга давлатлар билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш;
“Эл-юрт умиди” жамғармаси кўмагида ҳар йили 20 нафар мактабдан ташқари таълим ташкилотлари ўқитувчи-тренерларини хорижий давлатларга малака ошириш учун юбориш режалаштирилмоқда.

👍9👎1
Украинадаги урушнинг уч йили давомида Россиянинг 6 мингдан ортиқ элитали ҳарбийси ҳалок бўлган — BBC
Аниқ рақам — 6083 киши. Нашрга кўра, бу соҳага энг жангга лаёқатли бўлинмалардан бўлган профессионал ҳарбийлар киради.
2022 йил 1 сентябрга қадар журналистлар элитали бўлинмалардан 900 нафар ҳарбийнинг ҳалок бўлганини тасдиқлашга муваффақ бўлишган.
Ҳалок бўлганларнинг кўпчилиги десантчилар — 3957 киши. Бу рақамда ҳам профессионал ҳарбийлар, ҳам ихтиёрийлар (419 киши) ва сафарбар қилинганлар (253 киши) бор.

👍7😢5
Абдуқодир Ҳусановнинг АПЛ клубига ўтиши аниқ бўлди
Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»га ўтиши ҳал бўлди, деб ёзди таниқли инсайдер Фабрицио Романо.
«Манчестер Сити» 20 ёшли ҳимоячи учун «Ланс»га 40 млн евро тўлайди. Яна бонуслар ҳам бўлади.
Абдуқодир дам олиш кунлари тиббий кўрикдан ўтади ва АПЛ клуби билан 2029 йил июнигача шартнома имзолайди.
Эслатиб ўтамиз, «Ланс» Ҳусановни 2023 йил июл ойида «Энергетик-БГУ»дан 100 минг еврога сотиб олганди.

👍16👎1
Президент расмий ташриф билан БААда бўлади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённинг таклифига биноан 13-16 январь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.
Ташриф доирасида Абу-Даби ва Дубай шаҳарларида учрашув ва тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган.
Давлатимиз раҳбари Амирликлар пойтахтида Президент Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан икки томонлама музокаралар ўтказади, мамлакатнинг етакчи давлат ташкилотлари, компания ва банклари раҳбарлари билан учрашади, шунингдек, «Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги» халқаро саммитида иштирок этади.
Дубай шаҳрида Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти, Бош вазири, Дубай Амири Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум билан учрашув ўтказилиши режалаштирилган.
Ташриф кун тартибидан Ўзбекистон-БАА дўстлик ва кўп қиррали шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, инвестициялар, "яшил" энергетика, инфратузилма, рақамлаштириш, сунъий интеллект, инновацион ривожланиш, туризм ва бошқа кўплаб устувор йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган. Маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари ҳам кўриб чиқилади.
Олий даражадаги музокаралар якунида икки давлат ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган салмоқли келишувлар тўплами қабул қилиниши кутилмоқда

👍31👎5😢1
ССП раис ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Савдо-саноат Палатаси ташаббуси билан Наманган вилоятида фаол тадбиркор аёллар ва тадбиркорлик қилиш истагида бўлган кам таъминланган, имконияти чекланган ташаббускор тадбиркорлар иштирокида давра суҳбати ўтказилган.
Қайд этилишича, тадбирда Савдо-саноат Палатаси раисининг ўринбосари Нодира Шотурсунова иштирок этиб, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан тадбиркорлик фаолиятини айниқса тадбиркор аёллар, имконияти чекланган аҳоли қатламини янада қўллаб-қувватлаш борасида қабул қилинган қарор ва фармонлар мазмун моҳияти билан таништириб ўтган.
Тадбирда 300 нафардан ортиқ тадбиркорлик қилиш истагида бўлган ташаббускорлар, эҳтиёжманд оила вакиллари ҳамда имконияти чекланган фуқаролар ҳам қатнашган. Тадбирда иштирокчилар 20 дан ортиқ масалалар кўтарилиб, шундан 12 та масала ўрнида ҳал этилган.
👉🏻 https://effect.uz/6129

