EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Гулистон шаҳар ҳокимининг собиқ ўринбосари 9 йилга қамалди

2021 йил июль ойидан бошлаб Гулистон шаҳар ҳокими ўринбосари - инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келган Қодир Додоев 9 йилга кесилди.

Аниқланишича, Қодир Додоев Хитойлик инвесторларнинг 350 минг доллардан ортиқ пулини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган. Ушбу фирибгарлик ишида унга инвесторларга таржимонлик қилган шахс жиноий шерик бўлган.

Собиқ ўринбосар 2024 йилнинг июнь ойида лавозимидан озод этилиб, қамоққа олинган.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍14
ЖССТ: Хитойда метапневмовирусдан шифохоналар тўлиб кетгани асоссиз

Хитойда метапневмовирус тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият ўтган ҳафтадан бошлаб хавотирларга сабаб бўлиб келаётганди. Ҳолат юзасидан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти муносабат билдирди.

Хабарга кўра, ЖССТ Хитой соғлиқни сақлаш расмийларига алоқага чиққанда, инсон метапневмовирусининг (hMPV) ҳеч қандай ноодатий авж олиш шакллари мавжуд эмаслигини, шифохоналар тўлиб-тошгани йўқ ва ҳеч қандай фавқулодда ҳолат эълон қилинмаганини маълум қилган.

Шунингдек, ЖССТ кузатув тизимлари орқали глобал, минтақавий ва мамлакат даражасида респиратор касалликларни кузатишда давом этади ва керак бўлганда янгиланишларни тақдим этишини таъкидлади.

Аввалроқ Ўзбекистонда ҳам метапневмовирус аниқлангани ҳақида хабар берган эдик.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍6
Абдуқодир Ҳусановнинг нархи 50 млн евро

Sky Sport журналисти Патрик Бергернинг ёзишича, «Манчестер Сити» 20 ёшли ҳимоячи учун бонуслар билан бирга 50 млн евро тўлашга тайёр.

Ўз навбатида Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси ҳам Англия премьер-лигасига ўтишга ошиқмоқда. Томонлар узоқ муддатли шартнома тузишга яқин.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍35👎1
Ўзбекистонда кунига 10 минг қадам юрадиган фуқаролар яна рағбатлантирилади

Бу «Ўзбекистон - 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва «яшил» иқтисодиёт йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги президент Фармонида назарда тутилган. Ҳужжатга кўра, Экология вазирлиги ва Рақамли технологиялар вазирлигига 1 июнгача «Бир миллион яшил оила» умуммиллий ҳаракати доирасида бир кун ичида камида ўн минг қадам босиб ўтишни тарғиб қилишни назарда тутувчи платформани ишга тушириш топширилди.

Юқори кўрсаткичларга эришган шахсларга «экофаол фуқаро» мақоми берилади. Уларга давлат хизматларидан фойдаланишда, шунингдек, банклардан истеъмол кредити олишда (давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган) 10 фоиз миқдорида чегирмалар тақдим этилади. Вояга етган барча аъзолари «экофаол фуқаро» мақоми берилган оилаларга ҳар йили лотерея орқали 14 та электромобиль берилади.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍10👎4
Тошкент вилоятида 4 ёшли қизини уриб ўлдирган аёл қамоққа олинди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туман тиббиёт бирлашмасига 23 декабрь куни 2020 йилда туғилган қиз Й.М. танасидаги турли жароҳатлар билан қабул қилинганди. Қизча 7 январь куни вафот этган.

Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати маълумотларига кўра, 1977 йилда туғилган аёл Э.Й. (онаси)га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тиббий хулосага кўра, болада бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия лат ейиши оғир даражаси ва бош соҳасидаги бошқа оғир жароҳатлар қайд этилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ИИБ томонидан Э.Й.га нисбатан Жиноят кодексининг 126-1-моддаси 7-қисми “б” банди (оилавий (маиший) зўравонлик вояга етмаган шахсга нисбатан) билан жиноят иши қўзғатилган.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
😢11👍6👎2
Ўзбекистон ва россиялик олимлар кўча зўравонлигини аниқловчи нейрон тармоқ яратди

Ўзбекистон ва Россия тадқиқотчилари жамоаси видеокузатув камералари маълумотларидан фойдаланган ҳолда кўчадаги зўравонлик ҳаракатларини автоматик аниқлай оладиган нейрон тармоқни ишлаб чиқди.

Нейрон тармоғи кўча кузатув камералари қайд этган зўравонлик ҳолатларининг 98 фоиздан кўпроғини аниқлай олади.

