Тошкентда эшак гўшти оммавий равишда сотилгани аниқланди
Тошкент вилояти ички ишлар органлари жиноятчиликнинг олдини олиш ва фош этиш билан бирга аҳолини хавфсиз озиқ-овқатлар билан таъминлашага ҳам масъул бўлиб, бу йўналишда вилоятда мунтазам рейд тадбирлари амалга оширилмоқда.
Жумладан Оққўрғон туманида яшовчи фуқаролар мурожаатига асосан сувга ҳайвон суяклари ташлаб кетилаётгани ҳолати вилоят ички ишлар бош бошқармасининг каратин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси, прокуратура департаментининг ҳудудий бўлинмаси ва ветеринария ходимлари ҳамкорлигида ўрганилган.
Оққўрғондаги ҳолатни ўрганиш давомида суриштирув ва кузатув тадбирлари давом эттирилиб, Оҳангарон тумани Ғаллақудуқ маҳалласида жойлашган эски фермер хўжалиги ҳудуди холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Тадбир давомида санитария талабларига жавоб бермайдиган ҳолатда сақланган ҳайвон суяклари, яъни эшак ҳайвони териси ва калла суяклари борлиги аниқланди. Маҳсулот бўйича давлат ветеринария назорати Оҳангарон тумани бўлими томонидан тегишли маълумотнома олинган ва барча ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Жараёнда фермер хўжалиги ҳудудида 25 бош тирик эшак сақланаётгани ҳам аниқланган. Тадбир давомида ҳудуд зудлик билан дизенфекция қилинди ва ҳайвон суяклари зарарсизлантирилиб, йўқ қилинган. Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича 1985 йилда туғилган шахс ва унинг 2 нафар ўғли гумондор сифатида жалб қилинган.
Терговга қадар текширув ишлари давом эттирилмоқда.
Манбаларга кўра, эшак гўшти юк машиналари билан олиб чиқилган ва Тошкентнинг Сергели туманида сотилган.
Шунингдек, ️️ҳозирда пойтахтнинг барча умумий овқатланиш корхоналарида эшак гўшти борлиги текширилмоқда.
Telegram|Facebook I YouTube I Live

👍12😢12
Пропан нархи тушди, бензин қимматлашди
Биржа савдоларида суюлтирилган газ нархи сезиларли пастлади — тоннасига 6 млн 82 минг сўм. Бу дегани бир литр пропаннинг улгуржи нархи тахминан 3550 сўмни ташкил этмоқда. Бу дегани ташиш харажатлари, солиқлар ва фойдани қўшганда заправкаларда пропан нархи 4200-4500 сўмгача тушиши мумкин дегани.
Бензин нархи эса бироз ошган. Бир тонна AI-80 9 млн 335 минг сўмдан сотилган.

👎1
Ўзбекистон дунё армиялари рейтингида 7 поғона юқорилаб, 58 ўринга жойлашди
Ўзбекистон Қуролли кучлари Global Firepower талқинига кўра, дунё армиялари рейтингида 145 мамлакат ичида 58 ўринни эгаллади. Ўзбекистон бу натижа билан ўтган йилги кўрсаткичидан 7 поғона юқорилаган.
Марказий Осиё мамлакатлари орасидан эса Қозоғистон 57- (ўтган йили 58), Ўзбекистон 58(65), Туркманистон 77(83), Қирғизистон 105(100), Тожикистон 108(107) ўринни эгаллаган.
Рейтингдаги кучли ўнликдан АҚШ, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Жанубий Корея, Буюк Британия, Франция, Япония, Туркия ва Италия армиялари ўрин олган.

