This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда ФВБ бошлиғи 160 минг билан ушланди
Наманган вилояти Поп тумани фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ўзининг 5 нафар оила-аъзоларига мазкур туман ҳокимининг 2021-йил феврал ойидаги қарори билан лимон етиштириш учун иссиқхона ташкил этиш мақсадида ажратиб берилган 2 гектар ер майдонини ўзининг мансабдор танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш ҳамда у ерда коттеж типидаги уй-жойлар қуриши учун рухсат олиб бериш эвазига 160 минг АҚШ доллари олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram|Facebook I YouTube I Live

👍9👎3🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Миграция агентлиги Қозоғистонда бўлиб турган ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Миграция агентлиги Қозоғистон Республикасида бўлиб турган ва транзит йўналишида ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантиради.
Хабарга кўра, Қозоғистон Республикаси ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совиши натижасида йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ ноқулайликлар юзага келиб, магистрал йўлларда кучли қор бўронлари ҳамда музлаш ҳолатлари кузатилмоқда.
Агентлик қўшни давлатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишга чақиради. Жуда зарур бўлганда поезд ёки самолётдан фойдаланиш, зарурат бўлмаганда эса узоқ масофага транспорт воситаларида сафар қилмаслик тавсия этилади.

👍7👎1
Лос-Анжелесда кузатилаётган ўрмон ёнғинлари оқибатида камида 10 киши қурбон бўлди — CNN
Маҳаллий ҳукумат вакиллари қурбонлар сони ортиши мумкинлигини таъкидлаб, бу ёнғинларни Калифорния штати тарихидаги энг вайронкор ҳодиса деб атамоқда.
АҚШ Президенти Жо Байден штатда кенг кўламли офат режимини эълон қилган. Хавфли ҳудудлардан аҳолининг эвакуацияси бошланган – 360 мингдан ортиқ одам ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган.
JPMorgan Chase ёнғинлар келтирган моддий зарар миқдорини 50 миллиард долларга баҳоламоқда. AccuWeather об-ҳаво хизмати иқтисодий йўқотишлар 150 миллиард долларгача етиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

👍7🔥5👎1
«Боламга уйимни мерос қила оламан» – паст дарғомлик отахоннинг уйига кадастр ҳужжати қилиб берилади
Самарқанд вилояти Паст Дарғом тумани Катта Найман маҳалласида яшовчи Норқулов Абдуқаюм акага кадастр ҳужжати қилиб берилади. Мурожаатда Абдуқаюм ака уйини кадастр қилолмай кадастрчиларни айблаб юрганини айтган. Бугун эса уларни дуо қилиб ўзлари хурсанд, «Уйимнинг ҳужжатлари бўлади, болаларимга мерос қилиб қолдира оламан», деб гапирмоқда.
Биз эса аҳолига ўз фойдангизга қилинаётган бу ишларда ҳеч бўлмаса иштирокингизни аяманг, график бўйича улар хатловга келадиган кунларни билиб, уйингизда бўлишга ҳаракат қилинг деб қоламиз.
Хатлов ҳақида Kadastr.uz сайтидан маълумот олишингиз мумкин.

«Уйимга ўзлари келишди, ўлчаб ҳужжатларни текширишди, битта менмас, маҳалламдаги ҳамманинг уйини ўлчаб юришибди. Ўзим ҳам ўлчаш жараёнида иштирок этиб, бир-иккита қўшниларнинг хонадонларида бирга бўлдим. Рости, кадастрчиларга қийин экан. Кимдир уйига тушуниб киритмоқда, кимдир эса нотўғри тушунмоқда. Бечоралар шу совуқ қишда ҳам уйма-уй юришибди барака топкурлар».
Биз эса аҳолига ўз фойдангизга қилинаётган бу ишларда ҳеч бўлмаса иштирокингизни аяманг, график бўйича улар хатловга келадиган кунларни билиб, уйингизда бўлишга ҳаракат қилинг деб қоламиз.
Хатлов ҳақида Kadastr.uz сайтидан маълумот олишингиз мумкин.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍10👎2
Тошкентда эшак гўшти оммавий равишда сотилгани аниқланди
Тошкент вилояти ички ишлар органлари жиноятчиликнинг олдини олиш ва фош этиш билан бирга аҳолини хавфсиз озиқ-овқатлар билан таъминлашага ҳам масъул бўлиб, бу йўналишда вилоятда мунтазам рейд тадбирлари амалга оширилмоқда.
Жумладан Оққўрғон туманида яшовчи фуқаролар мурожаатига асосан сувга ҳайвон суяклари ташлаб кетилаётгани ҳолати вилоят ички ишлар бош бошқармасининг каратин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси, прокуратура департаментининг ҳудудий бўлинмаси ва ветеринария ходимлари ҳамкорлигида ўрганилган.
Оққўрғондаги ҳолатни ўрганиш давомида суриштирув ва кузатув тадбирлари давом эттирилиб, Оҳангарон тумани Ғаллақудуқ маҳалласида жойлашган эски фермер хўжалиги ҳудуди холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Тадбир давомида санитария талабларига жавоб бермайдиган ҳолатда сақланган ҳайвон суяклари, яъни эшак ҳайвони териси ва калла суяклари борлиги аниқланди. Маҳсулот бўйича давлат ветеринария назорати Оҳангарон тумани бўлими томонидан тегишли маълумотнома олинган ва барча ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Жараёнда фермер хўжалиги ҳудудида 25 бош тирик эшак сақланаётгани ҳам аниқланган. Тадбир давомида ҳудуд зудлик билан дизенфекция қилинди ва ҳайвон суяклари зарарсизлантирилиб, йўқ қилинган. Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича 1985 йилда туғилган шахс ва унинг 2 нафар ўғли гумондор сифатида жалб қилинган.
Терговга қадар текширув ишлари давом эттирилмоқда.
Манбаларга кўра, эшак гўшти юк машиналари билан олиб чиқилган ва Тошкентнинг Сергели туманида сотилган.
Шунингдек, ️️ҳозирда пойтахтнинг барча умумий овқатланиш корхоналарида эшак гўшти борлиги текширилмоқда.