👍2👎1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Атрофимизда даҳшат! Фожиа, зулм, номардлик қурбони – самарқандлик Ўткир Файзиевнинг яхши ва ёмон тарихи…
Самарқанд шаҳрининг Ойдин йўли кўчасида қурилган кўп қаватли уй афсуски қурилиб битгунигача катта можаро ва жанжалларга гувоҳ бўлди.
Икки киши узоқ муддатга қамалган, яна бири жавобгарликдан озод этилган, содир этилган қилмишларнинг асосий фонида бўлиши керак бўлган шахс тергов ишида кутилмаганда айбланувчи статусидан жабрланувчига ўзгариб қолган. Қурилиш учун сармоя киритган Ўткир Файзиев эса 2024 йилнинг 21 августидан бери қамоқда.
Effect.uz Самарқандда содир бўлган ўта ачинарли ҳаётий воқеа ҳақида репортаж тайёрлади. Огоҳлантириб ўтамиз, журналистик суриштирувда келтирилган ҳолатлар сизни ларзага солиши, ҳатто кўзингиздан ёш келиши мумкин. Албатта, бунинг учун бизни ёмон кўрманг. Чунки бу ҳаётий воқеа…
Ўткир Файзиев 25 йил Жанубий Кореяда қурилиш соҳасида таҳсил олиб, бирмунча вақт фаолият кўрсатган. 5-6 йил аввал Ўзбекистонга қайтган тадбиркор “Gold House” МЧЖ билан қисман ҳамкорликда ишлаган.
Бундан ташқари, у кореялик Ким Хончол билан 2018 йилдан бошлаб Самарқанд туманида катта лойиҳаларни бошлаган эди. Ким Хончол Тошкентга учиб келиб, Ўткир Файзиевнинг ҳимоясида президент Халқ қабулхонасидан бошлаб, Бош прокуратурагача кирди. Кореялик тадбиркор бу борада ҳатто президент Шавкат Мирзиёевга очиқ мурожаат йўллаб, амалий ёрдам сўрамоқда.
👉🏻 ТЎЛИҚ ВИДЕО

👍23😢3
"Айни пайтда Россия Перм арбитраж судида 2,9 млрд сўм миқдоридаги иш ҳақи тўловларини ундириш масаласи кўриб чиқилмоқда" – “Деҳқонобод калий заводи” АЖ
Аввалроқ Деҳқонобод калий заводи эски ишчилари 8 йилдан буён маош ололмагани ҳақида хабар берган эдик. Ҳолат юзасидан “Деҳқонобод калий заводи” АЖ матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.
Унда айтилишича, Деҳқонобод калий заводи тоғ-кон мажмуаси ва бошқа объектлари қурилиши инвест лойиҳаси доирасида “ЗУМК-Инжиниринг” МЧЖ (Россия Федерацияси) бош пудратчи сифатида танланиб, қурилиш-монтаж ишларини бажариш бўйича шартнома расмийлаштирилган бўлиб, қурилиш-монтаж ишларига “ЗУМК-Инжиниринг” МЧЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳам шартнома асосида ишга жалб қилинган.
Инвестиция лойиҳаси доирасида тузилган шартнома шартлари бўйича барча юзага келган тўловлар Деҳқонобод калий заводи томонидан “ЗУМК-Инжиниринг” МЧЖга ўз вақтида тўлаб берилган.
Шартномага кўра, бош пудратчи “ЗУМК-Инжиниринг” МЧЖ томонидан лойиҳа 2014 йил декабр ойида тўлиқ фойдаланишга топширилиши режалаштирилган бўлса-да, “ЗУМК-Инжиниринг” МЧЖда юзага келган молиявий қийинчиликлар туфайли қурилиш ишларини давом эттира олмаган ва 2018 йил июн ойида Россиянинг Арбитраж суди томонидан банкрот деб эълон қилинган.
“ЗУМК-Инжиниринг” МЧЖ томонидан шартнома асосида ишга қабул қилинган фуқароларга иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ўз вақтида берилмагани сабабли, иш ҳақидан қарздорликлар вужудга келган.
дейилади расмий муносабатда.