👍8👎1
Импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар рўйхати эълон қилинди
Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулот ва чиқиндилар рўйҳати эълон қилинди. Бу ҳақда Бизнес Омбудсман ахборот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон ҳудудига белгиланган чиқиндиларни олиб кирувчилардан утилизация қилиш, қайта ишлаш ёки такрорий фойдаланиш жараёнлари талаб этилади. Бундан ташқари, бу жараёнларнинг атроф-муҳитга таъсири бўйича давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси ҳам олиниши шарт.
Эслатиб ўтамиз, мазкур қарор расман эълон қилинган кундан 3 ой ўтгач кучга киради.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ULTIMATUM. «Президент трасса»сидаги мулкка ҳужум... Артикованинг адолатли қарори судларда кор қилмаяпти...
Тошкент вилоятининг Қибрай туманига қарашли бўлган 1,5 гектар ернинг харитадан ўчиб кетиши ажабланарли...
Устига-устак, кундузи хусусий мулкнинг бузиб ташланиши, қурилиш молларининг ўғирланиши, ҳолат юзасидан эса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг қандайдир таъсир чора кўрмагани ундан ҳам ажабланарлироқ.
Effect.uz репортажида катта эътиборга даҳлдор йўл ёқасида жойлашган ер участкасига оид ғалати воқеалар, ҳатто иморатнинг қурилишидан бошлаб, бузилишигача, ҳатто йўқ қилиниши акс этган ҳолатлар ёритилган.
Бош прокурор ўринбосари Светлана Артикова гарчи ернинг ҳақиқий эгасига очилган жиноят ишини нохолис дея топиб, тергов томонидан қўйилган жиноий моддаларни синдирганига қарамасдан, судлар мазкур иш бўйича ҳали-ҳамон бир томонлама фикрлаяпти.
👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

“Судлар шунчаки кадастрнинг ёлғон маълумотларига ишониб иш тутмоқда. Бу математикага ҳам тўғри келмайди”, дейди тадбиркор Содиқ Илҳомов.
👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО
👍15😢1
2024 йил кузатувлар тарихидаги энг иссиқ йил бўлди
Бу ҳақда BBC News Европа иқлим ўзгариши мониторинги Copernicus хизматига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ҳаво ҳарорати сўнгги икки йилда 1,5°Cга юқорироқ даражага кўтарилган, дунёнинг ўртача ҳарорати эса 15,1°Cни ташкил этган. Шу тариқа, сўнгги ўн йил кузатувлар тарихидаги энг иссиқ даврга айланди.
Ҳарорат замонавий инсоният учун мислсиз даражага етган, бу эса бутун дунё бўйлаб табиий офатларнинг янада кўпроқ ва шиддатли бўлишини таъминлади, дейилади ҳисоботда.

👍4👎1
Саудия Арабистонида эрининг телефонини текширган аёллар қамоққа олиниши мумкин
Саудия Арабистонида эрининг рухсатисиз телефонини тинтув қилган хотин қамоқ ва катта миқдорда жаримага тортилиши мумкин. Бу ҳақда Gulf News нашри хабар берди.
Хабарга кўра, адвокат Рим Иброҳимнинг айтишича, агар аёл эрининг телефонини яширинча тинтув қилса, унинг қилмиши бировнинг суҳбатини тинглаш ва қонун бузилиши ҳисобланади. Бунда эр хотинининг устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Агар аёл айбдор деб топилса, хотин бир йилгача қамоқ жазоси ва кибержиноятларга қарши қонун бўйича максимал 500 000 СР ( $133,209.22) миқдорида жаримага тортилиши мумкин.
Бироқ, бошқа бир ҳуқуқшуноснинг айтишича, турмуш ўртоқлар ўртасидаги муносабатларни тўғри ёки нотўғри деб баҳолаш қийин. Агар хотин эрининг телефонининг PIN рақамини билса, унинг телефонга кириши қонунийдир ва ҳатто қидирув мақсадида бўлса ҳам жиноят эмас, дея келтирилади хабарда.