Ушбу технология шаҳарларда хавфсизликни оширишга йўналтирилган бўлиб, «Ақлли шаҳар» тизимининг таркибий қисмига айланиши мумкин. ЖУДУ мутахассислари технологияни янада самаралироқ видеокузатув тизимларини яратишда қўллаш мумкинлигини айтди.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍19👎5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилояти ИИБ катта тезкор ходими 10 минг доллар билан ушланди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Тадбирда Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасининг Жиноят қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси катта тезкор ходимининг ноқонуний хатти-ҳаракатига чек қўйилди. Яъни тезкор ходим ўзининг мансабдор танишлари орқали, Самарқанд шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими иш юритувида бўлган Жиноят Кодексининг 273-моддаси 3-қисми билан қўзғатилган жиноят ишида айбланувчилар сифатида ўтаётган 1994 й.т. шахсга тегишли қисмини Жиноят-просессуал кодексининг 83-моддасига асосан тугатиш ҳамда 2003 й.т. фуқарога нисбатан эса “уй қамоғи” эҳтиёт чорасини қўллаган ҳолда, уни озодликда қолдириш эвазига 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланиб, ҳолат просессуал тартибда расмийлаштирилди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси 3-қисми “а” банди ва 28, 211-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍11👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда ФВБ бошлиғи 160 минг билан ушланди

Наманган вилояти Поп тумани фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ўзининг 5 нафар оила-аъзоларига мазкур туман ҳокимининг 2021-йил феврал ойидаги қарори билан лимон етиштириш учун иссиқхона ташкил этиш мақсадида ажратиб берилган 2 гектар ер майдонини ўзининг мансабдор танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш ҳамда у ерда коттеж типидаги уй-жойлар қуриши учун рухсат олиб бериш эвазига 160 минг АҚШ доллари олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍9👎3🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Миграция агентлиги Қозоғистонда бўлиб турган ўзбекистонликларни огоҳлантирди

Миграция агентлиги Қозоғистон Республикасида бўлиб турган ва транзит йўналишида ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантиради.

Хабарга кўра, Қозоғистон Республикаси ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совиши натижасида йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ ноқулайликлар юзага келиб, магистрал йўлларда кучли қор бўронлари ҳамда музлаш ҳолатлари кузатилмоқда.

Агентлик қўшни давлатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишга чақиради. Жуда зарур бўлганда поезд ёки самолётдан фойдаланиш, зарурат бўлмаганда эса узоқ масофага транспорт воситаларида сафар қилмаслик тавсия этилади.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍7👎1
Лос-Анжелесда кузатилаётган ўрмон ёнғинлари оқибатида камида 10 киши қурбон бўлди — CNN

Маҳаллий ҳукумат вакиллари қурбонлар сони ортиши мумкинлигини таъкидлаб, бу ёнғинларни Калифорния штати тарихидаги энг вайронкор ҳодиса деб атамоқда.

АҚШ Президенти Жо Байден штатда кенг кўламли офат режимини эълон қилган. Хавфли ҳудудлардан аҳолининг эвакуацияси бошланган – 360 мингдан ортиқ одам ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган.

JPMorgan Chase ёнғинлар келтирган моддий зарар миқдорини 50 миллиард долларга баҳоламоқда. AccuWeather об-ҳаво хизмати иқтисодий йўқотишлар 150 миллиард долларгача етиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍7🔥5👎1
«Боламга уйимни мерос қила оламан» – паст дарғомлик отахоннинг уйига кадастр ҳужжати қилиб берилади

Самарқанд вилояти Паст Дарғом тумани Катта Найман маҳалласида яшовчи Норқулов Абдуқаюм акага кадастр ҳужжати қилиб берилади. Мурожаатда Абдуқаюм ака уйини кадастр қилолмай кадастрчиларни айблаб юрганини айтган. Бугун эса уларни дуо қилиб ўзлари хурсанд, «Уйимнинг ҳужжатлари бўлади, болаларимга мерос қилиб қолдира оламан», деб гапирмоқда.

«Уйимга ўзлари келишди, ўлчаб ҳужжатларни текширишди, битта менмас, маҳалламдаги ҳамманинг уйини ўлчаб юришибди. Ўзим ҳам ўлчаш жараёнида иштирок этиб, бир-иккита қўшниларнинг хонадонларида бирга бўлдим. Рости, кадастрчиларга қийин экан. Кимдир уйига тушуниб киритмоқда, кимдир эса нотўғри тушунмоқда. Бечоралар шу совуқ қишда ҳам уйма-уй юришибди барака топкурлар».