Айни пайтда Россия Федерацияси Перм арбитраж судида жами 279 нафар ўзбек фуқароларининг “ЗУМК-Инжиниринг” МЧЖдан 2,9 млрд сўм миқдоридаги иш ҳақи тўловларини ундириш масаласи кўриб чиқилмоқда.
“Деҳқонобод калий заводи” АЖ томонидан ёлланган “White & Case” халқаро юридик компанияси томонидан 2023 White & Case йилда 205 нафар ишчиларни иш ҳақи қарздорликларидан бир қисми, яъни 650 млн сўми ундириб берилган.
2025 йил 10 январ куни “ЗУМК-Инжиниринг” МЧЖда ишлаган фуқаролар иш ҳақларини ундириш юзасидан “Деҳқонобод калий заводи” АЖ бошқарув раиси қабулига келиб, “ЗУМК-Инжиниринг” МЧЖ томонидан тўланмай қолган иш ҳақларини олиш бўйича амалий ёрдам кўрсатишни сўраган.
“Деҳқонобод калий заводи” АЖ бошқарув раиси ва тегишли мутахассислар томонидан “ЗУМК-Инжиниринг” МЧЖда ишлаган ишчиларга ҳозирги кунда икки ташкилот ўртасидаги суд жараёнлари ҳолати бўйича тегишли тушунтиришлар берилди,
дейилади расмий муносабатда.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍16👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олмазор тумани прокуратураси терговчиси 20 минг доллар пора билан ушланди
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳрида гул етиштириш фаолияти билан шуғулланувчи масъулияти чекланган жамиятнинг муқаддам прокуратура органларида ишлаган ва судланган юристи савдо-сотиқ соҳасига ихтисослашган масъулияти чекланган жамият мансабдор ходимларига нисбатан Жиноят кодексининг 184 ва 189-моддалари билан қўзғатилиб, Олмазор тумани прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётган жиноят иши доирасида гумонланувчи сифатида жалб қилинган шахсга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлламаслик масаласини мазкур туман прокуратураси мансабдор шахслари орқали ҳал қилиб бериш эвазига 30 минг АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 20 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, масъулияти чекланган жамият юристининг автомашинасида Олмазор тумани прокуратураси терговчиси ундан ушбу пул маблағини пора сифатида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланиб, ҳолат процессуал тартибда расмийлаштирилди.
Ҳозирда прокуратура терговчисига нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми “а” банди билан, масъулияти чекланган жамият юристига нисбатан эса Жиноят Кодексининг 212-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👍22😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда прокурор ёрдамчиси пора билан ушланди
Наманган вилояти Чортоқ тумани прокурорининг катта ёрдамчиси туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси шифокори 5 нафар фуқарога ногиронлик нафақасини белгилашда сохта ҳужжатлар тайёрлаб берганлиги юзасидан тақдим қилинган материалларни ўрганиб чиқиб, унга нисбатан қонуний чора кўрмаслик эвазига 3000 АҚШ доллари талаб қилган.
Аммо, у сўралган пул маблағидан 2400 АҚШ долларини олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👍17
Фарғоналик қизалоқ қорнидан 135 та магнит шарча олинди — ССВ
Фарғоналик 2 ёшли Самира Тоиржонова магнит шарча ютиб юборгани маълум бўлди. Республика шошилинч тиббий марказида унинг қорнидан 135 та магнит шарча олинган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, қизалоқ магнит шарчалар билан ўйнаб келган ва шу жараёнда улардан анча-мунчасини ичига ютган. Вақт ўтиши билан шарчалар қорнида йиғилиб қолиб, унинг аҳволи ёмонлашган. Ота-онаси эса тезликда шифохонага олиб боргандан.
Операциядан сўнг қизалоқ қорнидаги жами 135 та магнит шарча олинган ва айни пайтда у шифокорлар назоратида, аҳволи яхши экани айтилмоқда.

👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энди шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли ҳам расман тан олинади
Telegram|Facebook I YouTube I Live
Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍6👎1
Forwarded from ISH BAZASI | ИШ БАЗАСИ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Kiyim-kechak va matolar sohasida tajribaga ega bo'lgan sotuvchilar uchun ajoyib taklif!
Matolar va kiyim-kechaklarga "вышевка" bosish bilan shug'ullanadigan PANO kompaniyasi sotuv sohasida kamida 1yillik tajribaga ega bo'lgan sotuv menejerlarini ishga taklif qiladi
Talablar:
— 18-30 yosh oralig'ida bo'lish;
— Erkak kishi;
— Sotuv sohasida 1 yillik tajriba;
— Tekstilniyda ishlagan;
— Kompyuter ko'nikmalariga ega;
— Haydovchilik guvohnomasi
Vazifalar:
• Mahsulotni mijozlarga taqdim qilish;
• Instagram va telegramdan mijozlar topish;
• Ijtimoiy tarmoqlarni yurg'izish
Sizni kutmoqda:
— Tushlik;
— Yo'l xarajatlari;
— Team Building
Ish tartibi: 6/1
Ish vaqti: 9:00 dan 18:00 gacha
Oylik maosh: 4 mln dan 12 mln gacha
Manzil: Toshkent shahar, Chilonzor tumani
Aloqa: +998900549788 @HRG_Jobo
✅ ISH BAZASI - O'zbekistondagi ishlar bazasi

ID 399 • eslatma • ✅ ISH BAZASI - O'zbekistondagi ishlar bazasi
👍2👎1🔥1
Нодирбек Абдусатторов энг кўп пул ишлаган шахматчилар рўйхатидан жой олди
2024 йилда шахмат турнирларида энг катта мукофот пулларини қўлга киритган шахматчилар рўйхатини эълон қилди.
Chess.com сайти маълумотига кўра, ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ўтган йилда 132 981 доллар ишлаб олди. У 12 та йирик турнирда қатнашиб, шунча маблағга эга бўлди.
Бу рўйхатда жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу яққол пешқадамлик қилмоқда.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
2024 йилда шахмат турнирларида энг катта мукофот пулларини қўлга киритган шахматчилар рўйхатини эълон қилди.
Chess.com сайти маълумотига кўра, ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ўтган йилда 132 981 доллар ишлаб олди. У 12 та йирик турнирда қатнашиб, шунча маблағга эга бўлди.
Бу рўйхатда жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу яққол пешқадамлик қилмоқда.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍9👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эндиликда карталар максимум сони битта банкда 5 тагача, барча банкларда 20 тагача
Telegram|Facebook I YouTube I Live
Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍5👎1