👍10👎1
Марказий банк қўнғироққа жавоб бериш билан карталардаги пул маблағлари автоматик ечиб олинмаслиги борасида изоҳ берди
Ижтимоий тармоқларда нотаниш телефон рақамлардан қилинган қўнғироқларга жавоб бериши билан фуқароларнинг банк карталаридаги пул маблағлари автоматик тарзда ечиб олинаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан Марказий банк ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.
Марказий банк ушбу маълумотлар ишончсиз деб топди ва фақат расмий манбаларга таянишни тавсия этди.
Хабарга кўра, агар фуқаро ўзининг мобиль иловадаги аккаунтини бошқариш ҳуқуқини берувчи логин ва пароль ҳамда телефон рақамига келган бир марталик OTP кодни бегона шахсларга (фирибгарларга) бермаса, ёки мессенжерлар орқали тарқалаётган зарарли APK файлларни мобиль қурилмага ўрнатмаса, фирибгарлик ҳолати юзага келмайди. Аксинча бўлса, унинг банк картасидан ноқонуний равишда пул ечиб олиниши мумкин.
Шу билан бирга, хавфсизлик юзасидан тижорат банклари ва тўлов ташкилотлари мобиль иловаларида янги рўйхатдан ўтган фойдаланувчиларга нисбатан иловага бириктирилган банк карталаридан фойдаланиш 1 соатгача чекланади.

Навоийда фирибгарликда гумонланган қурувчи қамоққа олинди
Навоийда МЧЖлардан бирининг раҳбари Меҳрож Раҳматов 425 кишига 167 хонадонли уйни сотиш орқали 37,8 млрд сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликда айбланмоқда.
Унга Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айблов эълон қилиниб, Навоий шаҳар судининг қарори билан қамоққа олинди.
Тергов маълумотларига кўра, Раҳматов қурилиш компанияси раҳбари сифатида фуқаролар билан сохта шартномалар тузиб, 258 ортиқча мижозга уй ва савдо дўконлари сотган. Шундай қилиб, 133 нафар жабрланувчидан жами 37,8 млрд сўмни қўлга киритган. Адвокатларнинг маълум қилишича, зарарнинг бир қисми қопланган, шунингдек, барча мол-мулкларга тақиқ қўйилган.
2023 йилда «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони билан тақдирланган Раҳматовнинг ҳодисаси жамоатчиликда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Шунингдек, вилоят прокурори журналистлардан бу ҳақда лавҳаларни эфирга узатмасликни сўрагани ҳақида ҳам хабарлар тарқалди.

👍9😢5👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Комил Алламжоновга суиқасд иши ҳарбий судда кўрилаётгани маълум қилинди
Президент администрацияси собиқ мулозими Комил Алламжоновга нисбатан уюштирилган суиқасдга доир жиноят иши ҳарбий судда кўрилмоқда. Инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташановга кўра, муҳокама «мутлақо махфий» тарзда ўтказилмоқда.
Мазкур воқеа 2024 йил 26 октябрда рўй берган эди. Ўшанда Қибрайда Комил Алламжоновнинг машинасига ҳужум қилинган. Унга шикаст етмаган бўлса-да, ҳодиса бўйича жиноят иши қўзғатилган. Биринчи гумонланувчи суиқасддан эртасига ушланган. Ноябр ойига келиб гумонланувчилар сони 7 нафарга етгани, улар орасида Жанубий Кореядан экстрадиция қилинган Жавлон Юнусов борлиги хабар берилди.
Ўзбекистон томони мазкур жиноятга дахлдор чеченистонлик деб тахмин қилинаётган Беслан Расаев ва Шамил Темирхановни халқаро қидирувга берди. Уларга қонунга хилоф равишда қурол муомаласи ва жиноятга алоқадорлик айби қўйилмоқда. Шунингдек, бир қатор юқори лавозимли амалдорлар ишдан олингани текширув билан боғлиқ бўлиши айтилмоқда.
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров суиқасдда чечен изи борлигини қатъиян рад этган. У Алламжонов ва Дмитрий Лига таҳдид қилиб, улар «жавоб беришини» таъкидлади. Бу таҳдид депутатлар томонидан Ўзбекистоннинг ички ишларига аралашиш ва терроризм деб баҳоланган.