👍12😢12
Пропан нархи тушди, бензин қимматлашди
Биржа савдоларида суюлтирилган газ нархи сезиларли пастлади — тоннасига 6 млн 82 минг сўм. Бу дегани бир литр пропаннинг улгуржи нархи тахминан 3550 сўмни ташкил этмоқда. Бу дегани ташиш харажатлари, солиқлар ва фойдани қўшганда заправкаларда пропан нархи 4200-4500 сўмгача тушиши мумкин дегани.
Бензин нархи эса бироз ошган. Бир тонна AI-80 9 млн 335 минг сўмдан сотилган.

👎1
Ўзбекистон дунё армиялари рейтингида 7 поғона юқорилаб, 58 ўринга жойлашди
Ўзбекистон Қуролли кучлари Global Firepower талқинига кўра, дунё армиялари рейтингида 145 мамлакат ичида 58 ўринни эгаллади. Ўзбекистон бу натижа билан ўтган йилги кўрсаткичидан 7 поғона юқорилаган.
Марказий Осиё мамлакатлари орасидан эса Қозоғистон 57- (ўтган йили 58), Ўзбекистон 58(65), Туркманистон 77(83), Қирғизистон 105(100), Тожикистон 108(107) ўринни эгаллаган.
Рейтингдаги кучли ўнликдан АҚШ, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Жанубий Корея, Буюк Британия, Франция, Япония, Туркия ва Италия армиялари ўрин олган.

👍8👎1
Импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар рўйхати эълон қилинди
Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулот ва чиқиндилар рўйҳати эълон қилинди. Бу ҳақда Бизнес Омбудсман ахборот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон ҳудудига белгиланган чиқиндиларни олиб кирувчилардан утилизация қилиш, қайта ишлаш ёки такрорий фойдаланиш жараёнлари талаб этилади. Бундан ташқари, бу жараёнларнинг атроф-муҳитга таъсири бўйича давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси ҳам олиниши шарт.
Эслатиб ўтамиз, мазкур қарор расман эълон қилинган кундан 3 ой ўтгач кучга киради.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ULTIMATUM. «Президент трасса»сидаги мулкка ҳужум... Артикованинг адолатли қарори судларда кор қилмаяпти...
Тошкент вилоятининг Қибрай туманига қарашли бўлган 1,5 гектар ернинг харитадан ўчиб кетиши ажабланарли...
Устига-устак, кундузи хусусий мулкнинг бузиб ташланиши, қурилиш молларининг ўғирланиши, ҳолат юзасидан эса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг қандайдир таъсир чора кўрмагани ундан ҳам ажабланарлироқ.
Effect.uz репортажида катта эътиборга даҳлдор йўл ёқасида жойлашган ер участкасига оид ғалати воқеалар, ҳатто иморатнинг қурилишидан бошлаб, бузилишигача, ҳатто йўқ қилиниши акс этган ҳолатлар ёритилган.
Бош прокурор ўринбосари Светлана Артикова гарчи ернинг ҳақиқий эгасига очилган жиноят ишини нохолис дея топиб, тергов томонидан қўйилган жиноий моддаларни синдирганига қарамасдан, судлар мазкур иш бўйича ҳали-ҳамон бир томонлама фикрлаяпти.
👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