Биз эса аҳолига ўз фойдангизга қилинаётган бу ишларда ҳеч бўлмаса иштирокингизни аяманг, график бўйича улар хатловга келадиган кунларни билиб, уйингизда бўлишга ҳаракат қилинг деб қоламиз.

Хатлов ҳақида Kadastr.uz сайтидан маълумот олишингиз мумкин.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍10👎2
Тошкентда эшак гўшти оммавий равишда сотилгани аниқланди

Тошкент вилояти ички ишлар органлари жиноятчиликнинг олдини олиш ва фош этиш билан бирга аҳолини хавфсиз озиқ-овқатлар билан таъминлашага ҳам масъул бўлиб, бу йўналишда вилоятда мунтазам рейд тадбирлари амалга оширилмоқда.

Жумладан Оққўрғон туманида яшовчи фуқаролар мурожаатига асосан сувга ҳайвон суяклари ташлаб кетилаётгани ҳолати вилоят ички ишлар бош бошқармасининг каратин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси, прокуратура департаментининг ҳудудий бўлинмаси ва ветеринария ходимлари ҳамкорлигида ўрганилган.

Оққўрғондаги ҳолатни ўрганиш давомида суриштирув ва кузатув тадбирлари давом эттирилиб, Оҳангарон тумани Ғаллақудуқ маҳалласида жойлашган эски фермер хўжалиги ҳудуди холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Тадбир давомида санитария талабларига жавоб бермайдиган ҳолатда сақланган ҳайвон суяклари, яъни эшак ҳайвони териси ва калла суяклари борлиги аниқланди. Маҳсулот бўйича давлат ветеринария назорати Оҳангарон тумани бўлими томонидан тегишли маълумотнома олинган ва барча ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Жараёнда фермер хўжалиги ҳудудида 25 бош тирик эшак сақланаётгани ҳам аниқланган. Тадбир давомида ҳудуд зудлик билан дизенфекция қилинди ва ҳайвон суяклари зарарсизлантирилиб, йўқ қилинган. Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича 1985 йилда туғилган шахс ва унинг 2 нафар ўғли гумондор сифатида жалб қилинган.

Терговга қадар текширув ишлари давом эттирилмоқда.

Манбаларга кўра, эшак гўшти юк машиналари билан олиб чиқилган ва Тошкентнинг Сергели туманида сотилган.

Шунингдек, ️️ҳозирда пойтахтнинг барча умумий овқатланиш корхоналарида эшак гўшти борлиги текширилмоқда.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍12😢12
Пропан нархи тушди, бензин қимматлашди

Биржа савдоларида суюлтирилган газ нархи сезиларли пастлади — тоннасига 6 млн 82 минг сўм. Бу дегани бир литр пропаннинг улгуржи нархи тахминан 3550 сўмни ташкил этмоқда. Бу дегани ташиш харажатлари, солиқлар ва фойдани қўшганда заправкаларда пропан нархи 4200-4500 сўмгача тушиши мумкин дегани.

Бензин нархи эса бироз ошган. Бир тонна AI-80 9 млн 335 минг сўмдан сотилган.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👎1
Ўзбекистон дунё армиялари рейтингида 7 поғона юқорилаб, 58 ўринга жойлашди

Ўзбекистон Қуролли кучлари Global Firepower талқинига кўра, дунё армиялари рейтингида 145 мамлакат ичида 58 ўринни эгаллади. Ўзбекистон бу натижа билан ўтган йилги кўрсаткичидан 7 поғона юқорилаган.

Марказий Осиё мамлакатлари орасидан эса Қозоғистон 57- (ўтган йили 58), Ўзбекистон 58(65), Туркманистон 77(83), Қирғизистон 105(100), Тожикистон 108(107) ўринни эгаллаган.

Рейтингдаги кучли ўнликдан АҚШ, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Жанубий Корея, Буюк Британия, Франция, Япония, Туркия ва Италия армиялари ўрин олган.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍8👎1
Импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар рўйхати эълон қилинди

Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулот ва чиқиндилар рўйҳати эълон қилинди. Бу ҳақда Бизнес Омбудсман ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон ҳудудига белгиланган чиқиндиларни олиб кирувчилардан утилизация қилиш, қайта ишлаш ёки такрорий фойдаланиш жараёнлари талаб этилади. Бундан ташқари, бу жараёнларнинг атроф-муҳитга таъсири бўйича давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси ҳам олиниши шарт.

Эслатиб ўтамиз, мазкур қарор расман эълон қилинган кундан 3 ой ўтгач кучга киради.

Telegram|Facebook I YouTube I Live