👍15👎5
Ҳантер Байденнинг уйи ёниб кетди
АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байденнинг ўғли Ҳантернинг 4 миллион долларлик уйи Калифорниядаги йирик ёнғинлар натижасида бутунлай ёниб кетди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
Нашрнинг эксклюзив маълумотларига кўра, "уч ётоқхона ва учта ҳаммомдан иборат, Тинч океанига манзарали кўринишга эга 1950-йиллардаги ҳашаматли ҳовлидан" фақат иккита мўри қолган.
Таъкидланишича, Хантер Байден рафиқаси билан бирга ушбу уйни ойига 15,8 минг долларга ижарага олган экан. Бундан ташқари, ёнғин натижасида АҚШ Махфий хизмати томонидан мамлакат президентининг ўғлини қўриқлаш учун ижарага олинган қўшни уй ҳам батамом вайрон бўлган.
Бундан олдин, АҚШнинг янги сайланган президенти Доналд Трамп кучли ёнғинлар сабабли Калифорния губернатори Гевин Нюсомни истеъфога чиқишга чақирган эди. Республикачи штат раҳбарини АҚШнинг энг гўзал ҳудудлари куйиб кул бўлаётганлигида айблади.

👍27👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Давлатнинг бизда пули бўлса фоизи билан ундириб олади, биз пулимизни кимдан ундирамиз?!" — Деҳқонобод калий заводи ишчилари 8 йилдан буён маош олмагани айтилмоқда
Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод калий заводида ишлаган эски ишчилар 8 йилдан бери ойлик маошини ололмаётганидан шикоят қилмоқда.
дейилади мурожаатда.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод калий заводида ишлаган эски ишчилар 8 йилдан бери ойлик маошини ололмаётганидан шикоят қилмоқда.
13-20 йиллаб ишлаб келганлар бор. Эндиликда мана, 100 млнлаб иш ҳақимиз берилмасдан куйиб ётибди. Хўш, дардимизни кимга айтамиз? Биз Ўзбекистонда яшаймиз, лекин бу юртнинг қонунлари бизга нисбатан ишламайди. Давлатнинг бизда пули бўлса фоизи билан ундириб олади, биз пулимизни кимдан ундирамиз?! Майли, фоизини бермасин, ҳеч бўлмаса иш ҳақимизни беришсин,
дейилади мурожаатда.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍34😢10🔥2
Суд Доналд Трампни актриса Сторми Даниелсга тўловлар иши бўйича жазодан озод қилди
Нью-Йоркрк штати судяси Хуан Мерчан Трампни актриса Сторми Даниелс билан мунисабатлари ҳақида сукут сақлаши учун унга 130 минг доллар тўланганини яшириш мақсадида бизнес ҳужжатларини сохталаштириш бўйича қўйилган 34 та айблов бўйича "сўзсиз озод қилиш" қарорини чиқарди. Бу жазо Трампнинг судланганини англатади, аммо у қамоқ ёки жаримага дучор бўлмайди.
Ҳукмни эълон қилиш чоғида судя Доналд Трамп иши оддий бир АҚШ фуқароси судга тортилганидек кўриб чиқилганини таъкидлади. Шу билан бирга, у президент лавозимида бўлган шахсга тақдим этиладиган ҳуқуқий ҳимоя "фавқулодда чора" эканини қайд этди.
Бу Трампнинг ҳукмгача етиб келган ягона жиноий иши саналади. Ноябр ойида, Трамп сайланганидан сўнг, унга қарши иккита федерал иш — 2020 йилги сайловларга аралашиш ва махфий ҳужжатлар билан тегишлича муомала қилмаслик бўйича ишлар тўхтатилганди. Бунга АҚШ Адлия вазирлигининг президентни судда таъқиб қилишни тақиқловчи сиёсати сабаб бўлди.

👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Николас Мадуро кетма-кет учинчи бор Венесуэла президенти лавозимини эгаллади
Унинг янги президентлик муддати 2031 йилгача давом этади. 2013 йилдан буён Венесуэлани бошқариб келаётган Николас Мадуро 2024 йил июлда ўтказилган президентлик сайловида ғолиб деб эълон қилинган.
Венесуэла мухолифати сайлов натижалари сохталаштирилганини таъкидлаб, сайловда Эдмундо Гонсалес ғолиб бўлганини эълон қилган. АҚШ, Аргентина, Колумбия ва Европа Иттифоқи Венесуэлада ўтказилган президентлик сайлови натижаларини тан олмасликларини билдирган.