“Судлар шунчаки кадастрнинг ёлғон маълумотларига ишониб иш тутмоқда. Бу математикага ҳам тўғри келмайди”, дейди тадбиркор Содиқ Илҳомов.
👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО
👍15😢1
2024 йил кузатувлар тарихидаги энг иссиқ йил бўлди
Бу ҳақда BBC News Европа иқлим ўзгариши мониторинги Copernicus хизматига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ҳаво ҳарорати сўнгги икки йилда 1,5°Cга юқорироқ даражага кўтарилган, дунёнинг ўртача ҳарорати эса 15,1°Cни ташкил этган. Шу тариқа, сўнгги ўн йил кузатувлар тарихидаги энг иссиқ даврга айланди.
Ҳарорат замонавий инсоният учун мислсиз даражага етган, бу эса бутун дунё бўйлаб табиий офатларнинг янада кўпроқ ва шиддатли бўлишини таъминлади, дейилади ҳисоботда.

👍4👎1
Саудия Арабистонида эрининг телефонини текширган аёллар қамоққа олиниши мумкин
Саудия Арабистонида эрининг рухсатисиз телефонини тинтув қилган хотин қамоқ ва катта миқдорда жаримага тортилиши мумкин. Бу ҳақда Gulf News нашри хабар берди.
Хабарга кўра, адвокат Рим Иброҳимнинг айтишича, агар аёл эрининг телефонини яширинча тинтув қилса, унинг қилмиши бировнинг суҳбатини тинглаш ва қонун бузилиши ҳисобланади. Бунда эр хотинининг устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Агар аёл айбдор деб топилса, хотин бир йилгача қамоқ жазоси ва кибержиноятларга қарши қонун бўйича максимал 500 000 СР ( $133,209.22) миқдорида жаримага тортилиши мумкин.
Бироқ, бошқа бир ҳуқуқшуноснинг айтишича, турмуш ўртоқлар ўртасидаги муносабатларни тўғри ёки нотўғри деб баҳолаш қийин. Агар хотин эрининг телефонининг PIN рақамини билса, унинг телефонга кириши қонунийдир ва ҳатто қидирув мақсадида бўлса ҳам жиноят эмас, дея келтирилади хабарда.

👍10👎1
Марказий банк қўнғироққа жавоб бериш билан карталардаги пул маблағлари автоматик ечиб олинмаслиги борасида изоҳ берди
Ижтимоий тармоқларда нотаниш телефон рақамлардан қилинган қўнғироқларга жавоб бериши билан фуқароларнинг банк карталаридаги пул маблағлари автоматик тарзда ечиб олинаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан Марказий банк ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.
Марказий банк ушбу маълумотлар ишончсиз деб топди ва фақат расмий манбаларга таянишни тавсия этди.
Хабарга кўра, агар фуқаро ўзининг мобиль иловадаги аккаунтини бошқариш ҳуқуқини берувчи логин ва пароль ҳамда телефон рақамига келган бир марталик OTP кодни бегона шахсларга (фирибгарларга) бермаса, ёки мессенжерлар орқали тарқалаётган зарарли APK файлларни мобиль қурилмага ўрнатмаса, фирибгарлик ҳолати юзага келмайди. Аксинча бўлса, унинг банк картасидан ноқонуний равишда пул ечиб олиниши мумкин.
Шу билан бирга, хавфсизлик юзасидан тижорат банклари ва тўлов ташкилотлари мобиль иловаларида янги рўйхатдан ўтган фойдаланувчиларга нисбатан иловага бириктирилган банк карталаридан фойдаланиш 1 соатгача чекланади.

Навоийда фирибгарликда гумонланган қурувчи қамоққа олинди
Навоийда МЧЖлардан бирининг раҳбари Меҳрож Раҳматов 425 кишига 167 хонадонли уйни сотиш орқали 37,8 млрд сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликда айбланмоқда.
Унга Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айблов эълон қилиниб, Навоий шаҳар судининг қарори билан қамоққа олинди.
Тергов маълумотларига кўра, Раҳматов қурилиш компанияси раҳбари сифатида фуқаролар билан сохта шартномалар тузиб, 258 ортиқча мижозга уй ва савдо дўконлари сотган. Шундай қилиб, 133 нафар жабрланувчидан жами 37,8 млрд сўмни қўлга киритган. Адвокатларнинг маълум қилишича, зарарнинг бир қисми қопланган, шунингдек, барча мол-мулкларга тақиқ қўйилган.
2023 йилда «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони билан тақдирланган Раҳматовнинг ҳодисаси жамоатчиликда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Шунингдек, вилоят прокурори журналистлардан бу ҳақда лавҳаларни эфирга узатмасликни сўрагани ҳақида ҳам хабарлар тарқалди.

👍9😢5👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2