👍7👎1
АҚШ ва Буюк Британия Россия нефт саноатига қарши санкциялар киритди
"Янги санкциялар рўйхатига “Газпром нефт”, “Сургутнефтегаз” ва уларнинг ўнлаб шўба корхоналари киритилди. Рўйхатдан, шунингдек, 183 та нефт танкери жой олган, уларнинг кўпчилиги “соя флоти” таркибига киради", дейилади АҚШ Молия вазирлиги томонидан эълон қилинган баёнотда.
Шунингдек, “соя флоти” кемаларини суғурталашда иштирок этгани учун “Ингосстрах” ва “Алфатраховка” суғурта компанияларига қарши санкциялар жорий қилинди.
Рўйхатга Россиянинг 30 дан ортиқ нефт-сервис компаниялари, жумладан “Ачимгаз”, “Газпром шелфпроект”, “Оил Сервиcе Гарант”, шунингдек, Россия билан боғлиқ бўлган дунёнинг турли бурчакларидаги ўнлаб компаниялар ва шахслар киритилган.
Шахсий санкциялар “Газпром нефт” раҳбари Александр Дюков, “Лукойл” асосчисининг ўғли Юсуф Алекперов, “Лукойл” бош директори Вадим Воробев, “Сургутнефтегаз” бош директори Владимир Богданов ва бошқа шахсларга нисбатан жорий қилинди.
Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги ҳам “Газпром нефт” ва “Сургутнефтегаз” компанияларига қарши санкциялар жорий этилганини эълон қилди. Лондонга кўра, ушбу компаниялар биргаликда кунига 1 миллион баррелдан ортиқ нефт қазиб олади ва йиллик даромадлари тахминан 23 миллиард долларни ташкил этади.

👍5👎3
Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун бепул автобус қатнови йўлга қўйилади
2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди. Унга кўра, олис ва чекка ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун бепул автобус қатнови йўлга қўйилади.
Самарқанд ва Жиззах вилоятларидаги 100 та умумий ўрта таълим мактабида олис ҳудудлардан қатнайдиган ўқувчиларни автобуслар билан мактабга қатновини аутсорсинг асосида ташкил этиш кўзда тутилмоқда.
Мактабдан ташқари таълим ташкилотлари ўқитувчи-тренерлари ривожланган хорижий мамлакатларга давлат гранти асосида малака ошириш ва стажировкага юборилади.
Бунда:
мактабдан ташқари таълим йўналишида катта тажрибага эга давлатларнинг тажрибасини ўрганиш;
энг яхши мактабдан ташқари таълим йўналиши тизимига эга давлатлар билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш;
“Эл-юрт умиди” жамғармаси кўмагида ҳар йили 20 нафар мактабдан ташқари таълим ташкилотлари ўқитувчи-тренерларини хорижий давлатларга малака ошириш учун юбориш режалаштирилмоқда.

👍9👎1
Украинадаги урушнинг уч йили давомида Россиянинг 6 мингдан ортиқ элитали ҳарбийси ҳалок бўлган — BBC
Аниқ рақам — 6083 киши. Нашрга кўра, бу соҳага энг жангга лаёқатли бўлинмалардан бўлган профессионал ҳарбийлар киради.
2022 йил 1 сентябрга қадар журналистлар элитали бўлинмалардан 900 нафар ҳарбийнинг ҳалок бўлганини тасдиқлашга муваффақ бўлишган.
Ҳалок бўлганларнинг кўпчилиги десантчилар — 3957 киши. Бу рақамда ҳам профессионал ҳарбийлар, ҳам ихтиёрийлар (419 киши) ва сафарбар қилинганлар (253 киши) бор.

👍7😢5
Абдуқодир Ҳусановнинг АПЛ клубига ўтиши аниқ бўлди
Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»га ўтиши ҳал бўлди, деб ёзди таниқли инсайдер Фабрицио Романо.
«Манчестер Сити» 20 ёшли ҳимоячи учун «Ланс»га 40 млн евро тўлайди. Яна бонуслар ҳам бўлади.
Абдуқодир дам олиш кунлари тиббий кўрикдан ўтади ва АПЛ клуби билан 2029 йил июнигача шартнома имзолайди.
Эслатиб ўтамиз, «Ланс» Ҳусановни 2023 йил июл ойида «Энергетик-БГУ»дан 100 минг еврога сотиб олганди.

👍16👎1